Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қурилиш ва архитектура /

Шаҳар ва туман архитектура ва қурилиш бошқармаси (бўлими) тўғрисида Намунавий низом (ЎзР ВМ 11.11.2009 й. 294-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2009 йил 11 ноябрдаги

294-сон қарорига

2-ИЛОВА



Шаҳар ва туман архитектура ва қурилиш

бошқармаси (бўлими) тўғрисида

НАМУНАВИЙ НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Шаҳарсозлик кодексига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2003 йил 2 декабрдаги 538-сон қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси (кейинги ўринларда "Давархитектқурилиш" қўмитаси деб юритилади) тизимидаги шаҳар ва туман архитектура ва қурилиш бошқарма (бўлим)лари мақоми, вазифалари, функциялари, ваколатлари ва жавобгарлигини белгилайди.

Шаҳар ва туман архитектура ва қурилиш бошқарма (бўлим)лари ўз фаолиятида тегишинча Қорақалпоғистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар архитектура ва қурилиш бош бошқармаларига (кейинги ўринларда - Бош бошқарма) бўйсунади.


2. Шаҳар ва туман архитектура ва қурилиш бошқарма (бўлим)лари ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, ушбу Низомга, бошқа қонун ҳужжатларига, шунингдек "Давархитектқурилиш" қўмитасининг буйруқлари, қарорлари ва фармойишларига, Қорақалпоғистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар архитектура ва қурилиш бош бошқармаларининг буйруқлари, қарорлари ва фармойишларига амал қилади.



II. ШАҲАР (ТУМАН) АРХИТЕКТУРА ВА ҚУРИЛИШ

БОШҚАРМА (БЎЛИМ)ЛАРИНИНГ АСОСИЙ

ВАЗИФАЛАРИ ВА ФУНКЦИЯЛАРИ


3. Қуйидагилар шаҳар (туман) архитектура ва қурилиш бошқармаси (бўлими)нинг асосий вазифалари ҳисобланади:

шаҳарсозлик фаолияти соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш, ҳудудларни анъанавийлигига эътибор бериб, замонавий архитектура ва шаҳарсозлик талабларини ва технологияларни ҳисобга олган ҳолда ривожлантириш, аҳоли пунктларининг бош режалари, батафсил режалаштириш лойиҳалари ва ўз ҳудудларига оид бошқа шаҳарсозлик ҳужжатлари ишлаб чиқилишини, уларнинг маъқулланишини ва экспертизадан ўтказилишини ҳамда тасдиқланишини ташкил этиш;

шаҳар ва қишлоқ аҳоли пунктларини режалаштириш ва қуриш лойиҳаларида шаҳарсозлик тўғрисидаги қонун ҳужжатларига, шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари талабларига риоя этилиши устидан назоратни амалга ошириш ҳамда ҳудудларни меъморий режалаштиришни ташкил қилиш;

шаҳарсозлик фаолияти соҳасида ягона илмий ва техника сиёсатини амалга ошириш, тегишли ахборот базасини яратиш;

тегишли ҳудудни ривожлантириш бўйича шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқишда иштирок этиш ва уларни амалга ошириш чора-тадбирларини кўриш;

маҳаллий давлат ҳокимияти органларига шаҳарсозлик фаолияти объектларини жойлаштириш ҳамда тегишли ҳудудда муҳандислик, транспортга оид ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш юзасидан таклифлар киритиш;

бинолар, иншоотлар ва бошқа объектларнинг лойиҳалари тасдиқланишига розилик бериш;

тегишли ҳудуддаги шаҳарсозлик фаолияти объектлари бўйича лойиҳалаштириш ишларини ва комплекс муҳандислик қидирувларини ҳамда шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқувчиларнинг муаллифлик назоратини мувофиқлаштириб бориш;

капитал қурилишда иқтисодий ислоҳотларнинг боришини мувофиқлаштириш ва унинг мониторингини олиб бориш, капитал қурилишда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш ва шаҳар (туман) ҳокимлиги ҳамда Бош бошқармага тақдим этиш;

лойиҳалаштириш ва пудрат ишлари, қурилиш материаллари бозорларида рақобат муҳитини шакллантириш бўйича таклифлар киритиш;

шаҳарлар, қишлоқ аҳоли пунктлари ва қишлоқлар орасидаги ҳудудларни режалаштириш ва қуришда шаҳарсозлик нормалари, қоидалари ва стандартларига риоя этилиши, архитектура ёдгорликлари ва маданий мерос объектлари сақлаб қолинишини ҳисобга олган ҳолда уларнинг архитектура-режалаштирилиши ва архитектура-бадиий сифатлари бўйича назорат ишларини олиб бориш ва архитектура ва шаҳарсозликда миллий ва маданий анъаналарни ривожлантириш ишларини мувофиқлаштириб бориш.


4. Шаҳар (туман) архитектура ва қурилиш бошқармаси (бўлими) юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:

фаолият кўрсатаётган ҳудудда шаҳарсозлик фаолияти объектларини жойлаштириш ҳамда муҳандислик, транспортга оид ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш юзасидан Бош бошқармаларга, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига таклифлар киритади;

эҳтиёж ва таклифларни, конъюнктура ҳолатини, лойиҳалаштириш ишлари ва хизматлари бозорининг ривожланиш тамойиллари ва истиқболини ўрганиш, архитектура ечимлари ҳамда шаҳарсозлик тадбирларининг самарадорлиги даражасини ошириш мақсадида лойиҳачилар, инвесторлар ва пудратчилар ишларини ташкил этади;

шаҳар, шаҳар посёлкалари ва қишлоқ аҳоли пунктларини шаҳарсозлик ҳужжатлари билан таъминлаш юзасидан таклифлар киритади;

буюртмачилар - иморат қурувчиларга лойиҳалаштириш ҳамда инвестиция ишларини амалга ошириш учун қурилиш паспортлари, барча турдаги қурилишлар бўйича лойиҳа-қидирув, комплекс қайта қуриш, кенгайтириш, биноларни асосли тузатиш, таъмирлаш ва ҳудудларни ободонлаштириш бўйича архитектура-режалаштириш ва муҳандислик-жойлаштириш топшириқларини ишлаб чиқади ва тақдим этади;

ажратилган ер участкаларининг чегарасини, қурилиш объектлари жойлашувини қизил чизиқлар асосида харитага тушириш билан боғлиқ топография-геодезия ишларини, қидирув-режалаштириш ишларини ҳамда бажарилган ишларни техник назорат қилади ва уларни қабул қилади, иморатлар қурилишининг жорий режаларини, ер ости коммуникацияларининг жойлашишини ҳамда муҳандислик-геологик ишлар атласларини рўйхатдан ўтказади;

тегишли равишда туманга бўйсунувчи шаҳарлар маъмурий марказлари, қишлоқ аҳоли пунктлари, шаҳар атрофи зонаси ва тумандаги аҳоли яшайдиган бошқа ерларда қурилиш бўйича ҳужжатларни ишлаб чиқишни ташкил этишга доир ишларга раҳбарликни амалга оширади;

тасдиқланган шаҳарсозлик ҳужжатлари асосида шаҳарсозлик фаолияти объектларини лойиҳалаштириш учун, яъни қурилиш, капитал реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш, ҳудудларни ободонлаштириш ва бино ва иншоотлар реставрацияси, шу билан бирга муҳандислик, транспорт инфратузилмаси учун архитектура-режалаштириш топшириқларини (АРТ-1 ва АРТ-2) ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда тасдиқлангандан сўнг қурувчи-буюртмачиларга тақдим этади;

шаҳарлар, шаҳар посёлкалари ва қишлоқ аҳоли пунктларининг бош режаларини, саноат узеллари схемаларини, биринчи навбатдаги қурилишларни жойлаштириш лойиҳаларини, шаҳар атрофи ва рекреацион зоналар лойиҳаларини кўриб чиқади ҳамда розилик бериш ёки тасдиқлаш учун тегишли давлат ҳокимияти органларига тақдим этади;

шаҳар, шаҳар посёлкалари ва қишлоқ аҳоли пунктларининг бош режаларини, батафсил режалаштириш лойиҳаларини ҳамда бошқа шаҳарсозлик ҳужжатларини амалга ошириш чораларини кўради.



III. ШАҲАР (ТУМАН) АРХИТЕКТУРА ВА ҚУРИЛИШ

БОШҚАРМА (БЎЛИМ)ЛАРИНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ

ВА ЖАВОБГАРЛИГИ


5. Шаҳар (туман) архитектура ва қурилиш бошқармаси (бўлими) юкланган вазифалар ва функцияларни амалга ошириш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

архитектура ва шаҳарсозлик, экология, архитектура ва қурилиш органлари томонидан берилган архитектура-режалаштириш топшириқлари (АРТ-1 ва АРТ-2) талабларига жавоб бермайдиган объект лойиҳаларини рад этиш;

амалдаги йўриқномалар ва қоидаларни бузган ҳолда ёки белгиланган тартибда бериладиган рухсатномасиз олиб борилаётган топографик ва муҳандислик-геологик қидирув, режалаштириш ва қазиш ишларини амалга оширишни тўхтатиб туриш;

ўзбошимчалик билан иморат қуришда, шаҳарсозлик интизомини, қурилиш ва архитектура соҳасидаги амалда бўлган қонун ҳужжатларини бузишда айбдор бўлган шахсларни ҳамда ҳудудларида мазкур ҳуқуқ бузилишларини содир этган ташкилотлар ва корхоналар раҳбарларини белгиланган тартибда маъмурий ва жиноий жавобгарликка тортиш тўғрисида тегишли давлат органларига таклифлар киритиш;

маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органлари, Ўзбекистон Республикаси Архитекторлар уюшмаси ташкилотлари ва бошқа манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда белгиланган тартибда лойиҳаларни ишлаб чиқиш учун танловлар ўтказиш.



IV. ШАҲАР (ТУМАН) АРХИТЕКТУРА ВА ҚУРИЛИШ

БОШҚАРМА (БЎЛИМ)ЛАРИНИНГ ФАОЛИЯТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ


6. Шаҳар ва туман архитектура ва қурилиш бошқармаси (бўлими)га Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли Комплекси билан келишган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари қарорига мувофиқ лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган бошлиқ - шаҳар ва туман бош архитектори бошчилик қилади.


7. Шаҳар ва туман архитектура ва қурилиш бошқармаси (бўлими) бошлиғи:

мазкур Низомга мувофиқ бошқарма (бўлим)га юкланган вазифаларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради, фаолият ва алоҳида йўналишлар учун ходимларнинг жавобгарлиги даражасини белгилайди;

қурилиши (қайта қурилиши) тугалланган шаҳарсозлик объектларини фойдаланишга қабул қилишда белгиланган тартибда қатнашади;

ўз ваколати доирасида шаҳар (туман) ҳокимининг қарорлари асосида ва уларни бажариш юзасидан ҳамда давлат ҳокимияти ва бошқарувининг юқори органлари далолатномалари асосида буйруқлар чиқаради, бошқарма (бўлим) ходимларини лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади;

шаҳар (туман) ҳокимининг шаҳарсозлик масалалари бўйича қарорлари лойиҳаларини тайёрлайди;

барча давлат ва жамоат корхоналарида, муассасалар, ташкилотларда бошқарма (бўлим) фаолияти билан боғлиқ масалалар бўйича бошқарма (бўлим) номидан вакиллик қилади;

белгиланган смета ва ажратилган маблағлар доирасида бошқарма (бўлим)нинг маблағларини бошқаради;

зарур бўлган ҳолларда лойиҳачиларнинг доимий ёки вақтинчалик ижодий жамоаларини ва эксперт гуруҳларини ҳамда идоралараро комиссияларни ташкил этади ва уларга бошчилик қилади, бу ишга шартнома асосида архитекторларни ва бошқа мутахассисларни жалб этади;

лойиҳа-режалаштириш ҳужжатларини ва алоҳида бинолар ва иншоотлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда муаллиф сифатида иштирок этади;

ўз олдида турган вазифаларни бажариш учун шаҳар ва туман архитектура ва қурилиш бошқарма (бўлим)лари ҳузурида буюртмачиларга шартнома асосида маблағ ўтказиш йўли билан шаҳарсозлик ҳужжатлари, архитектура-режалаштириш топшириғи ва лойиҳа таклифларини хўжалик ҳисобидаги ишлаб чиқариш гуруҳларини тузади ва уларнинг фаолиятини, мавзу йўналишини белгилайди;

архитектура-шаҳарсозлик масалаларини ҳал этиш учун буюртмачиларга шартнома асосида маблағ ўтказиш йўли билан шаҳарсозлик ҳужжатлари, архитектура-режалаштириш топшириғи ва лойиҳа таклифларини ҳўжалик ҳисобидаги ишлаб чиқариш гуруҳларининг вазифаларини белгилайди, тузилмаси ва ходимлари сонини тасдиқлайди.

8. Бош архитектор ўз ишини тегишли туман (шаҳар)нинг давлат бошқарув органлари, ташкилотлар, корхоналар, илмий-техника жамиятлари ва жамоат ташкилотлари билан узвий ҳамкорликда олиб боради.


9. Шаҳарсозлик ва архитектура ечимларининг, архитектура-монументал ва декоратив санъат асарларининг сифатини аниқлаш, шаҳарсозлик ҳужжатларини, бинолар, иншоотлар ва комплекслар лойиҳаларини кўриб чиқиш ва экспертиза қилиш учун бош архитектор ҳузурида доимий ишловчи идоралараро коллегиал орган - маслаҳат берувчи орган ҳисобланадиган архитектура-шаҳарсозлик кенгаши тузилади.

Архитектура-шаҳарсозлик кенгашига бош архитектор бошчилик қилади. Кенгаш таркибига тажрибали архитекторлар, олимлар, шаҳарсоз - мутахассислар, шунингдек халқ депутатлари маҳаллий Кенгашининг депутатлари, жамоат ташкилотлари, ижодий уюшмаларнинг раҳбарлари, фан, маданият ва санъат арбоблари, инвестиция жараёнининг иштирокчилари, ўзини ўзи бошқариш органларининг вакиллари кириши мумкин.

Архитектура-шаҳарсозлик кенгашининг шахсий таркиби туман (шаҳар) бош архитектори томонидан тасдиқланади.


10. Шаҳар (туман) архитектура ва қурилиш бошқармаси (бўлими) тўғрисидаги низом, ташкилий тузилма ҳамда штат жадвали молия органларида рўйхатдан ўтказилгандан кейин "Давархитектқурилиш" қўмитаси раиси томонидан тасдиқланади.


11. Шаҳар (туман) архитектура ва қурилиш бошқармаси (бўлими)нинг таъминоти харажатларини маблағ билан таъминлаш давлат бюджети маблағлари ҳамда бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобига амалга оширилади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 46-сон, 499-модда.























Время: 0.1559
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск