ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Банк операциялари / Банкларнинг қимматбаҳо қоғозлар билан операциялари /

АВ 24.09.2008 й. 1859-сон билан рўйхатга олинган МБ Бошқарувининг Қарори билан тасдиқланган Низомнинг олдинги таҳрири

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

АВ 24.09.2008 й. 1859-сон билан рўйхатга

олинган МБ Бошқарувининг Қарори

билан тасдиқланган Низомнинг

олдинги таҳрири




АВ 26.01.2021 й. 3285-сон билан рўйхатга олинган

МБ Бошқарувининг Қароридан олдинги таҳрири



9-банд л) кичик бандининг олдинги таҳрири


л) омонат сертификатида омонатчи - жисмоний шахснинг фамилияси, исми, шарифи ва паспорт маълумотлари (серияси, номери, ким томонидан ва қачон берилганлиги); (АВ 15.01.2010 й. 1859-1-сон билан рўйхатга олинган МБ Бошқарувининг Қарори таҳриридаги кичик банд) (Олдинги таҳририга қаранг)




АВ 06.02.2020 й. 1859-5-сон билан рўйхатга олинган

МБ Бошқарувининг Қароридан олдинги таҳрири



24-банд иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Депозит сертификати бўйича цессия ҳар бир томондан шу каби битимларни амалга ошириш учун юридик шахс томонидан ваколат берилган икки нафар шахс томонидан имзоланади ва юридик шахсларнинг муҳрлари (муҳрлар мавжуд бўлган тақдирда) билан тасдиқланади.



26-банднинг олдинги таҳрири


26. Депозит сертификати цессиясини расмийлаштиришда йўл қўйилган хатолар тузатилганда у тузатиш киритилган сана кўрсатилган ҳолда "тузатилди" ёзуви билан тасдиқланиши ҳамда цедент ва цессионарий томонидан имзоланиши ва муҳрланиши (муҳр мавжуд бўлган тақдирда) шарт. (АВ 25.02.2016 й. 1859-3-сон билан рўйхатга олинган МБ Бошқарувининг Қарори таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)



31-банд учинчи хатбошининг олдинги таҳрири


депозит сертификатлари бўйича - охирги цессияда қайд этилган цессионарий ваколатли шахсининг имзоси, номи ва муҳри (муҳр мавжуд бўлган тақдирда) сертификат тўлаб берилиши ҳақидаги аризада ваколатли шахс имзоси, юридик шахснинг номи, муҳри (муҳр мавжуд бўлган тақдирда) мос келмаган тақдирда, сертификат сақловчиси томонидан сертификат суммасини талаб қилиб олиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат(лар) тақдим этилиши лозим.




АВ 05.04.2018 й. 1859-4-сон билан рўйхатга олинган

МБ Бошқарувининг Қароридан олдинги таҳрири



20-банднинг олдинги таҳрири


20. Сертификатдан бошқа шахс фойдасига воз кечиш мумкин.



55-банд г) кичик бандининг олдинги таҳрири


г) банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг амал қилиши белгиланган тартибда тўхтатиб турилганида;



58-банд б) кичик бандининг олдинги таҳрири


б) қонун ҳужжатларига мувофиқ банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг амал қилиши тўхтатилганида, тугатилганида ёки бекор қилинганида;




АВ 25.02.2016 й. 1859-3-сон билан рўйхатга олинган

МБ Бошқарувининг Қароридан олдинги таҳрири



Муқаддиманинг олдинги таҳрири


Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида" (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, 12-сон, 247-модда), "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида" (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, 5-6-сон, 54-модда), "Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида"ги қонунларига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 йил, 29-30-сон, 278-модда) мувофиқ тижорат банклари томонидан депозит (омонат) сертификатларини чиқариш ҳамда муомалада бўлиш тартибини белгилайди.



1-банднинг олдинги таҳрири


1. Депозит (омонат) сертификати (кейинги ўринларда - сертификат) - банкка қўйилган депозит (омонат) суммасини ва омонатчининг (сертификат сақловчининг) депозит (омонат) суммасини ҳамда сертификатда шартлашилган фоизларни сертификатни берган банкдан ёки шу банкнинг исталган филиалидан белгиланган муддат тугаганидан кейин олиш ҳуқуқини тасдиқловчи ноэмиссиявий эгасининг номи ёзилган қимматли қоғоз. (АВ 15.01.2010 й. 1859-1-сон билан рўйхатга олинган МБ Бошқарувининг Қарори таҳриридаги банд)



10-банд биринчи хатбошининг олдинги таҳрири


10. Сертификатда талаб қилиб олиш ҳуқуқидан бошқа шахснинг фойдасига воз кечиш (цессия) сертификат бланкасининг орқа томонида расмийлаштирилади. Агар цессияни расмийлаштириш учун қўшимча варақлар талаб этилса, унда сертификатнинг иловалари ҳам бўлиши мумкин. Ушбу иловалар сертификат сақловчисининг талаби билан сертификатни муомалага чиқарувчи банк томонидан расмийлаштирилади. (АВ 15.01.2010 й. 1859-1-сон билан рўйхатга олинган МБ Бошқарувининг Қарори таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)



11-банднинг олдинги таҳрири


11. Сертификат бланкасида сертификатни чиқариш ва унинг муомалада бўлиш шартлари (кейинги ўринларда - чиқарилиш шартлари), шу жумладан, талаб қилиб олиш ҳуқуқидан бошқа шахс фойдасига воз кечиш ҳамда сертификат йўқотилганда сертификат бўйича ҳуқуқларни қайта тиклаш тартиби акс эттирилган бўлиши лозим.



19-банднинг олдинги таҳрири


19. Сертификат бланкалари "Қимматли қоғозлар бланкаларига қўйиладиган техник талаблар тўғрисида"ги низом (2004 йил 17 февраль, рўйхат рақами 1312 - Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 7-сон, 90-модда) талабларига мувофиқ тайёрланади.



21-банднинг олдинги таҳрири


21. Депозит сертификати бўйича талаб қилиб олиш ҳуқуқи фақат юридик шахсга ўтказилиши мумкин.



22-банднинг олдинги таҳрири


22. Омонат сертификати бўйича талаб қилиб олиш ҳуқуқи фақат жисмоний шахсга ўтказилиши мумкин.



24-банднинг олдинги таҳрири


24. Сертификат бўйича талаб қилиб олиш ҳуқуқидан бошқа шахс фойдасига воз кечиш бундай сертификатнинг орқа томонида ёки қўшимча варақларда (иловалар) ўз ҳуқуқини бераётган (цедент) ва ушбу ҳуқуқни сотиб олаётган шахснинг (цессионарий) икки томонлама битими билан расмийлаштирилади. (АВ 15.01.2010 й. 1859-1-сон билан рўйхатга олинган МБ Бошқарувининг Қарори таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)

Депозит сертификати бўйича талаб қилиб олиш ҳуқуқидан воз кечиш ҳақидаги битим ҳар бир томондан шу каби битимларни амалга ошириш учун юридик шахс томонидан ваколат берилган икки нафар шахс томонидан имзоланади ва юридик шахсларнинг муҳрлари билан тасдиқланади.

Омонат сертификати бўйича талаб қилиб олиш ҳуқуқидан бошқа шахс фойдасига воз кечиш тўғрисидаги шартномани ҳар икки томон шахсан имзолайди.

Воз кечиш тўғрисидаги ҳар бир шартнома цедент томонидан рақамланади.

Цессияни расмийлаштириш узлуксиз бўлиши шарт.



26-банднинг олдинги таҳрири


26. Депозит сертификати цессиясини расмийлаштиришда йўл қўйилган хатолар тузатилганда у тузатиш киритилган сана кўрсатилган ҳолда "тузатилди" ёзуви билан тасдиқланиши ҳамда цедент ва цессионарий томонидан имзоланиши ва муҳрланиши шарт. (АВ 15.01.2010 й. 1859-1-сон билан рўйхатга олинган МБ Бошқарувининг Қарори таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)



27-банднинг олдинги таҳрири


27. Омонат сертификати цессиясини расмийлаштиришда тузатишлар киритиш сертификатни берган банкда амалга оширилади. (АВ 04.03.2015 й. 1859-2-сон билан рўйхатга олинган МБ Бошқарувининг Қарори таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)



31-банднинг олдинги таҳрири


31. Сертификат сақловчилари томонидан банкка тўлаб бериш учун тақдим этилган сертификатларда уларни талаб қилиш ҳуқуқи бошқа шахс фойдасига воз кечилганлиги ҳақида ёзувлар мавжуд бўлса, бунда банк сертификатнинг бошқа шахс фойдасига воз кечишга доир шартномаларнинг (цессияларнинг) узлуксизлигини, шунингдек сертификат сақловчисининг охирги шартнома (цессия)даги номи, муҳри (юридик шахслар учун) ва ваколатли шахслари имзоларининг сертификатни тўлаб беришни сўраб ёзилган аризадаги номи, муҳри (юридик шахслар учун) ва имзоларига мослигини текшириб кўради.

Аризадаги ваколатли шахслар имзолари сертификатдаги охирги цессияни имзолаган шахслар имзоларига мос келмаган тақдирда, сертификат сақловчиси қонунчиликда ўрнатилган тартибда тасдиқланган ишончнома тақдим этиши талаб этилади. Бунда ушбу ишончнома банк томонидан тўлаб берилган сертификатга қўшиб тикиб қўйилади.



33-банднинг олдинги таҳрири


33. Сертификат бўйича фоизларни ҳисоблаш "Тижорат банкларида фоизларни ҳисоблаш тўғрисида"ги низомга (2004 йил 30 январь, рўйхат рақами 1306 - Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 4-сон, 51-модда) мувофиқ амалга оширилади.




АВ 04.03.2015 й. 1859-2-сон билан рўйхатга олинган

МБ Бошқарувининг Қароридан олдинги таҳрири



27-банднинг олдинги таҳрири


27. Омонат сертификати цессиясини расмийлаштиришда тузатишлар киритиш нотариал тартибда ёки сертификатни берган банкда амалга оширилади. (АВ 15.01.2010 й. 1859-1-сон билан рўйхатга олинган МБ Бошқарувининг Қарори таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)




АВ 15.01.2010 й. 1859-1-сон билан рўйхатга олинган

МБ Бошқарувининг Қароридан олдинги таҳрири



9-банд л) кичик бандининг олдинги таҳрири


л) эгасининг номи ёзилган омонат сертификатида омонатчи - жисмоний шахснинг фамилияси, исми, шарифи ва паспорт маълумотлари (серияси, номери, ким томонидан ва қачон берилганлиги);



10-банд биринчи хатбошининг олдинги таҳрири


10. Эгасининг номи ёзилган сертификатда талаб қилиб олиш ҳуқуқидан бошқа шахснинг фойдасига воз кечиш (цессия) сертификат бланкасининг орқа томонида расмийлаштирилади. Агар цессияни расмийлаштириш учун қўшимча варақлар талаб этилса, унда эгасининг номи ёзилган сертификатнинг иловалари ҳам бўлиши мумкин. Ушбу иловалар сертификат сақловчисининг талаби билан сертификатни муомалага чиқарувчи банк томонидан расмийлаштирилади.



18-банднинг олдинги таҳрири


18. Эгасининг номи ёзилган ва тақдим этувчига тегишли омонат сертификати ҳамда депозит сертификати бланкаларини, шунингдек эгасининг номи ёзилган сертификатларга қўшимча варақлар (иловалар) фақат қимматбаҳо қоғозлар бланкаларини ишлаб чиқариш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлган корхоналари томонидан тайёрланади. Эгасининг номи ёзилган сертификатга иловалар сертификат бланкаси билан бир вақтда тайёрланади.



24-банд биринчи хатбошининг олдинги таҳрири


24. Эгасининг номи ёзилган сертификат бўйича талаб қилиб олиш ҳуқуқидан бошқа шахс фойдасига воз кечиш бундай сертификатнинг орқа томонида ёки қўшимча варақларда (иловалар) ўз ҳуқуқини бераётган (цедент) ва ушбу ҳуқуқни сотиб олаётган шахснинг (цессионарий) икки томонлама битими билан расмийлаштирилади.



26-банднинг олдинги таҳрири


26. Эгасининг номи ёзилган депозит сертификати цессиясини расмийлаштиришда йўл қўйилган хатолар тузатилганда у тузатиш киритилган сана кўрсатилган ҳолда "тузатилди" ёзуви билан тасдиқланиши ҳамда цедент ва цессионарий томонидан имзоланиши ва муҳрланиши шарт.



27-банднинг олдинги таҳрири


27. Эгасининг номи ёзилган омонат сертификати цессиясини расмийлаштиришда тузатишлар киритиш нотариал тартибда ёки сертификатни берган банкда амалга оширилади.



59-банднинг олдинги таҳрири


59. Депозит (омонат) сертификатларининг корешокларини, сертификат бланкаларини ва эгасининг номи ёзилган сертификатларнинг қўшимча варақларини (иловаларини) сақлаш, шунингдек сертификат бланкаларининг бухгалтерия ҳисобини юритиш ҳамда сертификатлар билан боғлиқ амалиётлар банк томонидан Марказий банк белгилаган тартибда амалга оширилади.



61-банднинг олдинги таҳрири


61. Эгасининг номи ёзилган йўқотилган сертификатлар бўйича ҳуқуқлар уларни муомалага чиқарган банк томонидан қайта тикланади.



62-банднинг олдинги таҳрири


62. Эгасининг номи ёзилган сертификат йўқотилганда сертификат сақловчиси унинг дубликатини беришни сўраб сертификатни муомалага чиқарган банкка ёзма равишда ариза билан мурожаат этишга ҳақлидир.












































































Время: 0.1441
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск