Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Соғлиқни сақлаш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 25.01.2002 й. 32-сон "Аёллар ва ўсиб келаётган авлод соғлиғини мустаҳкамлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

25.01.2002 й.

N 32



АЁЛЛАР ВА ЎСИБ КЕЛАЁТГАН АВЛОД

СОҒЛИҒИНИ МУСТАҲКАМЛАШГА

ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР

ТЎҒРИСИДА


Вазирлар Маҳкамаси қайд этадики, аҳолини ижтимоий муҳофаза қилишни кучайтириш, оила манфаатларини таъминлаш, аёллар мавқеини ошириш, соғлом авлодни шакллантириш бўйича амалга оширилган умумдавлат чора-тадбирлари республикадаги ижтимоий-демографик вазиятни сезиларли даражада яхшилаш имконини берди. Оила институти мустаҳкамланмоқда, чақалоқлар ўлими камаймоқда, туғруқ ёшининг таркиби яхшиланмоқда, аҳолининг узоқ умр кўриши даражаси ўсмоқда.

Шу билан бирга, республика минтақалари бўйича аҳолининг репродуктив саломатлиги кўрсаткичларининг таҳлили кўрилаётган чора-тадбирлар ҳали етарли эмаслигини кўрсатмоқда. Қорақалпоғистон Республикаси, Қашқадарё, Сурхондарё, Самарқанд ва Хоразм вилоятлари, Бандихон, Бахмал, Чироқчи, Қўшработ туманлари ва бошқа туманлар аҳолисининг репродуктив соғлиғи кўрсаткичлари республика ўртача кўрсаткичларидан кўпроқ орқада қолмоқда.

Оилаларнинг тиббий маданияти даражасини янада ошириш, аёлларнинг соғлиғини мустаҳкамлаш, соғлом авлод туғилиши ва уларни тарбиялаш учун шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

3. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, “Соғлом авлод учун” жамғармаси, Молия вазирлиги Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Маданият ишлари вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Давлат спорт қўмитаси, Давлат матбуот қўмитаси, “Ўзтелерадио” компанияси ва бошқа тузилмалар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда бир ой муддатда оилада тиббий маданиятни ошириш, аёлларнинг соғлиғини мустаҳкамлаш, соғлом авлод туғилиши ва уларни тарбиялашнинг устувор йўналишларини амалга ошириш бўйича чора-тадбирларнинг мақсадли дастурини ишлаб чиқсинлар ва тасдиқлаш учун Республика комиссиясига тақдим этсинлар.


4. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги:

айниқса қишлоқ жойлардаги тиббиёт муассасалари, тиббий-ижтимоий ёрдам бригадаларининг қизларга, аёлларга ва ёш оилаларга тиббий хизмат кўрсатиш сифатини ошириш, оилаларда тиббий маданиятни ошириш, она ва бола соғлигини муҳофаза қилиш масалаларида аёлларга тиббий маслаҳатлар бериш бўйича ишларини кучайтирсин;

Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи иқтисодий алоқалар ва хорижий инвестициялар департаменти, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, хайрия жамғармалари ва ҳукуматга қарашли бўлмаган халқаро ташкилотлар билан биргаликда аёлларнинг репродуктив соғлигини яхшилаш бўйича аҳолини зарур замонавий тиббиёт препаратлари ва воситалари таъминлаш юзасидан 2-иловага* мувофиқ мурувват ва ҳомийлик ёрдамларини жалб этиш ишларини фаоллаштирсин;

ушбу воситалар ва уларни қўллаш бўйича комплекс маслаҳат хизматлари тегишли тиббиёт муассасалари орқали ҳамда турғун даволаш-профилактика муассасаларида дори-дармонлар ва тиббий буюмлари берилиши, ҳисобга олиниши ҳамда улардан фойдаланилишини назорат қилишнинг амалдаги тартибига мувофиқ бепул асосда берилишини ташкил этсин;

айниқса туғилиш, оналар ва чақалоқлар ўлими даражаси юқори бўлган туманларда акушер-гинеколог кадрлар таркибини мустаҳкамласин, уларни зарур тиббий асбоб-анжомлар, замонавий препаратлар ва воситалар билан таъминласин;

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда акушер-гинеколог врачлар малакасини, шу жумладан республиканинг етакчи клиникаларида ва чет элларда тажриба орттириш асосида узлуксиз ошириш, тиббиёт ходимларининг ахборот манбаларидан, шу жумладан “Интернет”дан фойдаланиш имкониятларини кенгайтиришнинг махсус дастурини қабул қилсин.


5. Белгилаб қўйилсинки, аёлларнинг репродуктив соғлигини яхшилаш учун воситалар ва препаратлар Давлат бюджетида соғлиқни сақлаш муассасаларини маблағ билан таъминлаш учун назарда тутилган ҳар йилги маблағлар доирасида ушбу мақсадларга махсус ажратилган маблағлар, шунингдек 2-иловага* мувофиқ ҳажмларда ҳукуматга қарашли бўлмаган халқаро ташкилотлар грантлари ҳисобига сотиб олинади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва унинг жойлардаги ҳудудий органлари томонидан даволаш, профилактика ва консультация муассасалари ўртасида тақсимланади.


6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига қизларнинг балоғатга тўлмаган ёшда никоҳдан ўтишини истисно этувчи зарур таклифлар киритсинлар, кейинчалик таклифлар Олий Мажлисга киритилсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 2002-2003-ўқув йилидан бошлаб умумтаълим мактабларининг 10-11-синфлари ўқувчиларининг ҳамда академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларида ўқитишнинг 2-3 йиллари ўқув дастурларига соғлом оила ва никоҳ, соғлом авлод туғилиши ва уни тарбиялаш масалалари бўйича мутахассис тиббий ходимлар томонидан ўтказиладиган махсус факультатив дарслар киритсинлар.


8. Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитаси, “Ўзтелерадио” компанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, республика оммавий ахборот воситалари ушбу қарорда назарда тутилаётган чора-тадбирларнинг роли ва аҳамияти кенг тушунтирилишини таъминласинлар.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                            И. Каримов



*) Иловалар рус тилидаги матда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонунлар тўплами" 2002 й. 2-сон









































Время: 0.2272
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск