ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / Бошқа мажбурий тўлов турлари / Фуқароларнинг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 22.12.2009 й. ПҚ-1245-сон "Ўзбекистон Республикасининг 2010 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

22.12.2009 й.

N ПҚ-1245



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

2010 ЙИЛГИ АСОСИЙ МАКРОИҚТИСОДИЙ

КЎРСАТКИЧЛАРИ ВА ДАВЛАТ БЮДЖЕТИ

ПАРАМЕТРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг "Ўзбекистон Республикасининг 2010 йилги Давлат бюджети тўғрисида" 2009 йил 30 октябрдаги 1083-I-сон қарори ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг "Ўзбекистон Республикасининг 2010 йилги Давлат бюджети тўғрисида" 2009 йил 4 декабрдаги 693-I-сон қарорига мувофиқ:


1. Қуйидагилар:

2010 йилда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози 1-иловага* мувофиқ;

Ўзбекистон Республикасининг 2010 йилги Давлат бюджети асосий параметрлари 2-иловага* мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг, Республика йўл жамғармасининг, бюджетдан ташқари Мактаб таълими жамғармасининг, Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармасининг 2010 йилги асосий параметрлари 3-6-иловаларга* мувофиқ тасдиқлансин.


2. 2010 йилги Давлат бюджети тақчиллигининг чекланган миқдори ялпи ички маҳсулот ҳажмига нисбатан 1,0 фоиз миқдорида белгилансин.

Белгилаб қўйилсинки, Давлат бюджети тақчиллигини молиялаштириш республика бюджети маблағларининг 2010 йил бошидаги бўш қолдиқлари ва бошқа қадрсизланмайдиган манбалар ҳисобидан амалга оширилади.


3. 2010 йил учун:

юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ставкалари 7-иловага мувофиқ;

жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ставкалари 8-иловага мувофиқ;

ягона солиқ тўлови ставкалари 9-1, 9-2 ва 9-3-иловаларга мувофиқ;

тадбиркорлик фаолияти айрим турлари бўйича юридик ва жисмоний шахсларга белгилаб қўйилган солиқ ставкалари 10-иловага мувофиқ;

юридик шахс бўлмаган тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахслар (якка тартибдаги тадбиркорлар)га белгилаб қўйилган солиқ ставкалари 11-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси резидентларига дивидендлар ва фоизлар тарзида тўланадиган даромад солиғи ставкалари 10 фоиз миқдорида;

қўшилган қиймат солиғи ставкалари 20 фоиз миқдорида;

республикада ишлаб чиқариладиган ва рўйхат бўйича четдан келтириладиган акциз солиғига тортиладиган товарларга акциз солиғи ставкалари 12-1 ва 12-2-иловаларга мувофиқ;

сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкалари 13-иловага мувофиқ;

ер ости бойликларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкалари 14-иловага мувофиқ;

имзоланадиган бонус ва тижорат топилмаси бонуси 15-1 ва 15-2-иловаларга мувофиқ;

айрим турдаги маҳсулотлар бўйича ортиқча фойдадан солиқ ставкалари 16-иловага мувофиқ;

юридик ва жисмоний шахслардан олинадиган мулк солиғи ставкалари 17 ва 18-иловаларга мувофиқ;

юридик ва жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи ставкалари 19-иловага мувофиқ;

ягона ер солиғи ставкалари 20-иловага мувофиқ;

маҳаллий солиқлар ва йиғимлар ставкалари 21-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмалар ва йиғимлар ставкалари 22 ва 23-иловаларга мувофиқ;

24-иловада белгиланган солиққа тортиш объектларининг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига 1,5 фоиз миқдорида ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Мактаб таълими жамғармасига мажбурий ажратмалар ставкалари 0,5 фоиз миқдорида;

маблағларни бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси, Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ва Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси ўртасида 25-иловада келтирилган нормативларга мувофиқ тақсимлаган ҳолда ягона ижтимоий тўлов ставкаси 25 фоиз миқдорида;

фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига уларнинг меҳнат ҳақи даромадларидан мажбурий суғурта бадаллари ставкаси 4 фоиз миқдорида тасдиқлансин.


4. Белгилаб қўйилсинки, 2010 йилнинг 1 январидан бошлаб:

ўсимлик ёғи ва алкоголь маҳсулотлари бўйича акциз солиғи тўла ҳажмда Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетига ўтказилади;

жисмоний шахсларнинг мулк солиғини ҳисоблаб чиқаришда мулкка эгалик ҳуқуқи билан жисмоний шахсларга тегишли бўлган солиққа тортиладиган мулкнинг инвентаризация қиймати 1,1 миқдоридаги коэффициентни ҳисобга олган ҳолда қайтадан ҳисоблаб чиқилади.

6. Белгилаб қўйилсинки:

ягона солиқ тўлови тушумлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан белгиланадиган миқдорларда Давлат бюджети, Республика йўл жамғармаси, бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ва бюджетдан ташқари Мактаб таълими жамғармаси ўртасида тақсимланади;

Ўзбекистон Республикасида доимий муассаса орқали фаолият олиб борувчи норезидентлар давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйиш чоғида муҳр эскизларини кейинчалик тасдиқлаш учун тақдим этадилар, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг тижорат банкларида талаб қилиб олинадиган депозит ҳисобварақларини очадилар.


7. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Бюджет ташкилотларини маблағ билан таъминлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида" 1999 йил 3 сентябрдаги 414-сон қарори 4-бандининг;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "2001-2002 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига қабул тўғрисида" 2001 йил 12 июндаги 250-сон қарори 9-бандининг амал қилиш муддати 2015 йилнинг 1 январига қадар узайтирилсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасида 2010 йилгача бўлган даврда хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантиришни жадаллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2007 йил 21 майдаги ПҚ-640-сон қарори 6-банди иккинчи хатбошисининг амал қилиши 2010 йилнинг 1 январидан бошлаб солиқ консультантлари ташкилотлари - кичик корхоналар ва микрофирмаларга татбиқ этилсин.


14. Маҳаллий давлат ҳокимияти ва давлат бошқаруви органларининг барча даражалардаги маҳаллий бюджетлар даромадлари ва харажатларини шакллантиришдаги роли, мустақиллиги ва масъулиятини ошириш, маҳаллий бюджетларнинг Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидаги улушини кўпайтириш мақсадида қуйидаги умумдавлат солиқлари:

сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ;

юридик ва жисмоний шахсларнинг тадбиркорлик фаолияти айрим турлари бўйича қатъий белгиланган солиқ;

юридик шахс бўлмаган тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахслардан олинадиган қатъий белгиланган солиқ;

республикада ишлаб чиқариладиган пиво ва ўсимлик ёғига акциз солиғи бўйича тушумлар тўлиқ миқдорда маҳаллий бюджетлар даромадларига ўтказилади.


15. 2010 йил учун:

Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг даромад ва харажат ҳажмлари, республика бюджетидан дотациялар ва субвенцияларнинг чекланган миқдорлари 26-иловага* мувофиқ;

Қорақалпоғистон Республикаси бюджетига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бюджетларига умумдавлат солиқлари тушумларидан ажратмалар нормативлари 27-иловага* мувофиқ;

республика бюджети, Қорақалпоғистон Республикаси бюджетининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг нақд пул касса айланмасининг йўл қўйиладиган энг кам миқдорлари 28-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳамда вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда жойларда янги ишлаб чиқаришларни ташкил этиш ва амалда ишлаб турганларини ривожлантириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик, хизмат кўрсатиш соҳаси ривожлантирилишини рағбатлантириш йўли билан аҳоли бандлигини ошириш, шунингдек бюджет ташкилотларининг харажатлари ва тармоқларини мақбуллаштиришни назарда тутган ҳолда маҳаллий бюджетларнинг дотацияга муҳтожлигини камайтириш бўйича аниқ мақсадга йўналтирилган ишларни давом эттирсин.


16. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига:

тегишли бюджетларга дотациялар, субвенциялар ва ссудалар (даромадлар ва харажатлар ўртасидаги вақтинчалик касса тафовутларини қоплаш учун) ажратишда уларнинг миқдорларини ҳудудлар бўйича барча солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг тўлиқ тушишидан, шунингдек ҳисоблаб ёзилган иш ҳақи, стипендиялар, нафақалар ва уларга тенглаштирилган тўловлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг биринчи навбатдаги харажатларини сўзсиз молиялаштириш зарурлигидан келиб чиққан ҳолда аниқлаштириш;

республика бюджетидан Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ҳамда Андижон, Жиззах, Самарқанд, Сурхондарё ва Хоразм вилоятлари маҳаллий бюджетларига бериладиган даромадларнинг тасдиқланган ҳажмларига ушбу ҳудудларда шаклланадиган солиқ тушумларини ҳисобга олиб, даромадлар ва харажатлар ўртасида вужудга келадиган касса бўйича тафовутларни ўзаро ҳисоб-китоб қилиш орқали тартибга солган ҳолда аниқлаштиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.


17. 2010 йил учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг захира жамғармалари миқдорлари 29-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.


19. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда 2010 йилдан бошлаб бир нафар ўқувчига (тарбияланувчига) харажатларнинг базавий меъёрларидан келиб чиққан ҳолда мактабгача тарбия болалар муассасалари, умумтаълим мактаблари, академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларининг бюджетини режалаштириш ва харажатларини молиялаштириш тартибини республиканинг барча ҳудудларидаги мазкур муассасаларга татбиқ этсин ҳамда бюджетни режалаштириш ва молиялаштиришнинг янги тартибига ўтказиладиган ҳар бир бюджет ташкилотига молиялаштириш меъёрлари етказилишини таъминласин.


20. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ҳамда Молия вазирлигининг 2010 йил 1 январдан бошлаб Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими марказининг марказлаштирилган бухгалтерияларини тугатиш ва уларнинг негизида:

Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар молия бошқармалари тузилмасида 2 тадан штат бирлигига эга бўлган ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини молиялаштириш шуъбаларини;

ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармалари тузилмасида 2 тадан штат бирлигига эга бўлган молия-бухгалтерия хизматини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.


21. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда:

бир ой муддатда ихтисослаштирилган мактабгача тарбия болалар муассасалари (гуруҳлари)ни хатловдан ўтказсин ва амалдаги талаб-эҳтиёжга ҳамда тарбияланувчиларнинг тегишли контингенти мавжудлигига қараб, уларнинг фаолиятини танқидий таҳлил қилсин;

хатлов натижаларига кўра 2010 йилнинг 1 мартига қадар ихтисослаштирилган мактабгача тарбия болалар муассасалари (гуруҳлари) тармоғини мақбуллаштириш ҳамда мазкур муассасаларнинг раҳбар ва педагог ходимларини рағбатлантириш тизимини такомиллаштириш бўйича Ҳукумат қарори лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


22. 2010 йилнинг 1 сентябридан бошлаб, тегишли сарф-харажатларни бюджет маблағлари ва қисман - базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида ота-оналарнинг ҳар ой тўлайдиган маблағи ҳисобидан молиялаштирилган ҳолда олимпия захиралари коллежларининг ўқувчилари учун бепул (имтиёзли) овқатланиш жорий қилинсин. Бунда ҳар бир олимпия захиралари коллежида ўқувчилар умумий контингентининг 30 фоизидан ошмайдиган миқдорда кам таъминланган оилалардан бўлган ўқувчиларнинг ота-оналари пул тўлашдан озод қилинишлари назарда тутилсин.

Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Молия вазирлиги 2010 йилнинг 1 апрелига қадар олимпия захиралари коллежларида бепул (имтиёзли) овқатланиш сарф-харажатларини қисман қоплашга ота-оналар томонидан пул тўлаш тартиби тўғрисидаги Низомни ишлаб чиқиб, шунингдек овқатланиш нормалари ва ўқувчиларни бепул (имтиёзли) овқат билан таъминлаш назарда тутилган олимпия захиралари коллежлари рўйхатини тузиб, белгиланган тартибда тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

23. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2010 йилнинг 1 январидан бошлаб, белгиланган тартибда:

фуқароларнинг айрим тоифаларига уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича имтиёзлар ўрнига қонун ҳужжатларида назарда тутилган ойлик компенсация пул тўловларини;

бола туғилганида бериладиган бир йўла нафақаларни Давлат бюджети маблағларидан молиялаштиришни таъминласин.

24. 2010 йилга шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ ишловчи аёлларга ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақалар тўлаш иш берувчилар ҳисобидан амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги бюджет ташкилотларида ишловчи аёлларга ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақалар тўлаш тегишли бюджетлар маблағлари ҳисобидан молиялаштирилишини таъминласин.

25. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси билан биргаликда 2010 йилдан бошлаб божхона тўловлари бўйича тушумларнинг ғазначилик ҳисобварағига ўтказилиши тартибини жорий этиш тадбирлари амалга оширилишини таъминласин;

вазирликлар ва идораларнинг барча бюджетдан ташқари жамғармалари, шу жумладан, бюджет ташкилотларини ривожлантириш жамғармалари маблағларига нисбатан Давлат бюджетининг ғазначилик ижроси тартиби жорий этилсин;

бир ой муддатда вазирликлар ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига йўналтириладиган давлат божлари, йиғимлар ва солиққа доир бўлмаган тўловлар, маъмурий ҳамда молиявий санкциялар ажратмаларининг Давлат бюджетига келиб тушадиган улушини пропорционал оширган ҳолда, уларнинг 20 фоизгача камайтирилишини ҳисобга олиб, ажратмалар миқдорларини қайта кўриб чиқиш тўғрисидаги таклифларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

26. 2009 йилги макроиқтисодий кўрсаткичларнинг ўзгариши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2009 йилги Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг асосий параметрларини қуйидаги ҳажмларда аниқлаштириш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин:

бюджет камомади ялпи ички маҳсулот ҳажмига нисбатан 0,5 фоиз бўлгани ҳолда, Давлат бюджети даромадлари 10 421,4 млрд. сўм, харажатлари - 10 658,9 млрд. сўм миқдорида;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг даромадлари 4 296,5 млрд. сўм (шу жумладан, Давлат бюджетидан дотация - 230,0 млрд. сўм, шунингдек 2009 йил 1 январдаги ҳолатига кўра республика бюджети қолдиқлари ҳисобига айланма касса нақд пулининг тўлдирилиши - 140 млрд. сўм) ва харажатлар - 4 063,9 млрд. сўм миқдорида;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармасининг даромадлари 522,0 млрд. сўм ва харажатлари - 522,0 млрд. сўм миқдорида.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Молия вазирлигининг Ғазначилиги бюджет ташкилотлари ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан биргаликда 2010 йилнинг январь ойида, ўтказилган операцияларни 2009 йилги Давлат бюджетининг ижроси тўғрисидаги ҳисоботда акс эттирган ҳолда, 2009 йилги Давлат бюджети ижроси бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда якуний операциялар ўтказсин.


27. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Иқтисодиёт вазирлиги билан биргаликда макроиқтисодий кўрсаткичлар прогнози ҳар чоракда бажарилишини ва Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг 2010 йилги ижросини таҳлил этиш натижалари бўйича, зарур ҳолларда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига Давлат бюджетининг асосий параметрларини белгиланган камомад доирасида аниқлаштиришга доир таклифлар киритсин.


28. 2010 йилнинг 1 январидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

2010 йилнинг 1 январидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг айрим қарорларига 31-иловага мувофиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин.


29. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Адлия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.

Вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари бир ҳафта муддатда илгари қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


30. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                       И. Каримов



*) 1-6, 26-29-иловалар берилмайди



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 52-сон, 560-модда.























































Время: 0.1968
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск