Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Саноат /

Саноат хавфсизлиги соҳасидаги экспертларни тайёрлаш ва аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида Низом (АВ томонидан 19.11.2009 й. 2045-сон билан рўйхатга олинган "Саноатконтехназорат" давлат инспекцияси бошлиғининг 29.09.2009 й. 184-сонли Буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2009 йил 19 ноябрда 2045-сон

билан рўйхатга олинган

"Саноатконтехназорат" давлат

инспекцияси бошлиғининг

2009 йил 29 сентябрдаги

184-сонли буйруғига

ИЛОВА



Саноат хавфсизлиги соҳасидаги экспертларни

тайёрлаш ва аттестациядан ўтказиш

тартиби тўғрисида

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 10 декабрдаги 271-сон "Хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар ҳақида"ги қарорига мувофиқ саноат хавфсизлиги соҳасидаги экспертларни тайёрлаш ва аттестациядан ўтказиш тартибини белгилайди.


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


аттестация соҳаси - саноат хавфсизлиги соҳасидаги экспертнинг фаолият соҳаси;


саноат хавфсизлиги соҳасидаги эксперт (кейинги ўринларда эксперт деб юритилади) - саноат хавфсизлиги экспертизасини амалга оширадиган, мазкур Низомда белгиланган тартибда аттестациядан ўтказилган мутахассис;


талабгор - эксперт мақомига эга бўлмоқчи бўлган жисмоний шахс ёки аттестация соҳасини кенгайтирмоқчи бўлган эксперт;


саноат хавфсизлиги соҳасида экспертларни аттестациядан ўтказиш бўйича комиссия (кейинги ўринларда аттестация комиссияси деб юритилади) - Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси (кейинги ўринларда Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси деб юритилади) томонидан ташкил этиладиган талабгорларнинг аттестациясини амалга оширувчи комиссия;

эксперт ташкилоти - экспертизани амалга оширадиган, белгиланган тартибда аккредитация қилинган ташкилот;


эксперт гувоҳномаси - эксперт мақомини тасдиқловчи ҳужжат.


2. Эксперт гувоҳномаси жисмоний шахсга, агарда у эксперт ташкилотининг штатида турса ёки эксперт ташкилоти томонидан у билан фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома тузилган бўлса, аттестация соҳасига мувофиқ саноат хавфсизлиги экспертизасини амалга ошириш ҳуқуқини беради.

Эксперт гувоҳномаси беш йил муддатга берилади.


3. Эксперт гувоҳномасига эга бўлган ҳар бир эксперт эксперт гувоҳномасини олган йилдан кейинги йилдан бошлаб ҳар йили аттестация соҳалари бўйича 40 соатдан кам бўлмаган малака ошириш ўқув курсларида ўқиши шарт.



II. ЭКСПЕРТЛАРНИ ТАЙЁРЛАШ


4. Талабгор аттестациядан ўтмоқчи бўлган аттестация соҳаси бўйича экспертларни тайёрлаш ўқув курсларини тамомлаган бўлиши керак.

Аттестация соҳалари рўйхати мазкур Низомнинг 1-иловасида келтирилган.

5. Аттестация соҳасини кенгайтирмоқчи бўлган эксперт янги аттестация соҳаси бўйича экспертларни тайёрлаш ўқув курсларини тамомлаган бўлиши керак.

6. Экспертларни тайёрлаш Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг "Контехназоратўқув" давлат унитар корхонасида (кейинги ўринларда Корхона деб юритилади) камида 40 соатлик ўқув курсларида ўқитиш орқали амалга оширилади.

Экспертларни тайёрлаш Корхона билан тегишли юридик ёки жисмоний шахслар ўртасида тузиладиган шартномалар асосида амалга оширилади.

7. Экспертларни тайёрлаш ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда, аттестация соҳалари бўйича амалга оширилади.

8. Экспертларни тайёрлаш бўйича ўқув дастурлари ва шакллари Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси томонидан белгиланади.

9. Талабгорлар экспертларни тайёрлаш ўқув курсларини тўлиқ тамомлаганларидан сўнг, синовдан ўтказилади.

Синов ёзма, тест ёки оғзаки кўринишида ўтказилиши мумкин.


10. Синовдан ўта олмаганларга бир маротаба синовни қайта топширишга рухсат берилади. Қайта синовдан ўта олмаганлар ўқув курсини такроран ўтайдилар.


11. Синовдан ўтганларга мазкур Низомнинг 1а-иловасида келтирилган шаклда расмийлаштириладиган сертификат берилади.


III. АТТЕСТАЦИЯ ВА ҚАЙТА АТТЕСТАЦИЯНИ ЎТКАЗИШ


12. Талабгорларни аттестациядан ўтказиш малака имтиҳонини топшириш орқали амалга оширилади.


13. Малака имтиҳонини топширишга қуйидаги талабларга жавоб берадиган талабгорлар қўйилади:

а) олий маълумотга ҳамда аттестациядан ўтмоқчи бўлган аттестация соҳаси ёки экспертиза объектлари бўйича камида беш йил иш стажига эга бўлиш (бунда, хорижий давлатларда олинган олий маълумот тўғрисидаги ҳужжатлар белгиланган тартибда тан олинган тақдирда эътиборга олинади);

б) экспертларни тайёрлаш ўқув курсини тугатганлиги тўғрисида сертификатга эга бўлиш (бунда, ўқишни тамомлаган вақтдан бошлаб ҳужжатлар топширилгунга қадар ўтган вақт бир йилдан ошмаслиги керак).


14. Аттестациядан ўтиш учун талабгор Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасига мазкур Низомнинг 2-иловасида келтирилган шакл бўйича расмийлаштирилган аризани унга қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда тақдим этади:

а) мазкур Низомнинг 3-иловасида келтирилган шакл бўйича расмийлаштирилган сўровнома;

б) паспорт нусхаси;

в) олий маълумот тўғрисидаги дипломнинг нотариал тасдиқланган нусхаси. Агарда, хорижда таълим олинган бўлса, бунда хорижда ўқишни тамомлаганлик тўғрисидаги ҳужжат ва ушбу ҳужжатни белгиланган тартибда тан олинганлиги тўғрисида ваколатли давлат органи томонидан берилган гувоҳноманинг нотариал тасдиқланган нусхалари;

г) меҳнат дафтарчасининг нотариал ёки иш жойида тасдиқланган нусхаси;

д) 4 х 6 сантиметр катталикдаги 2 та рангли фотосурат;

е) иш жойидан (ишламаётганлар учун охирги иш жойидан) берилган меҳнат фаолияти тўғрисидаги тавсифнома;

ж) экспертларни тайёрлаш ўқув курсини тамомлаганлиги тўғрисидаги сертификатнинг Корхона томонидан тасдиқланган нусхаси. Бунда, сертификатнинг берилган вақтидан бошлаб ҳужжатлар топширилгунгача ўтган вақт бир йилдан ошмаган бўлиши шарт.

