ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа / Алоқа / Почта алоқаси /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 05.01.2010 й. 1-сон "Почта алоқаси хизматларидан фойдаланишда афзалликлар бериладиган фойдаланувчиларнинг айрим тоифаларига почта алоқаси хизматлари кўрсатишни ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

05.01.2010 й.

N 1



ПОЧТА АЛОҚАСИ ХИЗМАТЛАРИДАН

ФОЙДАЛАНИШДА АФЗАЛЛИКЛАР БЕРИЛАДИГАН

ФОЙДАЛАНУВЧИЛАРНИНГ АЙРИМ ТОИФАЛАРИГА

ПОЧТА АЛОҚАСИ ХИЗМАТЛАРИ КЎРСАТИШНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


"Почта алоқаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Почта алоқаси хизматларидан фойдаланишда афзалликлар бериладиган фойдаланувчиларнинг айрим тоифалари рўйхати 1-иловага мувофиқ;

Почта алоқаси хизматларидан фойдаланишда афзалликлар бериладиган фойдаланувчиларнинг айрим тоифаларига почта алоқаси хизматлари кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                               Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2010 йил 5 январдаги

1-сон қарорига

1-ИЛОВА


Почта алоқаси хизматларидан

фойдаланишда афзалликлар бериладиган

фойдаланувчиларнинг айрим тоифалари

РЎЙХАТИ


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси


Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати


Ўзбекистон Республикаси Президентининг Администрацияси

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси


Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси


Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши


Вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари


Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди


Ўзбекистон Республикаси Олий суди

Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси


Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 1-2-сон, 6-модда.






































Время: 0.1852
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск