Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Транспорт /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.11.2009 й. 298-сон "Хайратон ва Мозори Шариф ўртасидаги темир йўл линиясини лойиҳалаштириш, қуриш, ўрнатиш ва фойдаланишга топшириш" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

20.11.2009 й.

N 298



"ХАЙРАТОН ВА МОЗОРИ ШАРИФ

ЎРТАСИДАГИ ТЕМИР ЙЎЛ ЛИНИЯСИНИ

ЛОЙИҲАЛАШТИРИШ, ҚУРИШ, ЎРНАТИШ

ВА ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИШ"

ЛОЙИҲАСИНИ АМАЛГА ОШИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Трансафғон темир йўл йўлагини ривожлантириш, Тошгузар - Бойсун - Қумқўрғон темир йўлида транзит ташишларни кўпайтириш, республика корхоналарининг экспорт салоҳиятини кенгайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Осиё Тараққиёт Банки Директорлар кенгаши томонидан 2009 йил 30 сентябрда "Хайратон ва Мозори Шариф ўртасидаги темир йўл линиясини лойиҳалаштириш, қуриш, ўрнатиш ва фойдаланишга топшириш" лойиҳасини молиялаштириш учун Афғонистон Ислом Республикасига грант бериш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги, шунингдек лойиҳани амалга ошириш бўйича бош пудратчи этиб "Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компанияси танланганлиги;

"Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компанияси билан Афғонистон Ислом Республикасининг Жамоат ишлари вазирлиги ўртасида темир йўл қуриш учун 129,0 млн. АҚШ доллари суммасида контракт тузиш келишилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Белгилансинки, кўрсатиб ўтилган лойиҳани амалга оширишда:

"Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компанияси - бош пудратчи;

"Боштранслойиҳа" очиқ акциядорлик жамияти - бош лойиҳалаштирувчи;

юридик шахслар - субпудратчилар, тузилган шартномаларга мувофиқ бош пудратчига товарлар (ишлар, хизматлар)ни реализация қилувчи етказиб берувчилар сифатида қатнашадилар.


3. "Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компанияси:

"Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компаниясининг лойиҳада банд бўлган барча ходимлари Афғонистон Ислом Республикаси ҳудудида бўлиши даврида уларнинг ҳаёти ва соғлиғини суғурта қилиш бўйича "Ўзбекинвест" экспорт-импорт суғурта миллий компанияси билан шартнома тузилишини;

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати, Ташқи ишлар вазирлиги билан келишган ҳолда, белгиланган тартибда, Афғонистон Ислом Республикасининг ваколатли органлари ва Афғонистон ҳудудида жойлаштирилган коллектив хавфсизлик кучлари билан Афғонистон Ислом Республикаси ҳудудида лойиҳани амалга оширишга жалб қилинган ходимларнинг, қурилиш техникаси ва инфратузилманинг хавфсизлиги кафолатини таъминлаш бўйича ўзаро тушуниш меморандумини тузиш чора-тадбирлари кўрилишини таъминласин.


4. Белгилаб қўйилсинки:

"Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компаниясининг лойиҳани амалга ошириш учун Афғонистон Ислом Республикасига юборилаётган ходимларига белгиланган нормалардан ортиқча тўланадиган хизмат сафари харажатларига қўшимчалар суммаси, шунингдек хизмат сафари даврида кўрсатиб ўтилган ходимларни уч марта бепул овқатлантиришни таъминлаш харажатлари суммаси юридик шахслар фойдасига солинадиган солиқ бўйича ва жисмоний шахсларнинг даромад солиғи бўйича солиқ солинадиган базага киритилмайди;

кўрсатиб ўтилган лойиҳани амалга ошириш доирасида "Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компанияси таркибий бўлинмалари ичида бепул олинадиган (бериладиган) мол-мулк учун қабул қилувчи ва берувчи томоннинг фойдасига солиқ солинмайди.


5. Кўрсатиб ўтилган лойиҳани амалга ошириш доирасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлайдиган рўйхатлар бўйича Ўзбекистонга олиб кириладиган ва олиб чиқиладиган асбоб-ускуналар ва материаллар учун "Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компанияси божхона тўловлари тўлашдан озод қилинсин (божхона расмийлаштируви йиғимлари бундан мустасно).

7. Кўрсатиб ўтилган лойиҳани амалга оширишга доир ишларни бажариш учун "Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компаниясининг асосланган буюртманомалари асосида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги:

"Ўзбекнефтгаз" миллий холдинг компанияси билан биргаликда қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда шартномани расмийлаштирган ҳолда ёқилғи-мойлаш материаллари билан узлуксиз таъминлашни;

"Ўзметкомбинат" акциядорлик-ишлаб чиқариш бирлашмаси ва "Ўзқурилишматериаллари" акциядорлик компанияси билан биргаликда биржа котировкаларининг ўртача нархлари бўйича тўғридан-тўғри шартномалар асосида металл прокати ва цементнинг зарур ҳажми сотилишини таъминласин.


8. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги "Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компаниясининг буюртманомалари бўйича кўрсатиб ўтилган лойиҳани амалга оширишда қатнашаётган мутахассисларга чиқиш ҳужжатлари расмийлаштирилишини таъминласин.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                     И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 48-сон, 514-модда.



































Время: 0.1816
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск