ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Статистика. Ҳисобот / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Статистик ҳисобот. Статистик ҳисобот бланкалари /Давлат статистика қўмитасининг 16.11.2009 й. 4-сон "2010 йил учун давлат статистика ҳисоботи шаклларини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори (АВ томонидан 17.12.2009 й. 2055-сон билан рўйхатга олинган)
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
17.12.2009 й.
N 2055
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ДАВЛАТ СТАТИСТИКА ҚЎМИТАСИНИНГ
16.11.2009 й.
N 4
ҚАРОРИ
2010 йил учун давлат статистика ҳисоботи
шаклларини тасдиқлаш тўғрисида
(2009 йил 27 декабрдан кучга киради)
Ўзбекистон Республикаси "Давлат статистикаси тўғрисида"ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2003 й., 12-сон, 219-модда) 6-моддаси асосида ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 8 январдаги 8-сонли қарори билан тасдиқланган "Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси тўғрисида"ги низомга (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 1-2-сон, 7-модда) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. 2010 йил учун давлат статистика ҳисоботи шакллари 1-164-иловаларга* мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарор билан тасдиқланаётган давлат статистика ҳисоботларининг йиллик шакллари - 2009 йил учун ҳисоботдан бошлаб, жорий ҳисобот шакллари - 2010 йилнинг 1 январидан бошлаб кучга киритилсин.
3. 2010 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг 2008 йил 10 ноябрдаги 4-сонли "2009 йил учун давлат статистика ҳисоботи шаклларини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарори (рўйхат рақами 1880, 2008 йил 13 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 51-сон, 506-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан кейин ўн кун ўтгач кучга киради.
Раис Ғ. Қудратов
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 50-51-сон, 549-модда.