ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Фуқаролик ва оила қонунчилиги / Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш / Хусусийлаштирилган корхоналардан тушган маблағлардан фойдаланиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 31.12.2009 й. 343-сон "Бюджет ташкилотлари ва давлат унитар корхоналарининг асосий воситаларини ҳамда қурилиши тугалланмаган объектларини сотиш, шунингдек уларни сотишдан тушган пул маблағларини тақсимлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

31.12.2009 й.

N 343



БЮДЖЕТ ТАШКИЛОТЛАРИ

ВА ДАВЛАТ УНИТАР КОРХОНАЛАРИНИНГ

АСОСИЙ ВОСИТАЛАРИНИ ҲАМДА ҚУРИЛИШИ

ТУГАЛЛАНМАГАН  ОБЪЕКТЛАРИНИ   СОТИШ,

ШУНИНГДЕК  УЛАРНИ  СОТИШДАН  ТУШГАН

ПУЛ МАБЛАҒЛАРИНИ ТАҚСИМЛАШ ТАРТИБИ

ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ

ҲАҚИДА


Давлат мулкидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ҳамда бюджет ташкилотлари ва давлат унитар корхоналарининг асосий воситаларини ва қурилиши тугалланмаган объектларини сотишдан тушадиган пул маблағларини тақсимлаш механизмини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Бюджет ташкилотлари ва давлат унитар корхоналарининг асосий воситаларини ҳамда қурилиши тугалланмаган объектларини сотиш, шунингдек уларни сотишдан тушган пул маблағларини тақсимлаш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат мулки қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ушбу қарорга мувофиқлаштирилишини таъминласинлар.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                             Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2009 йил 31 декабрдаги

343-сон қарорига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

баъзи қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 3 сентябрдаги 414-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 9-сон, 51-модда) билан тасдиқланган Бюджет ташкилотлари харажатларини молиялаштириш (тўлаш) тартибининг 15-бандида:

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Ўтган йиллардаги дебиторлик қарзларнинг қайтарилган суммалари тегишли бюджетлар даромадларига ўтказилади (бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобига пайдо бўлганлари бундан мустасно)";

қуйидаги мазмундаги хатбошилар қўшилсин:

"Бюджет ташкилотларининг асосий воситаларини сотишдан тушадиган маблағларни тақсимлаш тартиби қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.

Товар-моддий бойликларни сотишдан олинган маблағлар бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлар бўйича талаб қилиб олинадиган депозит ҳисоб рақамларида (ёки Ғазначилик бўлинмаларида очилган шахсий ҳисоб рақамларида) жамланади ва бюджет ташкилотлари томонидан қуйидаги тартибда тақсимланади:

50 фоизи - тегишли бюджет даромадига;

50 фоизи - бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлар бўйича талаб қилиб олинадиган депозит ҳисоб рақамларида (ёки Ғазначилик бўлинмаларида очилган шахсий ҳисоб рақамларида) қолади.

Товар-моддий бойликларни сотишдан олинган бюджет ташкилотлари ихтиёрида қолдириладиган маблағлар улар томонидан фаолият соҳасига мувофиқ моддий-техник базани мустаҳкамлашга йўналтирилади".

4. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 16 октябрдаги 215-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 10-сон, 77-модда) билан тасдиқланган Давлат корхоналари тўғрисидаги низомнинг 17-бандига қуйидаги мазмундаги хатбошилар қўшилсин:

"Бунда бино ва иншоотларни (шу жумладан қурилиши тугалланмаганларни) сотиш Давлат мулки қўмитаси томонидан амалга оширилади.

Бино ва иншоотларни (шу жумладан қурилиши тугалланмаганларни) сотишдан тушган маблағлар, уларни сотиб олиш манбаларидан қатъи назар, давлат мулкини хусусийлаштиришдан олинган маблағлар тарзида, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Давлат мулки қўмитаси томонидан тақсимланади".





Вазирлар Маҳкамасининг

2009 йил 31 декабрдаги

343-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

ўз кучини йўқотган қарорлари рўйхати


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат автомототранспорт воситаларини сотиш тартиби тўғрисида" 1994 йил 28 сентябрдаги 489-сон қарори.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат автомототранспорт воситаларини жисмоний ва давлат тасарруфида бўлмаган юридик шахсларга сотиш тартибига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 1995 йил 18 августдаги 325-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1995 й., 8-сон, 29-модда).


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат автомототранспорт воситаларини сотиш тартиби тўғрисида" 1994 йил 28 сентябрдаги 489-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 1996 йил 19 сентябрдаги 326-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1996 й., 9-сон, 26-модда).


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Автомототранспорт воситаларининг олди-сотди шартномаларини расмийлаштиришни тартибга солиш тўғрисида" 2003 йил 13 январдаги 12-сон қарорига илованинг 2-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 1-сон, 4-модда).



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2009 йил, 52-сон, 578-модда.









































Время: 0.2050
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск