ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Алоҳида ўқув юртларини ташкил этиш ва уларнинг фаолияти / Олий таълим / Чет эл олий ўқув юртлари / Бошқалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 15.12.2009 й. 313-сон "Тошкент шаҳрида Нагоя университетининг ваколатхонаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

15.12.2009 й.

N 313


ТОШКЕНТ ШАҲРИДА НАГОЯ

УНИВЕРСИТЕТИНИНГ ВАКОЛАТХОНАСИ

ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА



Илғор халқаро таълим стандартлари даражасида юқори малакали кадрлар тайёрлашни янада ривожлантириш ва такомиллаштириш, ёшларнинг салоҳиятини рўёбга чиқариш ва ундан самарали фойдаланиш учун шарт-шароитлар яратиш, олий таълим соҳасида Ўзбекистон Республикаси билан Япония ўртасидаги халқаро ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва Нагоя университети (Япония)нинг техник ҳамкорлик бўйича хорижий давлатнинг ҳукумат ташкилоти ваколатхонаси сифатида Тошкент шаҳрида Нагоя университети ваколатхонасини (кейинги ўринларда Ваколатхона деб юритилади) очиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


2. Маълумот учун қабул қилинсинки, Япония Ҳукуматининг давлат грантлари асосида Ўзбекистон Республикасининг ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари битирувчиларини, олий ўқув юртлари талабалари ва битирувчиларини Япония олий ўқув юртларида ўқиш учун танлаш, йўллаш ва ўқишни ташкил этиш Ваколатхонанинг асосий вазифаси ҳисобланади.


3. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги:

Ваколатхона ва унинг чет эллик ходимлари белгиланган тартибда аккредитациядан ўтказилишини таъминласин;

Ваколатхона буюртманомалари бўйича Ваколатхонанинг чет эллик ходимларига, уларнинг оила аъзоларига, шунингдек ушбу қарорнинг мақсад ва вазифаларини амалга ошириш доирасида Ўзбекистон Республикасига келаётган делегация аъзоларига белгиланган тартибда кириш визалари расмийлаштирилишини таъминласин.


4. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги Ваколатхона учун Тошкент шаҳар, Амир Темур кўчаси, 107Б-уйда жойлашган Халқаро бизнес-марказда шартнома асосида жой ажратилишини таъминласин.


5. Ваколатхона фаолиятини молиялаштириш Нагоя университети маблағлари ҳисобига амалга оширилиши маълумот учун қабул қилинсин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                         И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 50-51-сон, 541-модда.


























Время: 0.2056
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск