Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Жисмоний тарбия ва спорт /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 03.12.2009 й. 304-сон "Ўзбекистон Республикасида футболни ривожлантиришни давлат томонидан янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

03.12.2009 й.

N 304



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА

ФУТБОЛНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИ ДАВЛАТ

ТОМОНИДАН ЯНАДА ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Футболни ривожлантириш учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш, унинг аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш ва жисмоний маданиятини юксалтиришдаги ролини ошириш, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий футбол ассоциацияларининг футболни ривожлантиришни мувофиқлаштириш ва қўллаб-қувватлаш масалаларидаги фаолиятини фаоллаштириш, шунингдек уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий футбол ассоциацияларига қуйидаги асосий вазифаларни ҳал этишни юклаш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин:

футболнинг барча турларини, шу жумладан ҳаваскорлик футболи ва профессионал футболни ривожлантиришнинг мувофиқлаштирилишини таъминлаш;

футбол клублари ва жамоаларига уларнинг футбол бўйича ҳудудий, республика ва халқаро мусобақаларга тайёрланишида ва уларда қатнашишида ҳар томонлама кўмаклашиш;

аҳоли кенг қатламлари ўртасида футбол бўйича мусобақалар ўтказишни ташкил этиш;

Ўзбекистон ўсмирлар ва ёшлар терма жамоаларига номзодлар тайёрлаш учун жавоб берадиган асосий футбол клублари сифатида уларнинг ҳузуридаги футбол бўйича болалар-ўсмирлар спорт мактабларини ривожлантириш ҳамда футбол клублари учун резерв тайёрлаш мониторингини амалга ошириш;

футболчилар, тренерлар ва ҳакамлар, шунингдек тегишли ҳудуддаги футбол бўйича бошқа мутахассисларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш;

футболни, шу жумладан халқаро аренада ривожлантиришга катта ҳисса қўшган ҳудудий футбол ассоциациялари аъзоларини, футболчилар, тренерлар ва ҳакамларни, футбол фахрийлари ва бошқа мутахассисларни ахборотлар билан, илмий-методик ва моддий-техник жиҳатдан таъминлашга кўмаклашиш.

2. Ўзбекистон Футбол федерацияси томонидан ишлаб чиқилган Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий футбол ассоциациялари тўғрисидаги Намунавий низом иловага мувофиқ маъқуллансин.

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар футбол федерацияларига Ўзбекистон Футбол федерацияси билан келишган ҳолда Намунавий низомга мувофиқ ўз уставларини бир ой муддатда қайта кўриб чиқиш ва адлия органларига давлат рўйхатидан ўтказиш учун белгиланган тартибда тақдим этиш тавсия қилинсин.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар футбол федерацияларининг уставларини давлат рўйхатидан ўтказишда кўмаклашсин.


3. Тегишли ҳудудлар ҳудудий футбол ассоциацияларининг президентлари ҳисобланадиган Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларига қуйидаги вазифаларни ҳал этиш юклансин:

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий футбол ассоциацияларининг молиявий ҳамда моддий-техника базасини мустаҳкамлашда, тегишли ҳудудда футболни ривожлантириш учун ҳомийлар топишда, шунингдек уларни жойлаштириш учун бинолар ажратишда кўмаклашиш;

профессионал футбол клублари ҳузуридаги футбол бўйича болалар-ўсмирлар спорт мактабларининг ривожланишини доимий назорат қилиш ҳамда уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлашда кўмаклашиш;

тегишли ҳудудда профессионал футболни ривожлантириш учун зарур шарт-шароитлар яратилишини таъминлаш.


4. Белгилансинки, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий футбол ассоциациялари иш ҳақи фондларини молиялаштириш Ўзбекистон Футбол ассоциациясининг маблағлари ҳисобига амалга оширилади.

5. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси ҳамда Ўзбекистон футболини қўллаб-қувватлаш жамғармаси профессионал футбол клублари ҳузуридаги футбол бўйича болалар-ўсмирлар спорт мактабларини янада ривожлантиришни таъминлаш мақсадида:

профессионал футбол клублари ҳузуридаги футбол бўйича янги болалар-ўсмирлар спорт мактабларини қуриш ва мавжудларини реконструкция қилиш учун 2010 йилда тенг улушларда 8 млрд сўм миқдорида маблағ ажратишни назарда тутсинлар;

профессионал футбол клублари ҳузуридаги футбол бўйича болалар-ўсмирлар спорт мактабларини ривожлантириш учун тегишли лойиҳа-смета ҳужжатлари бир ой муддатда тайёрланишини таъминласинлар ҳамда уларни белгиланган тартибда тасдиқлаш учун тақдим этсинлар.


6. Фарғона (Х. Неъматов), Наманган (Б. Юсупов) ва Самарқанд (Ў. Барноев) вилоятлари ҳокимликлари Ўзбекистон Футбол федерацияси билан биргаликда:

"Фарғона" (Фарғона шаҳри), "Навбаҳор" (Наманган шаҳри), "Динамо" (Самарқанд шаҳри) марказий стадионларини мукаммал таъмирлаш юзасидан тегишли лойиҳа-смета ҳужжатлари тайёрланишини бир ой муддатда таъминласинлар ҳамда уларни белгиланган тартибда тасдиқлаш учун тақдим этсинлар.

7. Ўзбекистон Футбол ассоциациясига Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий футбол ассоциацияларининг раҳбар ва штатдаги ходимларига нисбатан талабларни, уларнинг малакасини, ишбилармонлик, касбий ва бошқа сифатларини, малакасини ошириш даврийлигини ҳисобга олган ҳолда белгилаш тавсия этилсин.

8. Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси ҳамда бошқа оммавий ахборот воситалари Қорақалпоғистон Республикасида, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида оммавий футбол ҳаракатининг ривожланишини, энг яхши футбол клублари, спорт мактаблари, жисмоний тарбия жамоалари, футбол бўйича тренерлар ва бошқа мутахассислар фаолиятини мунтазам равишда ва кенг ёритсинлар, расмий футбол ўйинлари ўтказилишини тарғиб ва реклама қилсинлар.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                           Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 49-сон, 524-модда.

















Время: 0.2033
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск