Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Суғурта / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 31.01.2002 й. ПФ-3022-сон "Суғурта бозорини янада эркинлаштириш ва ривожлантириш чора-табдирлари тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

31.01.2002 й.

N ПФ-3022


СУҒУРТА БОЗОРИНИ ЯНАДА

ЭРКИНЛАШТИРИШ ВА РИВОЖЛАНТИРИШ

ЧОРА-ТАБДИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Суғурта хизматлари соҳасидаги эркинлаштириш жараёнини янада ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш, республикада суғурта бозорини тараққий эттиришнинг иқтисодий омилларини кучайтириш, суғурта ташкилотларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ҳамда уларнинг молиявий барқарорлигини таъминлаш мақсадида:


1. 2002 йилнинг 1 февралидан бошлаб, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, суғурта ташкилотлари 3 йил муддатга даромад (фойда) солиғи тўлашдан озод қилинсин ва бунинг натижасида бўшайдиган маблағлар аниқ мақсадни кўзлаган ҳолда мазкур ташкилотларнинг моддий-техника базасини ривожлантиришга, минтақаларда кенг тармоқли агентлик шахобчаларини ташкил этишга, кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлашга, шу жумладан, чет элларда тайёрлаш ва қайта тайёрлашга йўналтирилсин.


2. Қуйидагилар белгилаб қўйилсин:

солиқ олишдан бўшайдиган маблағларни таркибида давлат улуши бўлган суғурта ташкилотлари устав жамғармаларини кўпайтиришга йўналтириш чоғида мазкур маблағлар давлатга тегишли улуш миқдорига қўшиб ҳисобланади;

2002 йилнинг 1 февралидан бошлаб тўрт йил мобайнида суғурта ташкилоти тугатилган ёки у суғурта фаолиятини тўхтатган ҳолларда даромад (фойда) солиғининг суммаси ушбу Фармонга мувофиқ берилган бутун имтиёзли давр учун тўлиқ миқдорда ундириб олинади.

5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Молия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда амалдаги қонунчиликка мазкур Фармондан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчаларни киритиш тўғрисидаги таклифларни Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин.

6. Ушбу Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С.Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                     И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2002 йил, 2-сон


"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси", 2002 йил 1-сон, 34-модда













































Время: 0.1908
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск