Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Банк операциялари /

Марказий банк Бошқарувининг 26.12.2009 й. 38/10-сон "Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган банк ҳисобварақлари тўғрисидаги йўриқномага ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 28.01.2010 й. 1948-3-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

28.01.2010 й.

N 1948-3




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

26.12.2009 й.

N 38/10


ҚАРОРИ



Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган

банк ҳисобварақлари тўғрисидаги йўриқномага

ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида


(2010 йил 7 февралдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 12-сон, 247-модда) 7, 17 ва 51-моддаларига асосан ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 21 декабрдаги ПФ-4158-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим фармонларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 22 декабрдаги ПҚ-1245-сон "Ўзбекистон Республикасининг 2010 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2009 йил 16 мартдаги 7/2-сонли қарори билан тасдиқланган "Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган банк ҳисобварақлари тўғрисида"ги йўриқномага (рўйхат рақами 1948, 2009 йил 27 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 йил, 18-сон, 229-модда) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.



Марказий банк раиси в.в.б.                                         Қ. Рофиев






Қарорга

ИЛОВА


Ўзбекистон Республикаси банкларида очиладиган

банк ҳисобварақлари тўғрисидаги йўриқномага

киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 3-банд қуйидаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Улгуржи савдо корхоналари - ягона солиқ тўлови тўловчилари (улгуржи дорихона ташкилотлари, Улгуржи савдо корхоналари уюшмаси тизимига кирувчи ихтисослаштирилган улгуржи база-идоралар бундан мустасно) миллий валютадаги асосий ва иккиламчи ҳисобварақларини улар юридик шахс сифатида давлат рўйхатидан ўтган туман (шаҳар)даги тижорат банклари ва (ёки) уларнинг филиалларида очадилар".


2. 8-банд қуйидаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Ҳисобварақлар очиш учун ҳужжатлар мижознинг имзо намуналари ва муҳр изи қўйилган варақчасида кўрсатилган ёки мижознинг ишончномаси асосида вакил қилинган шахслар томонидан шахсан тақдим қилинади".


3. 16-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Норезидент юридик шахслар (иммунитет ҳамда дипломатик имтиёзлардан фойдаланадиган чет эл дипломатия ва бошқа расмий ваколатхоналари, халқаро ташкилотлар ҳамда уларнинг филиаллари, шунингдек хорижий ташкилотларнинг Ўзбекистон Республикасида хўжалик ёки бошқа тижорат фаолияти билан шуғулланмайдиган ваколатхоналари), шунингдек норезидентларнинг Ўзбекистон Республикасида қонунчилик билан белгиланган тартибда фаолият юритаётган доимий муассасалари миллий валютада талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварақлари очиш учун банкка қуйидаги ҳужжатларни тақдим қиладилар:".


4. 32-банд қуйидаги таҳрирда учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Касаба уюшмалари бирламчи ташкилотлари томонидан тақдим этиладиган имзо намуналари ва муҳр изи қўйилган варақча уларнинг юқори турувчи касаба уюшмалари бирлашмаси томонидан тасдиқланиши мумкин".


5. 46-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Тадбиркорлик фаолияти субъектларининг банклардаги ҳисобварақлари бўйича операцияларни тўхтатиб қўйиш суд тартибида амалга оширилади, қонунда кўзда тутилган ҳолатлар бундан мустасно".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 3-4-сон, 35-модда.






























Время: 0.1875
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск