ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ёқилғи-энергетика комплекси / Нефть ва газни қазиб олиш ва қайта ишлаш. Нефть ва газ қувурлари /

Маҳсулотни тақсимлаш тўғрисидаги битимни амалга ошириш доирасида Ўзбекистон Республикасининг Жануби-Ғарбий Хисор минтақасидаги Одамтош, Гумбулоқ ва Жарқудуқ - Янги Қизилча газ конденсати конларини ўзлаштириш объектлари қурилишининг лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш, келишиш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 06.11.2009 й. 292-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2009 йил 6 ноябрдаги

292-сон қарорига

ИЛОВА



Маҳсулотни тақсимлаш тўғрисидаги

битимни амалга ошириш доирасида Ўзбекистон

Республикасининг Жануби-Ғарбий Ҳисор минтақасидаги

Одамтош, Гумбулоқ ва Жарқудуқ - Янги Қизилча газ

конденсати  конларини  ўзлаштириш  объектлари

қурилишининг   лойиҳа    ҳужжатларини    ишлаб

чиқиш, келишиш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг Жануби-Ғарбий Ҳисор ва Устюрт минтақаси ҳудудларидаги конларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси билан "Союзнефтгаз Восток Лимитед" компанияси ўртасида Маҳсулотни тақсимлаш тўғрисидаги битимни (кейинги ўринларда Битим деб юритилади) амалга ошириш доирасида амалга ошириладиган Ўзбекистон Республикасининг Жануби-Ғарбий Ҳисор минтақасидаги Одамтош, Гумбулоқ ва Жарқудуқ - Янги Қизилча конларини ўзлаштириш объектлари қурилишининг лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш, келишиш ва тасдиқлаш тартибини белгилайди.

Ушбу Низом Битимни амалга ошириш доирасида ўзлаштириладиган бошқа конларга татбиқ этилмайди.


2. Ушбу Низом мақсадларида қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


буюртмачи - "Лукойл Ўзбекистон Оперейтинг Компани" масъулияти чекланган жамияти;


объектни лойиҳалаштириш топшириғи - Одамтош, Гумбулоқ ва Жарқудуқ - Янги Қизилча газ конденсати конларини ўзлаштириш объектлари қурилишининг иш лойиҳасини ишлаб чиқишга қўйиладиган асосий бирламчи талабларни ўз ичига олган ҳужжат;


маҳаллий лойиҳалар - ташқи инфратузилма объектлари қурилиши учун бажариладиган тўлиқ ҳажмдаги иш лойиҳалари;


иш лойиҳаси - чекланган қийматли ва иш ҳужжатлари билан бирга асосий техник-иқтисодий кўрсаткичлар билан тасдиқланадиган қисмдан иборат бўлган лойиҳа ҳужжатлари;


иш ҳужжатлари - айрим бинолар ва иншоотларга иш чизмалари туркуми, қурилишни амалга ошириш учун етарли ҳажмдаги иш турлари;


ваколатли орган - Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги;


бошқарувчи қўмита - Битимга мувофиқ юқори бошқарув органи;


иш лойиҳасининг тасдиқланадиган қисми - принципиал ечимларни таъминлаш, қурилишнинг дастлабки (бошланғич) қийматини аниқлаш ва қарорнинг тасдиқланадиган қисми қабул қилиниши асосида иш ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун етарли ҳажмдаги лойиҳа ҳужжатлари тўплами.


3. Буюртмачи лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқишга ва асосий технологик асбоб-ускуналарни етказиб беришга танлов доирасида лойиҳаловчи ташкилотга қурилиш пудратчисини (пудратчиларини) танлаш бўйича танлов савдолари ўтказиш учун зарур бўлган танлов ҳужжатларининг техник қисмини ишлаб чиқишни буюртма қилиши мумкин.

4. Иш лойиҳаси буюртмачи томонидан ишлаб чиқилган, ушбу Низомнинг II бўлимига мувофиқ келишилган ва тасдиқланган объектни лойиҳалаштиришга топшириқ асосида ишлаб чиқилади.



II. ЛОЙИҲАЛАШТИРИШГА ТОПШИРИҚНИ

КЕЛИШИШ ВА ТАСДИҚЛАШ


5. Буюртмачи томонидан ишлаб чиқилган объектни лойиҳалаштириш топшириғи "Ўзбекнефтгаз" миллий холдинг компанияси, Ваколатли орган ва Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасида келишилиши керак.

Объектни лойиҳалаштиришга топшириқни келишиш бир вақтнинг ўзида ушбу бандда кўрсатилган келишувчи органга тақдим этилган пайтдан бошлаб икки ҳафта муддатда амалга оширилади.


6. Ушбу Низомнинг 5-бандида кўрсатилган келишув мавжуд бўлган тақдирда, объектни лойиҳалаштириш топшириғи Битимда белгиланган тартибда Бошқарувчи қўмита томонидан тасдиқланади.



III. ИШ ЛОЙИҲАСИНИ ИШЛАБ ЧИҚИШ,

КЕЛИШИШ ВА ТАСДИҚЛАШ


7. Ўзбекистон Республикасининг Жануби-Ғарбий Ҳисор минтақасидаги Одамтош, Гумбулоқ ва Жарқудуқ - Янги Қизилча газ конденсати конларини ўзлаштириш объектлари қуришга иш лойиҳаси қуйидаги босқичларда ишлаб чиқилади:

иш лойиҳасининг тасдиқланадиган қисми;

иш ҳужжатлари.


8. Маҳаллий лойиҳаларни ҳам ўз ичига оладиган иш лойиҳасининг тасдиқланадиган қисми ишлаб чиқилиши тугаллангандан кейин буюртмачи давлат экспертизаси органларига тасдиқланадиган қисмни белгиланган тартибда тақдим этади. Давлат экспертизасининг ижобий хулосаси мавжуд бўлган тақдирда иш лойиҳасининг тасдиқланадиган қисми Бошқарувчи қўмита томонидан тасдиқланади.


9. Иш лойиҳасининг тасдиқланадиган қисми тасдиқлангунга қадар буюртмачи иш ҳужжатларини ишлаб чиқишга, асосий технологик асбоб-ускуналарни етказиб бериш юзасидан буюртмаларни жойлаштиришга киришади, танлов асосида қурилиш пудратчиси (пудратчилари) танловини амалга оширади. Иш лойиҳасининг тасдиқланган тасдиқланадиган қисми ўзлаштириш объектларини қуриш юзасидан контрактлар тузиш учун асос ҳисобланади.

10. Буюртмачи тугалланган иш ҳужжатлари (шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасида экспертизадан ўтган аниқлаштирилган йиғма смета ҳисоб-китоби), шунингдек қурилиш пудратчисини (пудратчиларини) танлаш бўйича танлов савдолари натижалари бўйича аниқлаштирилган қурилиш қиймати асосида Бошқарувчи қўмитанинг тасдиқлаши учун иш лойиҳасини тақдим этади.

11. Иш лойиҳаси Битимда белгиланган тартибда Бошқарувчи қўмита томонидан тасдиқланади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 46-сон, 497-модда.
































Время: 0.1979
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск