ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Божхона қонунчилиги / Божхона тўловлари / Божхона тўловлари бўйича имтиёзлар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 29.10.2009 й. ПҚ-1216-сон "Халқаро тараққиёт уюшмаси иштирокида "Бухоро ва Самарқанд шаҳарларида тозалаш иншоотлари ва канализация тизимларини реконструкция қилиш" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

29.10.2009 й.

N ПҚ-1216


ХАЛҚАРО ТАРАҚҚИЁТ УЮШМАСИ

ИШТИРОКИДА "БУХОРО ВА САМАРҚАНД

ШАҲАРЛАРИДА ТОЗАЛАШ ИНШООТЛАРИ ВА

КАНАЛИЗАЦИЯ ТИЗИМЛАРИНИ РЕКОНСТРУКЦИЯ

ҚИЛИШ" ЛОЙИҲАСИНИ АМАЛГА ОШИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Бухоро ва Самарқанд шаҳарларида аҳоли ҳамда хўжалик субъектларининг санитария хизматлари билан таъминланишини янада яхшилаш, шунингдек экологик муҳитни соғломлаштириш мақсадида:


1. Маълумот учун қабул қилинсинки:

2009 йилнинг 4 август куни Жаҳон банкининг Директорлар Кенгаши Ўзбекистон Республикасига "Бухоро ва Самарқанд шаҳарларида тозалаш иншоотлари ва канализация тизимларини реконструкция қилиш" лойиҳасини амалга ошириш учун Халқаро тараққиёт уюшмаси (ХТУ) нинг 35,6 млн. миқдорида махсус қарз олиш ҳуқуқлари бўйича (эквиваленти 55,0 млн. АҚШ доллари) 10 йиллик имтиёзли даврни ҳисобга олган ҳолда, тўлаш муддати 35 йил бўлган қарз берилишини маъқуллади;

Ўзбекистон Республикасининг лойиҳани амалга оширишга қўшадиган ҳиссаси 12,96 млн. АҚШ долларини, шу жумладан солиқ ва божхона имтиёзларини бериш тарзида - эквиваленти 11,16 млн. АҚШ долларини ташкил этади;

лойиҳани амалга ошириш даври 5,5 йил деб белгиланган (2010 - 2015 йиллар).


2. Белгилансинки:

Ўзбекистон Республикасига кредит Ўзбекистон Республикаси билан ХТУ ўртасида тузилган молиялаш тўғрисидаги битим асосида берилади;

Ўзбекистон "Ўзкоммунхизмат" агентлиги, Бухоро вилояти "Сувоқова" ишлаб чиқариш бошқармаси ва Самарқанд вилояти "Сувоқова" давлат ишлаб чиқариш корхонаси кредит маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш ҳамда лойиҳани амалга ошириш бўйича жавобгар ижро этувчи агентликлар ҳисобланади;

ХТУ кредитини, шунингдек ХТУ кредити бўйича комиссиялар ва бошқа харажатларни тўлаш билан боғлиқ сарф-харажатлар Бухоро вилояти "Сувоқова" ишлаб чиқариш бошқармаси ва Самарқанд вилояти "Сувоқова" давлат ишлаб чиқариш корхонаси маблағлари ҳисобидан, етишмаган қисмида - Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.


3. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси молия вазирига Ўзбекистон Республикаси номидан ХТУ билан молиялаш тўғрисидаги битимни, шунингдек Бухоро вилояти "Сувоқова" ишлаб чиқариш бошқармаси ва Самарқанд вилояти "Сувоқова" давлат ишлаб чиқариш корхонаси билан субкредит битимларини имзолаш ваколати берилсин;

Бухоро вилояти "Сувоқова" ишлаб чиқариш бошқармаси ва Самарқанд вилояти "Сувоқова" давлат ишлаб чиқариш корхонаси директорлари ХТУ билан лойиҳа битимларини имзолашга вакил этиб тайинлансин.


4. Қуйидагилар:

"Бухоро ва Самарқанд шаҳарларида тозалаш иншоотлари ва канализация тизимларини реконструкция қилиш" лойиҳасининг асосий техник-иқтисодий кўрсаткичлари билан техник-иқтисодий асоси 1, 1а ва 1б-иловаларига* мувофиқ;

лойиҳани молиялаштириш режаси 2-иловага* мувофиқ;

ХТУ кредитини ва у бўйича комиссияларни тўлаш жадвали, шунингдек Бухоро вилояти "Сувоқова" ишлаб чиқариш бошқармаси ва Самарқанд вилояти "Сувоқова" давлат ишлаб чиқариш корхонаси томонидан ХТУ субкредитларини тўлаш жадваллари 3, 3а ва 3б-иловаларига* мувофиқ;

ХТУ субкредитларига хизмат кўрсатиш бўйича харажатларни қоплаш ҳиссаларини тақсимлаш 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси ҳамда ХТУ ўртасида молиялаш тўғрисидаги Битим, шунингдек Ўзбекистон Республикаси ҳамда Бухоро вилояти "Сувоқова" ишлаб чиқариш бошқармаси ва Самарқанд вилояти "Сувоқова" давлат ишлаб чиқариш корхонаси билан субкредит битимлари бўйича юридик хулоса берсин.


6. Ўзбекистон "Ўзкоммунхизмат" агентлиги раҳбарлари, Бухоро ва Самарқанд вилояти ҳокимлари зиммасига:

лойиҳа бўйича тадбирларни амалга ошириш учун зарур шароитлар яратилишини таъминлаш;

Жаҳон банки тартиб-қоидалари ва Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ зарур ҳисоботлар ҳамда ҳужжатларни тайёрлаш ва тақдим қилишни ўз вақтида ташкил этиш;

Бухоро вилояти "Сувоқова" ишлаб чиқариш бошқармаси ва Самарқанд вилояти "Сувоқова" давлат ишлаб чиқариш корхонаси томонидан ХТУ кредити бўйича субкредит битимларининг шартларига мувофиқ асосий қарз ҳамда комиссияларни тўлаш учун зарур маблағларнинг ўз вақтида жамланиши устидан назорат ўрнатиш бўйича шахсий жавобгарлик юклансин.

Лойиҳани бошқариш вазифалари Ўзбекистон "Ўзкоммунхизмат" агентлиги ҳузурида фаолият юритаётган Жаҳон банки лойиҳаларини мувофиқлаштириш гуруҳи зиммасига юклансин, унинг лавозимлар рўйхати ва ҳар йиллик молиялаш сметаси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан албатта келишиб олинсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Халқаро молия институтлари, ташкилотлари ҳамда донор мамлакатлар билан ҳамкорлик қилиш, йирик ва стратегик муҳим инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш масалалари бўйича идоралараро кенгаш (Р.С. Азимов):

лойиҳани амалга ошириш доирасида товарлар, ишлар ва хизматларни харид қилиш бўйича тендер комиссияси таркибини тасдиқлашни;

лойиҳа амалга оширилишини мунтазам кўриб бориш ва зарур ҳолларда унинг самарадорлигини таъминлаш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритишни таъминласин.


8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:

Давлат бюджетининг тасдиқланган параметрлари доирасида, 4-иловага* мувофиқ ХТУ субкредитлари бўйича харажатларни қоплаш ҳиссаларини тақсимлаган ҳолда 2010 йилда комиссияларни тўлаш учун республика бюджети ҳисобидан маблағлар ажратилишини таъминласин;

2011 йилдан бошлаб, келаси йилдаги Давлат бюджети лойиҳасини шакллантиришда Бухоро ва Самарқанд вилоятлари маҳаллий бюджетлари параметрларида Бухоро вилояти "Сувоқова" ишлаб чиқариш бошқармаси ва Самарқанд вилояти "Сувоқова" давлат ишлаб чиқариш корхонасининг шу мақсадларга йўналтириладиган, харажатларни қоплаш ҳиссаларини 4-иловага* мувофиқ тақсимлаган ҳолда шахсий маблағларга қўшимча равишда ХТУ субкредитлари бўйича комиссияларни тўлаш, асосий қарзни қоплашга маблағлар ажратилишини назарда тутсин.


9. ХТУ кредит маблағлари ҳисобидан лойиҳа доирасида харид қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) ва транспорт воситалари божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари), қўшимча қиймат солиғидан, мақсадли давлат жамғармаларига мажбурий тўловлар ва йиғимлар тўлашдан озод этилсин.

Белгилансинки, мазкур имтиёзларни бериш натижасида бўшайдиган маблағлар ушбу лойиҳани амалга оширишга Ўзбекистон Республикасининг ҳиссаси ҳисобланади.


10. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон "Ўзкоммунхизмат" агентлиги талабномаларига кўра, лойиҳани амалга оширишда иштирок этаётган хорижий мутахассисларнинг кириш визалари консуллик йиғими ва бошқа йиғимлар ундириб олинмасдан белгиланган тартибда расмийлаштирилишини таъминласин.


11. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ўзбекистон "Ўзкоммунхизмат" агентлиги талабномаларига кўра, лойиҳани амалга оширишда иштирок этаётган хорижий мутахассисларга кўп марталик визалар бериш ва уларнинг муддатини узайтириш, шунингдек Ўзбекистон Республикасида вақтинча рўйхатда туриш ва унинг муддатини узайтиришни таъминласин ҳамда улар давлат божи тўлашдан озод қилинсин.


12. Мазкур Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.А. Хўжаев зиммаларига юклансин.



Ўзбекистон РеспубликасинингПрезиденти                                И. Каримов



*) Иловалар берилмайди.



“Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси”,

2009 й., 10-сон, 406-модда









































Время: 0.2064
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск