Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Банклар ва бошқа кредит ташкилотлари /

Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашишга оид қонун ҳужжатлари талабларини бузганликлари учун тижорат банклари, микрокредит ташкилотлари ва ломбардларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан қўлланиладиган чоралар ва санкциялар тўғрисида Низом (АВ томонидан 13.01.2010 й. 2063-сон билан рўйхатга олинган Марказий банк Бошқарувининг 29.12.2009 й. 39/1-сонли қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2010 йил 13 январда 2063-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Марказий банки Бошқарувининг

2009 йил 29 декабрдаги

39/1-сонли қарорига

ИЛОВА



Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни

легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва

оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга

қарши курашишга оид қонун ҳужжатлари талабларини

бузганликлари учун тижорат банклари, микрокредит

ташкилотлари ва ломбардларга нисбатан Ўзбекистон

Республикаси      Марказий      банки      томонидан

қўлланиладиган чоралар ва санкциялар тўғрисида

НИЗОМ


Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида" (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 12-сон, 247-модда), "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида" (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 5-6-сон, 54-модда) ҳамда "Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2004 й., 9-сон, 160-модда) қонунларига мувофиқ тижорат банклари, микрокредит ташкилотлари ва ломбардлар томонидан жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилганлиги аниқланган тақдирда, уларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки (бундан кейинги ўринларда Марказий банк деб юритилади) томонидан қўлланиладиган чоралар ва санкцияларни белгилайди.


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Марказий банк ушбу Низомга мувофиқ жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг бузилишига йўл қўйган тижорат банклари, микрокредит ташкилотлари ва ломбардларга нисбатан чора ва санкцияларни қўллайди.


II. ЖИНОИЙ ФАОЛИЯТДАН ОЛИНГАН

ДАРОМАДЛАРНИ ЛЕГАЛЛАШТИРИШГА, ТЕРРОРИЗМНИ

МОЛИЯЛАШТИРИШГА ВА ОММАВИЙ ҚИРҒИН ҚУРОЛИНИ

ТАРҚАТИШНИ МОЛИЯЛАШТИРИШГА ҚАРШИ КУРАШИШ

ТЎҒРИСИДАГИ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИНИ БУЗГАНЛИГИ УЧУН

ТИЖОРАТ БАНКЛАРИГА НИСБАТАН ҚЎЛЛАНИЛАДИГАН

ЧОРАЛАР ВА САНКЦИЯЛАР

2. Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг талаблари бажарилмаган ҳолларда Марказий банк:

тижорат банкига аниқланган камчиликларни бартараф этиш тўғрисида тегишли кўрсатма йўллаш;

тижорат банки устав капиталининг белгиланган энг кам миқдорининг бир фоизигача бўлган миқдорда жарима ундириш ҳуқуқига эга.


3. Камчиликларни бартараф этиш тўғрисидаги Марказий банкнинг кўрсатмаларини бажармаган, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларини қўпол равишда ёки мунтазам равишда (бир йил мобайнида икки ва ундан ортиқ маротаба) бузган тижорат банкига нисбатан Марказий банк:

ушбу тижорат банки (филиали) раҳбари, шунингдек унинг ички назорат хизмати раҳбари ва масъул ходимларини алмаштиришни талаб қилиш;

банк операцияларини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияда ва хорижий валютадаги операцияларни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияда кўрсатилган айрим операцияларни ўтказишни бир йилгача бўлган муддатга тўхтатиб қўйиш;

банк операцияларини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияни ва хорижий валютадаги операцияларни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияни чақириб олишгача бўлган чораларни қўллашга ҳақлидир.



III. ЖИНОИЙ ФАОЛИЯТДАН ОЛИНГАН

ДАРОМАДЛАРНИ ЛЕГАЛЛАШТИРИШГА, ТЕРРОРИЗМНИ

МОЛИЯЛАШТИРИШГА ВА ОММАВИЙ ҚИРҒИН ҚУРОЛИНИ

ТАРҚАТИШНИ МОЛИЯЛАШТИРИШГА ҚАРШИ КУРАШИШ

ТЎҒРИСИДАГИ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИНИ БУЗГАНЛИГИ УЧУН

МИКРОКРЕДИТ ТАШКИЛОТЛАРИ ВА ЛОМБАРДЛАРГА

НИСБАТАН ҚЎЛЛАНИЛАДИГАН ЧОРАЛАР

ВА САНКЦИЯЛАР

4. Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг талаблари бажарилмаган ҳолларда Марказий банк:

микрокредит ташкилоти ва ломбардларга аниқланган камчиликларни бартараф этиш тўғрисида тегишли кўрсатма йўллаш;

микрокредит ташкилотидан микрокредит ташкилотлари устав фондининг белгиланган энг кам миқдорининг бир фоизигача бўлган миқдорида жарима ундириш;

ломбарддан базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 баробаригача бўлган миқдорда жарима ундириш ҳуқуқига эга.

5. Марказий банкнинг камчиликларни бартараф этиш тўғрисидаги кўрсатмаларини бажармаган, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларини қўпол равишда ёки мунтазам равишда (бир йил мобайнида икки ва ундан ортиқ маротаба) бузган микрокредит ташкилоти ва ломбардга нисбатан Марказий банк:

ушбу микрокредит ташкилоти ва ломбард раҳбари, шунингдек уларнинг ички назорат хизмати раҳбари ва масъул ходимларини алмаштиришни талаб қилиш;

микрокредит ташкилоти ва ломбард фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияда кўрсатилган айрим операцияларни ўтказишни тўхтатиб қўйиш;

микрокредит ташкилоти ва ломбард фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияни чақириб олишгача бўлган чораларни қўллашга ҳақлидир.


IV. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


6. Ушбу Низомда белгиланган жарима чоралари тижорат банклари, микрокредит ташкилотлари ва ломбардларга Марказий банкнинг фармойиши асосида қўлланилади.

7. Тижорат банклари, микрокредит ташкилотлари ва ломбардларга фаолиятни амалга ошириш учун берилган лицензияни тўхтатиб қўйиш ва чақириб олиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Марказий банк Бошқарувининг қарорига асосан амалга оширилади.

8. Ундирилган жарима суммаси Марказий банкнинг "Бошқа фоизсиз даромадлари" баланс ҳисобварағига ўтказилади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 1-2-сон, 12-модда.






































Время: 0.1998
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск