Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Прокуратура. Адлия органлари. Нотариат. Адвокатура. Юридик хизмат / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Адвокатура /

Адлия вазирининг 15.12.2009 й. 280-мх-сон "Адвокатлик тузилмаларининг статистик маълумотлар шаклларини тасдиқлаш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 15.12.2009 й. 2054-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

15.12.2009 й.

N 2054




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРИНИНГ

15.12.2009 й.

N 280-мҳ


БУЙРУҒИ


Адвокатлик тузилмаларининг статистик

маълумотлар шаклларини тасдиқлаш ҳақида


(2009 йил 25 декабрдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 23 августдаги ПҚ-1602-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тўғрисидаги низомга ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 9 мартдаги 60-сон қарори билан тасдиқланган Адвокатлик тузилмаларини давлат рўйхатидан ўтказиш (ҳисобга олиш) тўғрисидаги низомга (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 10-11-сон, 113-модда) асосан БУЮРАМАН:

1. Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг адвокатлик тузилмаларининг статистик маълумотлар шаклларини иловага мувофиқ тасдиқлаш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.


2. Куйидагилар:

тасдиқланган статистик маълумотлар шакллари, 9 ва 10-шакллардан ташқари, адвокатлар томонидан тақдим этилган маълумотлар асосида тўлдирилиши;

статистик маълумотлар ҳар олти ойда Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг тегишли ҳудудий бошқармасига тақдим қилиниши (ярим йиллик ва йиллик);

статистик маълумотлар ҳисобот давридан кейинги ойнинг 5 кунига қадар қоғоз ҳамда электрон шаклларда тақдим қилиниши;

Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг ҳудудий бошқармалари тақдим қилинган статистик маълумотларнинг тўғрилиги ва тўлиқлигини аниқлаш мақсадида уларни тасдиқловчи ҳужжатларни талаб қилиши мумкинлиги;

статистик маълумотларнинг тўғрилиги ва тўлиқлиги учун жавобгарлик адвокатлик тузилмасининг раҳбари ва тегишли адвокатга, уларнинг Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатасининг ҳудудий бошқармасига тақдим қилиниши учун жавобгарлик адвокатлик тузилмасининг раҳбарига юкланиши маъқуллансин.


3. Мазкур буйруқ давлат рўйхатига олинсин ва бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идоралари норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг Давлат реестрига тегишли ёзув киритилсин.


4. Қонун ҳужжатларини туркумлаш ва ҳуқуқий ахборот бошқармаси (Д. Саъдуллаев) ҳамда Нотариат, ФҲДЁ ва адвокатура бошқармаси (Д. Якубова) ушбу норматив-ҳуқуқий ҳужжатни ўн кун муддат ичида барча манфаатдор шахслар эътиборига етказилиши ва "Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами" - "Собрание законодательства Республики Узбекистан"да нашр этилишини таъминласин.


5. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.


6. Мазкур буйруқнинг ижросини назорат қилиш вазир ўринбосари Е. Каньязов зиммасига юклансин.



Вазир                                                                                   Р. Муҳитдинов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 50-51-сон, 547-модда.






























Время: 0.1553
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск