Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Тадбиркорлик субъектларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя ҳилиш /

Тендер ва танлов савдоларини эълон қилиш ва ўтказишда мамлакатимиз ишлаб чиқарувчиларига преференциялар берилиши мониторингини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 02.12.2009 й. 2052-сон билан рўйхатга олинган 02.11.2009 й. Иқтисодиёт вазирлиги 89-сон, Молия вазирлиги 105-сон ва Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасининг 7-сон Қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2009 йил 2 декабрда 2052-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Иқтисодиёт вазирлиги, Молия

вазирлиги ва Давлат архитектура

ва қурилиш қўмитасининг

2009 йил 2 ноябрдаги

89, 105 ва 7-сон қарорига

ИЛОВА



Тендер ва танлов савдоларини эълон

қилиш ва ўтказишда мамлакатимиз ишлаб

чиқарувчиларига преференциялар берилиши

мониторингини амалга ошириш

тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 28 ноябрдаги ПФ-4058-сон "Иқтисодиётнинг реал сектори корхоналарини қўллаб-қувватлаш, уларнинг барқарор ишлашини таъминлаш ва экспорт салоҳиятини ошириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида"ги Фармони (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 49-сон, 477-модда), Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 21 ноябрдаги 456-сон "Тендер савдоларини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами, 2000 й., 11-сон, 72-модда) ва 2003 йил 3 июлдаги 302-сон "Капитал қурилишда танлов савдолари тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами, 2003 й., 7-сон, 57-модда) қарорларига мувофиқ тендер ва танлов савдоларини эълон қилиш ва ўтказишда мамлакатимиз ишлаб чиқарувчиларига преференциялар берилишининг тизимли мониторингини (кейинги ўринларда мониторинг деб юритилади) амалга ошириш тартибини белгилайди.



I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мониторинг товарлар, ишлар ва хизматлар давлат хариди (Давлат бюджети, Республика йўл жамғармаси, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Мактаб таълими жамғармаси ва ижтимоий соҳа муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобига), шунингдек устав капиталида давлат улуши 50 фоиздан ортиқ бўлган корхоналар маблағлари ҳисобига харид қилиш доирасида амалга ошириладиган тендер ва танлов савдоларида (кейинги ўринларда тендер ва танлов савдолари деб юритилади) иштирок этишда мамлакатимиз корхоналари - ишлаб чиқарувчилари учун қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган 20 фоизгача миқдорда нарх преференцияларининг қўлланилишини таҳлил қилиш мақсадида амалга оширилади.


2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


буюртмачи - қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тендер ва танлов савдоларини ўтказиш орқали товарлар, ишлар ва хизматлар харидини амалга оширадиган ташкилот;


капитал қурилиш - янги қурилиш, корхоналарни кенгайтириш, реконструкция қилиш, модернизациялаш ва техник қайта жиҳозлаш, объектлар ва асосий воситаларни мукаммал таъмирлаш, жумладан лойиҳа-қидирув ишларини бажариш;


бошланғич нарх - буюртмачи томонидан ёки унинг буюртмаси бўйича жалб қилинган ташкилот томонидан аниқланадиган танлов савдолари предметининг ҳисоблаб чиқилган қиймати;


энг юқори нарх - тендер савдолари тўғрисидаги ахборотда кўрсатилган сотиб олинадиган товарнинг энг юқори нархи;


тендер ва танлов савдоларининг предмети - тендер ва танлов савдолари натижалари бўйича сотиб олиниши мўлжалланаётган товар, иш ва хизмат.



II. МОНИТОРИНГНИ АМАЛГА ОШИРИШ ТАРТИБИ


3. Буюртмачи оммавий ахборот воситаларида тендер ва танлов савдолари натижалари эълон қилинган кундан бошлаб 3 иш куни мобайнида юқори турувчи давлат ва хўжалик бошқаруви органларига мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ маълумотларни тендер ва танлов савдоларини ўтказиш тўғрисида оммавий ахборот воситаларида чоп этилган эълоннинг нусхасини илова қилган ҳолда тақдим этади.


4. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари тузилмасига кирмайдиган буюртмачи оммавий ахборот воситаларида тендер ва танлов савдолари натижалари эълон қилинган кундан бошлаб 3 иш куни мобайнида мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ маълумотларни тендер ва танлов савдоларини ўтказиш тўғрисида оммавий ахборот воситаларида чоп этилган эълоннинг нусхасини илова қилган ҳолда:

Давлат бюджети, Республика йўл жамғармаси, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Мактаб таълими жамғармаси ва ижтимоий соҳа муассасаларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобига товарларни (ишларни, хизматларни) харид қилиш юзасидан тендер савдолари бўйича - Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига;

рўйхати Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги томонидан белгиланадиган устав капиталида давлат улуши 50 фоиздан ортиқ бўлган корхоналар маблағлари ҳисобига товарларни (ишларни, хизматларни) харид қилиш юзасидан тендер савдолари бўйича - Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигига;

марказлаштирилган манбалар (давлат капитал қўйилмалари), давлат бошқарув органлари ва давлат корхоналари маблағлари ҳисобига капитал қурилиш, шунингдек илгари тўхтатиб қўйилган объектлар қурилишини давом эттириш билан боғлиқ ишлар ва хизматларнинг бутун комплексини бажариш, товарлар харид қилиш юзасидан тендер ва танлов савдолари бўйича - Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитасига (кейинги ўринларда "Давархитектқурилиш" қўмитаси деб юритилади) тақдим этади.


5. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари улар томонидан ўтказилган тендер ва танлов савдолари натижалари бўйича, жумладан идоравий мансуб буюртмачилардан олинадиган маълумотлар асосида:

мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ молиялаштириш манбаларини кўрсатган ҳолда умумлаштирилган таҳлилий материалларни тайёрлайдилар;

мамлакатимиз ишлаб чиқарувчилари - тендер ва танлов савдолари иштирокчиларига нарх преференциялари берилиши бўйича қонунчилик ҳужжатлари талабларини ҳисобга олган ҳолда умумлаштирилган материалларни таҳлил қиладилар ва тегишли таҳлилий маълумотномани тайёрлайдилар;

ҳар чоракда ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 5-санасидан кечиктирмай тайёрланган таҳлилий маълумотнома ва умумлаштирилган таҳлилий материалларни буюртмачилардан олинган материалларни, жумладан тендер ва танлов савдоларини ўтказиш тўғрисида оммавий ахборот воситаларида чоп этилган эълонларнинг нусхаларини илова қилган ҳолда, мазкур Низомнинг 4-бандига мувофиқ тендер ва танлов савдоларини молиялаштириш манбаларидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва "Давархитектқурилиш" қўмитасига тақдим этадилар.


6. Тендер ва танлов савдолари ўтказилмаган деб эътироф этилган тақдирда, тендер ва танлов комиссияси томонидан тегишли қарор қабул қилинган кундан бошлаб 3 иш куни мобайнида буюртмачи томонидан тендер ва танлов савдолари ўтказилмаган деб эътироф этилишининг сабаблари кўрсатилган хат мазкур Низомнинг 4-бандига мувофиқ тендер ва танлов савдоларини молиялаштириш манбаларидан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва "Давархитектқурилиш" қўмитасига тақдим этилади.

Бунда, хатга тендер ва танлов савдоларини ўтказиш тўғрисида оммавий ахборот воситаларида чоп этилган эълоннинг нусхаси илова қилинади.


7. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек буюртмачилар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва "Давархитектқурилиш" қўмитасига материалларни қоғоз ва электрон шаклларда тақдим этадилар.


8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва "Давархитектқурилиш" қўмитаси давлат ва хўжалик бошқаруви органларидан, шунингдек буюртмачилардан олинадиган материаллар асосида, тааллуқли қисми бўйича, мамлакатимиз корхоналари - ишлаб чиқарувчилари учун қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган нарх преференцияларининг қўлланилишига алоҳида эътибор қаратган ҳолда, йиғма таҳлилий маълумотнома ва йиғма таҳлилий материалларни тайёрлайдилар.


9. Мониторинг натижаларига кўра, тааллуқли қисми бўйича, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва "Давархитектқурилиш" қўмитаси томонидан тайёрланган йиғма таҳлилий маълумотномалар ҳар чоракда ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 20-санасидан кечиктирмай тегишли йиғма таҳлилий материалларни илова қилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тақдим этилади.



III. ЖАВОБГАРЛИК


10. Мазкур Низомга мувофиқ маълумот тақдим этадиган давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек ташкилотлар раҳбарлари ўтказилган тендер ва танлов савдолари натижалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва "Давархитектқурилиш" қўмитасига бериладиган маълумотларнинг тўлиқлиги, ҳаққонийлиги ва ўз вақтида топширилиши учун шахсан жавобгардирлар.


11. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги билан келишилган.






Низомга

1-ИЛОВА


Тендер ва танлов савдолари тўғрисида

МАЪЛУМОТ*

Буюртмачининг тўлиқ номи:

_________________________________________________________________

Юқори турувчи ташкилот номи:

_________________________________________________________________

Буюртмачининг жойлашган

ери (почта манзили):

_________________________________________________________________

_________________________________________________________________

Алоқа телефон рақамлари:

_________________________________________________________________

Тендер (танлов) савдоларининг тартиб рақами ва эълон қилинган санаси:

_________________________________________________________________

Тендер (танлов) савдоларининг тури:

очиқ/ёпиқ

Молиялаштириш манбаи:

_________________________________________________________________

   

Т/р

Тендер ва танлов савдоларининг предмети


Тендер ва танлов савдолари предметининг энг юқори (бошланғич) нархи, минг сўм


Талабгорларнинг тўлиқ номи **


Талабгорларнинг жойлашган ери

(почта манзили)**


Талабгор томонидан таклиф қилинган нарх**, минг сўм


Талабгор томонидан таклиф қилинган товарларнинг келиб чиқиш мамлакати**


Тендер ва танлов савдолари ғолибининг тўлиқ номи


Тендер ва танлов савдолари ғолиблари томонидан таклиф қилинган нарх (охирги), минг сўм


Бошқа маълумотлар (нима ҳисобига ғолиб томонидан нархнинг пасайтирилиши таъминланди, қайси талабгорлар бўйича импорт қилишдаги ҚҚС суммаси қўшимча равишда ҳисобга олинди, тендер ва танлов савдоларининг салбий натижаси - агар шундайлар содир бўлган бўлса  ва ҳ. к.)


1











2





















n











Талабгорларнинг чет эл валютасида ифодаланган таклифлари конвертларни очиш санасида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган курс бўйича миллий валютада қайта ҳисоблаб чиқилади.


Изоҳ:

* Ҳар бир ўтказилган тендер ва танлов савдолари бўйича маълумот алоҳида тақдим этилади.

** Таклифлари тендер ва танлов савдолари, шунингдек қонунчилик ҳужжатлари шартларига мос келадиган тендер ва танлов савдолари иштирокчилари бўйича тўлдирилади.


Раҳбар ________________________      20__ й. "___" ____________


М.Ў.






Низомга

2-ИЛОВА


Тендер ва танлов савдолари тўғрисида умумлаштирилган

МАЪЛУМОТ*

Давлат (хўжалик) бошқаруви органининг тўлиқ номи:

________________________________________________

Юридик шахснинг жойлашган ери (почта манзили):

________________________________________________

Алоқа телефон рақамлари:

________________________________________________

Молиялаштириш манбаи:

________________________________________________

Т/р

Тендер ва танлов савдоларининг предмети


Тендер ва танлов савдолари предметининг энг юқори (бошланғич) нархи, минг сўм


Талабгорларнинг тўлиқ номи **


Талабгорларнинг жойлашган ери

(почта манзили)**


Талабгор томонидан таклиф қилинган нарх**, минг сўм


Талабгор томонидан таклиф қилинган товарларнинг келиб чиқиш мамлакати**


Тендер ва танлов савдолари ғолибининг тўлиқ номи


Тендер ва танлов савдолари ғолиблари томонидан таклиф қилинган нарх (охирги),

минг сўм


Бошқа маълумотлар (нима ҳисобига ғолиб томонидан нархнинг пасайтирилиши таъминланди, қайси талабгорлар бўйича импорт қилишдаги ҚҚС суммаси қўшимча равишда ҳисобга олинди, тендер  ва танлов савдоларининг салбий натижаси - агар шундайлар содир бўлган бўлса  ва ҳ. к.)


Давлат (хўжалик) бошқаруви органи бўйича


1





















n











Давлат (хўжалик) бошқаруви органи тузилмасига кирадиган ташкилотлар бўйича


1





















n











Талабгорларнинг чет эл валютасида ифодаланган таклифлари конвертларни очиш санасида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган курс бўйича миллий валютада қайта ҳисоблаб чиқилади.


Изоҳ:

* Маълумот тендер ва танлов савдоларини молиялаштириш манбаининг ҳар бир тури бўйича алоҳида тақдим этилади.

** Таклифлари тендер ва танлов савдолари, шунингдек қонунчилик ҳужжатлари шартларига мос келадиган тендер ва танлов савдолари иштирокчилари бўйича тўлдирилади.


Раҳбар ________________________      20__ й. "___" ____________


М.Ў.


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 49-сон, 528-модда.












































Время: 0.2004
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск