Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Прокуратура. Адлия органлари. Нотариат. Адвокатура. Юридик хизмат / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Прокуратура /

Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича лотереялар ташкил этиш фаолиятини амалга оширувчи ташкилотлар учун ички назорат Қоидалари (АВ томонидан 05.11.2009 й. 2037-сон билан рўйхатга олинган 13.10.2009 й. Молия вазирлиги 103-сон, Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 40-сонли Қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2009 йил 5 ноябрда 2037-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси Молия

вазирлиги ва Бош прокуратура ҳузуридаги

Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий

даромадларни легаллаштиришга қарши

курашиш департаментининг

2009 йил 13 октябрдаги

103 ва 40-сонли қарорига

ИЛОВА



Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни

легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга

қарши курашиш бўйича лотереялар ташкил

этиш фаолиятини амалга оширувчи

ташкилотлар учун ички назорат

ҚОИДАЛАРИ


Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг "Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил, 43-сон, 451-модда) Қонунига мувофиқ лотереялар ташкил этиш фаолиятини амалга оширувчи ташкилотлар учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назоратни ташкил этиш ва амалга ошириш тартибини белгилайди.



I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Қоидаларда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


ички назорат - махсус ваколатли давлат органига хабар қилиниши лозим бўлган операцияларни аниқлаш бўйича лотереялар ташкил этиш фаолиятини амалга оширувчи ташкилотларнинг фаолияти;


ички ҳужжатлар - лотереялар ташкил этиш фаолиятини амалга оширувчи ташкилотларнинг раҳбарлари томонидан тасдиқланадиган ички назоратни ташкил этиш ва амалга ошириш тартибини белгиловчи ҳужжатлар;


жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорликда иштирок этмаётган давлатлар - Жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш бўйича молиявий чораларни ишлаб чиқиш гуруҳининг (ФАТФ) расмий баёнотларида халқаро молиявий тизимга хавф туғдирувчи ҳамда жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тизимларида стратегик камчиликлари мавжуд деб белгиланган давлатлар ва ҳудудлар;

лотереялар ташкил этиш фаолиятини амалга оширувчи ташкилот (бундан кейинги ўринларда ташкилот деб юритилади) - лотереялар ташкил этиш бўйича фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлган, ўйин ташкил этиш ва ўтказиш бўйича чора-тадбирларнинг бутун комплексини ўтказишни ташкил қилувчи ва маблағ билан таъминловчи юридик шахс - Ўзбекистон Республикаси резиденти;


мижоз - ўйин қийматини тўлаган, ташкилот билан шартнома тузган ва ўйинда уни ўтказиш шартларига мувофиқ қатнашувчи юридик ёки жисмоний шахс;


мижозни идентификациялаш - ташкилот томонидан мижоз ҳақидаги маълумотларни у томонидан тақдим этилган ҳужжатлар асосида аниқлаш;


мижозни лозим даражада текшириш - тегишли ҳужжатлар асосида мижознинг шахси ва ваколатларини текшириш, шунингдек мижознинг амалий иш муносабатларини доимий равишда ўрганиш;


хабар қилиниши лозим бўлган операциялар - ички назоратни ўтказиш давомида ташкилот томонидан шубҳали деб топилган содир этилаётган ва тайёрланаётган пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операциялар;


шубҳали операция - мазкур Қоидаларда белгиланган мезонлардан келиб чиқиб ташкилотларда жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва (ёки) терроризмни молиялаштириш мақсадида шубҳа туғдирган тайёрлаш жараёнида бўлган, амалга оширишга мўлжалланган ёки амалга оширилган пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операциялар;


ички назорат тизими - жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашишни ташкил этиш ва мазкур Қоидаларга риоя этиш бўйича ташкилот томонидан кўриладиган чора-тадбирлар мажмуи;


махсус ваколатли давлат органи - Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти номидан Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бошқармаси (бундан кейинги ўринларда Департамент деб юритилади);


оффшор ҳудуд - имтиёзли солиқ режимини тақдим қилувчи ва (ёки) молиявий операцияларни амалга оширишда улар ҳақидаги маълумотларни ошкор этмасликни ва тақдим қилмасликни кўзда тутувчи давлатлар ва ҳудудлар;

таваккалчилик - мижозлар томонидан жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштириш мақсадида операцияларни амалга ошириш таваккалчилиги.

2. Ички назоратнинг мақсадлари қуйидагилардан иборат:

жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга йўналтирилган пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни самарали равишда аниқлаш ва тўхтатиш;

ташкилотларнинг қасддан ёки қасддан бўлмаган жиноий фаолиятга жалб этилишига йўл қўймаслик;

ташкилот фаолияти соҳасидаги таваккалчиликларни, шунингдек уларни камайтириш бўйича чора-тадбирларни белгилаш ва баҳолаш;

жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ёки терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ташкилотлар томонидан қонун ҳужжатлари талабларига, шунингдек пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни тайёрлаш ва амалга оширишда ички ҳужжатларга қатъий риоя қилинишини таъминлаш.


3. Ички назоратнинг вазифалари қуйидагилардан иборат:

қонун ҳужжатлари, мазкур Қоидалар ва ички ҳужжатларга мувофиқ мижозларни лозим даражада текшириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш;

мазкур Қоидаларнинг 22-бандида белгиланган мезонлар асосида шубҳали операцияларни аниқлаш;

ички назоратни амалга оширишда аниқланган ва хабар қилиниши лозим бўлган шубҳали операциялар ҳақидаги ахборотларни (ҳужжатларни) Департаментга ўз вақтида тақдим этиш;

алоҳида ҳолларда хабар қилиниши лозим бўлган операцияларни ушбу операция амалга оширилиши лозим бўлган санадан бошлаб уч иш кунига тўхтатиб туриш ва бундай операция ҳақида у тўхтатилган кунда Департаментни хабардор қилиш;

жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш билан боғлиқ бўлган маълумотларнинг маҳфийлигини таъминлаш;

пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операциялар ҳақидаги ахборотни, шунингдек мижозларни лозим даражада текшириш бўйича идентификациялаш маълумотларини ва материалларни қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда сақланишини таъминлаш;

ташкилот раҳбариятини тегишли қарорлар қабул қилиш учун зарур бўлган ишончли ахборот ва материаллар билан тезкор ва мунтазам равишда таъминлаб бориш;

шубҳали операцияларнинг амалга оширилиши ёки амалга оширишга уринишлар, шубҳали операцияларни амалга оширган мижозлар билан боғлиқ бўлган шахслар (раҳбарлар, таъсисчилар) тўғрисидаги маълумотлар базасини шакллантириш, шунингдек қонун ҳужжатларига мувофиқ бундай ахборотни давлат органлари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро айирбошлаш;

операцияларнинг анонимлигини оширувчи янги технологиялар ёрдамида қонунга хилоф иш қилиш, хусусан, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва (ёки) терроризмни молиялаштириш учун ташкилот хизматларидан фойдаланиш таҳдидининг олдини олишга алоҳида эътибор қаратилиши мақсадида зарур бўлган тадбирлар қўллаш;

сўровномалар бўйича маълумотлар базасидан терроризмни молиялаштириш билан боғлиқ шахслар тўғрисида ахборотни аниқлаш;

ташкилот фаолияти доирасида таваккалчиликларни аниқлаш, баҳолаш ва камайтириш бўйича тегишли чора-тадбирларни кўриш.


II. ИЧКИ НАЗОРАТ ТИЗИМИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


4. Ички назоратни ташкил этиш мақсадида ташкилотларда ташкилот раҳбари буйруғи билан мазкур Қоидаларга риоя этилишига масъул бўлган шахс (бундан кейинги ўринларда масъул шахс деб юритилади) тайинланади. Буйруқ нусхаси буйруқ қабул қилинган кундан бошлаб беш кун ичида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига юборилади.


5. Ташкилотларининг ички назорат тизими уларнинг фаолият кўрсатиш хусусиятлари, фаолиятининг асосий йўналишлари, мижозлар ва уларнинг операциялари билан боғлиқ мижозлар базаси ва таваккалчилик даражасини ҳисобга олган ҳолда ташкил этилади. Бунда ички назорат тизими ташкилотнинг ҳам Ўзбекистон Республикаси ҳудудида, ҳам унинг ташқарисида жойлашган алоҳида бўлинмаларининг (шўъба бўлинмалар, ваколатхоналар, филиаллар, бўлимлар ва бошқалар - улар мавжуд бўлса) жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва (ёки) терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича фаолиятини ҳам назарда тутиши лозим.

5-1. Ташкилот:

жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги халқаро талабларни бажармайдиган ёки етарли даражада бажармайдиган давлатларда жойлашган ўзининг чет элдаги алоҳида бўлинмалари томонидан ушбу соҳадаги халқаро стандартларга риоя қилинишига эътибор қаратиши;

ўзининг чет элдаги алоҳида бўлинмаларидан улар жойлашган мамлакатлар қонун ҳужжатларида тегишли чоралар тақиқланганлиги мавжудлиги сабабли, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича тегишли чораларни татбиқ қилиш имконияти бўлмаган тақдирда, бош офисга ахборот берилишини талаб қилишга мажбурдир. Ўз навбатида, ташкилот бу ҳақда Молия вазирлиги ва Департаментга хабар бериши;

жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва (ёки) терроризмни молиялаштириш мақсадида технологик ютуқлардан фойдаланилишининг суиистеъмол қилинишини олдини олишга қаратилган чораларни кўриши шарт.

5-2. Ташкилотларнинг чет элдаги алоҳида бўлинмалари жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш борасидаги чора-тадбирларни амалга оширишда улар жойлашган мамлакат талабларига риоя қилишлари лозим. Агар бундай талаблар Ўзбекистон қонун ҳужжатлари талабларидан фарқ қилган тақдирда, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги юқорироқ стандартлар қўлланилади.

6. Ташкилот ўз ташкилий тузилмасининг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда масъул шахс бошчилик қиладиган жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича таркибий бўлинмани (бундан кейинги ўринларда таркибий бўлинма деб юритилади) ташкил қилиши ва белгилаши мумкин.


6-1. Ташкилот бўлинмалари ходимларининг масъул шахс - таркибий бўлинма бошлиғи ёки унинг ходимлари ўртасидаги ўзаро муносабат тартиби ташкилотнинг ички ҳужжатлари билан белгиланади.

7. Масъул шахсга ва таркибий бўлинма ходимларига қуйидаги малака талаблари қўйилади:

а) масъул шахсга таркибий бўлинма бошлиғига:

олий маълумотлилик ва раҳбарлик лавозимларида 2 йилдан кам бўлмаган иш тажрибасига эга бўлишлик;

ташкилот ишининг ўзига хос хусусиятини билишлик;

б) таркибий бўлинма ходимларига:

олий маълумотлилик ва ташкилотда 2 йилдан кам бўлмаган иш тажрибасига (техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар лавозимларидаги иш тажрибасидан ташқари) эга бўлишлик, олий маълумот мавжуд бўлмаганда эса ташкилотда уч йилдан кам бўлмаган иш тажрибасига (техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар лавозимларидаги иш тажрибасидан ташқари) эга бўлишлик;

ташкилот ишининг ўзига хос хусусиятини билишлик.


8. Ташкилотлар ҳар йили январь ойининг 10-санасидан кечиктирмай тайинланган масъул шахс ҳақидаги маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тақдим этишлари шарт.

Масъул шахс ўзгарган тақдирда, бу ҳақда ташкилот беш кун мобайнида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигини хабардор қилиши лозим.

9. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳар йили январь ойининг 20-санасидан кечиктирмай ташкилотлардаги масъул шахслар ҳақидаги маълумотларни Департаментга тақдим этади.

Агар ҳисобот йили давомида ташкилотларда масъул шахслар ўзгарса, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ташкилотлардан тегишли ўзгаришларни тасдиқловчи ҳужжатларни олган кундан бошлаб 5 кун ичида Департаментга қўшимча равишда хабар беради.


10. Масъул шахсларни ўқитиш ва малакасини ошириш Департамент томонидан Молия вазирлиги билан биргаликда ўтказилади.

Ўқитиш қуйидаги йўналишлар бўйича ўтказилади:

жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари билан танишиш;

жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашишнинг услублари ва замонавий усулларини ўрганиш;

ички назоратни амалга ошириш бўйича амалий машғулотлар;

масъул шахснинг жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш муаммоларига бағишланган конференциялар, семинарлар ва бошқа тадбир (шунингдек, халқаро)ларда иштирок этиши (имконият даражасида).

Ички назоратнинг муваффақиятли амалга оширилишининг асосий шарти бу мазкур жараёнда ҳар бир ходим ўз ваколати доирасида қатнашиши нуқтаи назаридан келиб чиққан ҳолда ўқитиш ўтказилади.

Ўқитиш мунтазам равишда бир йилда камида бир марта ўтказилади.


11. Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш мақсадида масъул шахс қуйидаги функцияларни бажаради:

мазкур Қоидаларга мувофиқ ички назорат жараёнини ва мижозларни лозим даражада текширишни жорий этиш ва амалга оширилишини ташкил этади;

ташкилот фаолиятининг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда, ички назоратни амалга ошириш бўйича ички ҳужжатлар ва дастурларни ишлаб чиқади ҳамда раҳбариятга тасдиқлаш учун киритади;

ички назоратни амалга ошириш давомида аниқланган мижозларнинг шубҳали операциялари тўғрисидаги хабарларни ташкилот раҳбарияти билан келишган ҳолда Департаментга ўз вақтида юборилишини, шунингдек Департаментнинг қўшимча ахборот тақдим этиш тўғрисидаги сўровларининг бажарилишини таъминлайди;

жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назоратни амалга ошириш натижасида олинган тегишли маълумотларни (материаллар, ҳужжатлар ва бошқалар) йиғиш, расмийлаштириш, сақлашни ўрнатилган тартибда амалга оширади, уларнинг маҳфийлигини таъминлайди;

мазкур Қоидалар ва ички назорат дастурларини амалга ошириш жараёнининг маҳфийлигини таъминлайди;

ички назорат тизимини ташкил этиш ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан Департамент билан ҳамкорликда мониторинг ва назорат ўтказилиши давомида ташкилот фаолиятида аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича мониторингни амалга оширади.

12. Масъул шахс қуйидаги ҳуқуқларга эга:

ўз ташкилотининг раҳбарлари ва ходимларидан ички назоратни амалга ошириш учун зарур бўлган ҳужжатларни талаб қилиб олиш;

ички назоратни амалга ошириш мақсадида олинган ҳужжатлардан нусха кўчириш;

хабар қилиниши лозим бўлган операциялар бўйича келгусидаги хатти-ҳаракатларга оид (шу жумладан, мижоз ёки операция тўғрисида қўшимча ахборот олиш ёки мавжуд ахборотни текшириш мақсадида ўтказилаётган операцияни тўхтатиб туриш бўйича) таклифларни раҳбариятга киритиш.

Масъул шахс қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.


13. Масъул шахс қуйидагиларга мажбур:

жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштириш бўйича ўз таваккалчиликларини аниқлаш ва баҳолаш бўйича тегишли чора-тадбирларни кўриш, ушбу таваккалчиликларни ҳужжатлаштириш ва уларни камайтириш чораларини кўриш;

ички назоратни амалга ошириш жараёнида олинган ҳужжатларнинг сақланиши ва қайтарилишини таъминлаш;

мижозларни лозим даражада текширишни амалга ошириш;

мижозни лозим даражада текшириш материалларига қўшиб қўйиладиган барча ғайриоддий йирик миқдордаги операциялар бўйича лозим даражада текшириш натижалари ва хулосаларини ёзма равишда қайд этиши;

шубҳали операциялар аниқланганда, белгиланган тартибда Департаментга хабар бериш;

олинган маълумотнинг маҳфийлигига риоя қилиш.

Масъул шахс зиммасида қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.



III. МИЖОЗЛАРНИ ЛОЗИМ ДАРАЖАДА ТЕКШИРИШ


14. Ташкилотлар қуйидаги ҳолатларда мижозларни лозим даражада текшириш бўйича чора-тадбирларни амалга оширади:

амалга оширилаётган операцияларнинг жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ёки терроризмни молиялаштириш мақсадида эканлигига ҳар қандай шубҳа мавжуд бўлса;

операция амалга ошириш кунидаги энг кам ойлик иш ҳақи миқдорининг 300 баравари миқдоридан ортиқ бўлган бир марталик операциялар амалга оширилганда;

мижоз ҳақида аввал олинган маълумотларнинг тўғрилигига шубҳа мавжуд бўлса.


14-1. Мижозни лозим даражада текшириш бўйича ташкилотлар томонидан кўриладиган чора-тадбирлар қуйидагиларни ўз ичига олиши шарт:

мижознинг ва у тегишли ҳужжатлар асосида қайси шахслар номидан иш кўраётган бўлса, ўша шахсларнинг шахсини ҳамда ваколатларини текширишни;

мижоз томонидан амалга ошириладиган пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни уларнинг бундай мижоз ва унинг фаолияти тўғрисидаги маълумотларга мувофиқлигини текшириш мақсадида доимий асосда ўрганиш ўтказишни.

14-2. Агарда операциянинг тарафларидан бири жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорликда иштирок этмаётган давлатларда ёхуд оффшор ҳудудларда доимий яшаётган, турган ёки рўйхатга олинган, шунингдек таваккалчиликнинг юқори даражаси тоифасига киритилган шахс бўлганда, ташкилотлар мижозларни лозим даражада текширишнинг кучайтирилган чора-тадбирларини кўришлари лозим.

14-3. Мижозни лозим даражада текширишнинг кучайтирилган чора-тадбирларига қуйидагилар киради:

мижоз ҳақида қўшимча маълумотлар (фаолият тури, активлар миқдори, очиқ маълумотлар базаси орқали олиниши мумкин бўлган маълумот ва бошқалар) олиш ва мижоз ёки бенефициар мулкдор бўйича маълумотларни янада тезроқ янгилаб бориш;

мижоздан унинг пул маблағлари манбаси ёки молиявий ҳолатининг манбаси ҳақида маълумот олиш;

иш амалиётларини амалга ошириш сабаблари тўғрисида маълумот олиш;

операцияларни (битимларни) амалга ошириш сабабларини аниқлашнинг бошқа кучайтирилган чораларини амалга ошириш.

15. Мижозларни лозим даражада текшириш бўйича чора-тадбирлар мижоз томонидан тақдим этилган маълумот ва ҳужжатлар асосида амалга оширилади. Мижозни текшириш бўйича чора-тадбирларни амалга оширишга имкон берувчи барча ҳужжатлар улар тақдим этилган санага ҳақиқий бўлиши лозим.


16. Мижозларни лозим даражада текшириш операцияларни амалга оширишнинг барча босқичларида олиб борилиши лозим.

Мижозни идентификациялаш билан бир қаторда у томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ тақдим этиладиган ҳужжатлардан фойдаланган ҳолда унинг операцияларни амалга оширишга бўлган ваколатлари текширилиши шарт.


17. Мижоз бир ёки бир неча марта мурожаат қилганда, ташкилот қуйидагиларга мажбур:

мижозни қонун ҳужжатлари ва мазкур Қоидалар талабларига мувофиқ идентификациялаш;

ўтган ҳисобот даврида (ой, чорак, ярим йил, йил) мазкур мижознинг илгари лотерея бўйича ютуқларини ўрганиб чиқиш, агар унинг тасарруфида бундай операциялар тўғрисида ахборот мавжуд бўлса.


18. Мижоз жисмоний шахсни идентификациялаш унинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат (паспорт ёки унга тенглаштирилган ҳужжат) асосида амалга оширилади.

Агар мижоз жисмоний шахс якка тартибдаги тадбиркор бўлса, унинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаси ҳам ўрганилиши керак.


19. Мижоз - юридик шахсни идентификациялашда ташкилот унинг давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги тегишли ҳужжатларни, раҳбарияти ҳақидаги, шунингдек таъсис ҳужжатларида кўрсатилган маълумотларни олишлари лозим.

Бунда, агар мижоз - юридик шахс номидан қонун ҳужжатларига мувофиқ жисмоний шахс иш кўраётган бўлса, ташкилот бундай жисмоний шахсни идентификациялаш бўйича ҳам маълумотларни олиши лозим.

Давлат ҳокимияти ва бошқарув органларига нисбатан мижозларни лозим даражада текшириш чора-тадбирларининг ўтказилиши талаб қилинмайди.

20. Ташкилот мижоз томонидан тақдим этилаётган ахборотни:

давлат органлари ва бошқа ташкилотлардан мижоз тўғрисида олинган маълумотлардан фойдаланиш;

мижознинг аввалги ташкилот билан ўзаро муносабатларини ўрганиш;

мижознинг ишчанлик тўғрисидаги маълумотларни йиғиш орқали текшириш ҳуқуқига эга.


21. Ташкилот қуйидаги ҳолларда мижозга пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияларни амалга оширишни рад этади:

Мижоз - жисмоний шахснинг ўзининг доимий ёки вақтинчалик яшаш жойи (паспорт маълумотларига мувофиқ) бўйича мавжуд бўлмаганида;

шак-шубҳасиз нотўғри бўлган ҳужжатлар тақдим этилганда ёки қонун ҳужжатларига мувофиқ ташкилот томонидан сўраладиган ҳужжатлар тақдим этилмаганда.


III-1. ТАВАККАЛЧИЛИК ДАРАЖАСИНИ

АНИҚЛАШ ВА БАҲОЛАШ

21-1. Ташкилот мижозлар томонидан жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ёки терроризмни молиялаштириш мақсадида операцияларни амалга оширишда таваккалчилик даражасини (кейинги ўринларда таваккалчилик даражаси деб юритилади) аниқлаш, баҳолаш ва камайтириш чора-тадбирларини кўриши шарт.

Таваккалчилик даражаси мижоз тақдим этган ахборот асосида, мазкур Қоидаларда белгиланган мезонлар, мижозни лозим тарзда текшириш натижаларини ҳисобга олган ҳолда масъул шахс томонидан ҳар йили аниқланади ва баҳоланади.

Таваккалчиликларни баҳолаш натижалари ёзма равишда расмийлаштирилиши ва Департаментга тақдим этилиши лозим.


21-2. Ташкилот аввалдан қуйидаги мезонларга жавоб берувчи мижозларни таваккалчиликнинг юқори даражаси тоифасига тегишли деб топиши ва уларга нисбатан кучайтирилган эътиборни қаратиши лозим:

террорчилик фаолиятида иштироки ёхуд террорчилик фаолияти билан шуғулланаётган шахсларнинг назорат остида эканлиги ёхуд террорчилик фаолияти билан шуғулланаётган ёки шуғулланишда гумон қилинаётган ташкилотнинг бевосита ёки билвосита мулкдори ёхуд уни назорат қилувчи эканлиги тўғрисида маълумот мавжуд бўлган шахслар;

жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорликда иштирок этмаётган давлатда ёхуд оффшор ҳудудда доимий яшаётган, турган ёки рўйхатга олинган шахслар;

норезидентлар;

ҳақиқатда жойлашган жойи таъсис ёки рўйхатга олиш ҳужжатларида кўрсатилган маълумотлардаги манзилга тўғри келмайдиган юридик шахслар;

ҳақиқий эгаси ушбу банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларида кўрсатилган шахс бўлган юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар;

мунтазам равишда (уч ой мобайнида икки мартадан ортиқ) шубҳали операцияларни амалга ошираётган мижозлар;

масъул шахсда асосли шубҳа уйғотадиган молиявий операцияларни амалга оширувчи бошқа шахслар.


21-3. Мижоз томонидан амалга ошириладиган операцияларнинг тавсифи ўзгаришига қараб, ташкилот зарур бўлганда у билан ишлаш бўйича таваккалчилик даражасини қайта кўриб чиқиши лозим.

Ташкилот барча мураккаб, ғайриоддий йирик операцияларга, шунингдек аниқ иқтисодий ёки қонуний мақсадга эга бўлмаган операцияларни амалга оширишнинг ғайриоддий схемаларига кучайтирилган эътибор қаратиши керак.

Амалга оширилган чора-тадбирлар ҳақида маълумот ташкилотнинг раҳбариятига тақдим этилиши лозим.


21-4. Ташкилот жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштириш мақсадида технологик ютуқлардан фойдаланилишига йўл қўймаслик бўйича чора-тадбирларни кўриши керак. Бу мақсадларда ташкилот:

хизматларнинг янги турлари ва янги иш амалиёти ишлаб чиқилиши;

янги ҳамда амалдаги хизмат турларида янги ёки ривожланаётган технологиялардан фойдаланиш натижасида вужудга келиши мумкин бўлган таваккалчилик даражасини аниқлаши ва баҳолаши лозим.

Бундай таваккалчиликнинг баҳоланиши хизматларнинг янги турлари, янги иш амалиётининг ишга туширилиши ёхуд янги ёки ривожланаётган технологияларни фойдаланишга туширишдан аввал ўтказилиши лозим.

Ташкилот бундай таваккалчиликни мониторинг қилиш ва уларни пасайтириш бўйича тегишли чораларни кўриши лозим.



IV. ХАБАР БЕРИЛИШИ ЛОЗИМ БЎЛГАН

ОПЕРАЦИЯЛАРНИ АНИҚЛАШ

МЕЗОНЛАРИ ВА ТАРТИБИ


22. Пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операция қуйидаги ҳолатларда шубҳали деб топилиши мумкин:

бир вақтнинг ўзида ташкилот томонидан йирик пул ютуқларини (энг кам ойлик иш ҳақининг 1500 бараваридан юқори) икки ёки ундан ортиқ ютуқли билетлар эгаларига тўлашда (беришда);

мижоз ҳақидаги маълумотларнинг тўғрилигига шубҳа мавжуд бўлса;

ютуқни олишда қалбаки лотерея билет тақдим этилаётганлигига шубҳа уйғонса.


23. Операцияни шубҳали деб топиш ҳар бир аниқ ҳолатда ушбу Қоидалар билан ўрнатилган шубҳалилик мезонларидан фойдаланган ҳолда ўтказиладиган комплекс таҳлил асосида, шунингдек мижоз шахси, унинг обрўси, амалий иш муносабатларининг хусусияти, битимнинг асослари, мақсадлари, ҳажми ва тури, уни амалга ошириш усули билан ҳамда шубҳали операцияни тўғри аниқлаш учун аҳамиятли бўлган бошқа ҳолатлар асосида аниқланадиган таваккалчилик хавфига боғлиқ равишда амалга оширилади.


24. Пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ ҳар қандай операция, шу операцияларнинг тарафларидан бири:

террорчилик фаолиятида иштирок этаётган ёхуд иштирок этишда гумон қилинаётган юридик ёки жисмоний шахс;

террорчилик фаолиятини амалга ошираётган ёхуд амалга оширишда гумон қилинаётган ташкилотнинг бевосита ёки билвосита мулкдори бўлган ёхуд уни назорат қилаётган юридик ёки жисмоний шахс;

террорчилик фаолиятини амалга ошираётган ёки амалга оширишда гумон қилинаётган жисмоний шахснинг ёхуд ташкилотнинг мулкидаги ёки назорати остидаги юридик шахс эканлиги ҳақида белгиланган тартибда олинган ахборот мавжуд бўлса, Департаментга хабар қилиниши ва тўхтатиб турилиши керак.

Бундай ҳолларда ташкилот пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияни бу операция бажарилиши лозим бўлган санадан эътиборан уч иш кунига тўхтатиб туришга ва ушбу операция ҳақида уни тўхтатиб қўйилган куннинг ўзида Департаментни хабардор қилишга мажбур. Пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операцияни тўхтатиш ҳақида Департаментнинг кўрсатмаси бўлмаганда, кўрсатилган муддат тугаши билан ташкилот тўхтатилган операцияни тиклашга киришади.


24-1. Операциянинг тарафларидан бири жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорликда иштирок этмаётган давлатда доимий яшаётган, турган ёки рўйхатга олинган шахс бўлса, бундай операция ҳам Департаментга хабар қилиниши керак.

25. Мижознинг операцияси шубҳали деб топилгандан сўнг, масъул шахс шубҳали операцияни амалга оширишга тайёргарлик кўрилаётганлигини ёки амалга оширилганлигини тасдиқловчи асосланган ҳужжатларни тайёрлайди ва ташкилот раҳбарига кўриб чиқиш учун тақдим этади, раҳбар мижозга нисбатан келгусидаги хатти-ҳаракатлар ҳақида қарор қабул қилади, жумладан:

шубҳали операция тўғрисида Департаментга хабар бериш ҳақида;

мижоз билан операция ўтказишга алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги ҳақида.


26. Шубҳали операция тўғрисидаги хабар операция шубҳали деб топилган вақтдан бошлаб бир иш кунидан кечиктирмай Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибга мувофиқ ташкилот томонидан Департаментга тақдим этилади.


27. Ҳар бир шубҳали операция тўғрисидаги маълумот масъул шахс томонидан қоғоз ва электрон кўринишда юритилувчи махсус журналга киритилади.


28. Ташкилотлар тегишли операциядан шубҳани тасдиқловчи ёки олиб ташловчи ҳар қандай маълумотни Департаментга кечиктирмай топширишлари зарур.



V. ИЧКИ НАЗОРАТНИ АМАЛГА ОШИРИШ

НАТИЖАСИДА ОЛИНГАН АХБОРОТ ВА

ҲУЖЖАТЛАРНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ,

САҚЛАШ, МАҲФИЙЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ


28-1. Ташкилот ички назоратни амалга ошириш учун зарур бўлган маълумот ва ҳужжатларни ҳар бир операция бўйича, жумладан лозим даражада текшириш натижалари бўйича шубҳали деб тан олинмаган операциялар бўйича мижоздан талаб қилиб олади ва йиғади.

28-2. Ташкилот фаолиятининг ўзига хос хусусиятлари, фаолиятнинг асосий йўналишларини ҳисобга олган ҳолда, ҳамда мазкур Қоидалар ва ички ҳужжатлар асосида ички назоратни амалга ошириш жараёнида олинган маълумотлар ва ҳужжатларни шакллантиради.

28-3. Тақдим қилинган ҳужжатлар нусхаларининг тўғрилигига гумон ёки бошқа зарурат пайдо бўлган тақдирда, ташкилот танишиш учун ҳужжатларнинг асл нусхалари тақдим қилинишини талаб қилиш ҳуқуқига эга.

28-4. Лозим даражада текшириш жараёнида олинган барча маълумотлар ва ҳужжатлар ташкилотнинг мижозларнинг идентификациясини амалга оширувчи ходимларига мижоз тўғрисидаги маълумотларни текшириш учун очиқ бўлиши лозим.

28-5. Пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операциялар тўғрисидаги маълумотлар зарурат туғилган тақдирда операция тафсилотларини қайта тиклаш мумкин бўлган тарзда расмийлаштирилиши лозим.

28-6. Мижозни лозим даражада текшириш ва идентификациялаш натижасида олинган маълумотлар ҳар йили янгиланиб борилиши лозим.

29. Ташкилотлар пул маблағлари ёки бошқа мол-мулк билан боғлиқ операциялар тўғрисидаги ахборотни, шунингдек мижозларни лозим даражада текшириш бўйича идентификациялаш маълумотларини ва материалларни қонун ҳужжатларида белгиланган, лекин операциялар амалга оширилганидан ёки мижоз билан муносабатлар тўхтатилганидан кейин беш йилдан кам бўлмаган муддатлар мобайнида сақлашлари шарт.


30. Ташкилотлар жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш билан боғлиқ бўлган ахборотдан эркин фойдаланишни чеклайдилар, унинг тарқалиб кетмаслигини таъминлайдилар ҳамда юридик ва жисмоний шахсларга, уларнинг операциялари ҳақида Департаментга маълумот берилганлиги тўғрисида ахборот беришга ҳақли эмаслар.

Ташкилотлар ўз ходимлари томонидан ички назорат бўйича функцияларини бажариш жараёнида олинган ахборотларни бошқаларга ошкор қилмасликларини (ёхуд шахсий мақсадлар ёки учинчи шахслар манфаатлари учун фойдаланишга рухсат берилмаслигини) таъминлайдилар.


30-1. Масъул шахснинг фаолиятида фойдаланилган барча ҳужжатлар (ички назоратни амалга ошириш билан боғлиқ ёзишмалар, шу жумладан, Департаментга юборилган хабарларнинг қоғоздаги ва электрон нусхалари, мижозларнинг қоғоздаги ва электрон анкеталари, махсус журналлар ва ҳ.к.)дан фойдаланилишини чеклаш мақсадида, бундай ҳужжатлар ва уларнинг рўйхати бевосита махсус жиҳозланган хонада ёки ёнмайдиган ва муҳрланадиган сейфда ушбу шахс томонидан сақланиши лозим.

30-2. Ҳужжатларнинг электрон шакллари дастурий усулда архивлаштирилиши, электрон ахборот ташувчи ускуналарга ёзиб қўйилиши ҳамда масъул шахс томонидан уларнинг рўйхати билан биргаликда ёнмайдиган ва муҳрланадиган сейфда сақланиши зарур.


VI. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


31. Ташкилотлар томонидан мазкур Қоидалар талабларига риоя этилиши устидан мониторинг ва назорат Молия вазирлиги томонидан Департамент билан биргаликда амалга оширилади.


32. Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасидаги қонун ҳужжатлари бузилганлиги ҳолларини яширишда, шунингдек мазкур Қоидалар талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 45-сон, 495-модда.


































Время: 0.1563
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск