Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ташқи иқтисодий фаолият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Халқаро кўргазмалар, танловлар, савдолар, кимошди савдолари, ярмаркалар /

Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси дирекцияси фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 28.12.2009 й. 335-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2009 йил 28 декабрдаги

335-сон қарорига

ИЛОВА


Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо

вазирлиги ҳузуридаги Халқаро саноат ярмаркаси

ва Кооперация биржаси дирекцияси фаолиятини

ташкил этиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришни чуқурлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2009 йил 1 декабрдаги ПҚ-1236-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси дирекцияси (кейинги ўринларда Дирекция деб аталади) фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.

2. Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси, ҳудудий ва тармоқ саноат ярмаркалари ҳамда улар доирасида мамлакатимизда ишлаб чиқарилган истеъмол товарлари ярмаркалари (кейинги ўринларда Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси деб аталади) хўжалик юритувчи субъектларни, шу жумладан хорижий харидорларни республикада ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар тўғрисида кенг хабардор қилиш, шерикларни излаб топишда ҳамда ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотларни етказиб бериш юзасидан мамлакатимиз ишлаб чиқарувчилари ўртасида хўжалик шартномалари, шунингдек маҳсулотларни экспортга етказиб бериш учун шартномалар тузишда ёрдам кўрсатиш мақсадида ҳар йили ўтказилади.

3. Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси дирекцияси фаолиятини ташкил этишда давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ўзаро ҳамкорлиги билан боғлиқ масалаларни мувофиқлаштириш Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасининг доимий фаолият кўрсатувчи ташкилий қўмитаси (кейинги ўринларда Ташкилий қўмита деб аталади) томонидан амалга оширилади.

Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасини тайёрлаш ва ўтказиш Ташкилий қўмита томонидан тасдиқланадиган комплекс чора-тадбирлар асосида амалга оширилади.


4. Дирекция:

мустақил юридик шахс ҳисобланади ва давлат корхонаси шаклида ташкил этилади, банкларда ҳисоб рақамларига, белгиланган намунадаги муҳрга ва штампга эга бўлади;

Ташкилий қўмитанинг ишчи органи функцияларини бажаради ҳамда Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси доирасида тузилган шартномалар (контрактлар)ни рўйхатдан ўтказишда, ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотларни етказиб бериш юзасидан шартномалар (контрактлар) тузишда хўжалик юритувчи субъектларга кўмаклашиш хизматлари учун ундириладиган воситачилик ҳақи, халқаро молиявий институтлар ва донор ташкилотларнинг грант маблағлари, ҳомийлик ёрдами, шунингдек қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига молиялаштирилади.


5. Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги Дирекциянинг муассиси ҳисобланади.


II. ДИРЕКЦИЯНИНГ ВАЗИФАЛАРИ ВА ФУНКЦИЯЛАРИ


6. Қуйидагилар Дирекциянинг асосий вазифалари ҳисобланади:

Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасининг ҳар йили ўтказилишини ташкил этиш;

ҳар йили ўтказиладиган Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасини, унинг ишида қатнашадиган мамлакатимиз корхоналарини ва улар ишлаб чиқарадиган маҳсулотларни, шу жумладан, маҳаллийлаштириладиган маҳсулотларни кенг реклама қилишни, шу жумладан, хорижий фойдаланувчилар фойдаланадиган ахборот ресурслари орқали реклама қилишни ташкил этиш;

потенциал хорижий харидорларни Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасига жалб этиш ва уларнинг қатнашишини кенгайтириш ишини тизимли асосда олиб бориш;

биржалар ва ярмаркаларда хорижий шериклар билан экспорт-импорт битишувларини кенгайтириш, маҳсулот экспорти бўйича икки томонлама ҳукуматлараро битимлардан аста-секин воз кечиш, биржа ва ярмарка савдолари майдончаларида тузиладиган экспорт контрактларини расмийлаштиришда маҳаллий корхоналарга кўмаклашиш йўли билан маҳаллий товарлар ва хизматларни экспорт қилишнинг бозор принциплари ва механизмларини кучайтириш тадбирларини амалга ошириш;

шериклар излаб топишда ва ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотни етказиб бериш юзасидан маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ўртасида хўжалик шартномалари тузишда ҳамда маҳсулотни экспортга етказиб бериш учун шартномалар тузишда кўмаклашиш;

Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси доирасида тузиладиган шартномалар (контрактлар)ни таҳлил қилиш ва тегишли лойиҳаларни Маҳаллийлаштириш дастурига киритиш бўйича таклифларни шакллантириш, уларни Иқтисодиёт вазирлигига тақдим этиш;

ишлаб чиқарилаётган маҳсулотнинг, шу жумладан, маҳаллийлаштириладиган маҳсулотнинг ягона ахборот базасини шакллантириш ва доимий равишда янгилаб бориш, Ўзбекистон саноат корхоналари маҳсулотларининг ҳар йили янгиланадиган каталогларини электрон ва қоғоз форматда нашр этиш;

Ташкилий қўмита қарорларини амалга ошириш.


7. Дирекция ўзига юкланган вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:

ишлаб чиқарилаётган, импорт қилинаётган ва мамлакатимиз корхоналари базасида ишлаб чиқариш мумкин бўлган ўзлаштирилиши истиқболли товарлар, шунингдек ўзлаштирилган маҳсулотнинг потенциал истеъмолчилари бўлган хорижий корхоналар тўғрисидаги доимий равишда янгилаб бориладиган маълумотларнинг ахборот базасини юритиш ва Интернет тармоғига жойлаштириш;

мамлакатимиз ишлаб чиқарувчиларини ички бозорда эҳтиёж мавжуд бўлган товарлар, бутловчи буюмлар ва материаллар, шунингдек товарларни ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришда бериладиган давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида аниқ тарзда хабардор қилиш;

ишлаб чиқариш алоқаларини йўлга қўйиш учун мамлакатимиздаги потенциал маҳсулот ишлаб чиқарувчиларнинг импорт қилинадиган маҳсулотларга ўхшаш маҳсулот истеъмолчилари билан амалий учрашувлари ва музокараларини ташкил этиш;

биргаликдаги ишлаб чиқариш фаолиятини ва кооперация алоқаларини йўлга қўйиш мақсадида республика ишлаб чиқарувчиларининг бошқа маҳаллий ишлаб чиқарувчилар, потенциал хорижий шериклар билан музокаралари ва тақдимотларини ташкил этишга кўмаклашиш;

республика хўжалик юритувчи субъектларини Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасини ўтказиш саналари, тартиби ва уларда қатнашиш шартлари тўғрисида ўз вақтида хабардор қилиш;

ташкил этилаётган Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасида хўжалик юритувчи субъектларнинг - ишлаб чиқарувчиларнинг, биринчи навбатда республика корхоналари томонидан импорт қилинадиган маҳсулотга ўхшаш маҳсулотларни ишлаб чиқарувчиларнинг, шунингдек республикада ишлаб чиқаришни ўзлаштириш мақсадга мувофиқ бўлган товарларни импорт қилувчи корхоналарнинг кенг тақдим этилишини таъминлаш;

потенциал хорижий харидорларни Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасига кенг жалб этиш тадбирларини амалга ошириш;

миллий ишлаб чиқарувчиларга шериклар излаб топишда ва Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси доирасида ўзи ишлаб чиқарган маҳсулотни етказиб бериш, шу жумладан, экспортга етказиб бериш юзасидан шартномалар тузишда кўмаклашиш;

Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси доирасида хўжалик юритувчи субъектлар билан тузилган шартномаларни рўйхатдан ўтказиш ва уларнинг реестрини юритиш, шунингдек бундай шартномалар қатнашчиларига ушбу реестрдан кўчирмалар бериш;

Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси, ҳудудий ва тармоқ саноат ярмаркалари доирасида истеъмол қилишга мўлжалланган маҳсулотларни етказиб бериш юзасидан тузилган шартномаларни рўйхатдан ўтказиш;

Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси доирасида тузилган шартномалар бажарилиши мониторингини олиб бориш;

Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси доирасида тузилган шартномалар (контрактлар)ни ўрганиб чиқиш йўли билан тегишли лойиҳаларни Маҳаллийлаштириш дастурига киритишга доир таклифлар тайёрлаш;

тармоқ ва минтақавий саноат ярмаркалари ташкилотчиларига уларни ўтказишда методик ёрдам кўрсатиш;

саноат кооперацияси алоқаларини чуқурлаштиришга ва саноат кооперацияси ҳамда замонавий технологияларни ўзлаштириш асосида маҳсулотлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришни кенгайтиришга йўналтирилган тадбирлар бўйича ахборотларни тадбиркорлар ва аҳоли ўртасида кенг ёйишни таъминлаш учун оммавий ахборот воситаларида материаллар ва таҳлилий шарҳлар эълон қилиш;

шунга ўхшаш тадбирларни ўтказишга оид халқаро тажрибани ўрганиш ҳамда ишлаб чиқариш кооперациясини кенгайтириш, Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасини тайёрлаш ва ўтказиш масалалари бўйича Ташкилий қўмитага таклифлар киритиш;

белгиланган тартибда унга юкланган бошқа функциялар.


8. Дирекция ўз вазифалари ва функцияларини амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, корхоналар билан ўзаро ҳамкорлик қилади.



III. ДИРЕКЦИЯНИНГ ДАВЛАТ ВА ХЎЖАЛИК

ОРГАНЛАРИ БИЛАН ЎЗАРО ҲАМКОРЛИК

ҚИЛИШ ТАРТИБИ


9. Дирекциянинг фаолиятини самарали ташкил этиш учун Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси, Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, хўжалик бошқаруви органлари ва корхоналар Дирекцияга зарур ахборот материалларини тақдим этадилар.

10. Бошланғич ахборотларни тўплаш ва таҳлил қилишда, шунингдек кейинчалик маълумотлар базасини Дирекцияга тақдим этишда вазирликлар, идоралар ва корхоналарнинг ўзаро ҳамкорлик қилиш тартиби Ташкилий қўмита томонидан тасдиқланади.



IV. ДИРЕКЦИЯНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ ВА ЖАВОБГАРЛИГИ


11. Дирекция ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун ўз ваколатлари доирасида қуйидаги ҳуқуқларга эга:

ишлаб чиқариш кооперациясини кенгайтириш, Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасини тайёрлаш ва ўтказиш масалалари бўйича таклифларни Ташкилий қўмитага киритиш;

вазирликлар, идоралар ва корхоналардан Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси доирасида тузилган шартномалар (контрактлар)нинг бажарилиши тўғрисидаги ахборотларни олиш;

қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳуқуқлар.


12. Дирекция:

ишлаб чиқарилаётган, импорт қилинаётган ва ўзлаштирилиши истиқболли бўлган товарлар, шунингдек бунинг учун ишлаб чиқариш ва технологик ресурсларга эга бўлган мамлакатимиз корхоналари, бундай товарларни ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришда бериладиган давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги доимий равишда янгилаб бориладиган маълумотларнинг ахборот базаси юритилиши ва Интернет тармоғига жойлаштирилиши;

тармоқлараро ва тармоқ ички ишлаб чиқариш алоқаларини йўлга қўйиш ва мустаҳкамлашга кўмаклашиш чора-тадбирлари самарали амалга оширилиши ҳамда ушбу Низом билан юкланган вазифалар ва функциялар доирасида хўжалик юритувчи субъектларнинг буюртмалар портфели шакллантирилиши;

Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасини тайёрлаш ва ўтказиш бўйича комплекс тадбирларнинг ўз вақтида келишилиши ва Ташкилий қўмита томонидан тасдиқланиши;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, корхоналар, шу жумладан, хорижий корхоналарнинг Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасини ўтказиш муддатлари тўғрисида ўз вақтида хабардор қилиниши;

Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси доирасида хўжалик юритувчи субъектлар билан тузилган шартномаларнинг ўз вақтида рўйхатдан ўтказилиши ва уларнинг реестри юритилиши, шунингдек бундай шартномаларнинг қатнашчиларига ушбу реестрдан кўчирмалар берилиши;

қонун ҳужжатларига мувофиқ Дирекцияга юкланган бошқа вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилиши учун жавоб беради.



V. ДИРЕКЦИЯ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


13. Дирекцияга Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазири томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган директор бошчилик қилади.

14. Директор:

Дирекция фаолиятига умумий раҳбарлик қилади ва Дирекцияга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;

Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасини ўтказиш билан боғлиқ тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши юзасидан назоратни таъминлайди;

бўлимлар тўғрисидаги низомларни тасдиқлайди ва Дирекция ходимлари ўртасида вазифаларни тақсимлайди;

Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазири билан келишган ҳолда штатлар жадвалини тасдиқлайди, Дирекция ходимларини лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади;

Дирекция номидан хўжалик шартномалари ва бошқа шартномалар тузади;

Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирининг топшириқларига мувофиқ бошқа функцияларни бажаради.

15. Дирекция қуйидаги учта бўлимдан иборат бўлади:

а) Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасини ўтказишни ташкил этиш бўлими;

б) ахборот-таҳлилий таъминлаш, реклама, маълумотлар базасини юритиш ва тузилган контрактлар мониторинги бўлими;

в) хўжалик юритувчи субъектлар билан ишлаш ва хўжалик юритувчи субъектлар, шу жумладан хорижий харидорлар ва маҳаллийлаштириладиган маҳсулот буюртмачилари ўртасидаги ишлаб чиқариш-кооперация алоқаларини йўлга қўйишга кўмаклашиш бўлими.


16. Ташқи савдо вазири Дирекция тузилмасига ва ходимлари сонига ходимларнинг белгиланган сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида ўзгартиришлар киритиши мумкин.


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 52-сон, 573-модда.



































Время: 0.1427
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск