ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Саноат / Тоғ-кон ва қайта ишлаш саноати /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.11.2009 й. 296-сон "Барит хом ашё базасини кенгайтириш ва Барит концентрати ишлаб чиқаришни кўпайтириш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

12.11.2009 й.

N 296



БАРИТ ХОМ АШЁ БАЗАСИНИ

КЕНГАЙТИРИШ ВА БАРИТ КОНЦЕНТРАТИ

ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИ КЎПАЙТИРИШ ТЎҒРИСИДА



Баритнинг мавжуд конларини фойдаланишга жалб этиш ва унинг янги конларини саноат асосида ўзлаштиришга тайёрлаш ҳисобига барит хом ашё базасини янада кенгайтириш ҳамда шу асосда барит концентрати ишлаб чиқаришни кўпайтириш, республика нефть-газ тармоғи учун унинг импорт ўрнини босишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси, "Ўзбекнефтгаз" миллий холдинг компанияси, Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлигининг:

2010 - 2014 йилларда Орайлиқ, Агата, Кичик Арсаган, Қорақия, Гулдурамнинг истиқболли майдонларида барит рудаларини тажриба-саноат асосида қазиб олган ва 2014 йилдан бошлаб Ангрен шаҳрида ҳар йили 15,0 минг тоннагача барит концентрати ишлаб чиқаришни ташкил этган ҳолда геология-қидирув ишларини амалга ошириш тўғрисидаги;

Олмалиқ шаҳрида 2010 йилдан бошлаб Сарибулоқ ва Қўшработ конларида қазиб олинаётган барит рудалари негизида ҳар йили 15,0 минг тоннагача барит концентрати ишлаб чиқаришни ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.


2. Белгилаб қўйилсинки:

Орайлиқ, Агата, Кичик Арсаган, Қорақия, Гулдурамнинг истиқболли майдонларидаги геология-қидирув ишлари Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси томонидан бюджет маблағлари ҳисобига амалга оширилади;

Сарибулоқ конида барит рудаларини қазиб олиш ва Орайлиқ, Агата, Кичик Арсаган, Қорақия, Гулдурамнинг истиқболли майдонларида тажриба-саноат асосида қазиб олиш ҳамда барит концентрати ишлаб чиқариш "Ўзбекнефтгаз" миллий холдинг компанияси маблағлари ҳисобига амалга оширилади.


3. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги 2010 - 2014 йилларда Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасининг геология-қидирув ишлари ҳар йиллик дастурларини шакллантиришда, ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида, барит рудалари захираларини белгиланган тартибда тасдиқлаган ҳолда, истиқболли майдонларда геология-қидирув ишларини амалга оширишга маблағларни назарда тутсинлар.


4. Тошкент вилояти ҳокимлиги белгиланган тартибда:

Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасининг тегишли корхоналарига Орайлиқ, Агата, Кичик Арсаган, Қорақия, Гулдурамнинг истиқболли майдонларида геология-қидирув ишларини амалга оширишга, аниқланган барит конларини қазиб олиш учун ер участкалари ажратиш кафолати билан рухсатномалар берсин;

"Ўзбекнефтгаз" миллий холдинг компаниясининг илтимосномасига биноан, Сарибулоқ конида барит рудаларини қазиб олиш ва Орайлиқ, Агата, Кичик Арсаган, Қорақия, Гулдурамнинг истиқболли майдонларида барит рудаларини тажриба-саноат асосида қазиб олиш, шунингдек Олмалиқ ва Ангрен шаҳарларида барит концентрати ишлаб чиқариш бўйича ишлаб чиқаришларни жойлаштириш учун жалб этилган юридик шахсларга ер участкалари ажратсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси "Ўзбекнефтгаз" миллий холдинг компанияси тақдимномасига биноан Сарибулоқ конида барит рудаларини қазиб олиш, шунингдек Орайлиқ, Агата, Кичик Арсаган, Қорақия ва Гулдурамнинг истиқболли майдонларида барит рудаларини тажриба-саноат асосида қазиб олиш учун жалб этилган юридик шахсларга ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқига белгиланган тартибда лицензиялар берсин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Э.Р. Шаисматов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                   И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 46-сон, 500-модда.

















Время: 0.1378
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск