ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (Ҳукумат) /

Ўзбекистон Республикасининг 16.12.2009 й. ЎРҚ-233-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 6-моддасига ўзгартишлар киритиш ҳақида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 12.08.2009 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 04.12.2009 й. маъқулланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

16.12.2009 й.

N ЎРҚ-233



"ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ТЎҒРИСИДА"ГИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИНИНГ

6-МОДДАСИГА ЎЗГАРТИШЛАР КИРИТИШ

ҲАҚИДА


Қонунчилик палатаси томонидан 2009 йил 12 августда қабул қилинган

Сенат томонидан 2009 йил 4 декабрда маъқулланган



1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 6 майда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида"ги 818-ХII-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикасининг 2003 йил 29 августда қабул қилинган 524-II-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003 йил, N 9-10, 138-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, N 4, 163-модда; 2008 йил, N 12, 637-модда) 6-моддасига қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:


тўртинчи ва бешинчи қисмлар қуйидаги мазмундаги тўртинчи, бешинчи ва олтинчи қисмлар билан алмаштирилсин:

"Вазирларнинг ва давлат қўмиталари раисларининг ўринбосарлари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади. Давлат бошқаруви бошқа органларининг раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари, агар қонун ҳужжатларида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади.

Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан ташкил этиладиган хўжалик бошқаруви органларининг раҳбарларини Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишилган ҳолда тасдиқлайди.

Давлат бошқаруви органлари ҳайъатларининг аъзолари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан ташкил этиладиган хўжалик бошқаруви органлари бошқарувларининг аъзолари Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади";

олтинчи қисм еттинчи қисм деб ҳисоблансин.


2-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                     И. Каримов



“Халқ сўзи”, 2009 йил 17 декабрь


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 50-51-сон, 532-модда.



























Время: 0.1973
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск