ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Алоҳида ўқув юртларини ташкил этиш ва уларнинг фаолияти / Олий таълим / Чет эл олий ўқув юртлари / Бошқалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 16.01.2002 й. 22-сон "Тошкент шаҳрида Халқаро Вестминстер университетини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

16.01.2002 й.

N 22


ТОШКЕНТ ШАҲРИДА ХАЛҚАРО

ВЕСТМИНСТЕР УНИВЕРСИТЕТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Республикада жаҳон таълим стандартлари талабларига мувофиқ олий маълумотли юқори малакали кадрлар тайёрлашни ташкил этиш, қобилиятли ёшларнинг салоҳиятини юзага чиқариш ва мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида улардан самарали фойдаланиш учун шарт-шароитлар яратиш, ривожланган мамлакатларнинг етакчи олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни янада кенгайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг иқтидорли ёшларнинг чет элда таълим олишларини қўллаб-қувватлаш "Умид" жамғармаси, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Британия Кенгаши ва Вестминстер университетининг (Буюк Британия) Тошкент шаҳрида Халқаро Вестминстер университети ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.

Олий таълим сифатига қўйиладиган умумий эътироф этилган халқаро талабларга, Ўзбекистон Республикаси "Таълим тўғрисида"ги Қонунининг мақсадлари ва вазифаларига мувофиққтисодиёт", "Менежмент", "Ахборот технологиялари" ва "Ҳуқуқ" йўналишлари бўйича бакалавриат ва магистратура тизими бўйича мутахассислар тайёрлаш Халқаро Вестминстер университетининг асосий вазифаси ҳисоблансин.

Белгилансинки, Халқаро Вестминстер университети "Умид" жамғармаси ва Вест-минстер университети (Буюк Британия) томонидан таъсис этиладиган олий таълим ташкилоти ҳисобланади.

2. Халқаро Вестминстер университетини ташкил этиш бўйича ташкилий комиссия таркиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, "Умид" жамғармаси Вестминстер университети билан келишган ҳолда икки ой муддатда Халқаро Вестминстер университети тўғрисидаги Низомни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.


4. Белгилаб қўйилсинки:

университет фаолиятига ўқув-методик раҳбарлик Вестминстер университети (Буюк Британия) ва Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан амалга оширилади;

университетнинг жорий фаолиятини маблағ билан таъминлаш, бинолар ва иншоотларни реконструкция қилиш, мукаммал тузатиш, моддий-техника ва ўқув-методик базани жиҳозлаш тўлов-контракт асосида талабалар ўқитилганлиги учун тушадиган маблағлар, чет эл ва миллий ҳомийларнинг маблағлари, "Умид" жамғармаси ва халқаро ташкилотларнинг грантлари, хорижий инвестициялар, давлат бюджети (етишмаган қисми) ҳисобига амалга оширилади;

университетда ўқитиш "Умид" жамғармаси грантлари ва тўлов-контракт асосида кундузги ўқиш шакли бўйича, Вестминстер университетида қабул қилинган таълим стандартларига, бакалавриат ва магистратура ўқув режалари ва дастурларига мувофиқ ўтказилади;

университетга абитуриентларни қабул қилиш Халқаро Вестминстер университети тўғрисидаги Низомда белгиланадиган тартибда ва муддатларда амалга оширилади;

университет битирувчиларини аттестациядан ўтказиш Вестминстер университетида белгиланган талабларга мувофиқ амалга оширилади.

Белгилансинки, Халқаро Вестминстер университети битирувчиларига Ўзбекистон Республикасида олий маълумот тўғрисидаги ҳужжат ҳисобланадиган Вестминстер университетини тамомлаганлик тўғрисидаги диплом берилади.


5. Халқаро Вестминстер университети Тошкент шаҳар, Охунбобоев кўчаси, 12-уйга жойлаштирилсин.

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги:

Тошкент авиация коллежининг биносини барча ўқув ва хўжалик иморатлари билан биргаликда Тошкент авиация институти балансидан "Умид" жамғармаси балансига текин берсин;

Тошкент давлат техника университетининг Тошкент шаҳар, Шаҳрисабз кўчаси, 25-уйда жойлашган Авиация факультети спорт комплекси негизида Халқаро Вестминстер университети талабаларининг жисмоний тарбия ва спорт билан тўловсиз шуғулланиши учун шарт-шароитлар яратсин.

6. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги:

Тошкент авиация коллежини Тошкент авиасозлик касб-ҳунар коллежи билан бирлаштирсин ва Тошкент шаҳар, Паркент кўчаси, 331-уйга жойлаштирсин;

Тошкент давлат авиация институтининг фуқаро авиацияси факультети Тошкент шаҳар, Шаҳрисабз кўчаси, 42-уйдаги бинога жойлаштирилишини таъминласин, ушбу мақсадлар учун бино ва иншоотларни "Ўзпўлатқурилишконструкция" очиқ акциядорлик жамияти балансидан институт балансига текин берсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги:

"Ўзкимёфарм" очиқ акциядорлик жамияти билан биргаликда Тошкент шаҳар, Янги замон кўчаси, 1а-уйда жойлашган ётоқхона биносини "Ўзкимёфарм" очиқ акциядорлик жамияти балансидан Халқаро Вестминстер университети балансига ётоқхона ташкил этиш учун текин берсин;

"В.П.Чкалов номидаги Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмаси" давлат-акциядорлик жамияти билан биргаликда Тошкент шаҳар, Паркент кўчаси, 331-уйда жойлашган ётоқхона биносини атрофдаги хўжалик блоки билан биргаликда "В.П.Чкалов номидаги Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмаси" давлат-акциядорлик жамияти балансидан Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази балансига текин берсин.


8. "Умид" жамғармаси:

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда Вестминстер университети билан келишган ҳолда 2002 йил 1 февралгача Халқаро Вестминстер университетининг ташкилий тузилмасини, штатлар жадвалини ва харажатлар сметасини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;

Халқаро Вестминстер университетини белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказсин;

Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Молия вазирлиги билан биргаликда берилаётган бинолар ва иншоотларни реконструкция қилган ва мукаммал таъмирлаган, зарур ўқув-лаборатория анжомлари, компьютер техникаси ва кутубхона фонди билан жиҳозлаган ҳолда Халқаро Вестминстер университети комплекси 2002 йил 1 сентябргача ишга туширилишини таъминласин;

Ўзбекистоннинг олий таълим ва илмий муассасалари юқори малакали мутахассислари ва ўқитувчиларини танлов асосида танлаб олсин ва уларнинг тажриба орттиришини ташкил этсин, кейинчалик уларни Халқаро Вестминстер университети ишига жалб этсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги:

Адлия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига "Таълим тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифлар тақдим этсин;

"Умид" жамғармаси билан биргаликда Халқаро Вестминстер университетини 2002/2003 ўқув йили бошлангунгача Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият кўрсатаётган олий таълим муассасалари учун мажбурий бўлган зарур ўқув-услубий ҳужжатлар билан таъминласин.


10. Халқаро Вестминстер университетига юкланган вазифаларни амалга ошириш мақсадида Университет 5 йил муддатга солиқларнинг барча турларидан ва божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви учун йиғимлардан ташқари), шу жумладан ўз эҳтиёжлари учун асбоб-ускуналар, моддий-техника ресурслари ва инвентарлар келтиришда истисно тариқасида озод қилинсин.


11. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Халқаро Вестминстер университетининг буюртманомаларига биноан, таълим жараёнида қатнашувчи хорижий ўқитувчиларга келиш визаларини консуллик йиғимлари ундирмасдан беришни таъминласин.


12. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Халқаро Вестминстер университети буюртманомаларига биноан таълим жараёнида қатнашувчи хорижий ўқитувчилар учун кўп марталик визалар берилишини ва уларнинг муддати узайтирилишини, вақтинчалик рўйхатдан ўтказилишини ва вақтинчалик рўйхатдан ўтказиш муддати узайтирилишини давлат божи тўловисиз таъминласин.


13. Халқаро Вестминстер университетига ўқитиш ва илмий ишлар учун таклиф этилган хорижий профессорлар ва ўқитувчиларнинг яшаши ва транспорт харажатлари учун тўловни миллий валютада, Ўзбекистон фуқаролари учун белгиланган тарифлар бўйича амалга оширишга рухсат этилсин.


14. Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги Халқаро Вестминстер университетини белгиланган тартибда зарур телефон ва телекоммуникация алоқаси турлари, шу жумладан ҳукумат алоқаси билан таъминласин.


15. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Р.С.Азимов ва Ҳ.С.Кароматов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                  И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

2002 йил 16 январдаги

22-сон қарорига

ИЛОВА



Тошкент шаҳрида Халқаро Вестминстер

университетини ташкил этиш

бўйича ташкилий комиссия

ТАРКИБИ


Азимов Р.С. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, комиссия раиси


Рисқиев Т.Т. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси


Голишев В.А. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси


Кароматов Ҳ.С. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари


Комилов А.Ҳ. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири


Нурмуродов М.Б. Ўзбекистон Республикаси Молия вазири


Ғуломов С.С. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазири


Шоабдураҳманов Р.М. Тошкент шаҳар ҳокими


Ворисов А.К. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ижтимоий комплекси раҳбари котибиятининг мудири


Баратов Ф.П. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирининг ўринбосари


Набил Айад  Профессор, Вестминстер университетидан ишчи гуруҳ раҳбари


Зиёев М.К. "Умид" жамғармаси ижрочи директори, комиссия котиби



"Ўзбекистон Республикаси қонунлар тўплами" 2002 й. 2-сон
















































Время: 0.1978
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск