ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Меҳнат ва аҳолининг бандлиги / Меҳнат муҳофазаси / Турли соҳаларда меҳнат муҳофазаси ва ишлар хавфсизлиги қоидалари /

Мебель ишлаб чиқариш ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш Қоидалари (АВ томонидан 16.11.2009 й. 2042-сон билан рўйхатга олинган Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг 09.10.2009 й. 62/1-Б-сон Буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2009 йил 16 ноябрда 2042-сон

билан рўйхатга олинган

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий

муҳофаза қилиш вазирининг

2009 йил 9 октябрдаги

62/1-Б-сон буйруғига

ИЛОВА



Мебель ишлаб чиқариш ходимлари

учун меҳнатни муҳофаза қилиш

ҚОИДАЛАРИ


Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг "Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида"ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 5-сон, 223-модда) мувофиқ мебель ишлаб чиқариш ходимлари учун меҳнатни муҳофаза қилиш тартибини белгилайди.



I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Қоидалар мебель ишлаб чиқариш ташкилотларига (бундан кейинги ўринларда ташкилотлар деб юритилади) тааллуқлидир.


2. Мазкур Қоидалар ишлаб чиқариш биноларини ва иншоотларини лойиҳалаш, қуриш ва қайта қуришда, цехларни техник жиҳозлаш ва қайта жиҳозлашда, технологик жараёнлар ҳамда ускуналардан фойдаланишда ҳисобга олиниши лозим.


3. Мазкур Қоидалар техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талаблари бажарилиши шарт эканлигини истисно этмайди.


4. Ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилишга доир қонунлар ва бошқа меъёрий ҳужжатларга риоя этилиши устидан давлат назорати бунга махсус ваколат берилган давлат органлари томонидан, жамоатчилик назорати эса меҳнат жамоалари ва касаба уюшмаси ташкилотлари томонидан сайланадиган меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича вакиллар томонидан амалга оширилади.



II. ХАВФСИЗЛИК БЎЙИЧА УМУМИЙ ТАЛАБЛАР


1-§. Меҳнатни муҳофаза қилиш хизматини ташкил этиш


5. Ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш борасидаги ишларни ташкил қилиш Меҳнат муҳофазаси бўйича ишларни ташкил қилиш ҳақидаги намунавий низомга (рўйхат рақами 273, 1996 йил 14 август) мувофиқ амалга оширилиши лозим.


6. Меҳнат муҳофазаси бўйича ишларни ташкил қилиш ҳақидаги намунавий низомга (рўйхат рақами 273, 1996 йил 14 август) мувофиқ ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича ички назоратнинг асосий турлари қуйидагилар ҳисобланади:

ишларга раҳбарлик қилувчи ва бошқа мансабдор шахсларнинг тезкор назорати;

маъмурий-жамоатчилик назорати (уч босқичли назорат);

бош мутахассислар хизмати томонидан амалга ошириладиган назорат.

Қуйидагилар назорат қилиниши лозим:

иш жойларининг аҳволи;

меҳнат қонунчилигига риоя қилиниши;

меҳнатни муҳофаза қилишни бошқариш вазифаларини амалга оширишга доир ишларни бажариш;

ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларнинг ўз вақтида, тўғри ўрганиб чиқилиши;

меҳнатни муҳофаза қилиш чора-тадбирларининг бажарилиши;

меҳнатни муҳофаза қилишга ажратилган маблағларнинг тўғри сарфланиши.


7. Ташкилотларда қуйидаги асосий ҳужжатлар ишлаб чиқилади (тасдиқланади) ва юритилади:

меҳнат шароитлари ва меҳнатни муҳофаза қилиш ишларини яхшилаш, санитария-соғломлаштириш чора-тадбирлари бўйича бўлимни ўз ичига олган жамоавий шартнома;

тасдиқланган меҳнат шароитларини баҳолаш ва иш ўринларини аттестация қилиш услубига мувофиқ иш ўринларини аттестация қилиш карталари;

меҳнатни муҳофаза қилиш хизматининг чораклик иш режалари;

ишчилар ва муҳандис-техник ходимларни ўқитиш, йўл-йўриқ бериш ва билимларини синовдан ўтказиш дастурлари;

меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича маъмурий-жамоатчилик назоратини юритиш журнали (уч босқичли назорат) ишчи ва хизматчилар билан ёнғинга қарши йўл-йўриқ бериш ва ёнғин-техникавий минимум машғулотларини ўтказиш дастури;

ҳар бир касб ва иш турлари бўйича меҳнатни муҳофаза қилиш йўриқномалари.


8. Ўзбекистон Республикасининг "Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида"ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, 5-сон, 223-модда) 14-моддасига мувофиқ ходимлар сони 50 нафар ва ундан ошадиган ташкилотларда махсус тайёргарликка эга шахслар орасидан меҳнатни муҳофаза қилиш хизматлари тузилади (лавозим жорий этилади), 50 ва ундан ортиқ транспорт воситаларига эга бўлган ташкилотларда эса бундан ташқари йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматлари тузилади (лавозимлар жорий этилади). Ходимлар сони ва транспорт воситалари миқдори камроқ ташкилотларда меҳнатни муҳофаза қилиш хизматининг вазифаларини бажариш раҳбарлардан бирининг зиммасига юклатилади.


9. Меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ўз мақомига кўра ташкилотнинг асосий хизматларига тенглаштирилади ва унинг раҳбари ёки бош муҳандисига бўйсунади ҳамда ташкилотнинг фаолияти тугатилган тақдирда бекор қилинади.


10. Меҳнатни муҳофаза қилиш хизматининг мутахассислари лавозим йўриқномасига биноан уларнинг мажбуриятлари жумласига киритилмаган бошқа ишларни бажаришга жалб қилиниши мумкин эмас.


11. Ташкилотларда меҳнат фаолияти билан боғлиқ равишда содир бўлган бахтсиз ҳодисалар ва бошқа жароҳатланишларни текшириш ва ҳисобини юритиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 6 июндаги 286-сонли қарори билан тасдиқланган Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни ва ходимлар саломатлигининг бошқа хил зарарланишини текшириш ва ҳисобга олиш тўғрисидаги низомга мувофиқ амалга оширилиши лозим.



2-§. Ходимларга йўл-йўриқ бериш, ўқитиш ва уларнинг

билимларини синовдан ўтказиш ишларини ташкил этиш


12. Ташкилотларнинг барча ходимлари, шу жумладан, раҳбарлари ўз касблари ва иш турлари бўйича белгиланган тартибда ўқишлари, йўл-йўриқлар олишлари ҳамда билимлари синовдан ўтказилиши керак.


13. Бевосита ишлаб чиқаришда ишларни ташкиллаштириш ва бажариш билан боғлиқ ходимлар, раҳбарлар, муҳандис-техник ходимларнинг меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича билимларини синовдан ўтказиш Меҳнат муҳофазаси бўйича ўқишларни ташкил қилиш ва билимларни синаш тўғрисидаги намунавий низомга (рўйхат рақами 272, 1996 йил 14 август) мувофиқ амалга оширилиши лозим.


14. Ишларни технологик регламент бўйича хавфсиз юритиш йўриқномалари Меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўриқномаларни ишлаб чиқиш тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 870, 2000 йил 7 январь) мувофиқ ишлаб чиқилади ва ишловчилар ҳамда иш жойларини шу йўриқномалар билан таъминлаш ташкилот раҳбарияти зиммасига юклатилади.



3-§. Хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омиллари


15. Ходимлар хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш омиллари, уларнинг тавсифи, юзага келиш манбалари, ишчиларга таъсир қилиш хусусиятлари ва саломатлик учун хавфлилик даражаси ва келгусидаги оқибатлари тўғрисида тўлиқ маълумотга эга бўлиши лозим.


16. Иш жойларидаги ишлаб чиқариш муҳити ва меҳнат жараёнининг хавфли ҳамда зарарли омиллари тўғрисидаги маълумотлар ишлаб чиқариш муҳитининг физик, кимёвий, радиологик, микробиологик ва микроиқлим ўлчови натижалари, шунингдек меҳнатнинг оғирлиги иш жойларини меҳнат шароитлари бўйича аттестация қилиш орқали тасдиқланиши лозим.


17. Ҳар битта ташкилот ёки алоҳида ишлаб чиқариш хавфли ва зарарли меҳнат шароитларига эга бўлган касблар, иш ўринлари ва ҳудудларининг санитария қоидалари ва меъёрларига мувофиқ зарарлилик ва хавфлилик синфи кўрсатилган рўйхатига ҳамда ишлаб чиқариш омилларининг зарарлилик ва хавфлилик кўрсаткичлари, меҳнат жараёнининг оғирлик кўрсаткичлари бўйича меҳнат шароитларининг амалдаги гигиеник таснифига эга бўлиши лозим.



4-§. Ўта хавфли касблар ва ишлар рўйхати


18. Ташкилот ўта хавфли шароитда бажариладиган касблар ва ишлар рўйхатига эга бўлиши лозим. Рўйхатда аниқ технологик жараён, ишлаб чиқариш ускунаси, ишлатиладиган хом ашё ва ишларни амалга ошириш хусусиятлари билан боғлиқ хавфлар ҳисобга олиниши лозим. Рўйхатга хавфли моддалар билан бажариладиган ишлар, баландликда, ифлосланган ҳаво ва сув муҳитида, юқори ҳарорат ва намлик шароитида бажариладиган ишлар, буғ ва сув иситиш қозонлари, юк кўтариш механизмлари, босим остида ишлайдиган сиғимлар, электр ускуналарига хизмат кўрсатиш билан боғлиқ ишлар ҳамда амалдаги тармоқ рўйхатларига мувофиқ бошқа ишлар киритилиши шарт.


19. Ўта хавфли ишларга фақат махсус ўқитилган, ушбу ишларни бажариш ҳуқуқини берувчи ҳужжатга эга бўлган ходимлар қўйилади.


20. Барча ходимлар ўта хавфли ишларни бажариш топшириғини олишдан олдин, меҳнат муҳофазаси бўйича йўл-йўриқ олиши ва ишларни хавфсиз бажариш усулларини ўзлаштириб олиши шарт.


21. Ўта хавфли ишларни бажариш, фақат белгиланган тартибда масъул ходим қўл қўйиб расмийлаштирилган махсус наряд-рухсатномага мувофиқ амалга оширилиши лозим.


22. Ташкилот (цех) раҳбарияти ўта хавфли ишларни режалаштиришда, ташкиллаштиришда ва хавфсиз бажаришда белгиланган талабларга мувофиқ амалга оширилишига тўла жавобгардирлар.


23. Янги зарарли моддалар пайдо бўлишига ёки хавфли ва зарарли омиллар йўқолишига олиб келадиган технологик жараёнлар ўзгаришларида ёхуд янги ишлаб чиқариш ускуналарини жорий қилишда рўйхатларга тегишли ўзгартиришлар киритилиши лозим.



5-§. Жамоавий ва якка тартибдаги ҳимоя воситаларини қўллаш


24. Ишловчиларни зарарли ва хавфли ишлаб чиқариш муҳити омилларидан ҳимоя қилиш тегишли стандартлар ва меъёрлар талабларига мос жамоавий ва шахсий ҳимоя воситаларидан фойдаланиш орқали таъминланиши лозим.


25. Жамоавий ҳимоя қилиш воситалари жумласига қуйидагилар киради:

ишлаб чиқариш хоналари ва иш жойларининг ҳаво муҳитини нормаллаштириш воситалари (шамоллатиш ва ҳаво тозалаш, иситиш, ҳаво ҳароратини, намлигини бир хил меъёрда сақлаш ва бошқалар);

ишлаб чиқариш хоналари ва иш жойларининг ёруғлигини нормаллаштириш воситалари (ёритиш асбоблари, ёруғлик ўринлари, ёруғликдан ҳимоя қилиш мосламалари ва бошқалар);

шовқин, тебранма, электр токи уриши, статик ток ва ускуналар юзасининг юқори даражадаги ҳароратдан ҳимоя қилиш воситалари;

механик ва кимёвий омилларнинг таъсиридан ҳимоя қилиш воситалари.


26. Жамоавий ҳимоя воситалари (вентиляция, аспирация, ерга улаш, маҳаллий сўрғичлар ва бошқалар) зарарли ва хавфли ишлаб чиқариш муҳити омиллари хонадаги барча ишловчиларга таъсир қилганда қўлланиши шарт ва ташкилотни қуриш ёки реконструкция қилиш лойиҳаларига киритилиши лозим.


27. Жамоавий ҳимоя воситалари зарарли ва хавфли омилларни рухсат этилган миқдоргача камайтириш имконини бермаган ҳолларда шахсий ҳимоя воситалари қўлланиши лозим. Бундай ҳолларда шахсий ҳимоя воситаларисиз кишиларнинг иштироки ва ишлар амалга оширилиши тақиқланади.


28. Меҳнат шароити ноқулай ишларда банд бўлган ходимлар белгиланган нормалар бўйича:

сут (шунга тенг бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари);

даволаш-профилактика озиқ-овқати;

газли шўр сув (иссиқ цехларда ишловчилар учун);

махсус кийим-бош, махсус пойабзал, бошқа шахсий ҳимоя ва гигиена воситалари билан бепул таъминланиши лозим.


29. Шахсий ҳимоя воситаларидан фойдаланган ҳолда ишловчилар, уларнинг қўлланиши, ҳимоя хусусиятлари, амал қилиш муддати тўғрисида маълумотларга эга бўлиши ҳамда улардан фойдаланишга ўргатилиши лозим.


30. Ташкилот маъмурияти ёки иш берувчи қуйидагиларни таъминлаши шарт:

амалдаги меъёрлар бўйича мазкур ишлаб чиқариш учун талаб қилинадиган барча шахсий ҳимоя воситаларининг зарур миқдори ва номенклатурасини;

ҳимоя воситаларини қўллаш ва тўғри фойдаланиш устидан доимий назоратни амалга оширишни;

қўлланилаётган ҳимоя воситаларининг самарадорлиги ва созлигини текширишни;

шахсий ҳимоя воситаларидан хавфли ва заҳарли моддалар муҳитида фойдаланилганда уларни дегазация ва дезинфекция қилишни (бир марта қўлланиладиган ҳимоя воситалари бундан мустасно).


31. Ташкилот маъмурияти, ишчи ва хизматчиларни махсус кийим, пойабзал ва бошқа якка тартибда ҳимояланиш воситалари билан мебель ишлаб чиқаришда ходимлар учун махсус кийим, махсус пойабзал ва бошқа якка тартибда ҳимояланиш воситаларини бепул беришнинг намунавий меъёрларига (рўйхат рақами 1904, 2009 йил 14 февраль) мувофиқ таъминлаши шарт.



6-§. Ходимларнинг ишлаб чиқариш жараёнида

иштирок этишига рухсат бериш


32. Ташкилот ходимлари ишни бажаришнинг хавфсиз усулларига ўқитилиб, олинган билимлари Меҳнат муҳофазаси бўйича ўқишларни ташкил қилиш ва билимларни синаш тўғрисидаги намунавий низомга (рўйхат рақами 272, 1996 йил 14 август) мувофиқ синовдан ўтказилгандан сўнг ишлаб чиқариш жараёнида иштирок этишга рухсат этилиши лозим.


33. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 14 июлдаги 290-сон қарори билан тасдиқланган Ўн саккиз ёшга тўлмаган шахсларнинг меҳнатидан фойдаланилиши тақиқланган оғир ишларнинг ҳамда зарарли ёки хавфли меҳнат шароитларидаги ишларнинг рўйхатига мувофиқ ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар оғир ишларга ҳамда зарарли ва хавфли меҳнат шароити мавжуд ишларга қабул қилинмаслиги лозим.


7-§. Ходимларнинг соғлиғини назорат қилиш


35. Ташкилот маъмурияти (ёки иш берувчи) касаба уюшмаси қўмитаси ва ваколатли соғлиқни сақлаш органлари билан биргаликда ҳар йили даврий тиббий кўрикдан ўтиши лозим бўлган ходимларнинг рўйхатини тузиши ҳамда ходимларнинг кўрикка келишини таъминлаши лозим.


36. Ташкилотларда ходимларнинг саломатлигини назорат қилиш "Ходимларни ишга қабул қилишда дастлабки ва даврий тиббий кўрикдан ўтказиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида"ги (рўйхат рақами 937, 2000 йил 23 июнь) буйруғи асосида амалга оширилиши лозим.


37. Тиббий кўрикдан ўтишдан ёки тиббий комиссияларнинг текширувлар натижасида берган тавсияларини бажаришдан бўйин товлаган ходимларни маъмурият ишга қўймасликка ҳақлидир.


38. Соғлиғи ҳолатига кўра енгилроқ ёки ноқулай ишлаб чиқариш омилларининг таъсиридан ҳоли бўлган ишга ўтказишга муҳтож ходимларни иш берувчи, уларнинг розилиги билан, тиббий хулосага мувофиқ вақтинча ёки муддатини чекламай, ана шундай ишларга ўтказиши шарт.


39. Тиббий кўриклар ташкилотнинг тиббий-санитария қисмлари ва поликлиникалари, улар мавжуд бўлмаган ҳолда даволаш-профилактика муассасаси томонидан ўтказилиши лозим. Тиббий кўриклар даволаш-соғломлаштириш тадбирлари белгиланган текшириш далолатномаси билан якунланиши лозим.


40. Ташкилот маъмурияти (ёки иш берувчи) ва касаба уюшмаси қўмитаси тиббий кўрик далолатномаси билан танишиб чиқиши, иш берувчи эса далолатномада кўзда тутилган барча тадбирлар ва кўрсатмаларни бажариши лозим.


41. Даврий тиббий кўриклар ўз вақтида, сифатли ўтказилиши ва уларнинг натижаларига кўра тавсиялар бажарилиши учун жавобгарлик ташкилот маъмурияти зиммасига юкланади.


42. Ходимларни соғлиғи туфайли уларга рухсат этилмаган ишларда ишлатиш тақиқланади.



8-§. Ташкилотларнинг ишлаб чиқариш бинолари

ва хоналарига қўйиладиган талаблар


43. Ишлаб чиқариш бинолари ҚМҚ 2.09.02 "Ишлаб чиқариш бинолари" талабларига мувофиқ бўлиши лозим.


44. Ўтиш, чиқиш йўллари, коридор, тамбур, нарвонлар турли жисмлар ва асбоб-ускуналар билан тўсиб қўйилишига рухсат этилмайди. Эвакуация чиқиш йўлларининг барча эшиклари бинодан чиқиш йўналиши бўйича очилиши лозим.


45. Поллар текис, ёриқларсиз, тешикларсиз ва шишиб чиққан жойлари бўлмаслиги, ҚМҚ 2.03.13 "Поллар" талабларига мувофиқ бажарилган бўлиши лозим.


46. Бошқариш пультлари зарарли ва портлаш хавфи бўлган буғ, газ ва чанглар ажралиб, шунингдек юқори тебранишга эга бўлган технологик асбоб-ускуналар ўрнатилган ишлаб чиқариш хоналарида жойлаштирилиши мумкин эмас.



9-§. Шамоллатиш ва иситиш тизимига қўйиладиган талаблар


47. Шамоллатиш ва иситиш ҚМҚ 2.04.05-97 "Иситиш, шамоллатиш ва кондиционерлаш" талабларига мувофиқ бўлиши лозим.


48. Бино ва иншоотларнинг ишлаб чиқариш хоналарида ҳаводаги зарарли моддалар миқдори СанҚваМ 0046-95 "Гигиеник нормативлар. Иш ҳудуди ҳавосида зарарли моддаларнинг рухсат этилган энг кўп миқдорлари" талабларига мувофиқ бўлиши лозим.


49. Ўтиш жойларида (галереяларда, зиналар майдончаларида ва шунга ўхшаш) жойлашган иситиш жиҳозлари (қувурлар, регистрлар ва шунга ўхшашлар), рухсат этилган ўтиш йўлкаларининг энини камайтирмаслиги керак.


50. Иш жойларида ҳаво ҳарорати йилнинг совуқ даврида енгил жисмоний ишларда 21°С, ўрта оғир ишларда 17°С ва оғир ишларда 16°С дан паст бўлмаслиги керак.


51. Ходимларни исиниши учун хоналарда ҳаво ҳарорати 22°С дан кам бўлмаслиги керак.


52. Биноларда жойлашган ишчи жойларидан ходимларнинг исиниш хоналаригача бўлган масофа 75 м, ташкилот майдонидаги ишчи жойларидан 150 м дан кўп бўлмаслиги керак.



10-§. Сув таъминоти ва канализация

тизимига қўйиладиган талаблар


53. Сув билан таъминлаш ва канализация тизими ҚМҚ 2.04.01-98 "Биноларнинг ички сув қувури ва канализацияси" талабларига мос келиши керак.


54. Ташкилотнинг ишлаб чиқариш оқова сувлари ташқи канализацияга етиб келгунча зарарли моддалардан тозаланиши керак.


55. Тозаланган сувда зарарли моддалар таркиби санитар нормаларига асосан чегараланган концентрациядан ошиб кетиши керак эмас.


56. Ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун бериладиган сувнинг сифати технологик талабларга мос бўлиши керак.


57. Ичимлик сувидан фойдаланиш учун сув қувурига уланган фавворачалар бўлиши керак. Сув қувурлари йўқ бўлган ҳолларда бакларда қайнатилган сув бўлиши лозим.


58. Иш жойидан сув ичиш қурилмасигача бўлган масофа 75 м дан ошмаслиги керак.


59. Ичимлик сувининг ҳарорати 8°С дан 20°С гача бўлиши керак.


60. Ташкилот ҳудудидаги ҳожатхоналар иссиқ ва канализацияланган бўлиши лозим.


61. Ташкилотда канализация тизими йўқ бўлганда Давлат санитар назорати органлари билан келишилган ҳолда ташкилотда ер қатламини ифлослантирмасликка ва ишлаб чиқариш канализациясига душхоналардан ва юз-қўл ювгичлардан сув оқмайдиган қурилмали ахлат ўраларига рухсат этилади.



11-§. Ёритишга қўйиладиган талаблар


62. Ташкилот майдонида, ишлаб чиқариш ва ёрдамчи бинолар ва хоналарда табиий ва сунъий ёритишлар ҚМҚ 2.01.05-98 "Табиий ва сунъий ёритиш" талабларига мувофиқ бўлиши керак.


63. Ёритиш ускуналарини ўрнатишда қандилларнинг турлари, лампаларнинг қуввати ва уларнинг жойлашиши тасдиқланган лойиҳага мос бўлиши керак.


64. Ишлаб чиқариш цехларидаги, хом ашё омборлари ва юк тушириш-ортиш майдонларидаги технологик ускуналар умумий ёритишга қўшимча равишда кўчма ёритиш мосламалари билан таъминланган бўлиши керак.


65. Авария ёритиш тармоқларига электр энергия истеъмолчиларини улаш тақиқланади. Авария ёритишларининг созлиги камида чоракда бир марта текширилиши лозим.


66. Ёруғ тушувчи ойналарни йилда икки мартадан кам бўлмаган ҳолда тозалаш лозим.


67. Ёруғлик тушадиган дераза ва эшикларнинг бегона предметлар (ускуна, тайёр маҳсулот ва бошқалар) билан тўсиб қўйилишига рухсат этилмайди.


68. Юқори хавфли хоналарда кучланиши 36 В дан юқори бўлмаган кўчма электр ёритгичлар ишлатилиши керак. Ўта хавфли хоналарда, хоналардан ташқари ҳамда ускуналар ва иншоотлар (бункерлар, силосослар, қудуқлар, буғлантириш камералари, туннеллар ва бошқалар)ни ёритиш учун кўчма электр ёритгичларнинг кучланиши 12 В дан ошмаслиги керак. Барча кўчма ёритгичларнинг металл ҳимояланиш тўри ҳамда шиша қалпоғи бўлиши керак.



12-§. Маиший ва қўшимча хоналарга, уларнинг сони,

ҳолати ва жойлашувига қўйиладиган талаблар


69. Ҳар бир ташкилотда ҚМҚ 2.09.12-98 "Ташкилотларнинг маъмурий ва маиший хоналари" қоидалари талаблари ва мазкур Қоидаларга мувофиқ санитария-маиший ва қўшимча хоналар бўлиши лозим.


70. Маиший ва қўшимча хоналарни (биноларни) лойиҳалаш ҳамда қуриш уларни ишлаб чиқариш объектлари билан бир пайтда ишга тушириш зарурлигини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилиши лозим.


71. Маиший хоналар имкон қадар иш жойларига яқин жойлаштирилиши зарур.


72. Махсус кийим-кечак ва баданнинг катта даражада ифлосланишини юзага келтирадиган муҳитдаги иш участкаларида ишловчи ходимлар учун махсус маиший хоналар жиҳозланиши лозим.


73. Уй ва иш кийимлари сақланадиган гардероблар, ҳожатхоналар, ювиниш ва чўмилиш хоналари эркаклар ва аёллар учун алоҳида бўлиши лозим.


74. Кийим алмаштириш хоналари, душхоналарнинг ўлчамлари, душ сеткалари, оёқ ванналари бет-қўл ювгичлари, истеъмол сув таъминоти қурилмалари, ҳожатхоналар ва бошқа шу каби қурилмаларнинг сони, кўпчиликни ташкил этадиган сменада ишловчиларнинг сони ҳисобга олинган ҳолда белгиланиши лозим.


75. Душхоналар ва ҳожатхоналардаги тарновлар, каналлар, траплар, писсуарлар ва унитазлар мунтазам равишда тозаланиши, ювилиши ва дезинфекция қилиниши лозим. Ҳожатхоналарнинг поллари қуруқ ҳолда сақланиши лозим.


76. Ҳар бир ювиниш жиҳози иссиқ ва совуқ сув келадиган қувурларга уланган бўлиши лозим.


77. Ювиниш хоналарида электр қуритгичлар, кўзгу, кийим илгичлар, суюқ совун учун идишлар ва қаттиқ совун солгичлар кўзда тутилиши лозим.


78. Махсус кийимни ювиш учун ташкилотларда кир ювиш хоналари бўлиши лозим.


79. Овқатланиш пунктлари умумий овқатланиш ташкилотлари учун белгиланган санитария қоидалари талабларига жавоб бериши лозим.



III. ИШЛАБ ЧИҚАРИШ (ТЕХНОЛОГИК)

ЖАРАЁНЛАРИГА ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР


1-§. Технологик ҳужжатларда ҳисобга олиниши

лозим бўлган хавфсизлик талаблари


80. Ёғочни қайта ишлаш технологик жараёнлари ушбу Қоидаларга, СанҚваМ 0208-06 "Технологик жараёнларни ташкиллаштириш санитария қоидалари ва ишлаб чиқариш жиҳозларига гигиеник талаблар"га мувофиқ ташкил қилиниши ва ўтказилиши лозим.


81. Хом ашё ва материалларни қайта ишлаш технологик ускунанинг паспортида белгиланган талабларга мувофиқ амалга оширилиши лозим.


82. Автоматик линияларнинг ҳамма дастгоҳлари, уларни юргизиш ва тўхтатиш учун алоҳида бошқарув тизимларига эга бўлиши лозим.


83. Дастгоҳ ва механизмлардаги операцияларнинг бажарилиш кетма-кетлиги технологик жараёнга мувофиқ блокировка тизими билан таъминланиши лозим. Агарда тизимда механизмлардан биттаси тўхтаса, бу тўхтовчи механизмдан олдинги ҳамма дастгоҳ ва механизмларнинг ўчиши кўзда тутилиши лозим.


84. Линияларга икки томондан хизмат кўрсатиш зарур бўлса, унинг устидан асосий иш жойлари ҳудудида ва линиянинг ҳар 20 - 25 м да ўтиш кўприклари қўл тутқичлари билан ўрнатилган бўлиши лозим.



2-§. Материаллар омборларига ва юк ортиш-тушириш

майдончаларига талаблар


85. Ташкилот ҳудудига келадиган материаллар ва ускуналар учун шу мақсадга ажратилган ва тайёрланган махсус омборлар ҳамда юк ортиш-тушириш майдончалари бўлиши ва уларнинг тузилиши ва жойлашиши қурилиш меъёрлари ва қоидалари талабларига мос бўлиши керак.


86. Омборларда материалларни тахлаш усуллари ёритилган меҳнат муҳофазаси ва ёнғин профилактикаси бўйича йўриқнома кўринарли жойга осиб қўйилади. Бу йўриқномада ушбу омборда қандай материаллар, қанча миқдорда, қандай идишда сақланиши мумкинлиги кўрсатилиши керак. Кўринарли жойларга юкларни жойлаш ва ортиш схемаси осиб қўйилиши лозим.


87. Ташкилотлардаги юк ортиш-тушириш эстакадалари, майдончалари, платформаларининг поллари вагон поли ёки автомобиль кузови текислиги билан баробар бўлиши керак.


88. Юк ортиш майдончаси периметри бўйича (бундан юк ташиш транспорти йўли мустасно) баландлиги 30 см ли мустаҳкам ҳимояловчи тўсиқ билан тўсилиши лозим.


89. Юк ортиш-тушириш майдончалари ва эстакадалари текисланган ва асфальтланган бўлиши керак. Унинг сатҳи сув тўпланмайдиган бўлиши ва қиш вақтида мунтазам равишда қор ва муздан тозалаб турилиши керак.


90. Сиқилган газ, шу жумладан, кислород махсус шамоллатиладиган, очиқ аланга манбаларидан ва пайвандлаш жойларидан ҳимояланган, биринчи қаватда жойлашган ва ташкилот ҳудудига алоҳида чиқиладиган хонага жойлаштирилиши лозим.


91. Кальций карбиди захираси қуруқ, яхши шамоллатиладиган, ёнмайдиган ва ташқаридан ёритиладиган хоналарда сақланиши керак.


92. Кальций карбидини ертўлаларда сақлаш тақиқланади.


93. Битта омборда кальций карбиди билан бирга, сиқилган газ тўлдирилган баллонлар ҳамда кислородли баллонлар ва ёнувчи газлар сақланиши тақиқланади.


94. Кислота алоҳида хонада сақланиши керак. У хонада фақат дистилланган сув бўлиши мумкин.



3-§. Юкларни кўтариш ва ташишда хавфсизлик талаблари


95. Юк ортиш ва тушириш ишлари ташкилот буйруғи билан тайинланган масъул шахс назорати остида бажарилиши шарт.


96. Юк кўтариш-ташиш ускуналарининг техник ҳолати ва тўғри ишлатилиши устидан назорат буйруқ билан тайинланган, махсус ўқитилган, аттестациядан ўтган муҳандис-техник ходимга топширилиши лозим.


97. Юкни илувчилар иши шу ишларни хавфсиз бажариш йўриқномасига биноан бажарилиши керак.


98. Юкларни кўтариш ва ташиш вақтида тугун ва сиртмоқларни тўғрилаш ва сирпаниб кетган арқонни тўғрилаш тақиқланади. Юкни одамлар устидан кўтариб ўтиш тақиқланади.


99. Юк кўтариш ускунасига кўтариши мумкин бўлган юкнинг оғирлик чегараси, ўтказилган синовнинг вақти ва келгуси синов вақти ёзиб қўйилиши керак.


100. Транспорт воситалари ўлчамлари ва конструкцияси, ташиладиган юкнинг ўлчамига мос бўлиши керак.


101. Ташкилот ичидаги ва цехдаги транспорт воситаларидан хавфсиз фойдаланиш учун масъул шахслар ҳар куни транспорт воситаларининг техник ҳолатини текшириб чиқиши ва ишга рухсат этилганлиги тўғрисида журналга қайд қилишлари керак.


102. Транспорт воситалари ҳаракати учун мўлжалланган цехларга кириш ва чиқиш жойларида ва цехлар орасидаги технологик ўтиш жойларига "Диққат! Транспорт" огоҳлантириш белгилари ўрнатилган бўлиши керак.


103. Ташкилот ичидаги ва цехдаги юкларни ташишга мўлжалланган транспорт воситаларда одам ташиш тақиқланади.


104. Транспорт воситаларига юкларни жойлаш схемалари (электр авто юклагичлари, автомобиллари, темир йўл вагонлари, электр аравачалари) ташкилот бош муҳандиси томонидан тасдиқланган бўлиши керак.


105. Оғирлиги 30 кг дан ортиқ бўлган юкларни ортиш ва тушириш механизм ёрдамида амалга оширилиши лозим.


106. Эстакадада юкларни ортиш ва тушириш ишларини олиб боришда, одамларнинг вагонларга кириши учун тиргаклар билан тўсилган, ўтиш кўприкчалари ўрнатилган бўлиши керак.


107. Юк кўтариш мосламалари юк кўтариш ёки ташиш вақтида уларнинг ўз-ўзидан ағдарилишини ёки очилиб кетишининг олдини олувчи қурилма билан таъминланган бўлиши керак.


108. Юк кўтариш машиналарининг юк илгакларидан юкнинг ўз-ўзидан чиқиб кетишининг олдини олиш учун улар сақлаш қулфлари билан жиҳозланган бўлиши керак.



4-§. Ёнғин ва портлаш хавфсизлиги талаблари


109. Ишлаб чиқариш жараёнларининг ёнғин ва портлаш хавфсизлиги, уларни режалаштириш, ташкиллаштириш ва олиб бориш ГОСТ 12.1.004-91 "Ёнғин хавфсизлиги. Умумий талаблар"га, ГОСТ 12.1.010-90 "Портлаш хавфи. Умумий талаблар"га ва ушбу Қоидаларга мувофиқ таъминланиши лозим.


110. Ишлаб чиқаришда ўрганилмаган ёнғин ва портлаш хавфи ва токсик хусусиятларига эга бўлган моддалар ва материалларни ишлаб чиқариш жараёнида қўллаш тақиқланади.


111. Технологик объектларнинг портлаш хавфлилиги ҳолати юзасидан белгиланган тартибда назорат ўрнатилиши лозим.


112. Технологик жараёнлар жойлаштирилган бинолар ва хоналарнинг портлаш жиҳатидан хавфлилик тоифалари лойиҳа ташкилоти томонидан ТЛТМ 24-86 "Технологик лойиҳалаштириш тармоқ меъёрлари"га мувофиқ ҳар бир ҳолат учун алоҳида аниқланиши керак.


113. Технологик жараёнларни амалга оширишда ёнғинлар, портлашлар, авариялар, заҳарланишлар содир бўлиши ҳамда атроф-муҳит ишлаб чиқариш чиқиндилари (оқова сувлари, вентиляция чиқиндилари ва шу каби) билан ифлосланиш эҳтимолини истисно этадиган шароитлар таъминланиши лозим.


114. Барча ишлаб чиқариш цехлари, хом ашё ва тайёр маҳсулот омборхоналари, маъмурий ва бошқа ёрдамчи бинолар ҳамда иншоотлар дастлабки ёнғинни ўчириш воситалари билан таъминланган бўлиши шарт.


115. Вентиляция тизими ёнғиндан дарак берувчи сигнализация билан бирлаштирилган бўлиши лозим.


116. Ҳар бир цех, участка, омборда мавжуд меъёрлар асосида, ҳудудий ёнғин хавфсизлиги хизмати билан келишилган ёнғин хавфсизлиги бўйича йўриқнома ишлаб чиқилиши ва кўринадиган жойга осиб қўйилиши лозим.


117. Ташкилотларда барча ишлаб чиқариш, ёрдамчи ва маиший хоналарда ёнғин хавфсизлигига жавобгар шахс ташкилот маъмуриятининг буйруғига асосан тайинланиши лозим.


118. Ташкилотларда ёнғин хавфсизлиги идоралари томонидан белгиланган меъёрларда ёнғинга қарши курашиш учун ўт ўчириш воситалари бўлиши лозим.


119. Ходимлар билан ёнғин хавфсизлиги техминимуми бўйича машғулотлар ўтказилиши ва уларга тегишли йўл-йўриқлар берилиши лозим.


120. Бино ва ёнғин сув манбаи йўлаклари ҳамда ёнғин воситалари ва ускуналарига борадиган йўлаклар доимо бўш бўлиши керак. Бинолар оралиғидаги ёнғинга қарши масофа узилмаларида материаллар, ускуналар, бўш идишларни тахлаш ва автомобиль тўхташ жойи учун ишлатишга рухсат этилмайди.



5-§. Ёғоч материаллардан деталларни тайёрлаш


121. Ёғоч қиринди плиталарни тайёрлаш дастгоҳига юкланиши механизациялашган бўлиши лозим.


122. Шпонни кесувчи қайчи столининг хавфли ҳудудидаги пичоқнинг икки томони қизил рангли 200 мм кенглигидаги чизиқ билан белгиланган бўлиши лозим.


123. Кенглиги 70 мм дан кам шпон кесилганда шаблондан фойдаланиш керак.


124. Шпон пачкасини иккинчи марта кесиш учун қайчини орасидаги оралиқдан бериш тақиқланади.


125. Ёғоч ва ёғоч материалларини юқори частотали электр майдонда елимлашга техника хавфсизлиги бўйича, биринчи малака гуруҳига эга бўлган махсус ўқитилган шахсларнинг ишлашига рухсат этилади.


126. Юқори частотали ускунанинг ёқилиши фойдаланиш бошқарувида кўрсатилган тартибда бажарилиши лозим. Бошқарув пульти томонидаги ва пресс ускунасининг олдидаги пол диэлектрик гиламча билан тўшалган бўлиши лозим.


127. Қопланган ёғоч қиринди ярим маҳсулотларнинг қирқилиши ҳимояловчи кўзойнак ва қўлқопда бажарилиши лозим.


128. Силлиқлов дастгоҳлари статик электр зарядлар ҳосил этилишини олдини олувчи мосламалар билан жиҳозланган бўлиши лозим.


129. Елим бирикмаларини тайёрловчи участкада ишловчилар махсус кийим, резинали этик ва қўлқоп билан таъминланиши лозим.


130. Сиғимлар, ўлчагичлар ва реакторлар ичидаги мавжуд кимёвий ашёларни аниқ ёзув билан белгилаш лозим.


131. Иш жойига елимни етказиб бериш қувурлар орқали амалга оширилиши лозим. Сменада елимнинг харажат миқдори 150 кг дан кўп бўлмаса, иш жойига ёпиқ идишда етказиб берилиши мумкин.


132. Деталларни елим қопловчи елимлаш валецлари бўлиши лозим.


133. Елим валецларни ювиш учун иссиқ сув қўлланиши лозим. Ифлосланган сувни оқовага тўкиш тақиқланади. Валецларни узун дастакли шётка билан деталь чиқаётган томонидан тозалаш керак.



6-§. Деталь ва маҳсулотларга ишлов бериш


134. Лак қуювчи машиналарнинг юқори, пастки ва ён сўрғичларининг жиҳозлари лак-бўёқ материалларини етказиб берувчи тизим билан боғланган бўлиши лозим.


135. Лак қуювчи машиналарининг ишчи аралашмали бочкаси зич ёпилган бўлиши лозим.


136. Лак қуювчи машиналарнинг ариқчаси, фильтри ва қопқоқларини эритувчи билан ювиш ишлари хавфсизлик техникаси йўриқномасига мувофиқ бажарилиши лозим.


137. Ҳар хил кимё бирикмали лак-бўёқ материалларини кетма-кет ишлатиш тақиқланади.


138. Лак-бўёқ материаллари чиқиндиларидан кабинадаги гидрофильтрлар ваннаси ва сепараторлар меҳнат муҳофазаси йўриқномаси асосида вақти-вақти билан тозаланиши лозим.


139. Босим остида ишлайдиган бўяш асбоби манометрга эга бўлиши лозим.


140. Сепувчи-пистолетлар ерга уланиши лозим.


141. Пневматик лак-бўёқ материалларини сепувчи ва қуритиш камераларини ишга туширувчи ҳамма электр ускуналар кабинадан ташқарида жойлашган бўлиши лозим.


142. Кабиналарнинг ички деворларини, идишни очиш ва тозалаш, хоналарни тозалаш ишлари рангли металлдан тайёрланган, урилганда ва ишқаланганда учқун бермайдиган асбобларда бажарилиши лозим.


143. Маҳсулотларни электростатик усул билан бўяш махсус маҳаллий ҳаво сўриш мосламаси билан жиҳозланган электробўяш камерасида бажарилиши лозим.


144. Электробўяш камерасига техника хавфсизлиги бўйича камида II тоифа гуруҳига эга бўлган оператор хизмат кўрсатиши лозим.


145. Юқори кучланиш берилаётганда электробўяш камерасининг кириш эшиги, оралиқ ва бошқариш пульти "Юқори кучланиш", "Ёқилган", "Кириш мумкин эмас" огоҳлантириш белгилари билан таъминланган бўлиши керак.


146. Электробўяш камерасининг блокировка мосламаси қуйидагиларни:

а) конвейер ишга тушгандан кейин 10 - 15 сонияда товуш сигналини бериши;

б) ўчирилган вентилятор ва ҳаракатланмаётган конвейер вақтида сепиш тизимининг ишламаслигини;

в) маҳаллий ҳаво сўриш мосламаси ўчирилганда юқори кучланиш бера олмаслигини таъминлаши лозим.


147. Қўлда ботириш усули билан ишлов берилганда ишлаётганларнинг қўли лак-бўёқ материалларига тегиб кетмаслиги учун махсус мосламалар қўлланилиши лозим.


148. Полдан ваннанинг юқори чегарасигача бўлган баландлик 800 мм дан кам бўлмаслиги лозим.


149. Деталларни ботириш усули билан ишлов берилганда қуритишни сўрма вентиляция билан жиҳозланган қуритиш камераларида бажариш лозим.


150. Деталлар қуритилаётганда уларнинг қуритиш асбобларига тегиб кетиш эҳтимоли бартараф этилиши ва уларга лак-бўёқ материаллари тегиб кетишидан ҳимояланган бўлиши лозим.


151. Қуритиш камерасининг вентиляция қурилмаси цех вентиляцияси билан боғланган бўлмаслиги лозим.


152. Лак-бўёқ материалларининг ишчи аралашмасини тайёрлаш ёпиқ сиғимли механик аралаштирувчи қурилмада бажариш лозим.


153. Тайёрлов бўлимидаги стационар сиғимларнинг атмосфера билан уланиши ҳаво-қувурлари орқали бино ташқарисига чиқарилиши лозим. Ишлаб чиқариш хоналарига зарарли моддалар чиқишига, бундан ташқари асбоблардан чиққан ҳар хил газли ва буғли қувурларни умумий битта ҳаво қувурига бирлаштириш рухсат этилмайди.


154. Лак-бўёқ материалларининг ишчи аралашмаси тайёрлов хонасидан ускунагача ва иш жойигача марказлашган қувурлар орқали узатилиши лозим. Агарда сменада 200 кг дан кам бўлган бир турдаги лак-бўёқ материали қўлланилса, учқун чиқмайдиган, синмайдиган ёпиқ идишда етказилиши мумкин.


155. Марказлаштирилган узатиш бўлмаганида, лак-бўёқ материалларини эритувчи ва суюлтирувчи қолдиғи лак тайёрлаш бўлимига ёки омборга қайтарилиши ва ёпиқ идишга тўкилиши лозим.


156. Лак-бўёқ материаллари ишчи аралашмасини ускуна ва иш жойига етказиб берувчи қувурларининг алоҳида бўлимларида носозлик бўлганида ёпиш учун тиқин мосламаларига эга бўлиши лозим.


157. Лак-бўёқ материаллари ишчи аралашмасини етказиб берувчи қувурлар маиший, маъмурий, идоравий ва ёрдамчи хоналардан, бундан ташқари эшик ва ойна ўймалари орқали ўтмаслиги лозим.


158. Жўмраклар, вентиллар, назорат-ўлчов асбоблари, кўриш ойналари ва бошқалар полдан 1,5 м дан ошмаган баландликда ва созлаш учун қулай бўлиши лозим. Вентиль ва жўмраклар 1,5 м дан баландликда жойлашган бўлса, полдан туриб бошқариш қурилмаси билан таъминланган бўлиши лозим.


159. Ишлов бериш цехининг поллари сменада камида 2 марта нам усулда ёки чанг тозалагичлар билан тозаланиши лозим.


160. Лак-бўёқ материаллари ишчи бирикмаларини тайёрлашда, бундан ташқари қоплама сиртини бўяш, қуритиш ва сайқал бериш жараёнини бажаришда ишлаб чиқариш хонасида камида икки одам бўлиши лозим.


161. Ишлов берувчи материаллар компонентлари енгил ёнадиган суюқликлар ва ёнувчи суюқликлар омборида сақланиши лозим.


162. Ишлов берувчи материаллар компонентлари сиғимларини ташиш механизациялашган бўлиши лозим. Сиғимлар ташиш вақтида ерланиши лозим.


163. Материаллар солинган бочкаларни қўлда икки қаватдан ортиқ жойлаштиришга йўл қўйилмайди. Бочкаларни механизация ёрдамида жойлаштиришда уч қаватдан юқори бўлмаслиги лозим. Бочкаларни ташиш учун йўлакларнинг кенглиги 1,8 м дан, штабель ва токчалар орасидаги йўлаклар кенглиги эса 1 м дан кам бўлмаслиги лозим.


164. Полиэфир лаклар компонентларини (тезлаштирувчи асосли) ташиш ва сақлаш бошқа материаллардан алоҳида бўлиши лозим.


165. Ишлов бериладиган материаллар компоненти солинган идишга қуёш нурлари тушмаслиги лозим.


166. Омбор хоналари хизмат кўрсатувчи ходимга соғлом меҳнат шароитларини яратиш учун вентиляция қурилмаси билан жиҳозланган бўлиши лозим.


167. Ўчирувчи, электр узгич ва электроқутилар омбордан ташқарига чиқишда жойлашган бўлиши лозим.


168. Лак-бўёқ материаллари ва унинг компонентлари, эритувчи ва суюлтирувчи материаллардан бўшаган идиш (бочка, бидон идиш) материал қолдиқларидан тозаланиб, тиқин билан ёпилиши ва махсус майдонларда сақланиши лозим.


169. Лак-бўёқ юзалари қопламасини сайқал қилувчи силлиқлаш ва сайқаллаш дастгоҳларидан алоҳида, бир-бирига қўшилмаган аспирацион қурилма орқали чангни чиқариш лозим.


170. Статик электр ҳосил қилувчи ускуна ва мосламаларда, унинг ҳосил бўлишининг олдини олиш учун қурилма ва тадбирлар кўзда тутилиши лозим.



7-§. Мебелнинг юмшоқ жиҳозларини тайёрлаш


171. Мато ва бичимларни ташиш механизациялашган бўлиши лозим.


172. Бичиш столлари материаллар ўрамини кўтариш учун қурилмалар билан жиҳозланган бўлиши лозим.


173. Материалнинг кесиш жойи маҳаллий ҳаво сўриш ускунаси ва чиқинди учун идишлар билан жиҳозланган бўлиши лозим.


174. Игна билан ишловчи ходимлар бармоқ ўлчамига тўғри келувчи ангишвона билан таъминланиши лозим.


175. Сим ўрамларини кўтариш ва ташиш механизациялашган бўлиши лозим. Сим ўрамини ечиш ва симни дастгоҳга узатиш ҳудуди тўсилган бўлиши лозим.


176. Симни кесганда ёки узганда ёпиқ ҳимоя кўзойнаклари ишлатилиши лозим. Пружина махсус идишга жойланиши лозим.


177. Конвейерда қолиплаш ишлари қўл пневмо ва электр асбоби ёрдамида бажарилиши лозим.


178. Михлар конвейерга берилишидан олдин галтовка барабанларида ишлов берилган бўлиши лозим.


179. Поролонни пайвандлаш ва елимлаш алоҳида хонада бажарилиши лозим. Поролонни ёпиштирувчи дастгоҳлар маҳаллий ҳаво сўриш ускунаси билан жиҳозланган бўлиши лозим.



8-§. Хавфли ва зарарли ишлаб чиқариш

газларидан ҳимояланиш талаблари


180. Ишлов бериш ҳудуди ичидан чанг ва аэрозолларни сўриб, ишлаб чиқариш хоналарига қайта тозаланган ҳавони бериш мосламаси ҳавони тозаланишининг санитар меъёрларига мувофиқ таъминлаши лозим.


181. Қиздирувчи ва қуритиш печларидан иссиқ газлар хоналарга чиқмаслиги лозим.


182. Қуритиш ускунаси тўла зич ёпилишига эришилмаса, уни тўлдириш ва бўшатиш участкаси иссиқ газларни чиқариш учун қурилмалар билан таъминланиши лозим.



IV. ИШЛАБ ЧИҚАРИШ УСКУНАСИГА

ҚЎЙИЛГАН ТАЛАБЛАР


1-§. Ишлаб чиқариш ускуналарига

қўйиладиган умумий талаблар


183. Барча қўзғалмас ускуналар, агрегат ва дастгоҳлар ишлаб чиқарган завод кўрсатмасига биноан мустаҳкам асосларга ва пойдеворларга ўрнатилиши лозим.


184. Барча айланувчи ва ҳаракатланувчи қисмлар (валларнинг чиқиб турган учлари, ҳаракат узатувчи тасмалар ва бошқалар) тўсилган бўлиши керак.


185. Тўсиқлар мустаҳкам, енгил, ишончли равишда маҳкамланган бўлиши ва қисиб қолувчи тирқишлари, кесиб олувчи ва ўткир бурчаклари бўлмаслиги керак.


186. Оғирлиги 5 кг дан ортиқ бўлган тўсиқлар ушлаш учун қулай дастакларга эга бўлиши керак.


187. Ўзидан чангли ҳаво чиқарувчи ишлаб чиқариш ускуналари зичлаб беркитилиши ва чанг ҳавони сўриш мосламалари билан таъминланган бўлиши керак.


188. Янги ўрнатилган ёки капитал созлашдан чиққан ускуналарни хавфсизлик техникаси муҳандиси иштирокида далолатнома тузилгандан кейин ишлатишга рухсат берилиши лозим.


189. Машинани созлаш, тозалаш, мойлаш ва камчиликларини бартараф қилиш билан боғлиқ бўлган барча ишларни бажариш электр таъминотидан узиб қўйилган, бутунлай ҳаракатдан тўхтаган ва огоҳлантирувчи белги осиб қўйилган ҳолатда бажарилиши лозим. Машинани юргизиш белгини осиб қўйган шахс томонидан амалга оширилиши керак.


190. Тўсиқларнинг ва ҳимояловчи мосламаларнинг ҳамда асбобларнинг созлиги цех (бўлинма) раҳбарияти томонидан мунтазам текшириб турилиши керак.


191. Монтаж ва демонтаж вақтида қўлланадиган тагликлар ва кўтариш механизмлари иш бошлашдан аввал синаб кўрилиши керак.


192. Ишлаб чиқариш ускуналаридан фойдаланишда:

а) механизациялаш, автоматлаштириш ва масофадан бошқаришни қўллаш;

в) эргономик талабларни қўллаш;

г) фойдаланиш, таъмирлаш, йиғиш, транспортда ташиш ва сақлаш бўйича хавфсизлик талабларига амал қилиш лозим.


193. Ишлаб чиқариш ускунасини тозалаш ишлари махсус асбоблар ёрдамида (шётка, қирғич, илмоқ ва бошқалар) амалга оширилиши лозим. Ишлаб турган ускунада тозалаш ва йиғиштириш ишларини бажариш тақиқланади.


194. Ускуна ишлаб турган вақтда унинг ҳаракатланувчи қисмларини қўлда мойлаш тақиқланади.



2-§. Ишлаб чиқариш ускунасини жойлаштиришдаги

хавфсизлик талаблари


195. Ишлаб чиқариш хоналарида ва иш жойларида ишлаб чиқариш ускуналарини жойлаштирилиши хизмат кўрсатувчи ходимлар учун хавф туғдирмайдиган бўлиши лозим.


196. Цехда ўтиш йўлаклари кенглиги қуйидагидан кам бўлмаслиги лозим:

а) магистрал ўтиш йўлаклари - 1,5 м;

б) ускуналар оралиғидаги ўтиш йўлакчалари - 1,2 м;

в) деворлар ва ускуналар оралиғидаги ўтиш йўлаклари - 1,0 м;

г) ускунага хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш учун мўлжалланган ўтиш йўлаклари - 0,7 м.


197. Ишлаб чиқариш бинолари, галерея, туннеллар ва эстакадаларда конвейерлар тузилмаси ва жойлаштирилиши ГОСТ 12.2.022-80 "Конвейерлар. Хавфсизлик умумий талаблари"га мувофиқ бўлиши лозим.


198. Ўтиш йўлларининг бир томонида жойлашган иш жойларидаги ўтиш йўлакчаларининг кенглиги 0.75 м дан ва ўтиш йўлининг икки томонида жойлашган иш жойларидаги ўтиш йўлларининг кенглиги эса 1,5 м дан кам бўлмаслиги лозим.


199. Конвейерларга хизмат кўрсатиш учун ўтиш йўлаклари кенглиги қуйидагилардан кам бўлмаслиги лозим:

а) бир томондан хизмат кўрсатиладиган конвейер учун - 0,7 м;

б) параллел жойлашган конвейерлар оралиғида - 1,0 м;

в) қаттиқ ёки тўрсимон тўсиқлар билан бутун трасса бўйича ёпилган параллел жойлаштирилган конвейерлар оралиғи - 0,7 м;

г) конвейерлар оралиғида жойлашган ўтиш йўлакларидаги устунлар бўлганда устун ва конвейер оралиғи - 0,6 м;

д) икки томондан хизмат кўрсатиладиган параллел жойлаштирилган пластинасимон конвейер оралиғи - 1,2 м;

е) юк юкловчи ёки туширувчи қурилмалар устидан ўтувчи конвейер трасса участкалари икки томонида - 1 м;


200. Конвейер бўйлаб ўтиш йўлагининг баландлиги қуйидагидан кам бўлмаслиги лозим:

а) ишлаб чиқариш хоналарида - 2,2 м;

б) галерея, туннел ва эстакадаларда - 1,8 м.


201. Ишлаганда чанг чиқарувчи (майдалаш, элаш, транспорт ва бошқа) ускуна зич ёпилган бўлиши лозим. Чанг чиқарувчи ускунани зич ёпиш учун мўлжалланган қопламалар аспирация тизимига уланган бўлиши лозим.


202. Газ-чанг ушловчи қурилмалардан фойдаланишда амалдаги меъёрий ҳужжатлар талабларига риоя этиш лозим.


203. Босим остида ишловчи қурилма, мослама ҳамда уларни таъмирлаш ва фойдаланиш амалдаги меъёрий ҳужжатлар талабларига мувофиқ бўлиши лозим.


204. Ишчи босими 0,07 МPа (0,7 kgс/см2)дан юқори бўлган буғ қозонлари, буғ иситгичлари, экономайзерлари ва сув ҳарорати 1150 С дан юқори бўлган сув иситиш қозонларининг тузилиши, жойлаштирилиши ва улардан фойдаланиш, амалдаги меъёрий ҳужжатлар талабларига мувофиқ бўлиши лозим.


205. Қуввати 14kW ва юқори бўлган стационар ва поршенли компрессорлар, шунингдек 0,2 дан 40 МPа гача босимли ҳаво ва инерт газларда ишловчи, ҳаво узатиш ва газ узатишларни жойлаштириш ва фойдаланиш амалдаги меъёрий ҳужжатлар талабларига мувофиқ амалга оширилиши лозим.



3-§. Ёғочни қайта ишлаб чиқариш ускунаси


206. Ёғочга қайта ишлов берувчи асбобни кесувчи қисмининг (арра пичоқ, фреза ва бошқа) ҳудудида блокировка қилинган қўзғалмас тўсиқ бўлиши лозим.


207. Диск ва лента аррада битта тиши синган бўлса ҳам фойдаланиш тақиқланади. Рама арраларининг кетма-кет иккита тиши синган бўлса, фойдаланишга рухсат этилмайди.


208. Ёғоч арраловчи рамага 70 мм дан кичик кенгликдаги арра қўйилишига рухсат этилмайди. Диск арраларининг ва арра полотносининг ён томондаги юзаси текис ва ёриқсиз бўлиши лозим.


209. Кўп шпинделли пармалаш дастгоҳларида парманинг тўсиқларидан асбобнинг ишчи қисми кўринадиган бўлиши лозим.


210. Узатиш механизмларини юборувчи қисмлари (валецлар, занжирлар, итарувчи тирговичлар, гусеницалар, ушлаб олувчилар, сиқувчилар) ишончли ушлаб қолиш ва сиқишни таъминлаши керак.


211. Фрезер, фуговал, лентали арра, думалоқ арра, мураккаб ва бошқа ёғочга қайта ишлов берувчи дастгоҳлар механик узатгичга эга бўлмаса, авто узатувчи билан жиҳозланган бўлиши лозим.


212. Деталлар қирқими 40 х 40 мм дан кам бўлганда махсус мосламасиз фрезерлаш тақиқланади.


213. Ҳамма узатиш механизмлари ҳимоя мосламалари билан таъминланган бўлиши лозим.


214. Дастгоҳнинг ҳаракатланувчи қисмлари (каретка, аравача, салазка, рамка, столнинг суппорти) белгиланган чегарадан чиқиб кетмаслиги учун унда тирговичлари ёки ҳаракатини чегараловчи ўчиргичлари бўлиши лозим.


215. Дастгоҳ ва андозаларда деталларга ишлов берилганида улар ишончли қисиш ва ушлагичлар билан таъминланган бўлиши лозим.


216. Механик узатиши бор фрезер дастгоҳлар, шу жумладан, карусель-фрезер ва нусхаловчи фрезер андозаларни столга қотириш учун мосламалар билан жиҳозланган бўлиши, андозалар ўз навбатида ишлов берилаётган деталларнинг ишончли маҳкамланишини таъминлаши лозим.


217. Столлар, йўналтирувчи линейкалар ва андозаларнинг иш юзалари ўйилган, ёрилган ва бошқа нуқсонларсиз бўлиши лозим.


218. Дастгоҳ бир нечта кесувчи асбобларга эга бўлса, шулардан фақат битта асбоб ишлашини таъминлаш учун мослама қўлланиши лозим.


219. Ишчи валларини ва шпинделларини қотирадиган гайканинг йўналиши, кесувчи асбобнинг айланишига тескари бўлиши лозим.


220. Ёғочга ишлов берувчи ускунанинг электр юргизгичлари ва электроаппаратлари, ускуна қайси цехда ишлатилишига боғлиқ равишда портлашдан ҳимояланган ёки ёпиқ ишланган бўлиши лозим.



4-§. Пуливеризация кабиналари


221. Пуливеризация кабиналари гидрофильтрлар (лак-бўёқ ашёлари, чангланган заррачаларини тутишни таъминловчи сув тўсиқлари) ва лак-бўёқ ашёларини сувдан ажратувчи сепараторлар билан таъминланган бўлиши лозим.


222. Кабиналарнинг ички ўлчамлари, ишлов берилаётган маҳсулотни кабина деворларига тегмасдан, айлантириш имкониятини берадиган бўлиши лозим.


223. Кабина майда сепувчи пистолетларни осиб қўйиш учун мосламалар билан таъминланган бўлиши, шунингдек майда сепувчи пистолетлар ерга уланган бўлиши лозим.


224. Ҳаво ва лак-бўёқ шлангларининг уланган жойлари, ишчи босимдан чиқиб кетмаслиги учун хомутлар билан маҳкамланган бўлиши лозим.


225. Босим остида ишловчи бўяш ускунаси маном билан таъминланган бўлиши лозим.


226. Майда сепувчи қўл пистолети билан ишлаётган ишчининг иш жойи кабина ташқарисидаги очиқ ўймали ҳаво сўриш туйнуклари қаршисида бўлиши лозим.


227. Лаклаш ишларини бажариш кабиналари, лак қилинаётган буюмни кўчириш учун махсус қурилмалар (ёпиқ хилли аравалар, айланма столлар, ўтиб кетувчи хилдаги транспортёрлар) билан жиҳозланган бўлиши лозим.


228. Ҳамма ишга туширувчи электр қурилмалар (ўчирувчи тугма) пуливеризация кабинасидан ташқарида ўрнатилиши лозим.


229. Пуливеризация кабинасидан ифлосланган ҳавонинг чиқарилиб юборилиши статик электр йиғилишини олдини олувчи тозалаш услуби ёрдамида бажарилиши лозим.


230. Битта кабинада нитроцеллюлоза ва полиэфир лаклари билан лаклаш ишларини олиб бориш тақиқланади.


231. Пуливеризация кабиналарининг ва ускунанинг ички юзалари шундай бажарилган бўлиши керакки, лак-бўёқ ашёларидан уларни осонлик билан тозалашга имконият бўлиши лозим.



5-§. Қуритиш камералари


232. Қуритиш камералари тўсиғининг конструкцияси (девор, эшиклар) ишлаб чиқариш хоналаридан зарарли моддаларни (токсик, портлашга хавфли) ажралиб чиқишининг олдини олиши лозим.


233. Иситиш камералари ичида жойлашган иситиш асбоблари, қуритилаётган буюмлар юзаси устидан томаётган лак-бўёқ ашёлари томчилари тушишидан ҳимояланган бўлиши лозим.


234. Иситиш асбобларининг жойлашиши шундай бўлиши керакки, қуритилаётган буюмларга тегиб кетиши бартараф этилган бўлиши лозим.


235. Қуритиш камераларида электр иситувчи иситиш асбобларb ишлатилганда ҳарорати 250 - 350° С ва ундан юқори бўлганда, қуритиш жараёнларининг бошқарилиши автоматик тарзда амалга оширилиб, хавфли портлаш газ миқдорлари ҳосил бўлиши эҳтимолини истисно қилиши лозим.


236. Терморадиация камераларидаги маҳсулотларни иссиқлик ҳароратининг текширилиши масофадан амалга оширилиши лозим.


237. Буюмларни қуритиш камерасидан чиқаётган ҳарорат 35° С дан баланд бўлмаслиги лозим.


238. Ҳамма қуритиш камералари учун цех вентиляция тизими билан боғланмаган, алоҳида вентиляция тизими бўлиши керак.


239. Вентиляция қурилмасининг ишлаши, қуритиш камералари ичидаги босимнинг қуритиш қурилмалари ўрнатилган ишлаб чиқариш хоналаридаги босимдан паст бўлиши таъминланиши лозим.


240. Қуритиш камераларининг вентиляция қурилмаларининг ҳаво қувурларида ёнғин тарқалишининг олдини олиш учун ўтни тўсувчи мосламалар (ҳаво занжирлари, тўсиқлар, мембраналар) ўрнатилган бўлиши лозим.



6-§. Елимловчи валецлар


241. Елимловчи валецларнинг айланиш тезлиги шундай бўлиши керакки, елим сачрамаслиги лозим.


242. Валецларга материални узатиш томонидан шундай қурилма кўзда тутилиши керакки, валецлар ичига ишчининг қўли кириб кетмаслиги лозим.


243. Тепадаги ва пастдаги тоғора конструкцияси, унинг осонлик билан ювилиши ва тозаланишини таъминлаши лозим.


244. Валецлар тозаланаётган вақтда қўл билан шамоллатиш имконини берувчи қурилма билан жиҳозланган бўлиши лозим.



7-§. Фанерлаш учун гидравлик пресслар


245. Гидравлик пресс насоси рухсат этилган босимга созланган ва сақлагич клапани билан таъминланган бўлиши лозим.


246. Гидравлик пресслар автоматик ҳаракатланувчи пардалар (тўсиқлар), ҳаво сўриш тизими ва пресс плиталари билан блокировка қилиниб, пресслаш (плиталар сиқилганда) пайтида ҳосил бўлаётган газлар сўриб олинаётганда ишчининг қўли кириб кетишининг олди олинган бўлиши лозим.


247. Бошқариш қутисига гидравлик босимни, плитанинг ҳароратини, ҳар хил қалинликдаги фанерларни ушлаб туриш вақтини кўрсатувчи назорат асбоблари ўрнатилиши лозим.


248. Буғ тақсимловчи колонкалар, эгилувчан ва қаттиқ трубкалар бутун кенглиги ва баландлиги бўйича яхлит тўсиқлар билан тўсилган бўлиши лозим.



8-§. Ускуна ишчи қисмлари, ёрдамчи ва узатиш механизмлари


249. Ускуна ишчи қисмлари, ёрдамчи ва узатиш механизмлари машинада шундай жойлаштирилган бўлиши керакки, ускунада ишлашда, уни таъмирлашда, созлашда ва тозалашдаги қулайлик ва меҳнат шароити хавфсизлиги таъминланиши лозим.


250. Материал ва хом ашёни узатиш, ярим тайёр маҳсулотларни қуйиш, тайёр маҳсулотни ечиш, чиқиндиларни олиш механизациялашган ёки энг кам қўл меҳнати сарфланадиган ва хавфсиз меҳнат шароити яратилган бўлиши лозим.


251. Қувурларга ҳавони узатиш учун шланглар, электр кабеллар, вентиляция қурилмалари машинага хизмат кўрсатишда халақит бермаслиги лозим.


252. Буюртмачи талабига биноан махсус ускуна, оғир ярим маҳсулотларни (16 кг дан ортиқ), асбобларни ва мосламаларни ускунага ўрнатиш учун якка тартибдаги кўтариш қурилмасига эга бўлиши лозим. Кўтариш қурилмаси юкни ҳар қандай ҳолатда электр энергия, суюқлик ёки ҳаво берилиши тўхтатилганда ҳам ушлаб туришини таъминлаши лозим.


253. Гидравлик, пневматик ва электрлашган ушлаб турувчи мосламалар, ишлов берилаётган деталь отилиб кетишининг олдини олиш учун ҳаво, суюқлик, электр токи берилиши бирданига пасайганда ёки тўхтатилганида, дастгоҳ ишини автоматик тарзда тўхтатувчи блокировка қурилмаси билан жиҳозланган бўлиши лозим.


254. Ушлаб қолиш мосламалари ускунани ишга тушириш кнопкалари (тугмалари) билан шундай блокировка қилинган бўлиши керакки, деталь маҳкамланмаган бўлса, дастгоҳни ёқишга имконият бўлмаслиги лозим.


255. Пневматик, гидравлик ва электрлашган ушлаб турувчи мосламаларни бошқариш органлари шундай жойлашган ва ўрнатилган бўлиши керакки, уларнинг бехосдан ёқилиб ёки ўчирилиб кетиши бартараф этилган бўлиши лозим.


256. Бошқарув органлари қўлланиши аниқ ва тушунарли ёзув ёки белгига эга бўлиши лозим.


257. Деталларнинг ўрнатилиши, қотирилиши ва ечилиши қўлда бажарилганда мосламалар конструкцияси, кўрсатилаётган амалиёт тўлиқ хавфсиз бажарилишини таъминлаб, дастгоҳдан қириндининг бемалол чиқиб кетиши ва қулай тозаланишини таъминлаши лозим.


258. Механизм ва ишчи органларининг тўсиқлари очилувчи, сурилувчи ёки ечилувчи бўлиши лозим. Асбоб-ускунанинг ҳаракатланаётган қисмлари яхлит материалдан ёки панжара шаклида ёки ишчининг хавфли ҳудудга кириб қолишининг олдини олувчи, тўрсимон ўлчамли тўсиқ шаклида бажарилган бўлиши лозим.


259. Механизмларнинг ишқаланаётган қисмларини мойлаш учун асбоб-ускунани хавфсизлик талаблари ва хизмат кўрсатишнинг қулайлигини ҳисобга олувчи услубият бўлиши лозим. Мойнинг охирги нуқтасига (мойланаётган жойларга) етиб боришини текшириш имконияти назарда тутилиши лозим.


260. Машинадаги мойлагичларнинг маҳкамланиши ишончли бўлиб, ўрнатилган жойида унга бемалол хизмат кўрсата олиш имконияти бўлиши лозим.



9-§. Электр асбоб-ускуналарига қўйиладиган талаблар


261. Ҳамма электр асбоб-ускуналардан фойдаланиш Истеъмолчиларнинг электр қурилмаларидан фойдаланишда хавфсизлик техникаси қоидаларига (рўйхат рақами 1400, 2004 йил 20 август) мувофиқ амалга оширилиши лозим.


262. Электр аппаратлар ва ток узатувчи қисмлар дастгоҳнинг корпуси ёки ҳар томондан ёпиқ махсус жавон қоплама ва шунга ўхшаш жойларда изоляция қилинган ва беркитилган бўлиши лозим. Дастгоҳлар жавон эшикчалари ўчирувчи мослама билан шундай блокировка қилинган бўлиши лозимки, ёқилган ҳолатида эшикча (қоплама)ни очиш имконияти бўлмаслиги лозим, очиқ эшикча (қоплама)да ўчирувчи мосламани ёқишнинг иложи бўлмаслиги лозим.


263. Блокировка қурилмалари малакали электротехник ходимларга кучланиш остидаги аппаратурани кўздан кечиришга имконият бериб, эшикчалар ёпилганидан кейин қурилмалар яна ўз ҳолига келишини таъминлаши лозим.


264. Электр аппаратлар ва электр симлар керосин, мой, совутувчи суюқликлар, қиринди, чанг ва механик нуқсон етказишдан сақланган бўлиши лозим.


265. 36V юқори кучланишда ишлайдиган жавон ва бошқарув пультлари ташқарисида қўйиладиган электр ускунанинг конструкцияси ва жойлашуви унинг ток узатувчи қисмларига бехосдан тегиб кетиш эҳтимолидан ҳоли бўлиши, бундан ташқари бу қисмларга қиринди ёки бошқа жисмларнинг тегишида ўз-ўзидан ишлаб кетиш эҳтимоли истисно бўлиши лозим.



10-§. Иш жойларига хавфсизлик талаблари


266. Иш жойлари кўтариш механизмлари ёрдамида ташилаётган юкларни кўчириш ҳудудидан ташқарида бўлиши, мослама ва асбобларни сақлаш учун жавонлар ёки шкафлар билан жиҳозланиши лозим.


267. Бир турдаги майда буюмлар, ярим тайёр маҳсулот ва ишлаб чиқариш чиқиндиларини цехда тахлаш ва транспортда ташиш идишларда бажарилиши лозим.


268. Ускуна, дастгоҳ ва механизмларда бегона нарсалар бўлмаслиги лозим.


269. Буюмни тозалаш махсус ажратилган аспирацион тизим билан жиҳозланган жойларда бажарилиши лозим.


270. Пульт ёки бошқарув қутиси олдидаги доимий иш жойида созланувчи (бурилиш ҳисобига, горизонтал ва вертикал йўналиш бўйича созланувчи) ўриндиқ бўлиши ва у амалдаги меъёрий ҳужжатлар талабларига мувофиқ бўлиши лозим.


271. Камера ёки қудуқдаги ишлар юқори хавфли ишларга тенглаштирилади ва уларга наряд-рухсатнома берилиши лозим. Бунда қуйидаги эҳтиёткорлик чораларига:

а) иш икки ишловчидан кам бўлмаган ҳолда бажарилиши, бунда бири тепада туриб қудуққа ёки камерага тушган ишчининг иш хавфсизлигини кузатиб бориши;

б) ишчи қудуққа ёки камерага тушишидан олдин, унда газлар мавжудлиги текширилиши;

в) газ тўла чиқмасдан ишчининг қудуқ ёки камерага тушишининг тақиқланиши;

г) ишчининг қудуққа ёки камерага тушиши фақат ҳимояловчи камар, хавфсизликни таъминловчи узунлиги қудуқ чуқурлигидан 2 м дан узунроқ бўлган арқон ва қудуқдан 2 м ёнига чиқувчи изоляцияланган шлангли газ ниқоби бўлиши лозим.



11-§. Зарарли омиллар таъсир даражасининг амалдаги белгиланган

меъёрлар миқдоригача камайишини таъминлаш


272. Ишловчиларга зарарли таъсирдаги шовқин ва тебранишнинг таъсирини бартараф этиш мақсадида қуйидаги чора-тадбирларни амалга ошириш керак:

шовқин ва тебранишни ҳосил қилувчи ускунани алмаштириш имконини берувчи технологик жараёнга ўзгартириш ёки шовқин ва тебраниш ютувчи тузилмаларни қўллаш;

стационар ўрнатилган машиналар ва механизмлар остидаги фундаментга тебраниш тутувчи оралиқ қистирмаларни жойлаштириш;

агрегатлар учун шовқин тутувчи ёки унинг алоҳида қисмларини қўллаш, тебранаётган сиртни тебраниш тутувчи юқори ички ишқаланиш материаллари (битум шимдирилган рубероид, махсус пластмасса ва мастикалар) билан қоплаш;

темир қисмларни пластмасса деталларига ўзгартириш, хизмат кўрсатувчи ходимлар учун шовқин тутувчи кабиналарни жиҳозлаш;

агрегатларни чиқариш ва сўриш тешигига шовқин пасайтиргичларни ўрнатиш, юк кўтарувчи конструкциялар (балка, ферма)га турли шовқин ютувчи материаллар билан ишлов бериш;

хоналар девори ички сиртини шовқин ютувчи материаллар билан қоплаш;

қўл пневматик асбобида ишлашда ҳимоя қўлқопларини қўллаш.

машиналарда шовқин манбаини пасайтирувчи техник воситалар;

иш жойларида товуш босими даражаси меъёрлардан ошмайдиган технологик жараёнларни қўллаш;

шовқинли машиналарни масофадан бошқариш;

якка тартибда ҳимояланиш воситаларини қўллаш;

ташкилий тадбирларни (иш ва дам олиш рационал режимини танлаш, шовқин шароитида таъсир вақтини қисқартириш ва бошқа тадбирлар) амалга ошириш.


273. Товуш даражаси 85 дБА дан юқори ҳудудларга кўрсатувчи хавфсизлик белгилари ўрнатилган бўлиши лозим. Ушбу ҳудудларда якка тартибда ҳимояланиш воситаларисиз ишлаш тақиқланади.


274. Ишловчи қўлида тебраниш ҳосил қилувчи асбоб, механизм ва ускуналар норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ бўлиши лозим.



V. ТАЪМИРЛАШ ИШЛАРИНИ БАЖАРИШДА

МЕҲНАТ ХАВФСИЗЛИГИ ТАЛАБЛАРИ


1-§. Таъмирлаш ишларини ташкил

этишда хавфсизлик талаблари


275. Ташкилот ҳудудида ишлаб чиқаришни (цех) ёки цехда қурилма, агрегат, айрим асбоб-ускуналарни таъмирлашга тўхтатиш учун ташкилот (цех) бўйича буйруқ (фармойиш) чиқарилиши лозим. Буйруқда пудратчилардан бевосита иш раҳбари, шунингдек кўрсатилган ишларга ускуналар ва объектни тўлиқ тайёрлаш, ишларни хавфсиз амалга ошириш ва пудратчилар ёки буюртмачининг таъмирлаш хизмати билан тезкор алоқалар учун жавобгар шахслар ҳамда тегишли чора-тадбирлар белгиланади.


276. Барча ускуналарда ташкилот бош муҳандиси тасдиқлаган жадвал бўйича белгиланган муддатларда режали таъмирлаш ишлари ўтказилади.


277. Таъмирлаш ишларида банд бўлган пудратчининг барча ходимлари таъмирлаш ишлари бошланишидан олдин, ушбу цехда ишларни хавфсиз олиб бориш учун ходимлар хавфсизлик техникаси бўйича кириш йўриқномасидан ўтказилиши лозим. Йўриқномадан ўтказиш ишлари буюртмачи томонидан амалга оширилади.


278. Режалаштирилган ишларни бажаришдан олдин меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича йўриқномадан ўтказиш ишлари пудратчи ташкилот томонидан ўтказилиши лозим.


279. Пудратчи ишлаётган ҳудудда буюртмачи томонидан зарарли ва ёниш хавфи бўлган моддаларнинг пайдо бўлишига йўл қўймайдиган меъёрий санитария-гигиеник шароитлар яратилиши керак.


280. Асбоб-ускуна ва коммуникацияларда таъмирлаш ишларини амалга оширишдан олдин қуйидагилар бажарилиши лозим:

а) электр энергия таъминотидан ўчириш;

б) асбоб-ускуна ва коммуникацияларни технологик муҳит қолдиқларидан, асбоб-ускунани зарарли, заҳарли ва ёнувчи газ маҳсулотларидан бўшатиш;

в) таъмирланадиган асбоб-ускуна, коммуникация, қудуқ ва ўралардаги инерт, ёнувчи, заҳарли газлар ва кислород миқдорининг тегишли таҳлилларини ўтказиш йўли билан текшириш.


281. Баландликдаги ишларда фақат таянч ёки резинали қопламалар билан таъминланган соз нарвонлардан фойдаланиш лозим.


282. Ташкилот ҳудудида қазиш ишларини бажаришда буюртмачи пудратчига наряд-рухсатнома билан бирга тегишли цех ва хизматлар билан келишилган рухсатномани ёзма тарзда топшириши керак.


283. Пудратчининг эҳтиёжлари учун электр энергияни улаш, шунингдек иш тугаганидан кейин узиш, цех бошлиғининг рухсати бўйича буюртмачининг бош энергетик хизмати томонидан бажарилади.


284. Таъмирлаш ишлари тугалланганидан сўнг асбоб-ускуна ва коммуникацияларни қабул қилиш далолатномаси икки томонлама имзоланиб, ушбу асбоб-ускуна ва коммуникацияларни ишга тушириш ҳақида фармойиш чиққандан сўнг, фойдаланишга қабул қилиниши лозим.



2-§. Ускуна ва мосламани таъмирлашга топшириш

ва уни фойдаланишга қабул қилиш тартиби


285. Бажариладиган иш хусусиятига мувофиқ соз асбоб ва мосламалар жамламаси билан таъминланиши лозим.


286. Асбоб ва мосламалар ҳолати бир ойда бир мартадан кам бўлмаган даврда текширилиши лозим.


287. Техник хизмат кўрсатиш даврий ва капитал таъмир бўйича ишларни бажариш тартибида, ишлаб чиқарувчи - завод тасдиқлаган таъмирлаш ва фойдаланиш ҳужжатида белгиланган зарур иш ҳажмини кўрсатиш лозим.


288. Технологик ускуна таъмирлангандан сўнг синовдан ўтказилиши ва ишлатиб кўрилиши зарур.


289. Ишлатиб кўриш учун механизмларни ёқишдан олдин, уларнинг тармоқлари тўғри йиғилганлигига, бегона жисмлар йўқлигига, ҳаво узатиш пневматик тизими тўғри уланганлиги ва мустаҳкам қотирилганлигига ишонч ҳосил қилиш лозим.


290. Агрегатни ҳаракатлантирувчи электродвигателларни ёқишдан олдин, йирик арралов ва фуговал дастгоҳ вентилятори патрубкаларини кўздан кечириш лозим.


291. Синов ва ишлатиб кўриш даврида таъмирланган тармоқ ва агрегатларни барча йиғиш дефекти, электродвигатель ва тармоқ подшипникларини қизиш даражаси, мой оқиши бартараф қилиниши керак.


292. Ускуна йиғилгандан ёки таъмирлангандан сўнг фойдаланиш учун ёқишдан олдин қуйидагиларни бажариш зарур:

а) одамларни хавфсиз жойга ўтказиш;

б) машина ташқариси ва ичидан бегона буюмларни олиб ташлаш;

в) ҳимоя тўсиқлари мавжудлиги ва мустаҳкамлигини текшириш;

г) ҳаракатланувчи қисмларни мойлаш ва созлаш;

д) ҳимоя сақловчи ва назорат ўлчов асбобларининг созлигини текшириш;

е) ускуна йиғилишининг тўғрилигини текширишда, ўзаро боғлиқ ҳаракатланувчи механизмларнинг тўлиқ циклида унинг ҳаракатланувчи қисмини айлантириш;

з) ускунани бўш ҳаракатда ва иш юклови остида синаш.


293. Ускунанинг таъмирдан сўнг фойдаланишга яроқлилиги қабул қилувчи комиссия томонидан далолатнома билан расмийлаштирилиши лозим.



VI. МЕҲНАТ МУҲОФАЗАСИ БЎЙИЧА

ҚОИДАЛАРНИ БУЗГАНЛИГИ

УЧУН ЖАВОБГАРЛИК


294. Ташкилотларни (цехларни) лойиҳалаштиришда, қуришда (монтаж қилишда) мазкур Қоидаларга амал қилиш учун жавобгарлик тегишли ишларни бажарувчи ташкилотлар зиммасига юклатилади.


295. Мансабдор шахслар меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига риоя қилмаганликлари учун қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.



VII. ЯКУНИЙ ҚОИДА


296. Мазкур Қоидалар Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, "Файз" холдинг компанияси, Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, "Саноатконтехназорат" давлат инспекцияси ва "Ўздавэнергоназорат" инспекцияси билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 47-сон, 509-модда.





















































Время: 0.2132
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск