Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти устидан давлат назорати /

Назорат қилувчи органлар мансабдор шахсларини хўжалик юритувчи субъектларда текшириш ўтказиш ҳуқуқини бериш бўйича аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида Низом (АВ томонидан 20.01.2010 й. 2070-сон билан рўйхатга олинган Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштирувчи Республика кенгашининг 25.12.2009 й. 4-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2010 йил 20 январда 2070-сон

билан рўйхатга олинган

Назорат қилувчи органлар

фаолиятини мувофиқлаштирувчи

Республика кенгашининг

2009 йил 25 декабрдаги

4-сон қарорига

ИЛОВА


Назорат қилувчи органлар мансабдор шахсларини

хўжалик юритувчи субъектларда текшириш ўтказиш

ҳуқуқини бериш бўйича аттестациядан ўтказиш

тартиби тўғрисида

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси "Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини давлат томонидан назорат қилиш тўғрисида"ги Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1999 й., 1-сон, 8-модда) 6-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1998 йил 19 ноябрдаги ПФ-2114-сон "Хўжалик юритувчи субъектларни текширишни ташкил қилишни тартибга солиш тўғрисида"ги Фармони (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 й., 10-11-сон, 209-модда) 7-бандига мувофиқ назорат қилувчи органлар мансабдор шахсларини хўжалик юритувчи субъектларда текшириш ўтказиш ҳуқуқини бериш бўйича аттестациядан (кейинги ўринларда аттестация деб юритилади) ўтказиш тартибини белгилайди.



I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Аттестация назорат қилувчи органларнинг текшириш ўтказувчи мансабдор шахсларини (кейинги ўринларда ходимлар деб юритилади) малака ва профессионаллик даражасини баҳолаш, шунингдек уларнинг назорат органи фаолиятига ҳамда хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятини текширишга тааллуқли қонун ҳужжатлари талабларига риоя этилиши юзасидан масъулиятини ошириш мақсадида ўтказилади.


2. Аттестация ўтказишда мажбурийлик, даврийлик, ошкоралик, холислик ва коллегиаллик асосий тамойиллар ҳисобланади.


3. Ходимлар сони, шунингдек уларга қўйиладиган касбий талаблар ҳар бир назорат қилувчи орган томонидан ўрнатилган тартибда қонун ҳужжатлари билан унга юклатилган вазифа ва функцияларнинг ўзига хос тарафлари ва хусусиятидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.


4. Ходимлар назорат қилувчи орган томонидан белгиланган даврийликда, лекин камида уч йилда бир марта аттестациядан ўтказилади.



II. АТТЕСТАЦИЯ КОМИССИЯСИНИ ТУЗИШ

ВА УНИНГ ИШИНИ  ТАШКИЛ ЭТИШ


5. Аттестация назорат қилувчи орган буйруғи асосида ташкил этиладиган, камида беш кишидан иборат бўлган аттестация комиссияси томонидан ўтказилади. Аттестация комиссияси раис, котиб ва аъзолардан ташкил топади.

Назорат қилувчи органнинг буйруғи билан унинг жойлардаги бўлинмаларида ҳудудий ёки ҳудудлараро аттестация комиссиялари ташкил этилиши мумкин.


6. Аттестация комиссияси ўз фаолиятини доимий равишда амалга оширади, унинг фаолияти ташкилий жиҳатдан аттестация комиссиясининг ишчи органи томонидан таъминланади.

Ишчи орган функциясини назорат қилувчи органнинг кадрлар билан ишловчи тузилмаси бажаради ва унинг вакили аттестация комиссиясининг котиби ҳисобланади.

Ишчи орган қуйидаги вазифаларни бажаради:

назорат қилувчи органнинг тегишли тузилмаси билан биргаликда аттестацияни ўтказиш учун зарур ҳужжатларни тайёрлайди;

аттестацияни ўтказиш учун ходимлар рўйхатини тузади ва аттестация комиссиясига тақдим этади;

аттестацияни ўтказиш учун саволлар рўйхатини тайёрлайди;

аттестация ўтадиган сана ва жойи тўғрисида ходимларга хабар қилади;

манфаатдор ташкилотлар билан ҳамкорликни таъминлайди;

мазкур Низомга асосан аттестация комиссияси иши ҳамда унинг қарорлари ижроси билан боғлиқ бошқа масалаларни ҳал этади.


7. Аттестация комиссияси:

аттестациядан ўтаётган ходим ҳақида қисқача ахборотни тинглайди;

аттестациядан ўтаётган ходимга саволлар беради;

аттестация якунлари бўйича очиқ овоз беришни ўтказади;

аттестациядан ўтаётган ходим фаолиятини яхшилаш бўйича тавсиялар беради;

хўжалик юритувчи субъект фаолиятини текшириш ўтказиш ҳуқуқи бериш тўғрисида қарор қабул қилади;

аттестация ўтказиш, шунингдек юридик ва жисмоний шахслар мурожаатлари асосида ходимга аввал берилган хўжалик юритувчи субъектларда текшириш ўтказиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатни бекор қилиш билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқади;

аттестация комиссияси фаолиятини ташкил этишга доир қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифаларни амалга оширади.



III. АТТЕСТАЦИЯНИ ЎТКАЗИШ


8. Аттестацияни ўтказиш муддати аттестация комиссияси раиси томонидан ходимларнинг хўжалик юритувчи субъектларда текшириш ўтказиш ҳуқуқининг тугаш муддати, назорат қилувчи органнинг тузилмаси, штат бирлигининг ўзгариши, ходимлар қўнимсизлиги ва бошқа ҳолатларни инобатга олиб, назорат қилувчи орган раҳбари билан келишган ҳолда белгиланади.


9. Аттестацияни ўтказиш тўғрисида назорат қилувчи орган раҳбарининг хўжалик юритувчи субъектларда текшириш ўтказиш ҳуқуқини бериш бўйича аттестациядан ўтадиган ходимлар рўйхатини тасдиқлаш ҳамда аттестация ўтказишни ташкиллаштириш бўйича буйруғи қабул қилинади.


10. Ходимлар рўйхатига назорат қилувчи органнинг хўжалик юритувчи субъектларда текшириш ўтказиш ҳуқуқига эга бўлган (муддати тугаган ёки тугаётган) ва бундай ҳуқуқни олишга таклиф этилаётган ходимлари киритилади. Бунда ходимлар рўйхатига олдин хўжалик юритувчи субъектларда текшириш ўтказиш ҳуқуқи берилган, аммо хўжалик юритувчи субъектларда текшириш ўтказиш билан боғлиқ бўлмаган лавозимга ўтган ходимлар киритилмайди.


11. Хўжалик юритувчи субъектларда текшириш ўтказиш ҳуқуқи бериладиган ҳар бир ходим бўйича назорат қилувчи органнинг тегишли тузилмаси раҳбари томонидан ушбу ходимнинг иш фаолиятида эришган натижалари, ижобий ва салбий хусусиятлари тўғрисида аттестация комиссиясига хизмат тавсифномаси тақдим этилади.

Аттестациядан ўтказиладиган ходим аттестациядан камида икки ҳафта олдин, аттестацияни ўтказиш тўғрисидаги буйруқ ва ўзи ҳақидаги хизмат тавсифномаси билан имзо қўйдирилган ҳолда таништирилиши керак.


12. Аттестация комиссияси йиғилиши аттестация комиссияси тасдиқланган таркибининг 3/4 қисми қатнашса ваколатли ҳисобланади.


13. Аттестация аттестациядан ўтаётган ходим билан суҳбат шаклида ўтказилади.


14. Аттестация комиссияси томонидан аттестациядан ўтувчи ходим ҳақидаги тавсифнома ва саволларга берилган жавобларни инобатга олган ҳолда ҳар бир аттестациядан ўтувчи ходимга нисбатан очиқ овоз бериш йўли билан алоҳида қарор қабул қилинади. Қарор аттестацияда иштирок этган аттестация комиссияси аъзоларининг кўпчилиги овоз берганда, қабул қилинган деб ҳисобланади. Аттестация комиссияси аъзоларининг овозлари тенг бўлган тақдирда аттестация комиссияси раисининг овози ҳал қилувчи бўлиб ҳисобланади.


15. Аттестация натижаси бўйича аттестация комиссияси қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:

ходим аттестациядан ўтди;

ходим аттестациядан ўтмади.


16. Ҳар бир аттестациядан ўтаётган ходимга икки нусхада мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятида текшириш ўтказиш ҳуқуқини бериш бўйича аттестация варақаси тузилади.

Аттестация якуни бўйича аттестация комиссияси томонидан қабул қилинган қарор аттестация комиссияси раиси, котиби ҳамда аъзолари томонидан имзоланадиган аттестация варақасига киритилади. Аттестация варақасининг иккинчи нусхаси аттестация ўтказилгандан кейин уч кун муддатда аттестациядан ўтган ходимга имзо қўйдирилган ҳолда тақдим этилади.


17. Аттестация якунлари бўйича уч кунлик муддатда баённома тузилади. Баённомада аттестация ўтказилган сана ва жойи кўрсатилади ҳамда аттестация варақалари илова қилинади. Баённома аттестация комиссияси раиси ва котиби томонидан имзоланади ва унда ҳар бир аттестациядан ўтувчи ходимга берилган саволлар мазмуни, жавоблар тўғрилиги, шунингдек ходимга хўжалик юритувчи субъектларда текшириш ўтказиш ҳуқуқини бериш ҳақида қабул қилинган қарори кўрсатилиши керак.


18. Аттестация комиссияси томонидан "ходим аттестациядан ўтди" деб қарор қабул қилинган ходимга аттестация комиссияси томонидан белгиланадиган, аммо назорат қилувчи орган томонидан ўрнатилган аттестацияни ўтказиш даврийлигидан ошмаган муддатга хўжалик юритувчи субъектларда текшириш ўтказиш ҳуқуқи берилади.


19. Аттестацияга узрли сабабларга кўра (касаллиги туфайли, хизмат сафарида бўлган ва ҳоказолар) келмаган ходимлар аттестация комиссиясининг кейинги йиғилишига қўйиладиган ходимлар рўйхатига киритилади.


20. Аттестация комиссияси томонидан аттестациядан ўтмаган ходим, мазкур масала ҳақидаги тегишли аттестация комиссияси қарорига мувофиқ, аммо аттестация ўтказилганидан камида уч ойдан кейин қайта аттестацияга қўйилиши мумкин.

Аттестациядан ўтмаган ҳамда унга нисбатан аттестация комиссияси томонидан қайта аттестацияга киритиш тўғрисида қарор қабул қилинмаган, шунингдек текшириш ҳуқуқи бекор қилинган ходим аттестация комиссиясининг тегишли йиғилиши ўтказилган кундан камида бир йил муддат ўтгандан кейин қайта аттестацияга қўйилиши мумкин.



IV. ХЎЖАЛИК ЮРИТУВЧИ СУБЪЕКТЛАР ФАОЛИЯТИНИ

ТЕКШИРИШ ҲУҚУҚИНИ БЕРУВЧИ МАХСУС ГУВОҲНОМА


21. Аттестация комиссияси томонидан аттестациядан ўтган ходимга мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ хўжалик юритувчи субъектларда текшириш ўтказиш ҳуқуқини берувчи махсус гувоҳнома (кейинги ўринларда махсус гувоҳнома деб юритилади) берилади.


22. Махсус гувоҳномалар бланкларини тайёрлаш, кўпайтириш, бериш, сақлаш ва ҳисобини олиб бориш назорат қилувчи органнинг маблағлари ҳисобидан, ходимларнинг хизмат гувоҳномалари учун белгиланган тартиб бўйича амалга оширилади.


23. Махсус гувоҳнома йўқотилган ёки фойдаланиш учун яроқсиз ҳолатга келиб қолган ҳолларда ходимнинг мурожаати асосида назорат қилувчи орган ёки унинг ҳудудий бўлинмасининг буйруғи билан унга махсус гувоҳноманинг дубликати берилиши мумкин.


24. Назорат қилувчи органларнинг хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятида текшириш ўтказиш ҳуқуқига эга бўлган ходимлари ушбу назорат қилувчи органнинг хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятида текшириш ўтказиш билан боғлиқ бошқа лавозимга ўтган тақдирда, унга дастлаб берилган махсус гувоҳнома ўрнига ушбу махсус гувоҳнома амал қилиш муддатига мувофиқ хўжалик юритувчи субъектларда текшириш ўтказиш ҳуқуқини берувчи янги махсус гувоҳнома берилади.



V. ЯКУНИЙ ҚОИДА


25. Аттестация комиссияси қарори юзасидан белгиланган тартибда юқори турувчи органга ёки судга шикоят қилиниши мумкин.






Низомга

1-ИЛОВА



Хўжалик юритувчи субъектларда текшириш

ўтказиш ҳуқуқини бериш бўйича

          

(эгаллаб турган лавозими)

             

(Ф.И.О.)

АТТЕСТАЦИЯ ВАРАҚАСИ

Хўжалик юритувчи субъектларда текшириш ўтказиш ҳуқуқини бериш учун

           

(назорат қилувчи органнинг номи)

ходимларни аттестациядан ўтказиш бўйича аттестация комиссияси қарори:

         

        

         

       

         

Аттестация

комиссияси раиси





(имзо)


(Ф.И.О.)

Аттестация

комиссияси аъзолари





(имзо)


(Ф.И.О.)

Аттестация

комиссияси котиби





(имзо)


(Ф.И.О.)

___ __________ 20__ й.


Аттестация комиссияси қарори билан танишдим, мазкур аттестация варақасининг иккинчи нусхасини олдим.

     


       

(сана, имзо, ходимнинг Ф.И.О.)

Низомга

2-ИЛОВА

        

(назорат қилувчи органнинг номи)

Хўжалик юритувчи субъектларда

текшириш ўтказиш ҳуқуқини берувчи

МАХСУС ГУВОҲНОМА N____

           

(ходимнинг Ф.И.О.)

           

(эгаллаб турган лавозими)

Аттестация комиссиясининг 20__ йил ___ __________даги ____-сонли қарорига асосан хўжалик юритувчи субъектларнинг фаолиятини 20___ йил ___ _________ гача текшириш ҳуқуқи берилди.

Хизмат гувоҳномаси билан биргаликда кўрсатилади.

Муҳр ўрни



(назорат қилувчи орган раҳбарининг имзоси, Ф.И.О.)

Изоҳ: махсус гувоҳноманинг ҳажми, олди ва орқа тарафининг ранги назорат қилувчи органнинг хизмат гувоҳномаси кўрсаткичларига асосан белгиланади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 3-4-сон, 26-модда.






















































Время: 0.1953
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск