язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Статистика. Ҳисобот/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Умумий қоидалар/ Аҳолига кўрсатилган пулли хизматларни ҳисобга олиш Йўриқномаси (АВ томонидан 05.02.1997 й. 305-сон билан рўйхатга олинган "Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси томонидан 07.10.1996 й. 14-сон билан тасдиқланган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙҲАТГА ОЛИНГАН

05.02.1997 й.

N 305




"ЎЗИСТИҚБОЛСТАТ"

ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИ ТОМОНИДАН

ТАСДИҚЛАНГАН

07.10.1996 й.

N 14



Мазкур Йўриқнома рус тилида тасдиқланган.

Ҳужжатнинг матни Норма газетаси  ва  ахборот-қидирув

тизими   экспертлари  томонидан  ўзбек  тилига  таржима

қилинган  ва ахборот  тусига  эга.   Ноаниқликлар   келиб

чиққанида  меъёрий-ҳуқуқий  ҳужжатнинг  рус   тилидаги

матнига қаранг.



Аҳолига кўрсатилган пулли хизматларни ҳисобга олиш

ЙЎРИҚНОМАСИ


1. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1.1. Аҳолига пулли хизмат кўрсатишга мулкчилиқ бошқарувнинг ташкилий - ҳуқуқий шаклларидан қатъи назар, бирлашма, корхона, ташкилот, хўжалик юритувчи бошқа субъектлар*, шунингдек фуқароларга уларнинг шахсий буюртмалари асосида якка тартибда хизмат кўрсатиш фаолияти билан шугулланадиган хусусий шахслар томонидан кўрсатиладиган хизматлар киради.

Пулли хизматлар кўрсатиш рўйхати аҳолига пулли хизмат кўрсатишнинг амалдаги таснифлагичида назарга олинган.

Пулли хизматларни ҳисобга олиш корхоналарнинг кўрсатилган хизматларнинг дастлабки ҳисоб маълумотлари, хусусий шахслар бўйича эса, статистика идораларининг белгиланган тартибда тасдиқланган тегишли тавсияномалари асосида аниқ ҳисобот даври учун амалга оширилади.

Пулли хизматлар бўйича аҳолига хизмат кўрсатишга ихтисослашган ҳар бир корхона, шунингдеқ хизмат кўрсатиш асосий фаолияти бўлмаган корхоналар ҳисобот тузадилар ҳамда уни давлат статистика ҳисоботи шаклларида кўрсатилган муддатларда ўз жойларидаги статистика идорасига тақдим этадилар.

Юридик мақомга эга бўлмаган ва бош корхона билан бир туман (шаҳар) доирасида жойлашган таркибий бирлик (филиал, бўлинма ва ҳоказо)лар бўйича маълумотлар бош корхона ҳисобига киритилади.

Бош корхона билан бир туман (шаҳар) доирасида жойлашмаган таркибий бирлик (филиал, бўлинма ва ҳоказо)лар мустақил равишда ҳисобот тузишлари ва мазкур туман (шаҳар) ҳисоб объекти сифатида ўз жойидаги статистика идораларига тақдим этишлари лозим.

Бу ҳолда бош корхона статистика идораларига мустақил равишда ҳисобот тақдим этган ишлаб чиқариш бирлик (филиал, бўлинма ва ҳоказо)ларнинг хизматлари ҳажмисиз статистика идораларига ҳисобот тақдим этади.

Бир корхона бошқа корхона билан бирлашиб аҳолига пулли хизмат кўрсатса, улардан ҳар бирининг кўрсатган хизматлари ҳажми ўзаро тузган шартнома асосида белгиланган миқдорларда ҳисобга олинади.

Корхона балансида бўлган маданий - оқартув, мактабдан ташқари муассасалар ва касаба уюшмаларининг спорт иншоотлари томонидан аҳолига кўрсатиладиган пулли хизматлар ҳажми шу корхона ҳисоботига киритилади. Бу ҳолда аҳолига пулли хизмат кўрсатиш тўғрисида ҳисобот белгиланган тартибда корхона балансида бўлган касаба қўмиталари, маданий-оқартув, мактабдан ташқари муассасалар ва касаба уюшмалари спорт иншоотлари томонидан корхона бухгалтериясига тақдим этилади.


1.2. Пулли хизмат кўрсатишнинг умумий ҳажми аҳолидан ёки бошқа корхоналардан корхона, шунингдеқ ўз кучи билан хизмат кўрсатган хусусий тадбиркорлар томонидан кўрсатилган хизмат турларига олинган ҳақ учун тўловлар йиғиндисидан иборат.

Кўрсатилган хизматлар учун ҳақ қўшимча қиймат солиғи, махсус солиқ акциз ва шу кабиларни бевосита корхона кассасига, шунингдек Ўзбекистон Республикаси банк муассасалари орқали (уй - жой - коммунал хизматлари, болаларни мактабгача тарбия муассасаларида сақлаш, алоқа хизматлари ва шу кабилар учун тўланиши мумкин.

Хусусий тадбиркорлар хизматига ҳақ тўлаш статистика идораларининг белгиланган тартибдаги тавсиялари асосида ҳисобга олинади.


1.3. Пулли хизмат кўрсатиш ҳажмида аҳолидан олинган маблағ, шунингдеқ 1999 йил 30 июлдаги 788-сонли "Ёлланиб ишлаётганлар сони ва иш ҳақи статистикаси бўйича"

...