Талабгордан мазкур бандда назарда тутилмаган бошқа ҳужжатларни талаб қилишга йўл қўйилмайди.

Аризада ва ҳужжатларда баён этилган маълумотларнинг тўғрилиги учун талабгор жавобгар бўлади.


15. Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси ариза тушган кундан бошлаб уч иш куни муддатида талабгорниг малака имтиҳонига қўйилиши ёки қўйилмаслиги ҳақида қарор қабул қилади.

16. Қуйидаги сабабларга кўра талабгор малака имтиҳонига киритилмайди:

а) талабгор мазкур Низомнинг 13-банди талабларига жавоб бермаганда;

б) мазкур Низомнинг 14-бандида кўрсатилган ҳужжатлар тўлиқ бўлмаганда ёки лозим тарзда расмийлаштирмай тақдим этилганда;

в) тақдим этилган ҳужжатларда нотўғри ёки бузиб кўрсатилган маълумотларнинг мавжудлиги аниқланганда;

г) суд қарорига асосан саноат хавфсизлиги соҳасида муайян фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум этилганда.

Мазкур ҳолатларда Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси талабгорнинг малака имтиҳонига қўйилмаслиги ҳақида қарор қабул қилади ва икки иш куни муддатида талабгорга ёзма равишда асосланган рад жавобини юборади.

17. Малака имтиҳонига қўйилмаган талабгор малака имтиҳонига қўйилмасликка сабаб бўлган камчиликларни бартараф этганидан сўнг, қайта ариза бериши мумкин.


18. Талабгорни малака имтиҳонига қўйилиши ҳақида қарор қабул қилинганда имтиҳонга қўйилган шахслар рўйхати шакллантирилади. Бунда, малака имтиҳони гуруҳлар шаклланишига қараб, ҳужжатлар тушган кундан бошлаб икки ойда камида бир маротаба ўтказилади.


19. Малака имтиҳонини ўтказиш учун камида беш кишидан, шу жумладан, аттестация комиссияси раисидан иборат таркибда аттестация комиссияси тузилади. Аттестация комиссияси таркибига келишув асосида бошқа манфаатдор ташкилотларнинг мутахассислари ҳам киритилиши мумкин.

Аттестация комиссиясининг низоми, таркиби ва ишлаш тартиби Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси томонидан белгиланади.

20. Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг аккредитация ва инспекция назорати бўлими аттестация комиссияси ишининг ташкил қилишни таъминлайдиган ишчи органи ҳисобланади. Ишчи органи қуйидаги вазифаларни бажаради:

а) талабгорларнинг ҳужжатларини қабул қилади, кўриб чиқади ва натижаси бўйича қарор лойиҳасини тайёрлайди ҳамда тасдиқлаш учун Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси раисига ёки унинг биринчи ўринбосарига тақдим этади;

б) Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси тегишли бўлинмалари билан биргаликда аттестацияни ўтказиш учун тахминий саволлар рўйхатини тузади ва тасдиқлаш учун Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси раисига тақдим этади;

в) аттестацияни ўтказиш санаси, жойи ва вақтини белгилайди ҳамда бу ҳақда аттестация комиссияси аъзоларига ва талабгорларга хабар беради;

г) эксперт гувоҳномаларини расмийлаштиради ва эгаларига топширади;

д) экспертлар реестрини юритади;

е) мазкур Низом талабларининг бажарилишини назорат қилади;

ж) аттестация комиссияси фаолиятини ташкил этишга доир бошқа функцияларни амалга оширади.


21. Малака имтиҳонига қўйилган талабгорлар малака имтиҳонини ўтказиш санаси, вақти ва жойи ҳақида имтиҳон ўтказиладиган кундан камида беш иш куни олдин хабардор қилинади.


22. Талабгор унинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат (паспорт ёки унинг ўрнини босадиган ҳужжат)ни кўрсатган ҳолда малака имтиҳонига қўйилади. Шахсини тасдиқловчи ҳужжатга эга бўлмаган ёки малака имтиҳонига кечиккан талабгорлар имтиҳонга қўйилмайди ва навбатдаги малака имтиҳонидан ўтадиган талабгорлар рўйхатига киритилади.


23. Агарда, талабгор Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасига ҳужжатларни топширган вақтдан бошлаб икки маротаба узрли сабабларсиз малака имтиҳонига келмаса, тақдим этилган ҳужжатлар унга қайтарилади.

Талабгор томонидан ҳужжатларни қайта топшириш мазкур бобда белгиланган тартибда амалга оширилади.


24. Аттестация комиссияси йиғилиши аттестация комиссияси тасдиқланган таркибининг 3/4 қисми қатнашса, ваколатли ҳисобланади.

Талабгорнинг ҳужжатлари аттестация комиссияси аъзоларига таништирилади.


25. Малака имтиҳонини топшириш жараёнида талабгорга қуйидагилар тақиқланади:

а) норматив-ҳуқуқий ва норматив техник ҳужжатлар, махсус адабиётлар ёки бошқа материаллардан фойдаланиш;

б) уяли алоқа ёки бошқа алоқа воситаларидан фойдаланиш;

в) бошқа талабгорлар билан суҳбатлашиш;

г) узрли сабабларсиз имтиҳон ўтказилаётган хонадан ташқарига чиқиш.

Ушбу талабларни бузган талабгорлар аудиториядан чиқариб юборилади ва малака имтиҳонидан ўтмаган ҳисобланади.

Бегона шахсларга малака имтиҳонида иштирок этишга рухсат берилмайди.


26. Малака имтиҳони аттестациядан ўтаётган талабгор билан суҳбат шаклида ўтказилади.

Аттестация комиссияси аъзолари талабгорга қонунчилик ҳужжатлари ва норматив техник ҳужжатларни билиши бўйича, шунингдек бевосита экспертнинг функциялари ва мажбуриятларини бажариши юзасидан саволлар берадилар. Талабгор томонидан берилган жавобларга қараб талабгор баҳоланади.


27. Малака имтиҳонида талабгорни баҳолаш талабгорнинг иштирокисиз очиқ овоз бериш орқали ўтказилади. Овоз беришда малака имтиҳонида иштирок этган барча аттестация комиссияси аъзолари қатнашади. Овоз бериш натижалари кўпчилик овози билан аниқланади. Овозлар тенг бўлганда аттестация комиссияси раисининг овози ҳал қилувчи бўлади.


28. Берилган саволларнинг камида етмиш беш фоизига жавоб берган талабгор малака имтиҳонидан ўтган ҳисобланади.


29. Малака имтиҳони натижалари малака имтиҳони ўтказилган кундан бошлаб уч иш куни муддатида аттестация комиссияси аъзолари томонидан имзоланадиган баённома билан расмийлаштирилади.


30. Малака имтиҳонидан ўтмаган талабгорга иккинчи маротаба малака имтиҳонидан ўтиш учун имконият берилади.

Малака имтиҳонидан иккинчи маротаба ҳам ўтмаган талабгорга тақдим этилган ҳужжатлари қайтариб берилади ва улар малака имтиҳони ўтказилган кундан бошлаб камида икки ой вақт ўтганидан сўнг, аттестациядан ўтиш учун ҳужжатларни қайта топширишга ҳақли.

31. Эксперт гувоҳномасининг амал қилиш муддати тугаганда ёки аттестация соҳасини кенгайтириш учун эксперт гувоҳномасининг эгаси қайта аттестациядан ўтказилади.

Қайта аттестациядан ўтиш учун талабгор Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасига мазкур Низомнинг 2-иловасида келтирилган шакл бўйича расмийлаштирилган аризани унга қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда тақдим этади:

а) мазкур Низомнинг 3-иловасида келтирилган шакл бўйича расмийлаштирилган сўровнома;

б) эксперт гувоҳномасининг амал қилиш муддати тугаши сабабли қайта аттестациядан ўтиш учун эксперт гувоҳномасининг асл нусхаси (аттестация соҳасини кенгайтириш сабабли қайта аттестациядан ўтиш учун эксперт гувоҳномасининг нусхаси);

в) 4 х 6 сантиметр катталигидаги 2 дона рангли фотосурат;

г) экспертларни тайёрлаш ўқув курсини тугатганлиги тўғрисида сертификатнинг Корхона томонидан тасдиқланган нусхаси. Бунда, сертификатнинг берилган вақтидан бошлаб ҳужжатлар топширилгунгача ўтган вақт бир йилдан ошмаган бўлиши шарт;

д) саноат хавфсизлиги экспертизасини амалга ошириш ва саноат хавфсизлиги декларацияси ишлаб чиқиш бўйича сўнгги беш йилда бажарган ишлари рўйхати.

Эксперт гувоҳномасининг амал қилиш муддати тугаши сабабли қайта аттестациядан ўтиш учун ариза эксперт гувоҳномасининг амал қилиш муддати тугашидан камида уч ой олдин топширилиши керак.


32. Қайта аттестация мазкур бобда белгиланган тартибда ўтказилади.



IV. АПЕЛЛЯЦИЯНИ КЎРИБ ЧИҚИШ ТАРТИБИ


33. Аттестация комиссиясининг қароридан норози бўлган шахслар малака имтиҳони ўтказилган кундан бошлаб ўттиз календарь кун мобайнида "Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекциясига апелляция бериш ҳуқуқига эга. Апелляция ёзма равишда тақдим этилади.

"Саноатгеоконтехназорат" давлат инспекцияси бир ҳафта муддатда берилган апелляцияни кўриб чиқади ва қабул қилинган қарор ҳақида апелляция берувчига ёзма хабар юборади.

34. Апелляцияни кўриб чиқиш натижалари юзасидан қуйидаги қарорлардан бири қабул қилинади:

а) малака имтиҳони натижаларини ўзгаришсиз қолдириш ва апелляцияни қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида;

б) апелляция берган шахс учун такроран малака имтиҳони ўтказиш тўғрисида.


35. Апелляцияда кўрсатилган важлар ўз тасдиғини топмаса малака имтиҳони натижаларини ўзгаришсиз қолдириш ва апелляцияни қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинади.


36. Апелляция берган шахсга нисбатан малака имтиҳони мазкур Низом талабларига зид равишда ўтказилганлиги ҳоллари аниқланган тақдирда, такроран малака имтиҳони ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинади.


37. Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси томонидан апелляция берган талабгор учун такроран малака имтиҳони ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, мазкур Низомда белгиланган тартибда такроран малака имтиҳони ўтказилади.

38. Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг апелляцияни кўриб чиқиш натижалари бўйича қабул қилган қарори юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда судга шикоят қилиниши мумкин.


V. ЭКСПЕРТ ГУВОҲНОМАСИНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ,

ҚАЙТА РАСМИЙЛАШТИРИШ ВА ДУБЛИКАТ БЕРИШ


39. Аттестация комиссияси баённомаси тайёрланган кундан бошлаб беш иш куни муддатида малака имтиҳонидан ўтган талабгорга мазкур Низомнинг 4-иловасида келтирилган шаклда эксперт гувоҳномаси расмийлаштирилади.

Эксперт гувоҳномаси қатъий ҳисобда турадиган махсус бланкларда расмийлаштирилади ва экспертлар реестрида ҳисобга олинади.


40. Эксперт гувоҳномасининг асли эксперт гувоҳномасининг эгасига экспертлар реестрига имзо қўйдириш орқали берилади, Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасида эса эксперт гувоҳномасининг нусхаси сақланади.

41. Эксперт гувоҳномаси эгасининг фамилияси, исми, отасининг исми ўзгарган тақдирда, у ўн иш куни ичида Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасига эксперт гувоҳномасини қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза бериши шарт. Бунда, аризага қайта расмийлаштирилиши лозим бўлган эксперт гувоҳномасининг асл нусхаси билан бирга тегишли ўзгаришларни тасдиқловчи ҳужжатларнинг асл нусхаларини кўрсатган ҳолда уларнинг нусхалари илова қилинади.

Эксперт гувоҳномасини қайта расмийлаштириш тўғрисидаги аризани ўз вақтида тақдим этмаслик, саноат хавфсизлиги тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларини бузганлик ҳисобланади.


42. Эксперт гувоҳномасининг қайта расмийлаштирилиши унинг эгаси томонидан ариза берилган пайтдан бошлаб беш иш куни мобайнида амалга оширилади, бунда аввалги ҳисобга олиш рақами ва илгари белгиланган амал қилиш муддати кўрсатилган янги эксперт гувоҳномаси берилади.


43. Йўқотилган ёки яроқсиз ҳолга келган эксперт гувоҳномасининг ўрнига эксперт гувоҳномаси эгасининг аризасига кўра унинг дубликати берилиши мумкин.

Эксперт гувоҳномасининг эгаси эксперт гувоҳномасининг йўқолганлиги ҳақида матбуотда эълон бериши ва эълон нусхасини Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасига тақдим этиши керак.

44. Эксперт гувоҳномаси дубликатида унинг аввалги ҳисобга олиш рақами ва илгари белгиланган амал қилиш муддати ёзилади, юқоридаги бурчагига "ДУБЛИКАТ" ёзуви киритилади.


45. Яроқсиз ҳолга келган эксперт гувоҳномаси ёки йўқотилган эксперт гувоҳномаси топилганда, улар Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасига қайтарилиши керак.


VI. ЭКСПЕРТ ГУВОҲНОМАСИНИНГ АМАЛ ҚИЛИШИНИ

ТЎХТАТИБ ТУРИШ, ТУГАТИШ ВА ЭКСПЕРТ

ГУВОҲНОМАСИНИ БЕКОР ҚИЛИШ


46. Эксперт гувоҳномасининг амал қилишини тўхтатиб туриш Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг қарори билан қуйидаги ҳолларда амалга оширилади:

а) экспертнинг аризасига кўра;

б) эксперт ўз фаолиятини амалга оширишда қонунчилик ҳужжатлари ёки норматив техник ҳужжатлар талабларини бузганда.

Эксперт гувоҳномасининг амал қилишини тўхтатиб туриш эксперт гувоҳномасининг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисида қарор қабул қилинган санадан эътиборан амалга оширилади.

Эксперт гувоҳномасининг амал қилишини тўхтатиб туриш эксперт мақомининг тўхтатиб турилишига сабаб бўлади.

Эксперт гувоҳномасининг амал қилишини тўхтатиб туриш муддати олти ойдан ошиши мумкин эмас. Эксперт гувоҳномасининг амал қилишини тўхтатиб туришга сабаб бўлган ҳолатлар белгиланган муддатда бартараф этилгандан сўнг, Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси эксперт гувоҳномасининг амал қилишини тиклаш тўғрисида қарор қабул қилади.

47. Эксперт гувоҳномасининг амал қилишини тугатиш Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг қарори билан қуйидаги ҳолларда амалга оширилади:

а) экспертнинг аризасига кўра;

б) эксперт гувоҳномасининг амал қилиш муддати тугаганда;

в) эксперт гувоҳномасининг амал қилиши тўхтатиб турилган шахс эксперт гувоҳномасининг амал қилишини тўхтатиб туришга олиб келган ҳолатларни Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси томонидан белгиланган муддатда бартараф этмаганда;

г) эксперт ўз фаолиятини амалга оширишда қонунчилик ҳужжатлари ёки норматив техник ҳужжатлар талабларини мунтазам ёки бир марта қўпол равишда бузганда;

д) белгиланган тартибда эксперт муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилганда;

е) касбига доир вазифаларини бир йил ичида узрсиз сабабларга кўра бажармаганда;

ж) эксперт вафот этганда ёки суднинг уни вафот этган деб эълон қилиш ҳақидаги қарори қонуний кучга кирганда.

Эксперт гувоҳномасининг амал қилишини тугатиш эксперт гувоҳномасининг амал қилишини тугатиш тўғрисида қарор қабул қилинган санадан эътиборан амалга оширилади.

Эксперт гувоҳномасининг амал қилишини тугатиш эксперт мақомининг тугатилишига сабаб бўлади.


48. Эксперт ўз фаолиятини амалга оширишда эксперт гувоҳномасининг амал қилишини тўхтатиш учун асос бўладиган қонунчилик ҳужжатлари талабларининг бир марта қўпол равишда бузилишига қуйидагилар киради:

а) эксперт ўз фаолиятини амалга оширишда аттестация соҳасига амал қилмаслик;

б) экспертиза хулосасини ёки саноат хавфсизлиги декларациясини ёлғон ёки нотўғри тузиш;

в) ўз фаолиятини амалга оширишда олинган маҳфий ахборотни ошкор қилиш (қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно);

г) экспертнинг назорат ёки ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан ўтказиладиган текширувларда ва бошқа тадбирларда ўзи штатида турадиган ёки фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома тузган эксперт ташкилотининг буйруғисиз мутахассис сифатида қатнашиши.


49. Эксперт гувоҳномасини бекор қилиш Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг қарори билан қуйидаги ҳолларда амалга оширилади:

а) эксперт гувоҳномаси сохта ҳужжатлардан фойдаланилган ҳолда олинганлиги факти аниқланганда;

б) эксперт гувоҳномаси бериш тўғрисидаги қарорнинг ғайриқонуний эканлиги аниқланганда;

в) талабгор эксперт гувоҳномаси расмийлаштирилган кундан бошлаб уч ой ичида уни олишга келмаса ёки уни олишдан ёзма равишда ихтиёрий бош тортса.

Эксперт гувоҳномасини бекор қилиш тўғрисидаги қарор эксперт гувоҳномаси берилган санадан эътиборан амал қилади.

Эксперт гувоҳномасини бекор қилиш эксперт мақомининг бекор қилинишига сабаб бўлади.


50. Эксперт гувоҳномасининг амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш ёки эксперт гувоҳномасини бекор қилиш тўғрисидаги қарор тегишли равишда эксперт мақомини тўхтатиб туриш, тугатиш ёки бекор қилиш тўғрисидаги қарор Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси раисининг буйруғи билан расмийлаштирилади.

51. Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси эксперт гувоҳномасининг амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш ёки эксперт гувоҳномасини бекор қилиш тўғрисидаги буйруқ қабул қилинган кундан бошлаб уч иш куни муддатида эксперт мақоми тўхтатиб турилган, тугатилган ёки бекор қилинган шахсни ва тегишли эксперт ташкилотини ёзма равишда хабардор қилади.

52. Эксперт гувоҳномасининг амал қилиши тўхтатиб турилиши, тугатилиши ёки эксперт гувоҳномаси бекор қилиниши суд қарорига асосан ҳам амалга оширилиши мумкин.


53. Эксперт норматив-ҳуқуқий ёки норматив техник ҳужжатлар талабларини бузганлиги учун эксперт гувоҳномасининг амал қилишини тугатиш ёки эксперт гувоҳномасини бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилинган вақтдан бошлаб, бир йил мобайнида қайта аттестациядан ўтиш учун малака имтиҳонига қўйилмайди.


54. Эксперт гувоҳномасининг амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш ёки эксперт гувоҳномасини бекор қилиш тўғрисидаги маълумотлар экспертлар реестрига киритилади.


55. Эксперт унинг эксперт гувоҳномасининг амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш ёки эксперт гувоҳномасини бекор қилиш тўғрисидаги қарорни олган кундан бошлаб беш иш куни муддатида ўз эксперт гувоҳномасини Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасига қайтариши шарт.

56. Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасининг эксперт гувоҳномасининг амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш ёки эксперт гувоҳномасини бекор қилиш тўғрисидаги қарори юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда судга шикоят қилиниши мумкин.


VII. ЯКУНИЙ ҚОИДА


57. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитаси, Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси, Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги ҳамда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси кенгаши билан келишилган.






Низомга

1-ИЛОВА



Аттестация соҳалари

РЎЙХАТИ

Т/р

(кодлар)


Аттестация соҳалари номлари


1.

Хавфли ишлаб чиқариш объектларини қуриш, кенгайтириш, қайта қуриш, техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш, консервациялаш ва тугатишга доир лойиҳа ҳужжатларини саноат хавфсизлиги экспертизасидан ўтказиш


1.1.

Кўмир, кон, руда ва норуда саноати объектлари:


1.1.1.

Шахта


1.1.2.

Кўмир ва руда конлари (ерости ва ерусти) объектлари


1.1.3.

Бойитувчи, брикетловчи, агломерациаловчи фабрика ва заводлар


1.1.4.

Бойитиш-саралаш ва меъёрлаш қурилмалари


1.1.5.

Шламтўпловчи гидротехник иншоотлари, чиқиндиларни сақловчи, техник сув ҳавзалари объектлари


1.1.6.

Олтин конлари ва бошқа олтин саралаш фабрикалари


1.1.7.

Олтин саралаш фабрикаси ва заводлари (қурилмалари)


1.1.8.

Конларни техник рекултивация қилиш объектлари


1.1.9.

Фойдали қазилма бойликларини қазиб олиш билан боғлиқ бўлмаган ишлаб чиқариш объектлари


1.1.10.

Махсус ерости, транспорт ва умумий хўжалик иншоотларини қуриш билан боғлиқ бўлган ишлаб чиқариш объектлари


1.2.

Нефть ва газ саноати объектлари:


1.2.1.

Нефть ва газга қазилган параметрик, қидирув, излов, структур ва эксплуатацион қудуқлар ҳамда махсус қазилган қудуқлар


1.2.2.

Ерости газ омборлари


1.2.3.

Нефть, газ ва газ конденсати конларини ишлатиш ва қуриш; нефть, газ ва газ конденсатини қазиб олиш ва тайёрлаш объектлари


1.2.4.

Нефтни, газни ва газ конденсатини конларда ва конлар орасида ташиш қувурўтказгичлари


1.2.5.

Магистрал қувурлар


1.2.6.

Компрессор ва насос станциялари; газ тақсимлаш станциялари


1.2.7.

Қатламдаги босимни барқарор сақлаб туриш объектлари


1.2.8.

Нефть маҳсулотларини, нефтни ва газ конденсатини сақлаш ва вақтинча сақлаш объектлари


1.2.9.

Автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари


1.3.

Кимё, нефть-кимё, нефть ва газни қайта ишлаш саноати ҳамда портлаш-ёниш хавфи мавжуд кимёвий хавфли ишлаб чиқариш объектлари:


1.3.1.

Ноорганик моддалар, аммиак, минерал ўғитлар ишлаб чиқариш объектлари


1.3.2.

Нефть ва газни қайта ишлаш саноати ишлаб чиқариш ва объектлари


1.3.3.

Органик синтез ишлаб чиқариш объектлари


1.3.4.

Целлюлоза қоғоз ишлаб чиқариш объектлари


1.3.5.

Кимёвий толалар, полимер материаллар, пластмасса ҳамда улардан тайёрланадиган маҳсулотларни ишлаб чиқариш объектлари


1.3.6.

Криоген технологиялар объектлари


1.3.7.

Аммиакли совутиш қурилмалари


1.3.8.

Электролиз усулида водород ва кислород ишлаб чиқариш объектлари


1.3.9.

Лок-бўёқ маҳсулотлари ишлаб чиқариш объектлари


1.3.10.

Спирт ишлаб чиқариш объектлари


1.3.11.

Ёғ-мой ишлаб чиқариш объектлари


1.3.12.

Ҳавони парчалашда ҳосил бўлган маҳсулотларни олиш ва сақлаш объектлари


1.3.13.

Сувни хлор билан қайта ишлаш объектлари


1.3.14.

Портлаш-ёниш хавфи мавжуд ва кимёвий хавфли маҳсулотларни (моддаларни) қуйиш, тўкиш объектлари


1.4.

Босими 0,07 МПа ёки сувнинг иситиш ҳарорати 115° С дан юқори бўлган жиҳоздан фойдаланиладиган ишлаб чиқариш объектлари:


1.4.1.

Буғ ва сув иситиш қозонлари (ишчи муҳит туридан қатъи назар)


1.4.2.

Босим остида ишловчи идишлар


1.4.3.

Буғ ва иссиқ сув қувурўтказгичлар


1.5.

Кўчмас асосга ўрнатилган юк кўтариш механизмлари, эскалаторлар, пўлат арқонли осма йўллар, фуникулёрлардан фойдаланиладиган ишлаб чиқариш объектлари:


1.5.1.

Юк кўтариш кранлари ва механизмлари


1.5.2.

Экскалаторлар


1.5.3.

Юк ва йўловчилар учун осма пўлат арқонли йўллар


1.5.4.

Фуникулёрлар


1.6.

Табиий ва суюлтирилган углеводород газларидан фойдаланувчи газ таъминоти (газ тақсимлаш, газ истеъмоли) объектлари:


1.6.1.

Суюлтирилган углеводород газларини сақлаш ва тақсимлаш объектлари


1.6.2.

Автомобилларга суюлтирилган углеводород газ тўлдириш шохобчалари


1.6.3.

Автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари


1.6.4.

Босими 12 kgf/sm2 гача бўлган газ тақсимлаш тизимларининг газ тармоқлари


1.6.5.

Газ истеъмоли тизимларининг газ тармоқлари


1.7.

Металлургия саноати объектлари:


1.7.1.

Қора металлар қуйиш саноати, пўлат ишлаб чиқариш объектлари


1.7.2.

Рангли металлар қуйиш саноати объектлари


1.8.

Ўсимлик хом ашёсини сақлаш ва қайта ишлаш объектлари:


1.8.1.

Қабул қилиш, сақлаш, қуритиш, қайта ишлаш, алоҳида турувчи қабул қилиш ва узатиш ускунаси, қабул қилувчи-тозалаш минораси, алоҳида турувчи дон қуритиш участкалари, элеваторлар, силос типидаги омборлар, қопсиз сақлаш омборлари, солод ишлаб чиқариш объектлари, қайта ишловчи ва тайёрловчи (майдаловчи) бўлимлар, шу жумладан озиқ-овқат саноати корхоналари


1.8.2.

Ун, ёрма ишлаб чиқариш объектлари


1.8.3.

Омихта ем ишлаб чиқариш объектлари


1.8.4.

Қопсиз қабул қилиш, унни силос ва бункерларда сақлаш, нон, макарон ва қандолат маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун унни тортиш ва элаш объектлари


1.8.5.

Ун, ёрма, нон ва макарон ишлаб чиқариш корхоналари учун қопли идишларни тозалаш ва саралаш объектлари


1.8.6.

Жўхорини калибрловчи объектлар


1.8.7.

Уруғлик донларни қайта ишловчи объектлар


1.8.8.

Тамаки маҳсулотларини тайёрлаш объектлари


1.9.

Фойдали қазилма конларини қидириш ва излаш билан боғлиқ геология-разведка объектлари (углеводород хом ашёси бўлмаган)


1.10.

Саноатда қўлланиладиган портловчи моддаларни ишлаб чиқариш, синаш ва сақлаш билан боғлиқ бўлган объектлар


2.

Хавфли ишлаб чиқариш объектларида қўлланиладиган техник қурилмаларни саноат хавфсизлиги экспертизасидан ўтказиш


2.1.

Кўмир, кон, руда ва норуда саноатидаги техник қурилмалар:


2.1.1.

Шахтада қўлланиладиган қурилмалар


2.1.2.

Кўмир ва руда конлари (ерости ва ерусти) объектларининг қурилмалари


2.1.3.

Бойитувчи, брикетловчи, агломерациаловчи фабрика ва заводларнинг қурилмалари


2.1.4.

Бойитиш-саралаш ва меъёрлаш қурилмалари


2.1.5.

Шламтўпловчи гидротехник иншоотлари, чиқиндиларни сақловчи ва техник сув ҳавзалари объектларининг қурилмалари


2.1.6.

Олтин конлари ва бошқа олтин саралаш фабрикаларининг қурилмалари


2.1.7.

Олтин саралаш фабрикаси ва заводлари қурилмалари


2.1.8.

Конларни техник рекултивация қилиш қурилмалари


2.1.9.

Фойдали қазилма бойликлари қазиб олиш билан боғлиқ бўлмаган ишлаб чиқариш объектларининг қурилмалари


2.1.10.

Махсус ерости, транспорт ва умумий хўжалик иншоотларини қуриш билан боғлиқ бўлган ишлаб чиқариш объектларининг қурилмалари


2.2.

Нефть ва газ саноатидаги техник қурилмалар:


2.2.1.

Қудуқларни бурғулашда, таъмирлашда ва ишга туширишда қўлланиладиган қурилмалар


2.2.2.

Нефть ва газ қудуқларини ишлатишда қўлланиладиган қурилмалар


2.2.3.

Қатламдаги босимни ва қатламга ҳамда қудуққа таъсир қилувчи омилларни сақлашда қўлланиладиган қурилмалар


2.2.4.

Нефть ва газни етказиб берувчи станцияларда қўлланиладиган қурилмалар


2.2.5.

Магистрал қувурлар тизимини қуришда, ишлатишда ва таъмирлашда қўлланиладиган қурилмалар


2.2.6.

Газ ва нефть маҳсулотлари қувурлари; кон ва конлараро қувурлар


2.2.7.

Композит ва пўлат қувурлар қисмлари ва қувурлари, шу жумладан тиқин (запор), меъёрловчи ва ҳимояловчи арматуралар қисмлари


2.2.8.

Нефть, конденсат ва нефть маҳсулотлари учун резервуарлар ва уларнинг қурилмалари


2.2.9.

Компрессор, насос ва газ тақсимлаш станциялари қурилмалари


2.2.10.

Нефть ва газни йиғиш ва тайёрлаш қурилмалари


2.3.

Кимё, нефть-кимё, нефть ва газни қайта ишлаш саноати ҳамда портлаш-ёниш хавфи мавжуд ва кимёвий хавфли ишлаб чиқариш объектларидаги техник қурилмалар:


2.3.1.

Ноорганик моддалар, аммиак, минерал ўғитлар ишлаб чиқариш объектларининг қурилмалари


2.3.2.

Нефть ва газни қайта ишлаш объектларининг қурилмалари


2.3.3.

Органик синтез ишлаб чиқариш объектларининг қурилмалари


2.3.4.

Целлюлоза қоғоз ишлаб чиқариш объектларининг қурилмалари


2.3.5.

Кимёвий толалар, полимер материаллар, пластмасса ҳамда улардан тайёрланадиган маҳсулотлар ишлаб чиқариш объектларининг қурилмалари


2.3.6.

Криоген технологияси қурилмалари


2.3.7.

Аммиакли совутиш қурилмалари


2.3.8.

Электролиз усулида водород ва кислород ишлаб чиқариш объектларининг қурилмалари


2.3.9.

Лок-бўёқ маҳсулотлари ишлаб чиқариш объектларининг қурилмалари


2.3.10.

Спирт ишлаб чиқариш объектларининг қурилмалари


2.3.11.

Ёғ-мой ишлаб чиқариш объектларининг қурилмалари


2.3.12.

Ҳавони парчалашда ҳосил бўлган маҳсулотларни олиш ва сақлаш объектларининг қурилмалари


2.3.13.

Сувни хлор билан қайта ишлаш объектларининг қурилмалари


2.3.14.

Портлаш-ёниш хавфи мавжуд ва кимёвий хавфли маҳсулотларни (моддаларни) қуйиш, тўкиш объектларининг қурилмалари


2.4.

Босими 0,07 МПа дан юқори бўлган ёки сувнинг ҳарорати 115° С дан юқори бўлган шароитда ишлайдиган техник қурилмалар:


2.4.1.

Сув иситиш ва буғ қозонлари ҳамда уларнинг қурилмалари


2.4.2.

Босим 0,07 МПа дан юқори бўлган босим остида ишловчи идишлар


2.4.3.

Босим 0,07 МПа дан ва сувнинг ҳарорати 115° С дан юқори бўлган буғ ва иссиқ сув қувурлари


2.4.4.

Автоном буғқиздиргичлар


2.4.5.

Автоном экономайзерлар


2.5.

Кўчмас асосга ўрнатилган юк кўтариш механизмлари, эскалаторлар, пўлат арқонли осма йўллар, фуникулёрлар:


2.5.1.

Юк кўтариш кранлари


2.5.2.

Кран-манипуляторлар


2.5.3.

Қувурётқизгич кранлар


2.5.4.

Кўтаргичлар (вишкалар)


2.5.5.

Қурилиш кўтаргичлари


2.5.6.

Лифтлар


2.5.7.

Ногиронлиги бўлган шахсларни кўтаришга мўлжалланган платформалар

2.5.8.

Юк ва йўловчилар учун осма пўлат арқонли йўллар


2.5.9.

Фуникулёрлар


2.5.10.

Экскалаторлар


2.5.11.

Юк кўтариш механизмлари ва идишлар (металлургиядан ташқари)


2.6.

Табиий ва суюлтирилган углеводород газларидан фойдаланувчи газ таъминоти (газ тақсимлаш, газ истеъмоли) объектларининг техник қурилмалари:


2.6.1.

Суюлтирилган углеводород газларини сақлаш ва тақсимлаш объектларининг қурилмалари


2.6.2.

Автомобилларга суюлтирилган углеводород газ тўлдириш шохобчаларининг қурилмалари


2.6.3.

Автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларининг қурилмалари


2.6.4.

Босими 12 kgf/kv.sm гача бўлган газ тақсимлаш тизимлари


2.6.5.

Газ истеъмоли тизимлари


2.7.

Металлургия саноати техник қурилмалари


2.7.1.

Қора металлар қуйиш, пўлат ишлаб чиқариш объектларининг қурилмалари


2.7.2.

Рангли металлар қуйиш саноати объектларининг қурилмалари


2.8.

Ўсимлик хом ашёсини сақлаш ва қайта ишлаш объектларининг техник қурилмалари:


2.8.1.

Элеватор омбори қурилмалари


2.8.2.

Ун ишлаб чиқариш корхоналари қурилмалари


2.8.3.

Ёрма ишлаб чиқариш объектларининг қурилмалари


2.8.4.

Омихта ем ишлаб чиқариш объектларининг қурилмалари


2.8.5.

Қопсиз қабул қилиш, унни силос ва бункерларда сақлаш, нон, макарон ва қандолат маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун унни тортиш ва элаш объектларининг қурилмалари


2.8.6.

Ўсимлик хом ашёсини қабул қилиш, сақлаш, қуритиш, қайта ишлаш, алоҳида турувчи қабул қилиш ва узатиш ускунаси, қабул қилувчи тозалаш минораси, алоҳида турувчи дон қуритиш участкалари, элеваторлар, силос типидаги омборлар, қопсиз сақлаш омборлари, солод ишлаб чиқариш объектлари, қайта ишловчи ва тайёрловчи (майдаловчи) бўлимлар, шу жумладан озиқ-овқат саноати корхоналари қурилмалари


2.8.7.

Жўхорини калибрловчи ишлаб чиқариш объектларининг қурилмалари


2.8.8.

Уруғлик донларни қайта ишлайдиган объектларининг қурилмалари


2.8.9.

Тамаки тайёрлаш линиялари объектларининг қурилмалари


2.9.

Фойдали қазилма конларини қидириш ва излаш билан боғлиқ геология-разведка объектларидаги техник қурилмалар (углеводород хом ашёси бўлмаган)


2.10.

Саноатга мўлжалланган портловчи моддаларни ишлаб чиқариш, синаш ва сақлашда қўлланиладиган техник қурилмалар


3.

Хавфли ишлаб чиқариш объектидаги бинолар ва иншоотларни саноат хавфсизлиги экспертизасидан ўтказиш


3.1.

Кўмир, кон-руда ва норуда саноатларида:


3.1.1.

Ерусти комплекс бино ва иншоотлар


3.1.2.

Ерости иншоотлари


3.1.3.

Фойдали қазилма бойликларини қазиб олиш билан боғлиқ бўлмаган ишлаб чиқариш объектларидаги бино ва иншоотлар


3.2.

Нефть ва газ саноати объектларида:


3.2.1.

Қудуқларни қазиш ва таъмирлаш билан боғлиқ бўлган объектлардаги бино ва иншоотлар


3.2.2.

Нефть ва газ қазиб олиш ва уларни тайёрлаш объектларидаги бино ва иншоотлар


3.2.3.

Магистрал қувурлар объектларидаги бино ва иншоотлар


3.2.4.

Нефть маҳсулотларини, конденсат ва нефтни сақлаш ва узатиш объектларидаги бино ва иншоотлар


3.3.

Кимё, нефть-кимё ва нефть ва газни қайта ишлаш саноати ҳамда портлаш-ёниш хавфи мавжуд кимёвий хавфли ишлаб чиқариш объектларидаги бино ва иншоотлар


3.4.

Босими 0,07 МПа дан юқори бўлган ёки сувнинг исиш ҳарорати 115° С дан юқори бўлган қурилмалар жойлашган бино ва иншоотлар


3.5.

Кўчмас асосга ўрнатилган юк кўтариш механизмлари, эскалаторлар, пўлат арқонли осма йўллар, фуникулёрлардан фойдаланиладиган ишлаб чиқариш объектларидаги бино ва иншоотлар


3.6.

Табиий ва суюлтирилган углеводород газларидан фойдаланувчи газ таъминоти (газ тақсимлаш, газ истеъмоли) объектларидаги бино ва иншоотлар


3.6.1.

Газ жиҳозлари ўрнатилган бино ва иншоотлар (қозонхоналар, цехлар)


3.6.2.

Автомобилларга газ (суюлтирилган углеводород газ) тўлдириш шохобчаларининг бино ва иншоотлари


3.7.

Металлургия саноати объектларидаги бино ва иншоотлар


3.8.

Ўсимлик хом ашёсини сақлаш ва қайта ишлаш объектларидаги бино ва иншоотлар


3.9.

Фойдали қазилма конларини қидириш ва излаш билан боғлиқ геология-разведка объектларидаги (углеводород хом ашёси бўлмаган) бино ва иншоотлар


3.10.

Саноатда қўлланиладиган портловчи моддаларни ишлаб чиқариш, синаш ва сақлаш билан боғлиқ бўлган объектлардаги бино ва иншоотлар


4.

Саноат хавфсизлиги декларацияси ва хавфли ишлаб чиқариш объектларидан фойдаланиш билан боғлиқ бошқа ҳужжатларни саноат хавфсизлиги экспертизасидан ўтказиш


4.1.

Кўмир, кон, руда ва норуда саноати объектлари:


4.1.1.

Ерусти ишлаб чиқариш объектлари


4.1.2.

Ерости ишлаб чиқариш объектлари


4.1.3.

Фойдали қазилма бойликларини қазиб олиш билан боғлиқ бўлмаган ишлаб чиқариш объектлари


4.2.

Нефть ва газ саноати объектлари:


4.2.1.

Қудуқларни қазиш ва таъмирлаш билан боғлиқ бўлган объектлар


4.2.2.

Нефть ва газ қазиб олиш ва уларни тайёрлаш объектлари


4.2.3.

Магистрал қувурлар объектлари


4.2.4.

Нефть маҳсулотларини, конденсат ва нефтни сақлаш ва узатиш объектлари


4.3.

Кимё, нефть-кимё, нефть ва газни қайта ишлаш саноати ҳамда портлаш-ёниш хавфи мавжуд кимёвий хавфли ишлаб чиқариш объектлари


4.4.

Босими 0,07 МПа дан юқори ёки сувнинг ҳарорати 115° С дан юқори бўлган қурилмалардан фойдаланиладиган ишлаб чиқариш объектлари


4.5.

Кўчмас асосга ўрнатилган юк кўтариш механизмлари, эскалаторлар, пўлат арқонли осма йўллар, фуникулёрлардан фойдаланиладиган ишлаб чиқариш объектлари


4.6.

Табиий ва суюлтирилган углеводород газларидан фойдаланувчи газ таъминоти (газ тақсимлаш, газ истеъмоли) объектлари


4.7.

Металлургия саноати объектлари


4.8.

Ўсимлик хом ашёсини сақлаш ва қайта ишлаш объектлари


4.9.

Фойдали қазилма конларини қидириш ва излаш билан боғлиқ геология-разведка объектлари (углеводород хом ашёси бўлмаган)


4.10.

Саноатда қўлланиладиган портловчи моддаларни ишлаб чиқариш, синаш ва сақлаш билан боғлиқ бўлган объектлар


       

Изоҳ: мазкур Рўйхатда назарда тутилган тегишли аттестация соҳаси бўйича эксперт гувоҳномасига эга бўлган эксперт эксперт гувоҳномасида кўрсатилган аттестация соҳаси бўйича хавфли ишлаб чиқариш объектидан фойдаланаётган (фойдаланишни мўлжаллаётган) ташкилот билан тузилган шартномага мувофиқ хавфли ишлаб чиқариш объектларини идентификациялаш амалга оширилишида ва саноат хавфсизлиги декларацияси ишлаб чиқилишида иштирок этиши мумкин.

Низомга

1а-ИЛОВА

SANOAT XAVFSIZLIGI

DAVLAT QO'MITASI

"KONTEXNAZORATO'QUV"

davlat unitar korxonasi

S E R T I F I K A T

____-son

20____yil "____" _________

(F.I.O.)

(Ф.И.О.)

KONTEXNAZORATO'QUV"

davlat unitar korxonasida


20____-yil "____" ________dan


20____-yil "____" _______gacha


в период с "____" _______ 20___ г.

по "____" ________ 20____ г.

окончил(а) курс обучения по подготовке экспертов

в области промышленной безопасности

в государственном унитарном предприятии

"КОНТЕХНАЗОРАТЎҚУВ"

        

(attestatsiya sohasi kodi va/yoki nomi)

(код и/или наименование области аттестации)

        

bo'yicha sanoat xavfsizligi sohasidagi ekspertlarni tayyorlash o'quv kursini tamomladi.

Direktor


(imzo)

(F.I.O.)

M.O'.


Toshkent sh. - 20____ у.






Низомга

2-ИЛОВА



Саноат хавфсизлиги давлат қўмитасига

___________________________________

________________________________дан


Аттестациядан ўтишга рухсат бериш тўғрисида

АРИЗА


Менга саноат хавфсизлиги соҳасидаги эксперт гувоҳномасини олиш учун қуйидаги аттестация соҳаси бўйича аттестациядан (қайта аттестациядан) ўтишга рухсат беришингизни сўрайман.

Аттестация

соҳаси


Аттестация соҳаси кодлари


хавфли

ишлаб чиқариш

объектларини қуриш,

кенгайтириш, қайта

қуриш, техник

жиҳатдан қайта

жиҳозлаш,

консервациялаш

ва тугатишга доир

лойиҳа ҳужжатларини

саноат хавфсизлиги

экспертизасидан

ўтказиш


хавфли ишлаб

чиқариш

объектларида

қўлланиладиган

техник

қурилмаларни

саноат

хавфсизлиги

экспертизасидан

ўтказиш


хавфли ишлаб

чиқариш

объектидаги

бинолар ва

иншоотларни

саноат

хавфсизлиги

экспертизасидан

ўтказиш


саноат хавфсизлиги

декларацияси ва

хавфли ишлаб

чиқариш

объектларидан

фойдаланиш билан

боғлиқ бошқа

ҳужжатларни саноат

хавфсизлиги

экспертизасидан

ўтказиш



   

     

   

    



Аризага қуйидагилар илова қилинади:


        

       

       

     

20__ йил "____" _______________


_______________

        (имзо)






Низомга

3-ИЛОВА



СЎРОВНОМА



Фотосурат

ўрни

1. Фамилияси



Исми



Отасининг исми





2. Туғилган санаси



(йили, куни, ойи рақамлар билан ёзилади)

3. Паспорт серияси


рақами


Берилган санаси


Ким томонидан берилган


4. Маълумоти:



қув юрти номи ва факультети)

Тамомлаган йили


диплом N


Диплом бўйича мутахассислиги


Илмий даражаси, илмий унвони


5. Меҳнат дафтарчасидан иш стажи ҳақидаги маълумотлар:


Т/р

Ишга кирган

вақти


Ишдан

кетган вақти


Ташкилот номи,

идоравий мансублик,

шаҳар номи


Лавозими


Асосий

вазифалари


1.



2.



6. Тайёрлаш, малака ошириш ўқув курсларини тамомлагани ҳақидаги маълумотлар

Т/р

Ўқув курси

номи


Ўқув курси ўтказган

ташкилот, шаҳар


Ўқув курслари тамомлаганини

тасдиқловчи ҳужжат номи,

рақами ва берилган санаси


Изоҳ










7. Ишлаб чиққан норматив ҳужжатлари, илмий ишлари

Т/р

Ишлаб чиққан йили


Номи, белгиси


Изоҳ







8. Сизни суд қарорига асосан саноат хавфсизлиги соҳасида муайян фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум этиш ҳоллари бўлганми? (Агар "Ҳа" жавоби берилса, қачон ва нима учунлиги кўрсатиб ўтилсин) __________

9. Уй манзили:


10. Алоқа телефони




Факс:





(коди)


(рақами)


(коди)


(рақами)

11. Сўровнома тўлдирилган сана: 20___ й. "____" ___________________.


Шахсий имзо ____________________________________






Низомга

4-ИЛОВА

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

САНОАТ ХАВФСИЗЛИГИ

ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИ


САНОАТ ХАВФСИЗЛИГИ

ЭКСПЕРТИЗАСИ ТИЗИМИ


САНОАТ ХАВФСИЗЛИГИ СОҲАСИДАГИ

ЭКСПЕРТ ГУВОҲНОМАСИ

20___ йил "___" ________ да саноат хавфсизлиги соҳасидаги экспертлар реестрида ____-сон билан ҳисобга олинган.


(фамилияси)

Фотосурат

ўрни

М.Ў.

(исми)

(отасининг исми)

Аттестация комиссиясининг 20___ йил "___" _________даги_____-сонли баённомасига мувофиқ, саноат хавфсизлиги соҳасидаги эксперт сифатида аттестациядан ўтказилди. Эксперт гувоҳномасининг амал қилиш муддати 20___ йил "___"_________гача.

Аттестация соҳаси

Аттестация соҳаси кодлари

хавфли ишлаб чиқариш объектларини қуриш, кенгайтириш, қайта қуриш, техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш, консервациялаш ва тугатишга доир лойиҳа ҳужжатларини саноат хавфсизлиги экспертизасидан ўтказиш

хавфли ишлаб чиқариш объектларида қўлланиладиган техник қурилмаларни саноат хавфсизлиги экспертизасидан ўтказиш

хавфли ишлаб чиқариш объектидаги инолар ва иншоотларни саноат хавфсизлиги экспертизасидан ўтказиш

саноат хавфсизлиги декларацияси ва хавфли ишлаб чиқариш объектларидан фойдаланиш билан боғлиқ бошқа ҳужжатларни саноат хавфсизлиги экспертизасидан ўтказиш





       

Изоҳ: мазкур Гувоҳномага эга бўлган эксперт унда кўрсатилган аттестация соҳаси бўйича хавфли ишлаб чиқариш объектидан фойдаланаётган (фойдаланишни мўлжаллаётган) ташкилот билан тузилган шартномага мувофиқ хавфли ишлаб чиқариш объектларини идентификациялаш амалга оширилишида ва саноат хавфсизлиги декларацияси ишлаб чиқилишида иштирок этиши мумкин.

Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси раиси



(имзо)

(Ф.И.О.)

М.Ў.

     

      

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 47-сон, 513-модда.



























Время: 0.1960
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск