ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Лицензиялаш. Рухсат бериш тартиб-таомиллари / Қимматбаҳо қоғозлар бозори. Қимматбаҳо қоғозлар бланкаларини ишлаб чиқариш /

ЎзР ВМ 13.11.2003 й. 506-сон Қарори билан тасдиқланган Низомнинг олдинги таҳрири

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎзР ВМ 13.11.2003 й. 506-сон Қарори

билан тасдиқланган Низомнинг

олдинги таҳрири




ЎзР ВМ 16.06.2020 й. 384-сон Қароридан олдинги таҳрири



7-банд иккинчи хатбошининг олдинги таҳрири


Лицензия бериш ва лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтириш учун қонун ҳужжатларида белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт баравари миқдорида давлат божи ундирилади. (ЎзР ВМ 28.12.2019 й. 1046-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)




ЎзР ВМ 28.12.2019 й. 1046-сон Қароридан олдинги таҳрири



7-банд биринчи хатбошининг олдинги таҳрири


7. Лицензия талабгорининг аризасини лицензияловчи орган томонидан кўриб чиқиш учун қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг бир баравари миқдорида йиғим ундирилади. (ЎзР ВМ 01.11.2012 й. 313-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)




ЎзР ВМ 02.05.2016 й. 134-сон Қароридан олдинги таҳрири



6-банднинг олдинги таҳрири


6. Лицензия талабгори лицензия олиш учун лицензияловчи органга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

лицензия бериш тўғрисидаги ариза, унда қуйидагилар кўрсатилади: юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг жойлашган жойи (почта манзили), банк муассасасининг номи ва банкдаги ҳисоб рақами, юридик шахс амалга оширишни мўлжаллаётган фаолиятнинг лицензияланадиган тури;

юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси;

лицензия талабгори аризасининг лицензияловчи орган томонидан кўриб чиқилганлиги учун лицензия талабгори томонидан йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат;

лицензия талабгорида махсус касбий тайёргарликка эга бўлган ходимларнинг мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхалари;

лицензияланаётган фаолият амалга ошириладиган асбоб-ускуналар тўғрисидаги маълумотлар;

лицензия талабгорининг ишлаб чиқариш хоналарида бойликларнинг сақланиши режими ҳолати тўғрисида ички ишлар ҳудудий органларининг хулосаси.

Лицензия талабгоридан ушбу Низомда назарда тутилмаган ҳужжатларнинг тақдим этилишини талаб қилишга йўл қўйилмайди.

Лицензияловчи орган лицензия бериш учун бошқа ваколатли органларда мавжуд бўлган зарур ҳужжатлар ва ахборотларни белгиланган тартибда ўзаро ахборот ҳамкорлиги йўли билан, шу жумладан электрон тарзда мустақил равишда олади, ушбу бандда назарда тутилган ҳужжатлар ва ахборотлар бундан мустасно.

(ЎзР ВМ 31.12.2014 й. 377-сон Қарори таҳриридаги банд) (Олдинги таҳририга қаранг)



9-банднинг олдинги таҳрири


9. Лицензияловчи орган лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида лицензия талабгорининг барча зарур ҳужжатлар билан биргаликдаги аризаси олинган кундан бошлаб ўттиз кундан ошмайдиган муддатда қарор қабул қилади.

Лицензияловчи орган лицензия талабгорини қабул қилинган қарор тўғрисида мазкур орган томонидан тегишли қарор қабул қилингандан кейин уч кун мобайнида ёзма равишда хабардор қилишга мажбур.

Лицензиялар лицензия талабгори давлат божи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этгандан ва у лицензия битимини имзолагандан кейин берилади.



10-1-банднинг олдинги таҳрири


10-1. Лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда рад этиш тўғрисидаги билдиришнома лицензия талабгорига рад этишнинг аниқ сабаблари ва лицензия талабгори кўрсатиб ўтилган сабабларни бартараф этиб ҳужжатларни қайта кўриб чиқиш учун тақдим этиши мумкин бўлган муддат кўрсатилган ҳолда юборилади (топширилади). Лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган муддат камчиликларни бартараф этиш учун зарур бўлган вақтга мутаносиб бўлиши керак. (ЎзР ВМ 01.11.2012 й. 313-сон Қарорига мувофиқ киритилган банд)




ЎзР ВМ 31.12.2014 й. 377-сон Қароридан олдинги таҳрири



6-банднинг олдинги таҳрири


6. Лицензия олиш учун лицензия талабгори лицензияловчи органга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

лицензия бериш тўғрисидаги ариза, унда қуйидагилар кўрсатилган бўлиши керак: юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг жойлашган жойи (почта манзили), банк муассасасининг номи ва банкдаги ҳисоб рақами; юридик шахс амалга оширишни мўлжаллаётган фаолиятнинг лицензияланаётган тури; (ЎзР ВМ 22.05.2006 й. 92-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)

юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтказилгани тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси; (ЎзР ВМ 01.02.2012 й. 26-сон Қарори таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)

лицензия талабгори аризасини лицензияловчи орган кўриб чи??ани учун йиғимнинг лицензия талабгори томонидан тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат;

матбаа корхонасининг Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигида рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси;

матбаа корхонасининг ҳисобга қўйилганлиги тўғрисида ҳудудий ички ишлар органларининг маълумотномаси;

лицензия талабгорида касб бўйича махсус тайёргарликка эга бўлган ходимларнинг мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхаси;

лицензия талабгорида, ўзининг ёки бошқа қонуний асосда, лицензияланаётган фаолиятни амалга ошириш учун (ишлаб чиқариш, омборхона, ёрдамчи ва бошқалар) бинолари мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхаси;

лицензияланаётган фаолият амалга ошириладиган асбоб-ускуналар тўғрисидаги маълумотлар;

ҳудудий ички ишлар органларининг лицензия талабгорининг ишлаб чиқариш биноларидаги бойликларни сақлаш режимининг аҳволи тўғрисидаги хулосаси.

Лицензия талабгоридан ушбу Низомда назарда тутилмаган ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилишга йўл қўйилмайди.




ЎзР ВМ 01.02.2012 й. 26-сон Қароридан олдинги таҳрири



6-банд учинчи хатбошининг олдинги таҳрири


юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтказилгани тўғрисидаги гувоҳноманинг нотариал тасдиқланган нусхаси;



13-банд тў??изинчи-ўнинчи хатбошларининг олдинги таҳрири


Лицензиялар реестридан маълумотлар тақдим этганлик учун қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг икки бараваридан ортиқ бўлмаган миқдорда тўлов ундирилади.

Лицензияловчи орган давлат ҳокимияти ва бошқарув органларига лицензиялар реестридан маълумотларни бепул тақдим этишга мажбур.




ЎзР ВМ 22.12.2009 й. 323-сон Қароридан олдинги таҳрири



4-бандининг олдинги таҳрири


4. Қимматбаҳо қоғозлар бланкаларини ишлаб чиқариш ҳуқуқига лицензия 5 йил муддатга берилади. (ЎзР ВМ 22.05.2006 й. 92-сон Қарори тахриридаги банд)






























































Время: 0.1400
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск