Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Фан /

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси 13-сон, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги 80-К/К-сон, Молия вазирлигининг 116-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 18 августдаги 233-сон қарори билан тасдиқланган Бюджет маблағлари ҳисобига фундаментал, амалий тадқиқотлар ва инновацион ишларнинг илмий-техника дастурларини амалга оширишда қатнашувчи илмий-тадқиқот муассасалари илмий ва раҳбар ходимларининг базавий лавозим маошлари миқдорларини ўзгартириш тўғрисида"ги 16.12.2009 й. Қарори (АВ томонидан 22.12.2009 й. 2057-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

22.12.2009 й.

N 2057

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ

ФАН ВА ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИ

РИВОЖЛАНТИРИШНИ

МУВОФИҚЛАШТИРИШ

ҚЎМИТАСИНИНГ

16.12.2009 й.

N 13


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МЕҲНАТ ВА АҲОЛИНИ

ИЖТИМОИЙ МУҲОФАЗА

ҚИЛИШ ВАЗИРЛИГИНИНГ

16.12.2009 й.

N 80-Қ/Қ


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

16.12.2009 й.

N 116


ҚАРОРИ



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

2009 йил 18 августдаги 233-сон қарори билан тасдиқланган

Бюджет маблағлари ҳисобига фундаментал, амалий тадқиқотлар

ва инновацион ишларнинг илмий-техника дастурларини амалга

оширишда қатнашувчи илмий-тадқиқот муассасалари илмий ва

раҳбар ходимларининг базавий лавозим маошлари

миқдорларини ўзгартириш тўғрисида


(2010 йил 1 январдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 16 ноябрдаги ПФ-4152-сон "Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида"ги Фармони (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 47-сон, 506-модда) ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 18 августдаги 233-сон "Илмий ходимлар меҳнатини янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорини (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 34-сон, 370-модда) бажариш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 18 августдаги 233-сон қарори билан тасдиқланган Бюджет маблағлари ҳисобига фундаментал, амалий тадқиқотлар ва инновацион ишларнинг илмий-техника дастурларини амалга оширишда қатнашувчи илмий-тадқиқот муассасалари илмий ва раҳбар ходимларининг базавий лавозим маошлари миқдорлари иловага мувофиқ ўзгартирилсин.


2. Бюджет маблағлари ҳисобига фундаментал, амалий тадқиқотлар ва инновацион ишларнинг илмий-техника дастурларини амалга оширишда қатнашувчи илмий-тадқиқот ва таълим муассасалари 2009 йил 1 декабрдан илмий ва раҳбар ходимларнинг базавий лавозим маошлари миқдори ўзгарганлигини ҳисобга олиб 2009 йилнинг охирига қадар иш ҳақларини қайта ҳисоблаб тўланишини таъминласинлар.


3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2009 йил 22 сентябрдаги 11, 59 Қ/Қ, 96-сонли "Бюджет маблағлари ҳисобига фундаментал, амалий тадқиқотлар ва инновацион ишларнинг илмий-техника дастурларини амалга оширишда қатнашувчи илмий-тадқиқот муассасалари илмий ва раҳбар ходимларининг базавий лавозим маошлари миқдорини ўзгартириш тўғрисида"ги (рўйхат рақами 2019, 2009 йил 16 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлар тўплами, 2009 й., 43-сон, 459-модда) қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгач кучга киради.



Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги

Фан ва технологияларни

ривожлантиришни мувофиқлаштириш

қўмитаси ижро аппарати раҳбари                                        М. Каримов



Меҳнат ва аҳолини ижтимоий

муҳофаза қилиш вазири в.б.                                                 А. Хаитов



Молия вазири                                                                        Р. Азимов






Қарорга

ИЛОВА


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

2009 йил 18 августдаги 233-сон қарори билан тасдиқланган

Бюджет маблағлари ҳисобига фундаментал, амалий

тадқиқотлар ва инновацион ишларнинг илмий-техника

дастурларини амалга оширишда қатнашувчи

илмий-тадқиқот муассасалари илмий ва раҳбар

ходимларининг базавий лавозим маошлари

МИҚДОРЛАРИ

Т/р.


Лавозимларнинг номи


Базавий лавозим

маошларининг

миқдори, сўм


1.

Институт директори




профессор


582 443


фан доктори


558 780


фан номзоди


535 247

2.

Директорларнинг илмий ишлар бўйича ўринбосари, институт ва бошқа илмий муассасалар филиалининг директори




профессор


535 247


фан доктори


516 230


фан номзоди


493 135

3.

Институтнинг илмий котиби, Илмий-тадқиқот лабораторияси (бўлими) мудири




фан доктори ёки профессор


516 230


катта илмий ходим ёки доцент илмий унвонига эга бўлган фан номзоди


493 135


илмий унвонга эга бўлмаган фан номзоди


474 246

4.

Филиал ва бошқа илмий муассасалар директорининг илмий ишлар бўйича ўринбосари




фан доктори ёки профессор


493 135


катта илмий ходим ёки доцент илмий унвонига эга бўлган фан номзоди


474 246


илмий унвонга эга бўлмаган фан номзоди


455 253

5.

Бош илмий ходим




профессор илмий унвонига эга бўлган фан доктори


493 135


катта илмий ходим ёки доцент илмий унвонига эга бўлган фан доктори


474 246


илмий унвонга эга бўлмаган фан доктори


455 253

6.

Етакчи илмий ходим




илмий унвонга эга бўлган фан доктори


474 246


илмий унвонга эга бўлмаган фан доктори


455 253


илмий унвонга эга бўлган фан номзоди


432 785

7.

Катта илмий ходим




илмий унвонга эга бўлган фан номзоди


432 785


илмий унвонга эга бўлмаган фан номзоди


410 573


илмий даражага эга бўлмаган


388 856

8.

Кичик илмий ходим




фан номзоди


410 573


илмий даражага эга бўлмаган (2 йилдан ортиқ илмий фаолият тажрибасига эга бўлган)


388 856


илмий даражага эга бўлмаган (2 йилгача илмий фаолият тажрибасига эга бўлган)


367 320

9.

Тажриба орттирувчи тадқиқотчи


324 089

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 52-сон, 581-модда.
































Время: 0.2116
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск