ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари / 2009 й. /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.12.2009 й. 336-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

28.12.2009 й.

N 336



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон

Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи

тузилмасини қисман ўзгартириш тўғрисида" 2009 йил

13 ноябрдаги ПҚ-1227-сон қарори)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасини қисман ўзгартириш тўғрисида" 2009 йил 13 ноябрдаги ПҚ-1227-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ижро этувчи аппаратининг бошқарувчиси Д.О. Мусаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                             Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2009 йил 28 декабрдаги

336-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим

қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар

3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар департаментини ташкил этиш тўғрисида" 2001 йил 5 мартдаги 112-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 3-сон, 16-модда):


а) 4-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошидагиқтисодиёт ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти" сўзлари "Ташқи иқтисодий фаолият, хорижий инвестицияларни жалб этиш ва ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш масалалари ахборот-таҳлил департаменти" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 5-банднинг биринчи хатбошидагиқтисодиёт ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти" сўзлари "Ташқи иқтисодий фаолият, хорижий инвестицияларни жалб этиш ва ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш масалалари ахборот-таҳлил департаменти" сўзлари билан алмаштирилсин.

5. Вазирлар Маҳкамасининг "Таълим секторини ривожлантириш дастури" лойиҳасини Осиё тараққиёт банки иштирокида амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2003 йил 19 февралдаги 92-сон қарорига 4-иловадагиқтисодиёт ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаментининг" сўзлари "Макроиқтисодий ривожлантириш, иқтисодиётдаги таркибий ўзгартиришлар ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаментининг" сўзлари билан алмаштирилсин.

8. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистоннинг дренаж лойиҳаси. Жанубий Қорақалпоғистондан дренаж ўтказиш" лойиҳасини Жаҳон банки иштирокида амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2004 йил 26 январдаги 37-сон қарорига 5-иловадаги "Нурмуродов М.Б. - Молия вазири ҳамда Иқтисодиёт ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаментининг" сўзлари "Ғуломов Р.А. - Молия вазирининг биринчи ўринбосари ҳамда Макроиқтисодий ривожлантириш, иқтисодиётдаги таркибий ўзгартиришлар ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаментининг" сўзлари билан алмаштирилсин.

15. Вазирлар Маҳкамасининг "Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарга бериладиган имтиёзларнинг рағбатлантирувчи ролини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2006 йил 1 майдаги 74-сон қарорига иловада:

"Хўжаев Б.А." сўзи "Бекенов С.Х." сўзи билан алмаштирилсин;

"Ашрафхонов Б.Б." сўзи "Ғуломов Р.А." сўзи билан алмаштирилсин;

"Асқаров М.А. - Вазирлар Маҳкамаси Иқтисодиёт ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти мудирининг ўринбосари" сўзлари "лавозимига кўра - Вазирлар Маҳкамаси Ташқи иқтисодий фаолият, хорижий инвестицияларни жалб этиш ва ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш масалалари ахборот-таҳлил департаментининг мудири" сўзлари билан алмаштирилсин;

"вазири вазифасини бажарувчи" сўзлари "вазирининг биринчи ўринбосари" сўзлари билан алмаштирилсин;

"Қосимов Н.С." сўзи "лавозимига кўра" сўзлари билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги изоҳ қўшилсин:

"Изоҳ. Ишчи гуруҳ аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда унинг таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган шахслар киритилади".


16. Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 7 июндаги 110-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2007 й., 6-сон, 34-модда) билан тасдиқланган Инвестиция лойиҳалари ҳужжатларини ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 14-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"14. Вазирлар Маҳкамасининг тегишли Ахборот-таҳлил департаменти ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ шакл бўйича лойиҳанинг ДТИА (ДТИҲ)ни тасдиқлаш тўғрисидаги ҳужжатни уч кун муддатда тайёрлайди ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи иқтисодий фаолият, хорижий инвестицияларни жалб этиш ва ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш масалалари комплекси раҳбари билан икки кун муддатда келишиш учун Ташқи иқтисодий фаолият, хорижий инвестицияларни жалб этиш ва ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш масалалари ахборот-таҳлил департаментига беради";


б) 27-банднинг учинчи хатбошидаги "Вазирлар Маҳкамаси Иқтисодиёт ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти" сўзлари "Ташқи иқтисодий фаолият, хорижий инвестицияларни жалб этиш ва ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш масалалари ахборот-таҳлил департаменти" сўзлари билан алмаштирилсин.


18. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 10 мартдаги 61-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 3-сон, 19-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг тикланиш ва тараққиёт жамғармаси инвестиция лойиҳаларини биргаликда молиялаштириш учун тижорат банкларига кредит линияларини очиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 34-банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"34. Вазирлар Маҳкамасининг тегишли Ахборот-таҳлил департаменти уч кун муддатда ушбу Низомга 2-иловага асосан шакл бўйича лойиҳанинг ТИАни тасдиқлаш тўғрисида ҳужжат тайёрлайди ҳамда Макроиқтисодий ривожлантириш, иқтисодиётдаги таркибий ўзгартиришлар ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш масалалари комплекси раҳбари билан икки кун муддатда келишиш учун Вазирлар Маҳкамасининг Макроиқтисодий ривожлантириш, иқтисодиётдаги таркибий ўзгартиришлар ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаментига беради".


20. Вазирлар Маҳкамасининг "Киото Протоколининг Мусаффо ривожланиш механизми доирасида "Ўзтрансгаз" акциядорлик компаниясининг компрессор станцияларида табиий газ сизиб чиқишини камайтириш" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2009 йил 23 июндаги 175-сон қарорига иловадаги "Асқаров М.А. - Вазирлар Маҳкамаси Иқтисодиёт ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари йиғма ахборот-таҳлил департаменти мудирининг ўринбосари, Мувофиқлаштирувчи қўмита раҳбарининг ўринбосари" сўзлари "лавозимига кўра - Вазирлар Маҳкамаси Ташқи иқтисодий фаолият, хорижий инвестицияларни жалб этиш ва ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш масалалари ахборот-таҳлил департаментининг мудири, Мувофиқлаштирувчи қўмита раҳбарининг ўринбосари" сўзлари билан алмаштирилсин.


21. Вазирлар Маҳкамасининг "Халқаро молиявий институтлар, хорижий ҳукуматга қарашли молиявий ташкилотлар ва донор мамлакатларнинг маблағларини жалб этиш ва улардан самарали фойдаланиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2009 йил 12 августдаги 229-сон қарорида:


а) 1-иловадаги "Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазири" ҳамда "Иқтисодиёт ва ташқи иқтисодий алоқалар" сўзлари тегишли равишда "Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазири" ҳамда "Макроиқтисодий ривожлантириш, иқтисодиётдаги таркибий ўзгартиришлар ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Халқаро молиявий институтлар, ташкилотлар ва донор мамлакатлар билан ҳамкорлик қилиш, йирик ва стратегик муҳим инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш масалалари бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш тўғрисидаги низомнинг 7-бандидаги "Иқтисодиёт ва ташқи иқтисодий алоқалар" сўзлари "Макроиқтисодий ривожлантириш, иқтисодиётдаги таркибий ўзгартиришлар ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш" сўзлари билан алмаштирилсин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 52-сон, 574-модда.







































Время: 0.1518
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск