ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Саноат / Ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастури /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 01.12.2009 й. ПҚ-1236-сон "Саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришни чуқурлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

01.12.2009 й.

N ПҚ-1236



САНОАТ КООПЕРАЦИЯСИ

АСОСИДА ТАЙЁР МАҲСУЛОТЛАР,

БУТЛОВЧИ БУЮМЛАР ВА МАТЕРИАЛЛАР

ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИ МАҲАЛЛИЙЛАШТИРИШНИ

ЧУҚУРЛАШТИРИШГА ДОИР ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Экспорт-импорт операцияларини амалга оширишда бозор принциплари ва механизмларини янада чуқурлаштириш, биржа ва ярмарка савдоларининг хўжалик юритувчи субъектлар ўртасидаги кооперация алоқаларини ривожлантиришдаги ролини ошириш, шунингдек маҳаллий хом ашё ҳамда саноат кооперацияси негизида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш лойиҳаларини шакллантириш чора-тадбирларини амалга оширишда саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштириш мақсадида:


1. Шундай тартиб белгилансинки, унга мувофиқ тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш лойиҳаларини шакллантириш ва амалга оширишда:

Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги импорт қилинаётган маҳсулотлар ҳажмлари ва турларини чуқур таҳлил қилиш, шунингдек ташқи бозорлар конъюнктурасини тизимли ўрганиш асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материалларнинг йўналишлари ҳамда аниқ рўйхатлари бўйича ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришни чуқурлаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқади ҳамда уларни Иқтисодиёт вазирлигига тақдим этади;

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги Ташқи савдо вазирлигининг таклифлари асосида республика тармоқлари ва минтақалари бўйича мамлакатимиз корхоналарида маҳаллийлаштирилаётган маҳсулотлар (хизматлар)нинг янги турларини ишлаб чиқаришни ўзлаштириш юзасидан буюртмаларни жойлаштиришни амалга оширади, Маҳаллийлаштириш дастурини шакллантиради, уларнинг амалга оширилиши юзасидан тизимли мониторингни таъминлайди;

Маҳаллийлаштириш дастурини шакллантириш ва амалга ошириш ишларини умумий мувофиқлаштиришни Ҳукумат қарори билан ташкил этиладиган Саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурини амалга ошириш бўйича махсус идоралараро комиссия бажаради.


2. Қуйидагилар:

Саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурини тузиш жараёнида давлат бошқаруви органлари ва лойиҳалар ташаббускорларининг ўзаро ҳамкорлик қилиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурини амалга ошириш бўйича махсус идоралараро комиссия таркиби 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

4. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги:

Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ҳузуридаги Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси Дирекцияси фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомни ўн кун муддатда Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритсин;

2010 йил 1 сентябргача бўлган муддатда "Ўзэкспомарказ" миллий кўргазма компанияси очиқ акциядорлик жамиятининг иккита павильонини реконструкция қилсин, умумий кўргазма майдонини 14,5 минг квадрат метргача етказсин.


5. Белгилаб қўйилсинки, беғараз техник кўмакни (грантларни) жалб этишга доир ҳар бир лойиҳа бўйича мукофотларнинг аниқ миқдорлари ва мукофотланадиган мансабдор шахсларнинг рўйхати тегишли тузилмалар тақдимига кўра Молия вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги билан биргаликда аниқлаштирилади ва тасдиқланади.

6. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Хорижий инвестицияларни ахборот билан таъминлаш ва кўмаклашиш агентлиги - "Ўзинфоинвест"ни ташкил этиш тўғрисида" 2007 йил 6 февралдаги ПҚ-578-сон қарори 4-бандининг учинчи хатбоши ва қарорга 2-илова;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Республика саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2008 йил 11 апрелдаги 67-сон қарори 3-бандининг биринчи хатбоши ва қарорга 1-илова;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасига грантли беғараз техник кўмакни жалб этишни янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2009 йил 20 октябрдаги 275-сон қарори 2-бандининг тўртинчи хатбоши ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

7. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги билан биргаликда икки ҳафта муддатда Вазирлар Маҳкамасига қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқувчи ўзгартиришлар ва қўшимчалар юзасидан таклифлар киритсин.

8. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Э.М. Ғаниев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                  И. Каримов











"Ҳамкор" - "Деловой партнер" газетаси
























"Интерқурилиш" ХРТСФ
















































Ходимларнинг умумий сони - 182 киши,

шу жумладан: бошқарув ходимлари - 141 киши,

техник ходимлар- 15 киши

хизмат кўрсатувчи ходимлар - 26 киши



"Ўзбектендерконсалтинг" агентлиги




"Интерсервис" ХРТСБ













Ташқи савдо ва транспорт компаниялари
























Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2009 йил 1 декабрдаги

ПҚ-1236-сон қарорига

3-ИЛОВА



Саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар,

бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни

маҳаллийлаштириш дастурининг амалга оширилишини

таъминлаш бўйича идоралараро махсус комиссия

ТАРКИБИ

Азимов Р.С.

-

Бош вазирнинг биринчи ўринбосари, комиссия раиси


Закиров Б.И.

-

Бош вазир ўринбосари, комиссия раисининг ўринбосари

Ганиев Э.М.


-

Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазири

Бекенов С.Х.

-

Иқтисодиёт вазири


Носиров С.Х.

-

Давлат божхона қўмитаси раиси


Қудратов Ғ.С.

-

Давлат статистика қўмитаси раиси


Нажимов Н.Э.

-

Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирининг биринчи ўринбосари


Ғуломов Р.А.

-

Молия вазирининг биринчи ўринбосари


Гадоев Э.Ф.

-

Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари


Шайхов А.Э.

-

Савдо-саноат палатаси раиси


Абдувалиев А.А.

-

"Ўзстандарт" агентлиги бош директори


Абдукаримов Р.М.

-

Марказий банк раисининг ўринбосари


Юсупов Ш.Ф.

-

"Ўзавтосаноат" АК бошқаруви раисининг ўринбосари


Ибрагимов Ғ.И.

-

"Ўзкимёсаноат" ДАК бошқаруви раиси


Зарипов Б.К.

-

"Ўзқурилишматериаллари" АЖ бошқаруви раиси

Избосаров А.Ф.

-

"Ўзэлтехсаноат" уюшмаси бошқаруви раиси


Саидаминов С.С.

-

"Тошкент трактор заводи" ОАЖ бош директори в.б.


Файзуллаев Ш.Н.

-

Иқтисодиёт вазирининг ўринбосари, комиссия котиби


Изоҳ: Идоралараро махсус комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда унинг таркибига ушбу лавозимга янгидан тайинланган шахслар киритилади.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2009 йил 1 декабрдаги

ПҚ-1236-сон қарорига

4-ИЛОВА



Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация

биржаси дирекциясининг

ТУЗИЛМАСИ






Директор

1 киши


































































Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасини ўтказишни ташкил этиш бўлими

3 киши


Ахборот-таҳлилий таъминлаш, реклама, тузилган контрактларнинг маълумотлар базасини ва мониторингини юритиш бўлими

7 киши


Хўжалик юритувчи субьектлар билан ишлаш ҳамда хўжалик юритувчи субъектлар, шу жумладан хорижий харидорлар ва маҳаллийлаштирилаётган маҳсулотлар буюртмачилари ўртасида ишлаб чиқариш-кооперация алоқаларини ўрнатишга кўмаклашиш бўлими

4 киши












































































































Бошқарув аппарати ходимларининг сони - 15 киши










  

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 49-сон, 522-модда












































Время: 0.1928
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск