Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Транспорт /

Шаҳар атрофида, шаҳарлараро (вилоятлар ичида, вилоятлараро) ва халқаро йўловчилар ташиш йўналишларини жойлаштириш учун очиқ тендерлар ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 29.07.1999 й. 368-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1999 йил 29 июлдаги

368-сон қарорига

2-ИЛОВА



Шаҳар атрофида, шаҳарлараро (вилоятлар

ичида, вилоятлараро) ва халқаро йўловчилар

ташиш йўналишларини жойлаштириш учун очиқ

тендерлар ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ КОИДАЛАР


1. Ушбу Низом шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва шаҳарлараро вилоятлар ичида йўналишларни, Қорақалпоғистон Республикаси доирасида йўналишларни, шаҳарлараро-вилоятлараро йўналишларни, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ўртасидаги йўналишларни, шунингдек халқаро йўловчилар ташиш йўналишлариш жойлаштириш учун очиқ тендерлар ташкил этиш ва ўтказиш тартибини белгилаб беради.


2. Очиқ тендерда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида рўйхатдан ўтказилган, давлат солиқ хизмати органларида ҳисобда турадиган автомобиль транспортида тегишли равишда шаҳар атрофида шаҳарлараро, халқаро йўловчилар ташишларни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияга ҳамда тендер таклифларида тавсия этилаётган ҳар бир автотранспорт воситаси учун лицензия карточкаларига эга бўлган ҳар қандай юридик шахс қатнашиши мумкин. Тендер қатнашчиси айнан битта автотранспорт воситаларини ҳар хил йўналишларга тавсия этишга ҳақли эмас.

Тугатиш ёки банкротлик босқичида турган ёхуд мулкига арест солинган талабгорларнинг тендерда қатнашишига йўл қўйилмайди.

3. Қуйидагилар очиқ тендерларнинг ташкилотчилари ҳисобланадилар:

шаҳар атрофи ва шаҳарлараро-вилоятлар ичидаги йўналишларда ва Қорақалпоғистон Республикаси доирасидаги йўналишларда - Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ўринбосари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ўринбосарлари раҳбарлик қиладиган шаҳар атрофи ва шаҳарлараро-вилоятлар ичидаги йўналишларда йўловчи ташишни ташкил этиш бўйича ҳудудий комиссиялар (кейинги ўринларда "Комиссия" деб аталади);

шаҳарлараро-вилоятлараро йўналишларда, ғорақалпоёистон Респбликаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ўртасидаги йўналишларда халқаро йўналишларда - шаҳарлараро-вилоятлараро ва халқаро йўналишларни жойлаштириш учун очиқ тендерлар ўтказишни ташкил этиш масалалари бўйича Идоралараро комиссия (бундан кейин матнда "Комиссия" деб аталади).

Тегишли шартнома асосида ўзаро ҳамкорлик қилувчи жисмоний шахслар гуруҳи.


4. Тендерга алоҳида йўналишлар ҳам, йўналишлар пакетлари ҳам шунингдек узунлиги камида 400 км бўлган ушбу йўналишларнинг алоҳида жадваллари қўйилиши мумкин.

Йўналишлар пакетларини шакллантиришда йўналишларнинг аҳамияти ва рентабеллиги ҳисобга олинади. Пакетга рентабелли йўналишлар билан бир қаторда аҳолига хизмат кўрсатиш учун зарур бўлган рентабелсиз йўналишлар ҳам киритилиши мумкин.


5. Тендер камида икки қатнашчи мавжуд бўлган тақдирда ўтказилади.

Ташувчига тендер ўтказилмасдан йўналишда ишлаш ҳуқуқининг биркитилишига йўл қўйилмайди, қуйидаги ҳолатлар бундан мустасно:

янги йўналиш очилгандан кейин уч-тўрт ой мобайнида янги йўналишда автотранспорт воситаларининг мунтазам синов ишлари бажарилиши;

кўча-йўл тармоғида олдиндан кутилмаган вазиятларда, айрим участкалар, транспорт узеллари ва майдонлари ёпилганда вақтинчалик йўналишлар жорий этилиши;

йўналишларнинг ташкилотлар буюртмалари бўйича соатбай ҳақ тўлаш асосида бажарилиши;

дам олиш зоналари, спорт-соғломлаштириш комплекслари, ярмаркаларнинг фаолият кўрсатиш даврида мавсумий йўналишларнинг ташкил этилиши;

махсус йўналишлар (ташкилотлар ходимларини ишга олиб бориш ва ишдан олиб кетиш кабилар учун) ташкил этиш;

бўлиб ўтмаган тендер муносабати билан йўналиш ташувчининг хизматисиз қолади. Комиссия йўналишга (йўналишлар пакетига ёки жадвалига) такрорий тендер натижаларигача бўлган даврга контрактнинг амалда бўлишини узайтиради ёхуд исталган ташувчига ушбу даврда мазкур йўналишга хизмат кўрсатишни юклайди.

Тендерда қатнашиш учун буюртманомалар мавжуд бўлмаганда ёхуд унда атиги бир нафар ташувчи қатнашганда Комиссия ушбу Низомда назарда тутилган тартибда такрорий тендер ташкил этиши керак, бунда йўналишга (йўналишлар пакетига ёки жадвалга) йўналишга қўйиладиган талабларнинг қайта кўриб чиқилишига йўл қўйилади.

Агар такрорий тендерни ўтказишда йўналишга (йўналишлар пакетига) яна атиги бир нафар ташувчи талабгор бўлса, Комиссия ушбу ташувчига йўналишда (йўналишлар пакетида ёки жадвалида) ишлаш ҳуқуқини мазкур ташувчининг тендер таклифлари қўйилаётган талабларга мувофиқ бўлган тақдирда бириктириб қўйиш ҳуқуқига эгадир.


II. ТЕНДЕРНИ ЎТКАЗИШНИНГ

МАҚСАДИ ВА ТАМОЙИЛЛАРИ


6. Қуйидагилар тендерни ўтказишнинг асосий тамойиллари ҳисобланади:

йўналишларни мулкчиликнинг турли шаклларидаги ташувчилар ўртасида ҳаққоний, холисона тақсимлаш;

ташувчини танлаш масалаларининг субъектив ҳал этилиши имкониятига мутлақо йўл қўймаслик учун ёолибни танлаш тендер қатнашчилари, матбуот вакиллари иштирокида ўтказилиши керак;

ташувчилар тендер ҳужжатларида қайд этилган ягона талаблар ва йўловчилар ташиш қоидалари асосида рақобатлашиши керак;

йўловчилар ташиш ҳуқуқини ташувларнинг энг фойдали шартларини (автобусларнинг қулай русумлари, қатнов оралиёи катта бўлган йўналишда хизматлар кўрсатиш, йўналишларда ишлаш чоғида қатнов хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирларининг самарали тизими ва шу кабиларни) таклиф этган ташувчи олади.



III. ОЧИҚ ТЕНДЕРЛАРНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ


7. Комиссия тендерга қўйиладиган йўналишлар (йўналишлар пакетлари) ёки жадвали рўйхатини тайёрлайди, тендер ҳужжатлари пакетини шакллантиради, тендер предметини, уни ўтказишнинг асосий шартларини, тартибини, вақтини, жойини, шу жумладан тендер қатнашчилари томонидан ҳужжатларни расмийлаштириш тартибини тендер ўтказилишидан камида 30 кун олдин оммавий ахборот воситалари орқали эълон қилади.

8. Очиқ тендерда қатнашишни хоҳловчилар тендер ҳужжатлари пакетини олиш юзасидан Комиссияга ёзма буюртманома беришлари керак. Буюртманомалар бериш ва тендер ҳужжатларини олиш учун белгиланган муддат тендер ўтказиладиган санадан 5 кун олдин тугайди. Барча буюртманомалар Комиссиянинг тартиб рақами қўйилган ва ип ўтказиб боёланган махсус дафтарида рўйхатдан ўтказилади.


9. Комиссия ташувларни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлган қатнашчилардан тушган барча буюртманомаларни истисносиз қабул қилишга мажбур.

Очиқ тендерда қатнашиш учун белгиланган муддатдан кечикиб тушган буюртманомалар кўриб чиқиш учун қабул қилинмайди.


10. Қатнашчи тендер ҳужжатлари баҳосини эълонларни чоп этиш харажатларини ҳисобга олган ҳолда уларни тайёрлашнинг ҳақиқий таннархи бўйича тўлаши керак. Тушган маблағлар Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Транспорт ва логистикани ривожлантириш жамғармаси ғазначилик ҳисобварағига ўтказилади ва улардан фақат тендерлар ўтказишни ташкил этиш учун фойдаланилади. Фақат Комиссия раиси Комиссия аъзолари билан келишган ҳолда ушбу маблағларни тасарруф этиш ҳуқуқига эга.

11. Тендер ҳужжатлари пакети қуйидагилардан иборат бўлади:

Шаҳар атрофида, шаҳарлараро (вилоят ичида, вилоятлараро) ва халқаро йўловчилар ташиш йўналишларини жойлаштириш юзасидан очиқ тендерлар ташкил этиш бўйича низом;

қатнашчи тўғрисидаги маълумотлар шакли;

тендер қатнашчиси учун йўриқнома;

тендерга қўйилган йўналишларда йўловчилар ташишни ташкил этишга қўйиладиган талаблар;

қатнашчиларнинг тендер бўйича таклифлари шакли;

йўналишда (йўналишлар пакетида, йўналишнинг алоҳида жадвалида) йўловчилар ташиш транспортида хизматлар кўрсатиш бўйича контрактнинг намунавий шакли;

тендер таклифлари ва қатнашчи тўғрисидаги маълумотларни Комиссияга бериш учун конверт.

Конвертга тендерга қўйилаётган йўналишнинг (ёки йўналишлар пакетининг, йўналишнинг алоҳида жадвалининг) номи ёзилади.

Агар тендерга биттадан ортиқ йўналиш (йўналишлар пакети, йўналишнинг алоҳида жадвали қўйилган бўлса), у ҳолда ҳар қайси йўналиш (ёки йўналишлар пакетининг, йўналишнинг алоҳида жадвали) учун алоҳида конверт ажратилган бўлиши керак. Тендернинг у ёки бу қатнашчисини ажратиб олиш мумкин бўлмаслиги учун конвертларда ҳеч қандай чизиқчалар ёки фарқловчи белгилар бўлмаслиги керак. Тендерда қатнашишга талабгорга тендер ҳужжатлари пакетини бериш махсус дафтарда рўйхатдан ўтказилади.


12. Тендер бўйича таклифларни қабул қилиш тендер ўтказилишидан бир кун олдин тугайди. Тендер бўйича таклифларни қабул қилишнинг тугаш санаси ва вақти Комиссия томонидан ўтказиладиган тендер тўғрисидаги эълонда кўрсатилган бўлиши керак.


13. Тендер бўйича таклифлар топширилгандан кейин қатнашчилар уларга бирон-бир тузатишлар киритиш ҳуқуқига эга эмас.


14. Қатнашчилардан тендер бўйича тушган таклифларни Комиссия баҳолайди.



IV. ТЕНДЕР БЎЙИЧА

ТАКЛИФЛАР МАЗМУНИ


15. Тендер бўйича таклифлар қуйидаги кўрсаткичлар ва ахборотлардан иборат бўлиши керак:


15.1. Шаҳар атрофидаги ва вилоят ичидаги, шаҳарлараро йўналишлар бўйича;

а) йўналишдаги 1 йўловчи - км учун тарифнинг қатнашчи томонидан таклиф этилаётган даражаси;

б) транспорт воситасининг русуми (класси), ишлаб чиқарилган йили;

в) автотранспорт воситасининг ташув учун таклиф қилинаётган умумий йўловчи ўринлари сони;

г) автобус иш тартибининг таклиф этилаётган варианти;

д) йўналишдаги қатновларнинг таклиф этилаётган сони;

е) йўналишларда ишлаётганда ҳаракатланиш хавфсизлигини ва ёнёин хавфсизлигини таъминлаш бўйича тадбирлар режаси.


15.2. Вилоятлараро, шаҳарлараро ва халқаро йўналишлар бўйича ҳам 15.1-бандда қайд этилган мезонлар қўлланади, "г" ва "д" кичик бандларидаги кўрсаткичлардан ташқари.

Қатнашчи тендер бўйича таклифларнинг барча бандларига доир тўлиқ ва муфассал ахборот тақдим этишга мажбур.



V. ТЕНДЕР БЎЙИЧА ТАКЛИФЛАРНИ

БАҲОЛАШ ВА ҒОЛИБНИ АНИҚЛАШ


16. Тендер таклифлари Комиссиянинг ҳар бир аъзоси томонидан қуйидаги тартибда кўриб чиқилади ва баҳоланади:

а) қатнашчи томонидан йўналишдаги 1 нафар йўловчи км. учун тавсия этилаётган тариф даражаси учун - Комиссия талаб этадиган ташиш тарифи ўрнига даражани пасайтиришнинг ҳар бир пункти учун ортиб борадиган коэффициентни қўллаган ҳолда беш балли тизим бўйича;

б) транспорт воситасининг русуми, ишлаб чиқарилган йили учун - табақалаштирилган баллар бўйича. Бунда транспорт воситаси русуми учун олинган балларга 1.15 миқдорда оширувчи коэффициент қўлланади, агар транспорт воситаси тендер қатнашчисининг мулки бўлса;

в) ташиш учун тавсия этилаётган автотранспорт воситаларининг умумий сиғими учун - табақалаштирилган баллар бўйича.

Комиссия йўналишда ишлаш учун талаб қилинадиган автомобиль русумини ва унинг бўйича табақалаштирилган балларни мустақил равишда белгилайди;

г) автобуслар иш режимининг тавсия этилаётган варианти учун - беш балли тизим бўйича;

д) йўналишдаги рейсларнинг тавсия этилаётган сони учун - беш балли тизим бўйича;

е) йўналишларда ишлашда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш бўйича тадбирлар режаси - беш балли тизим бўйича. Бунда ташувчи беш баллни қуйидаги мажбурий шартларни бажарган тақдирда олади:

транспорт воситаларининг ҳар куни рейсдан олдинги техник назоратини таъминлаш;

ҳайдовчиларнинг ҳар кунги тиббий кўрикдан ўтишини таъминлаш;

ҳайдовчиларни Йўл ҳаракати қоидаларининг 30 соатли дастури бўйича ўқитиш.

Комиссия, йўналишга аниқ талабларни ҳисобга олган ҳолда, иштирокчиларнинг тендер таклифларини баҳолашга қўшимча талабларни тавсия этишга ҳақлидир.

Тендер таклифларини баҳолашни ўтказиш учун зарур бўлган йўриқнома-методик ҳужжатлар ва уларнинг шакллари Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги томонидан тасдиқланади.

17. Комиссия тендер бўйича таклифларни баҳолашнинг якуний балини ҳар бир қатнашчи бўйича аниқлайди.


18. Агар танлаб олиш натижаларига кўра бир нечта талабгор тенг баллар олган бўлса, у ҳолда ғолиб Комиссия аъзоларининг ёпиқ овоз бериши йўли билан аниқланади.


19. Комиссиянинг тендер ғолибини аниқлаш бўйича мажлиси натижалари протокол билан расмийлаштирилади, уни Комиссия аъзолари, раиси ва мазкур йўналиш ёки йўналишлар пакети бўйича тендер ёолиби имзолайдилар.

Тендер ғолибига тендер бўйича ютиб олинган ушбу йўналишда (йўналишлар пакетида, йўналишнинг алоҳида жадвалида) ишлаш ҳуқуқини тасдиқлайдиган гувоҳнома берилади. Гувоҳнома Комиссия раиси томонидан имзоланади ва Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг (Қорақалпоғистон Республикаси Транспорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар транспорт бошқармаларининг) муҳри билан тасдиқланади.

20. Контрактни имзолаш муддати қатнашчи тендер ғолиби деб эълон қилингандан кейин 20 кундан ошмаслиги керак. Комиссия контракт имзолангунгача олдиндан (тендер ўтказилгандан кейин 15 кун мобайнида) ғолибнинг тендер бўйича таклифларининг тўғрилигини текширишга ҳақлидир.

Тендер ғолибининг тендер бўйича унинг тендер таклифларининг ҳақиқийлиги Комиссия томонидан аниқланиши керак бўлган таклифларининг нотўғри эканлиги аниқланган тақдирда энг кўп баллар миқдори бўйича кейинги талабгор ғолиб деб эътироф этилади.

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги (Қорақалпоғистон Республикаси Транспорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар транспорт бошқармалари) тендер ғолиби билан йўналишларда йўловчи ташиш транспорти билан хизматлар кўрсатиш бўйича 1 йилдан кам бўлмаган муддатга контракт тузади.

Ташувчи томонидан контракт бўйича ишларнинг барча шартларига риоя қилинган тақдирда контрактни имзолаган орган Комиссия қарори асосида контрактнинг амал қилиш муддатини узайтиришга ҳақлидир.


21. Тендернинг исталган қатнашчиси Комиссиядан тендер бўйича таклифларнинг баҳолаш натижаларини ёзма шаклда олиш ҳуқуқига эга.



















































Время: 0.1928
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск