Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 25.01.2002 й. 33-сон "Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини аниқ йўналтирилган тарзда қўллаб-қувватлашнинг 2002-2003 йилларда мўлжалланган дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

25.01.2002 й.

N 33



АҲОЛИНИНГ ИЖТИМОИЙ

ҲИМОЯГА МУҲТОЖ ҚАТЛАМЛАРИНИ

АНИҚ ЙЎНАЛТИРИЛГАН ТАРЗДА ҚЎЛЛАБ-

ҚУВВАТЛАШНИНГ 2002-2003 ЙИЛЛАРДА

МЎЛЖАЛЛАНГАН ДАСТУРИНИ АМАЛГА

ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Олий Мажлиснинг 2001 йил 6 декабрдаги 306-II-сон қарорида ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини аниқ йўналтирилган тарзда қўллаб-қувватлашни кучайтириш тўғрисида” 2002 йил 25 январдаги ПФ-3017-сон Фармонида назарда тутилган чора-тадбирларни амалга ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Белгилаб қўйилсинки, 2002 йил 1 сентябрдан бошлаб кам таъминланган оилаларга мансуб бошланғич синфларнинг ўқувчилари билан бир қаторда, шунингдек юқори синфларнинг кам таъминланган оилаларга мансуб ўқувчилари ҳам бепул қишки кийим-бош тўплами билан таъминланади.


2. Умумтаълим мактабларининг кам таъминланган оилаларга мансуб ўқувчиларини кутубхона фондидан дарсликлар тўплами билан ҳар йили бепул таъминлаш жорий этилсин, бунда 2002 йил 1 сентябрдан бошлаб кам таъминланган оилаларга мансуб ўқувчиларнинг камида 75 фоизини, 2003 йил 1 сентябрдан бошлаб эса кам таъминланган оилаларга мансуб ўқувчиларнинг 100 фоизини дарсликлар билан таъминлаш назарда тутилсин.


3. Етим болаларни ва ота-она қаровисиз қолган тўлиқ давлат таъминотидаги болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш:

улар барча турдаги умумтаълим мактабларини битириб чиқаётганда ва ишга жойлашаётганда кийим-бош, пойабзал ва анжомлар сотиб олиш учун тўланадиган нафақалар миқдорини 2002 йилда энг кам ойлик иш миқдорининг 80 бараваригача, 2003 йилда 100 бараваригача, шунингдек пул нафақасини 2002 йилда энг кам ойлик иш ҳақи миқдорининг 3 бараваригача ва 2003 йилда 5 бараваригача миқдорда ошириш;

ўқув муассасаси яшаш жойидан узоқ масофада жойлашган ҳолларда бюджет маблағлари ҳисобига имтиёзли транспортда юриш карточкалари билан таъминлаш йўли билан кучайтирилсин.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Молия вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда тўлиқ давлат таъминотидаги етим болаларни ва ота-она қаровисиз қолган болаларни пул нафақалари ҳамда кийим-бош, пойабзал ва анжомлар сотиб олиш учун нафақалар, шунингдек транспортда юриш карточкалари билан таъминлаш тартибини бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.

4. Белгилансинки, болани ўз тарбиясига (патронат) олган тутинган ота-оналарга олинган ҳар бир бола учун энг кам ойлик иш ҳақининг 3 баравари миқдорида ҳар ойлик нафақа берилади.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Молия вазирлиги билан келишган ҳолда тарбиялаш (патронат) учун оилаларга бериладиган етим болаларни кийим-бош, пойабзал билан бир йўла таъминлашнинг болаларнинг ёшига қараб кийим-бош ва пойабзал бериш нормаси ва рўйхатини белгилайдиган тартибини икки ҳафта муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.

Белгилаб қўйилсинки:

тутинган ота-оналарга ҳар ойлик нафақа тўлаш ҳамда болаларни кийим-бош ва пойабзал билан бир йўла таъминлаш харажатлари Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар молия бошқармалари томонидан, маҳаллий ҳокимият органларининг тегишли қарорлари асосида, маҳаллий бюджетларнинг заҳира жамғармаларидан маблағ билан таъминланади;

маблағ билан таъминланадиган харажатлар миқдори Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ таълими бош-қармалари томонидан тақдим этиладиган ҳисоб-китоблар асосида, тегишли молия органлари билан келишган ҳолда белгиланади;

тўлов Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари халқ таълими бошқармалари орқали амалга оширилади.


5. Қишлоқ жойларда ишлайдиган ўқитувчиларнинг ахборот билан таъминланганлигини яхшилаш учун Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Молия вазирлиги 2002 йил 1 январдан бошлаб (қишлоқ жойлардаги) умумтаълим мактаблари, академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларининг кутубхона фонди ўнтагача турдаги газета ва журналларга, асосан республика оммавий ахборот воситаларига маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобига мажбурий обуна қилинишини таъминласинлар.


6. “Маҳалла” жамғармаси, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Молия вазирлиги ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг ишламаётган оналарга оиланинг мазкур нафақага муҳтожлигидан келиб чиққан ҳолда болани икки ёшга тўлгунга қадар парвариш қилиш бўйича ойлик нафақа тайинлаш тўғрисидаги таклифлари қабул қилинсин. Мазкур нафақани тайинлашда ижтимоий адолат, очиқ-ойдинлик ва ошкоралик принципларига риоя қилиниши таъминлансин.


7. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги:

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, “Маҳалла” жамғармаси, Халқ банки билан биргаликда оналарга оилаларнинг мазкур нафақага муҳтожлигини ҳисобга олган ҳолда болани икки ёшга тўлгунгача парвариш қилиш бўйича ҳар ойлик нафақа тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Низомни бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин;

иш стажи бўйича чеклашнинг олиб ташланиши муносабати билан қайта кўриб чиқилиши керак бўлган пенсиялар миқдорини икки ҳафта муддатда қайта ҳисоб-китоб қилиб чиқсин;

Молия вазирлиги, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Марказий банк, Ўзбекистон Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси билан биргаликда оилавий тадбиркорликни маблағ билан таъминлаш тартибини бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин, бунда уларга тижорат банклари орқали, шу жумладан, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамда бошқа молиявий барқарор нодавлат нотижорат ташкилотлари кафиллиги остида гаровсиз асосда микрокредитлар берилишини назарда тутсин.


8. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш органлари ҳамда “Маҳалла” жамғармасининг минтақавий бўлимлари билан биргаликда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини аниқ йўналтирилган тарзда қўллаб-қувватлаш, оилаларга нафақалар белгилашда ижтимоий адолатни таъминлаш чора-тадбирларини амалга оширишида ҳар томонлама амалий ва методик ёрдам кўрсатишни ташкил этсинлар.


9. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Молия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига амалдаги қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифлар киритсин.


11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Р.С. Азимов ва Ҳ.С. Кароматов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                   И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

2002 йил 25 январдаги

33-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартиришлар ва қўшимчалар

IV. Вазирлар Маҳкамасининг “Ўкитувчилар ва ўқувчилар турмуши моддий шароитларини яхшилашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 1997 йил 20 августдаги 409-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1997 й., 8-сон, 29-модда) 4-бандида:

1) биринчи хат бошиданҳар бир кишига энг кам иш ҳақининг 16 баравари миқдори ҳисобидан” сўзлари чиқариб ташлансин, “энг кам иш ҳақининг 1,5 баравари миқдорида” сўзлари “Ҳукуматнинг алоҳида қарорлари билан белгиланадиган миқдорларда” сўзлари билан алмаштирилсин;

2) иккинчи хат бошидаги “энг кам иш ҳақининг 16 баравари миқдорида” сўзлари “Ҳукуматнинг алоҳида қарорлари билан белгиланадиган миқдорларда” сўзлари билан алмаштирилсин.


V. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 20 августдаги 409-сон қарори билан тасдиқланган Биринчи синф ўқувчиларини ўқув қуроллари тўплами билан текин таъминлаш тартибида:

1) 3-бандда “танлов асосида” сўзлари “бир контракт бўйича маҳсулот етказиб беришнинг сўмдаги эквиваленти 100 минг АҚШ долларидан ортиқ бўлган ҳолларда белгиланган тартибда тендер асосида ҳамда бошқа барча ҳолларда танлов асосида” сўзлари билан алмаштирилсин;

2) 12-банд “молия органлари” сўзларидан кейин “Назорат-тафтиш бош бошқармаси бўлинмалари” сўзлари билан тўлдирилсин.


VI. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 20 августдаги 409-сон қарори билан тасдиқланган Кам таъминланган оилаларнинг бошланғич синф ўқувчиларини қишки кийим-бош тўплами билан таъминлаш тартибида:

1) 1-банддаги “I-IV синфлар” сўзлари “I-IХ синфлар” сўзлари билан алмаштирилсин;

2) 3-банддаги иккинчи жумла чиқариб ташлансин;

3) 5-бандда “танлов асосида” сўзлари “бир контракт бўйича маҳсулот етказиб беришнинг сўмдаги эквиваленти 100 минг АҚШ долларидан ортиқ бўлган ҳолларда белгиланган тартибда тендер асосида ҳамда бошқа барча ҳолларда танлов асосида” сўзлари билан алмаштирилсин.



"Ўзбекистон Республикаси қонунлар тўплами" 2002 й. 2-сон


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2002 й., 1-сон, 5-модда.



























Время: 0.1581
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск