Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Кредитлаш /

Марказий банк Бошқарувининг 33/2-сон, Молия вазирлигининг 112-сон "Тижорат банклари томонидан кичик бизнес субъектларига бюджетдан ташқари жамғармалар ва "Микрокредитбанк" кредит линиялари ҳисобидан микрокредитлар бериш тартиби тўғрисидаги низом"га қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги 21.11.2009 й. Қарори (АВ томонидан 30.12.2009 й. 1548-4-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

30.12.2009 й.

N 1548-4

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

21.11.2009 й.

N 33/2


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

21.11.2009 й.

N 112


ҚАРОРИ



"Тижорат банклари томонидан кичик бизнес

субъектларига бюджетдан ташқари жамғармалар

ва "Микрокредитбанк" кредит линиялари ҳисобидан

микрокредитлар бериш тартиби тўғрисидаги низом"га

қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида


(2010 йил 9 январдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномаси, 1995 й., 12-сон, 247-модда) ҳамда "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, 5-6-сон, 54-модда) қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Молия вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Молия вазирлигининг 2005 йил 31 декабрдаги 273-В, 111-сонли қарори (рўйхат рақами 1548, 2006 йил 21 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 йил, 8-сон, 60-модда) билан тасдиқланган "Тижорат банклари томонидан кичик бизнес субъектларига бюджетдан ташқари жамғармалар ва "Микрокредитбанк" кредит линиялари ҳисобидан микрокредитлар бериш тартиби тўғрисида"ги низомга иловага мувофиқ қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.



Марказий банк раиси                                                    Ф. Муллажонов



Молия вазири                                                                Р. Азимов






Қарорга

ИЛОВА


"Тижорат банклари томонидан кичик бизнес

субъектларига бюджетдан ташқари жамғармалар

ва "Микрокредитбанк" кредит линиялари ҳисобидан

микрокредитлар бериш тартиби тўғрисида"ги низомга

киритилаётган қўшимча ва ўзгартиришлар


1. 1-банднинг тўққизинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"бюджетдан ташқари жамғармалар - Иш билан таъминлашга кўмаклашиш давлат жамғармаси, Деҳқон ва фермер хўжаликларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси, Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси ҳузуридаги Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва корхоналарни таркибий ўзгартириш жамғармаси ҳамда собиқ "Бизнес Фонд"га қарашли кредит линияларининг АТ "Микрокредитбанк"га қайтарилиши натижасида шаклланадиган АТ "Микрокредитбанк" (қуйида - Микрокредитбанк) имтиёзли кредит ресурслари".


2. 39-банд қуйидаги таҳрирдаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Кичик ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни рағбатлантириш Республика мувофиқлаштирувчи кенгаши қарори билан белгиланган туманлардаги лойиҳаларни молиялаштириш учун Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси ҳузуридаги Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва корхоналарни таркибий ўзгартириш жамғармаси кредит линиялари ҳисобидан бериладиган микрокредитлар Марказий банкнинг амалдаги қайта молиялаш ставкасининг 50 фоизи миқдорида ажратилади".


3. 45-банд қуйидаги таҳрирдаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси ҳузуридаги Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва корхоналарни таркибий ўзгартириш жамғармаси билан бош банк ўртасида тузиладиган бош келишув Кичик ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни рағбатлантириш Республика мувофиқлаштирувчи кенгаши билан келишилган ҳолда амалга оширилади. Бунда ушбу жамғарма томонидан очилган кредит линиялари ҳисобидан микрокредитлар Кичик ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни рағбатлантириш бўйича Республика мувофиқлаштирувчи Кенгаши қарори билан белгиланган туманлардаги лойиҳаларни молиялаштириш учун йўналтирилади".


4. Мазкур қўшимча ва ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси, Савдо-саноат палатаси ва Ўзбекистон фермер хўжаликлари уюшмаси билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 52-сон, 584-модда.



































Время: 0.1927
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск