Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим /

Халқ таълими вазирлигининг 53-сон, Молия вазирлигининг 115-сон, Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг ҚҚ-19-сон, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг 05-04-02-сон "Умумтаълим мактабларини дарсликлар ва ўқув-методик қўлланмалар билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 16.12.2009 й. Қарори (АВ томонидан 14.01.2010 й. 2064-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

14.01.2010 й.

N 2064

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИНИНГ

16.12.2009 й.

N 53


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

16.12.2009 й.

N 115


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАДАНИЯТ ВА СПОРТ ИШЛАРИ

ВАЗИРЛИГИНИНГ

16.12.2009 й.

N ҚҚ-19


ЎЗБЕКИСТОН МАТБУОТ ВА

АХБОРОТ АГЕНТЛИГИНИНГ

16.12.2009 й.

N 05-04-02


ҚАРОРИ



Умумтаълим мактабларини дарсликлар ва

ўқув-методик қўлланмалар билан таъминлаш

тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида


(2010 йил 24 январдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 31 майдаги ПҚ-362-сонли "Умумтаълим мактабларини дарсликлар билан таъминлаш тизимини такомиллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори 7-бандининг (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 йил, 22-сон, 190-модда) ижросини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Молия вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ҳамда Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги ҚАРОР ҚИЛАДИЛАР:


1. Умумтаълим мактабларини дарсликлар ва ўқув-методик қўлланмалар билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Молия вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ва Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг 2006 йил 30 июндаги 17, 63, 2 ва 1-сон "Умумтаълим мактабларини дарсликлар ва ўқув-методик қўлланмалар билан таъминлаш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарори (рўйхат рақами 1603, 2006 йил 24 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 йил, 30-сон, 301-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.



Халқ таълими вазири                                                  Ғ. Шоумаров



Молия вазири                                                              Р. Азимов



Маданият ва спорт ишлари вазири                            А. Жабборов



Ўзбекистон матбуот ва ахборот

агентлигининг бош директори                                    Б. Алимов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 1-2-сон, 13-модда.























Время: 0.2013
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск