Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Божхона қонунчилиги / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Божхона расмийлаштируви. Декларациялаш /

2008 йил 13 майдаги Ўзбекистон Республикаси Устюрт минтақасидаги Урга, Куаниш ва Акчалак гуруҳига тегишли маҳсулот тақсимотига оид Битимни бажариш доирасида Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган товарларнинг божхона расмийлаштируви Қоидалари (АВ томонидан 14.12.2009 й. 2053-сон билан рўйхатга олинган 02.11.2009 й. Давлат божхона қўмитаси 01-02/12-22-сон, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг ЭГ-01/10-7233-сонли Қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2009 йил 14 декабрда 2053-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Давлат божхона қўмитаси,

Ташқи иқтисодий алоқалар,

инвестициялар ва савдо вазирлигининг

2009 йил 2 ноябрдаги 01-02/12-22,

ЭГ-01/10-7233-сонли қарорига

ИЛОВА



2008 йил 13 майдаги Ўзбекистон Республикаси

Устюрт минтақасидаги Урга, Куаниш ва Акчалак

гуруҳига тегишли маҳсулот тақсимотига оид Битимни

бажариш доирасида Ўзбекистон Республикаси божхона

чегараси орқали олиб ўтиладиган товарларнинг

божхона расмийлаштируви

ҚОИДАЛАРИ


Ушбу Қоидалар Ўзбекистон Республикаси "Давлат божхона хизмати тўғрисида"ги Қонунининг 6-моддаси, Ўзбекистон Республикасининг "Ер ости бойликлари тўғрисида", "Маҳсулот тақсимотига оид битимлар тўғрисида"ги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 26 мартдаги ПҚ-1081-сонли "Ўзбекистон Республикаси Устюрт минтақасидаги Урга, Куаниш ва Акчалак гуруҳига тегишли маҳсулот тақсимотига оид битимни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" ва 2009 йил 3 июндаги ПҚ-1121-сонли "Ўзбекистон Республикаси Устюрт минтақасидаги Урга, Куаниш ва Акчалак гуруҳига тегишли маҳсулот тақсимотига оид битим бўйича ишларни амалга ошириш механизми тўғрисида"ги қарорлари, 2008 йил 13 майдаги Ўзбекистон Республикаси ва "PETRONAS Carigali Overseas Sdn. Bhd." (Малайзия) ўртасидаги Ўзбекистон Республикаси Устюрт минтақасидаги Урга, Куаниш ва Акчалак гуруҳига тегишли маҳсулот тақсимотига оид битимга мувофиқ ушбу битим доирасида Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали олиб ўтилаётган товарларнинг божхона расмийлаштирувини амалга ошириш тартибини белгилайди.



I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Қоидаларда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


МТБ - 2008 йил 13 майдаги Ўзбекистон Республикаси ва "Петронас Чаригали Оверсиз Сдн. Бхд." (Малайзия) ўртасидаги Ўзбекистон Республикаси Устюрт минтақасидаги Урга, Куаниш ва Акчалак гуруҳига тегишли маҳсулот тақсимотига оид битим, илова, шунингдек, ўзгартириш ва қўшимчалар билан бирга.


Маркетинг келишувлар - МТБнинг ажралмас қисми бўлган Ўзбекистон Республикаси ва "PETRONAS CARIGALI (URGA) LTD" ўртасидаги Ўзбекистон Республикаси Устюрт минтақасидаги Урга, Куаниш ва Акчалак гуруҳига тегишли маҳсулот тақсимотига оид битим бўйича маркетинг келишувлари.


Сармоядор - "PETRONAS CARIGALI (URGA) LTD", унинг ҳуқуқий ворислари ва йўл қўйиладиган цессионарийлари билан бирга.


Оператор - МТБда назарда тутилган нефть-газ операцияларини бажаришни ташкил этиш учун тузилган ва Ўзбекистон Республикасида рўйхатдан ўтган "PETRONAS Carigali (Urga) Operating Company LLC" компанияси.


Ваколатли орган - "Ўзбекнефтегаз" Миллий Холдинг Компанияси;


Нефть-газ операциялари - лойиҳалаштириш, товарлар, ишлар ва хизматларни харид қилиш, баҳолаш, жойлаштириш, қазиб олиш, ишлатиш, қўзғатиш, дам бериб ҳайдаш, йиғиш, барқарорлаштириш, тозалаш (табиий газни тайёрлашни қўшган ҳолда), қазиб чиқариш (шу жумладан, товар ҳолидаги олтингугуртни олиш) ва шартнома майдонида қазиб олинган углеводород ва олтингугуртни сақлаш, ортиш, юклаб жўнатиш, қайта ишлаш ва етказиладиган пунктга етказиб бериш ҳамда шартнома майдони билан боғлиқ тугатиш ва консервация қилиш операциялари бўйича барча фаолиятни, шунингдек, Йиллик иш дастурини бажаришни таъминлайдиган бошқа фаолиятни англатади.


Пудратчи - Сармоядор ва (ёки) оператор билан нефть-газ операциялари билан боғлиқ бўлган товарларни етказиб бериш, ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатиш тўғрисида битим тузган ҳар қандай жисмоний ёки юридик шахс. Ушбу тушунча нефть-газ операциялари билан боғлиқ бўлган товарларни етказиб бериш, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш тўғрисида пудратчи билан битимлар тузган субпудратчиларни ҳам ўз ичига олади.


Товарлар - МТБга асосан Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган эркин муомалага чиқариш учун мўлжалланган товарлар ва қайтариладиган товарлар, шунингдек, МТБ доирасида экспорт қилиш мақсадида сармоядор ва (ёки) оператор томонидан Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган табиий газ.


Эркин муомалага чиқариш учун мўлжалланган товарлар - Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига олиб кириладиган материаллар, ускуналар, асбоблар, жиҳозлар ва қисмлар, ЁММ (ёқилғи-мойлаш материаллари), транспорт воситалари ва бошқа кўчар мулк, шунингдек, МТБ бўйича ишларни олиб бориш жараёнида ишлатиладиган моддий-техник ресурслар, лойиҳа ва техник ҳужжатлар.


Қайтариладиган товарлар - вақтинчалик олиб кириш божхона режимига жойлаштириладиган кейинчалик эса Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудидан олиб чиқиб кетиладиган материаллар, ускуналар, асбоблар, жиҳозлар ва қисмлар, транспорт воситалари ва бошқа кўчар мулк, лойиҳа ва техник ҳужжатлар.


Табиий газ - шартнома майдонида ҳарорат ва босимнинг нормал шароитида (20° С ва 101,325 кПа) газ хусусияти ҳолатида қазиб олинадиган ҳамма углеводородлар, жумладан, углеводород конларининг пластик қоришмаларидан иборат бўлган суюқ углеводородларни экстракция ва сепарация қилишдан кейин қолган йўлакай газ ва қуруқ газ, бошқа углеводород маҳсулотлари бундан мустасно.


Божхона юк декларацияси (БЮД) - юридик аҳамиятга эга бўлган ва қонун ҳужжатларига мувофиқ расмийлаштириладиган ҳужжат.


Агент - "Ўзтрансгаз" АК, сармоядор ва ваколатли орган номидан табиий газни сотиш бўйича ваколатли вакил.


Бошқарув қўмитаси - МТБ доирасида ишларни бажариш бўйича фаолиятни мувофиқлаштирувчи ва МТБда санаб ўтилган функцияларга мувофиқ МТБни бажариш билан боғлиқ бўлган ҳамда сармоядор ва ваколатли орган учун мажбурий бўлган қарорларни қабул қилувчи, сармоядор ва ваколатли орган вакилларидан иборат таркибда доимий иш юритувчи орган.

Ушбу қоидаларда алоҳида тарифи келтирилмаган бошқа атамалар МТБда бундай атамалар учун келтирилган маънога эга бўлади.



II. ТОВАРЛАРНИ ОЛИБ КИРИШ ВА ТАСАРРУФ ЭТИШ


2. Сармоядор ва (ёки) оператор томонидан товарларни етказиб бериш бўйича тузилган шартномалар белгиланган тартибда ваколатли банкда ҳисобга қўйилиши лозим.

3. Сармоядор, оператор ва пудратчилар томонидан олиб кирилаётган товарларнинг божхона расмийлаштируви МТБнинг 20.1-моддасига мувофиқ қуйидаги хусусиятларни инобатга олиб, божлар, солиқ ва йиғимлар (божхона расмийлаштируви учун олинадиган йиғимлардан ташқари) ундирилмаган ҳолда амалга оширилади:

Сармоядор томонидан Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган товарларнинг ҳисоби божхона органлари томонидан сармоядорга берилган 00000021 кодига асосан юритилади;

Оператор ва пудратчи томонидан Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган товарларнинг ҳисоби қонун ҳужжатларига мувофиқ операторга берилган операторнинг КТУТ кодига асосан юритилади.

Сармоядорнинг ҳуқуқий ворислари ва йўл қўйиладиган цессионарларига алоҳида код берилади.


4. Берилган имтиёзларнинг ҳисобини олиб бориш учун БЮД божхона тўловлари ҳисобга олинган ҳолда тўлдирилади.


5. Олиб кирилиши ваколатли органларнинг рухсатини олишни талаб қиладиган товарлар қонун ҳужжатлари ва МТБда белгиланган тартиб ва шартларда олиб кирилади.


6. Сармоядор ва (ёки) оператор нефть-газ операцияларини ўтказиш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 20 ноябрдаги 523-сонли қарори (Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами, 2003 й., 11-сон, 124-модда) ва "Божхона омбори" божхона режими тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 1318, 2004 йил 27 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 8-сон, 103-модда) мувофиқ божхона омбори таъсис этиш ҳуқуқига эга.


7. Қайтариладиган товарлар олиб кириш мақсадидан келиб чиқиб, сармоядор ва (ёки) оператор ёки пудратчи томонидан қайд қилинган ва божхона органлари томонидан ўрнатилган муддатга вақтинча олиб кириш божхона режимига жойлаштирилади ва божхона юк декларацияси қуйидаги хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда тўлдирилади:

24-устуннинг чап кичик бўлимида битимнинг коди "79" кўрсатилади;

44-устуннинг 3-бандида МТБнинг рақами ва имзолаш санаси, шунингдек, сармоядор ва (ёки) операторнинг жойлаштириладиган товарларга тегишли хати кўрсатилади. Оператор томонидан тузилган шартномалар бўйича товарлар жойлаштирилган тақдирда, бундан ҳам уларнинг рақами ва имзолаш санаси кўрсатилади.


8. Қайтариладиган товарларнинг вақтинча олиб кириш режимида божхона расмийлаштируви ва божхона назорати тегишли божхона органлари томонидан амалга оширилади.


9. Сармоядор ва (ёки) оператор ва (ёки) пудратчи вақтинчалик олиб кириш муддати тугагунига қадар қайтариладиган товарларни қуйидаги усуллардан бири орқали тасарруф этиши керак:

Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудидан уларни реэкспорт режимида олиб чиқиши;

белгиланган вақтинчалик олиб кириш муддати тугашидан камида ўттиз кун олдин тегишли божхона органига ёзма мурожаатнома асосида уларнинг вақтинчалик олиб кириш муддатларини узайтириши;

қонун ҳужжатлари ва МТБда белгиланган тартибда эркин муомалага чиқариш режимига ёки бошқа режимга жойлаштириш тўғрисида мурожаат қилиши.


10. МТБнинг амал қилиш муддати давомида қайтариладиган товарларни вақтинча олиб кириш муддатини БЮДда дастлаб кўрсатилган муддатдан ортиқ муддатга узайтириш божхона органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 17 августдаги 399-сонли қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил, 33-сон, 372-модда) ва Вақтинчалик олиб кириш (олиб чиқиш) божхона режими тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 1418, 2004 йил 14 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 40-41-сон, 444-модда) мувофиқ амалга оширилади.


11. Қайтариб олиб чиқиладиган қайтариладиган товарларнинг божхона расмийлаштируви қайд қилинган вақтинча олиб кириш режимига мувофиқ ушбу қайтариладиган товарларни назоратга қўйган тегишли божхона органи томонидан амалга оширилади.


12. Эркин муомалага чиқариш учун мўлжалланган товарлар учун БЮД қуйидаги хусусиятларни инобатга олиб тўлдирилади:

24-устуннинг чап кичик бўлимида битимнинг коди "79" кўрсатилади;

44-устуннинг 3-бандида МТБнинг рақами ва имзолаш санаси, шунингдек, сармоядор ва (ёки) операторнинг жойлаштириладиган товарларга тегишли хати кўрсатилади. Оператор томонидан тузилган шартномалар бўйича товарлар жойлаштирилган тақдирда, бундан ҳам уларнинг рақами ва имзолаш санаси кўрсатилади;

"С" устуни оператор томонидан тузилган шартномалар бўйича товарлар жойлаштирилганда тўлдирилади.


13. Сармоядор ва (ёки) оператор ёки пудратчиларнинг эркин муомалага чиқариш учун мўлжалланган товарлари божхона омбори режимига жойлаштирилиши мумкин.


14. Божхона расмийлаштируви мақсадида сертификатланиши мажбурий бўлган, эркин муомалага чиқариш учун мўлжалланган товарларни сертификатлашдан ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 6 июлдаги 318-сонли қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 27-сон, 315-модда) ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудига сертификатланиши мажбурий бўлган товарларни (маҳсулотларни) олиб кириш тартиби тўғрисидаги йўриқномада (рўйхат рақами 901, 2000 йил 26 февраль) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2000 й., 5-сон) белгиланган тартибда амалга оширилади.

15. Эркин муомалага чиқариш режимига жойлаштирилган товарлар сармоядор ва (ёки) оператор ёхуд пудратчининг аризасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудидан ташқарига реэкспорт режимида Реэкспорт божхона режими тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 1134, 2002 йил 12 май) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2002 й., 9-сон) билан белгиланган шартлар ва тартибларга амал қилган ҳолда олиб чиқилиши мумкин.



III. Табиий газнинг олиб чиқилиши


16. Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига табиий газни олиб чиқиш қонун ҳужжатлари ва маркетинг келишуви талабларига мувофиқ экспорт божхона тартибида агент томонидан амалга оширилади.


17. Экспорт қилинаётган табиий газнинг божхона расмийлаштирилуви агент томонидан амалга оширилади. Экспорт қилинаётган табиий газ ҳажми ва нархи МТБ ва маркетинг келишуви қоидаларига ҳамда Қозоғистон Республикаси билан Ўзбекистон Республикаси чегарасини кесиб ўтаётган МТБ доирасидаги табиий газ берилаётган Ўрта Осиё - Марказ ёки Бухоро - Урал газ қувурлари тизимининг газни ҳисобга олиш тижорат ўлчов тармоғида Ўзбекистон Республикаси чегараси - DAF (Инкотермс - 2000 кейинги ўзгартишлар билан) шартларида табиий газ экспорти шартномаларининг шартларига мувофиқ белгиланади.


18. Экспертиза ўтказиш ва экспорт қилинаётган табиий газ учун маҳсулот келиб чиқувчи давлат сертификатининг берилиши Ўзбекистон Республикасида товарларнинг келиб чиқишини сертификатлашни ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ (рўйхат рақами 2131, 2010 йил 13 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й. 33-сон, 279-модда).

19. Қувурлар орқали ўтадиган табиий газни декларациялаш ва божхона расмийлаштируви икки босқичда амалга оширилади.


20. Биринчи босқичда: ҳар ойда, Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасидан табиий газ ўтказилган ойдан аввалги ойнинг 20 санасидан кеч бўлмаган муддатда, агент божхона органига Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасидан ўтказишга мўлжалланган ҳисобот ойидаги табиий газ ҳажми бўйича вақтинчалик (тўлиқсиз) божхона юк декларациясини (бундан кейинги ўринларда ВБЮД деб юритилади) ва қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

МТБ нусхаси (фақат дастлабки расмийлаштирувда тақдим этилади);

маркетинг келишувлар нусхаси (фақат дастлабки расмийлаштирувда тақдим этилади);

табиий газ экспорти бўйича шартнома;

божхона расмийлаштируви учун божлар тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат;

Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали олиб ўтилиши мўлжалланган табиий газ ҳажмига инвойс (ҳисоб-фактура);

ҳисобот ойида Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали ўтказишга мўлжалланган табиий газнинг етказилиш давлати, оғирлиги, ҳажми, миқдори ва нархи тўғрисидаги маълумотларни ўз ичига олган агентнинг ҳисоб-китоб ҳужжати.


21. Табиий газнинг экспорти учун ВБЮД Божхона юк декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага (рўйхат рақами 834, 1999 йил 3 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 1999 й., 12-сон) мувофиқ қуйидаги хусусиятларни инобатга олган ҳолда тўлдирилади:

а) 1-устуннинг учинчи кичик бўлимида "Декларация тури"да "ВД" - вақтинчалик (тўлиқсиз) божхона юк декларациясининг ҳарфли индекси кўрсатилади;

б) 2-устунда "Жўнатувчи-экспортер"да агентнинг жойлашган жойи кўрсатилган ҳолда ваколатли орган ва сармоядор топшириғи бўйича агент кўрсатилади;

в) 9 ва 28-устунларда агентнинг реквизитлари кўрсатилади;

г) 24-устуннинг чап кичик бўлимида "Битим хусусияти"да битимнинг коди "79" кўрсатилади;

д) 29-устун "Чегарадаги божхона"да Ўрта Осиё - Марказ ёки Бухоро - Урал газ қувурлари тизимининг газни ҳисобга олиш тижорат ўлчов тармоғини назорат қилувчи божхона постининг номи ва коди кўрсатилади;

е) 31-устун "Юк жойлари ва товарларнинг баёни"да:

табиий газнинг етказиб берилиш календарь ойи ва йили кўрсатилиб, "_________ муддатда етказиб бериш" ёзуви киритилади;

табиий газнинг кўрсатилган муддатда олиб чиқилиши мўлжалланаётганлигидан келиб чиқиб, унинг тахминий ҳажмлари кўрсатилади;

ж) 44-устун "Қўшимча маълумот/тақдим этилаётган ҳужжатлар"да:

3-рақам остида олиб чиқиш учун асос сифатида МТБ, табиий газ экспорти шартномасининг рақами, санаси ва суммаси кўрсатилади;

8-рақам остида - агент ҳамда ваколатли орган ва сармоядор ўртасидаги топшириқ шартномасининг рақами ва санаси кўрсатилади;

з) 45-устун "Божхона нархи"да табиий газ экспорти шартномасининг шартлари асосида божхона чегараси орқали ўтказилиши мўлжалланаётган табиий газ ҳажмига мувофиқ аниқланадиган шартли божхона баҳоси қайд қилинади;

и) ВБЮДда қайд этилиши лозим бўлган бошқа маълумотлар табиий газнинг мўлжалланаётган ҳажмини ҳисобга олган ҳолда тахминий кўрсатилади.

Тўлиқ БЮДни расмийлаштиришда тақдим этиладиган ҳужжатларни талаб этадиган ВБЮДнинг устунлари тўлдирилмайди.


22. ВБЮД ва бошқа ҳужжатларни қабул қилиш, рўйхатдан ўтказиш ва божхона расмийлаштируви БЮДни тақдим этиш орқали декларацияланадиган товарларга нисбатан қўлланиладиган тартибга мувофиқ божхона органи томонидан амалга оширилади. ВБЮДни рўйхатдан ўтказиш БЮДни рўйхатдан ўтказиш журналида амалга оширилади.


23. Иккинчи босқичда божхона органи томонидан ВБЮД қабул қилинадиган кунда амал қиладиган қонун ҳужжатларига мувофиқ тўлиқ БЮДнинг божхона расмийлаштирилуви амалга оширилади.


24. Тўлиқ БЮДнинг тақдим этиш муддати ВБЮДда кўрсатилган ҳисоб-китоб даври тугашидан икки ойдан ошиб кетмаслиги лозим. Алоҳида ҳолларда (тўлиқ БЮДни тақдим этиш учун зарур бўлган ҳужжатларнинг тақдим этилиши асосланган сабабларга кўра кечикиши) БЮДни тақдим этиш муддати ҳудудий божхона органи бошлиғининг рухсати билан 30 кунгача узайтирилиши мумкин. Бунда агент божхона органига тўлиқ БЮДни тақдим этиш имкони мавжуд эмаслигининг сабабларини кўрсатган ҳолда ёзма равишда мурожаат қилади.

БЮД билан бир вақтда қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

ВБЮД;

Ўзбекистон Республикаси газ транспорт компанияси ва оператор томонидан имзоланган Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасида табиий газни қабул қилиш-топшириш далолатномаси;

агент ва харидор томонидан имзоланган Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасида Табиий газни қабул қилиш-топшириш тижорат далолатномаси;

ҳисобот ойида Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали амалда олиб ўтилган табиий газнинг ҳажмига инвойс (ҳисоб-фактура);

Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали амалда ўтказилган табиий газни етказиб бериш давлати оғирлиги, миқдори ва нархи тўғрисидаги маълумотлар билан бирга ҳисобот ойида табиий газни етказиб бериш тўғрисидаги агентнинг маълумотномаси.

25. БЮД Божхона юк декларациясини тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқномага (рўйхат рақами 834, 1999 йил 3 ноябрь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 1999 й., 12-сон) мувофиқ ВБЮД тўлдирилиши ва қуйидаги хусусиятларни инобатга олган ҳолда тўлдирилади:

40-устун "Умумий декларация/аввалги ҳужжат"да ВБЮДнинг маълумот рақами кўрсатилади;

Д-устунида "Божхона назорати" божхона органи ходими қўшимча равишда табиий газ етказиб берилган ойнинг охирги санасини қўяди, уни имзолайди, шахсий рақамли муҳр билан тасдиқлайди ва тўлиқ БЮДнинг электрон нусхасига киритади.


26. ВБЮДга берилган маълумот рақами БЮДга ҳам берилади, бунда улар бир-бирининг ажралмас қисми ҳисобланади.


27. БЮД ва ВБЮД кўрсатилган табиий газнинг амалдаги ҳажмларида фарқ бўлганда, табиий газнинг амалда ўтказилганлиги тўғрисида декларация тўлдирувчи томонидан ҳужжатлар тақдим қилишда ВБЮДни қайта расмийлаштириш амалга оширилмайди.

Бунда, агар БЮДга мувофиқ божхона расмийлаштируви учун ҳисобланган ва тўланиши лозим бўлган сумма ВБЮД бўйича тўланган суммадан ошиқ бўлса, уларга қўшимча ҳақ тўланади. Божхона расмийлаштируви учун тўловларга қўшимча ҳақ божхона органи БЮДни қабул қилгунгача ёки бир пайтда амалга оширилади.

Агар БЮДга мувофиқ божхона расмийлаштируви учун ҳисобланган ва тўланиши лозим бўлган сумма ВБЮД бўйича тўланган суммадан кам бўлса, божхона расмийлаштируви учун ортиқча тўланган тўловларни қайтариш ёки келгуси тўловлар ҳисобига ўтказиш "Ортиқча тўланган ва ундирилган божхона тўловларини қайтариш тўғрисидаги йўриқнома"га мувофиқ (рўйхат рақами 947, 2000 йил 14 июль) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2000 й., 13-сон) амалга оширилади.


28. Агар ВБЮД бўйича ўтказилиши қайд қилинган табиий газнинг экспорт етказиб берилиши амалга оширилмаган бўлса, ВБЮД бекор қилинади. Бунда божхона расмийлаштируви учун тўланган тўловларни қайтариш "Ортиқча тўланган ва ундирилган божхона тўловларини қайтариш тўғрисидаги йўриқнома"га мувофиқ (рўйхат рақами 947, 2000 йил 14 июль) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2000 й., 13-сон) амалга оширилади.



IV. САРМОЯДОР, ОПЕРАТОР, АГЕНТ ВА

ПУДРАТЧИЛАРНИНГ МАЖБУРИЯТЛАРИ


29. Сармоядор, оператор, агент ва пудратчилар:

божхона органига олиб ўтилаётган товарларни кўрсатиш ва божхона органига уларни тегишли божхона режимида расмийлаштириш учун зарур ҳужжатларни тақдим этиш;

божхона расмийлаштируви учун қонун ҳужжатларида белгиланган йиғимларни тўлаш;

қайтариладиган товарларни эркин муомалага чиқариш режимида расмийлаштириш учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда божхона тўловларни тўлаш;

вақтинчалик олиб кириш муддатлари тугаганида қайтариладиган товарларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига олиб чиқиш ёки уларни қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа божхона режимига қайта расмийлаштириш;

МТБнинг амал қилиш муддатлари тугаши бўйича эркин муомалага чиқариш божхона режимига расмийлаштирилган товарлардан фойдаланиш тўғрисида божхона органига якуний ҳисобот тақдим қилишга мажбурдирлар.


30. Товарларни олиб киришда пудратчи сармоядор ва (ёки) оператор ўртасида тузилган шартномалар шартларига мувофиқ ушбу қоидаларда назарда тутилган мажбуриятларни бажаради.


31. Ушбу қоидаларнинг 29-бандида назарда тутилган мажбуриятлар тузилган шартномаларга мувофиқ сармоядор, оператор ёки пудратчилар томонидан ваколат берилган шахслар томонидан бажарилиши мумкин.


32. Сармоядор, оператор ёки агент томонидан МТБ доирасида Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали ўтказилаётган товарларга нисбатан божхона расмийлаштируви учун тўловларнинг ўз вақтида ва тўлиқ тўланиши учун сармоядор жавобгар бўлади.


33. Пудратчи томонидан Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали ўтказилаётган товарларга нисбатан божхона расмийлаштируви учун тўловларнинг ўз вақтида ва тўлиқ тўланиши учун сармоядор ва (ёки) оператор билан тузилган шартнома шартларига мувофиқ пудратчи жавобгар бўлади.



V. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


34. Зарур ҳолларда оператор сармоядорнинг топшириғига биноан ва ваколатли орган билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикасидан ташқарига лойиҳа, техник, ҳисобот ҳужжатларини, ишлов бериш, анализ қилиш ва ўрганишни амалга ошириш мақсадида геолог-геофизик материалларни, геологик зотлар ва пластик флюидларнинг намуна ва нусхаларини қонун ҳужжатларига мувофиқ тегишли божхона органига ёзма мурожаат қилиш орқали олиб чиқади.


35. Оператор сармоядорнинг топшириғига биноан ва ваколатли орган билан келишган ҳолда ёзувларнинг асл нусхалари ва бошқа маълумотларга ишлов бериш, анализ қилиш ва ўрганишни амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикасидан ташқарига олиб чиқиши мумкин. Сармоядор ва (ёки) оператор олиб чиқилган ёзувлар ва маълумотларни Ўзбекистон Республикасига қайтариб олиб келиши керак.


36. Олиб кирилган товарларнинг белгиланмаган мақсадда ишлатилиши, шунингдек, уларни бошқа шахсларга бериш ҳолларида, қонун ҳужжатларига мувофиқ давлат бюджетига тўланиши керак бўлган барча тўловлар белгиланган тартибда ундирилади.


37. Ушбу қоидалар ваколатли орган ва сармоядор билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 50-51-сон, 546-модда.

























Время: 0.1988
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск