Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Транспорт /

Шаҳарлараро- вилоятлараро ва халқаро йўналишларни жойлаштириш учун очиқ тендерлар ўтказишни ташкил этиш масалалари бўйича идолараро комиссия тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 29.07.1999 й. 368-сон қарорига 5-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1999 йил 29 июлдаги

368-сон қарорига

5-ИЛОВА



Шаҳарлараро-вилоятлараро ва халқаро йўналишларни

жойлаштириш учун очиқ тендерлар ўтказишни ташкил

этиш масалалари бўйича идоралараро комиссия тўғрисида

НИЗОМ


1. Шаҳарлараро-вилоятлараро ва халқаро йўналишларни жойлаштириш учун очиқ тендерлар ўтказишни ташкил этиш масалалари бўйича идоралараро комиссия (бундан кейин матнда Комиссия деб аталади) Шаҳарлараро-вилоятлараро ва халқаро йўналишлар ишини такомиллаштириш, транспорт хизматлари кўрсатиш бозорида соғлом рақобат муҳитини таъминлаш ва ушбу вазифаларнинг бажарилишини назорат қилишни таъминлаш мақсадида ташкил этилган.


2. Комиссия ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, мазкур Низомга амал қилади.


3. Қуйидагилар Комиссиянинг асосий вазифалари ҳисобланади:

Шаҳарлараро-вилоятлараро ва халқаро йўналишларда йўловчилар ташиш транспортининг бир маромда ишлашини таъминлашга оид ишларни мувофиқлаштириш;

транспорт хизматлари кўрсатиш бозорида мулкчиликнинг турли шаклларидаги ташувчилар учун тенг шарт-шароитлар яратиш ва соғлом рақобатни ривожлантириш;

Шаҳарлараро-вилоятлараро ва халқаро йўловчилар ташиш йўналишларини жойлаштириш учун тендерлар ташкил этиш ва ўтказиш;

йўловчилар ташиш транспортини ривожлантириш, улар томонидан кўрсатиладиган хизматларнинг ҳажмлари ва турларини кенгайтиришга оид комплекс чора-тадбирларни амалга оширишда қатнашиш;

йўловчилар ҳуқуқларига риоя қилинишини таъминлаш.


4. Комиссия Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси, Монополияга қарши курашиш қўмитаси ва бошқа манфаатдор вазирлик ва идораларнинг раҳбар ходимларидан иборат таркибда шакллантирилади.

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирининг ўринбосарларидан бири Комиссия раиси ҳисобланади.

5. Қўйилган вазифаларни бажариш учун Комиссия қуйидаги ҳуқуқларга эга:

давлат бошқаруви органлари ва хўжалик юритувчи субъектлардан Комиссияга юкланган вазифаларни бажариш учун зарур бўлган ахборотларни олиш;

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг ахборот-маълумотлар банки маълумотларига кўра бир йил давомида йўналишга хизмат кўрсатишда мажбуриятларни бажариш борасида 5 ва ундан ортиқ бартараф этилмаган ҳуқуқбузарликлар содир этган талабгорнинг тендер таклифини рад этиш;

ваколатли органлар томонидан йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлигини, ташувчилар томонидан белгиланган графикларга, жадвалларга, ташиш тарифларига риоя қилинишини, текин ва имтиёзли юриш ҳуқуқига эга бўлган йўловчиларнинг текин ва имтиёзли юриши таъминланишини назорат қилинишига оид тадбирларни уюштириш ва бошқалар;

тендерда юриб чиқилган йўналишларда конунга зид равишда ишлаётган ташувчилар аниқланганда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда чора-тадбирлар кўриш.


6. Комиссия:

тендер бўйича жойлаштирилган йўналишлардаги иш натижаларини мунтазам равишда (йилнинг ҳар чорагида камида бир марта) якунлаб боришга;

шаҳарлараро ва халқаро йўловчилар ташиш транспорти иши юзасидан тушган шикоятларни ўз вақтида кўриб чиқиш ишларини ташкил этиш ва аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича таъсирчан чора-тадбирлар кўришга;

жадваллар ва йўналишлар бўйича хизмат кўрсатишнинг сифати, маданияти ва бир маромда бўлишининг у ёки бу масалалари бўйича жамоатчилик фикрини ўрганишни ташкил этишга;

аҳолини ва давлат ҳокимияти маҳаллий органларини шаҳарлараро, халқаро йўловчилар ташиш йўналишларида ишлаш учун тендерларда ютиб чиққан ташувчилар билан тузилган контрактларнинг бажарилиши тўғрисида ҳар ойда хабардор қилиб туришга;

ташиш жараёнини ташкил этишда ёрдам кўрсатишга;

ташувчилар ўтказилган тендер якунлари бўйича Комиссия қароридан ёхуд унинг тартиботларидан норози бўлганларида уларга тушунтиришлар беришга мажбурдир.


7. Комиссия мажлислари заруратга қараб, лекин йилнинг ҳар чорагида камида бир марта ўтказилади. Комиссия мажлиси унда Комиссия аъзоларининг камида тўртдан уч қисми қатнашганда ваколатли бўлади.

Комиссия қарорлари кўпчилик овоз билан қабул қилинади ва протоколлар билан расмийлаштирилади. Овозлар тенг бўлиб қолган тақдирда Комиссия раисининг (у бўлмаганда - раис ўринбосарининг) овози ҳал қилувчи овоз ҳисобланади.


8. Комиссия фаолиятини ташкилий-техник таъминлаш Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги томонидан амалга оширилади.






























Время: 0.1387
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск