Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Давлат дастурлари, концепциялари ва уларни амалга ошириш /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 27.01.2010 й. ПҚ-1271-сон "Баркамол авлод йили" Давлат дастури тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

27.01.2010 й.

N ПҚ-1271



“БАРКАМОЛ АВЛОД ЙИЛИ”

ДАВЛАТ ДАСТУРИ ТЎҒРИСИДА


Мамлакатимизда соғлом ва баркамол авлодни тарбиялаш, ёшларнинг ўз ижодий ва интеллектуал салоҳиятини рўёбга чиқариши, мамлакатимиз йигит-қизларини XXI аср талабларига тўлиқ жавоб берадиган ҳар томонлама ривожланган шахслар этиб вояга етказиш учун зарур шарт-шароитлар ва имкониятларни яратиш бўйича кенг кўламли аниқ йўналтирилган чора-тадбирларни амалга ошириш мақсадида, шунингдек Ўзбекистон Республикасида 2010 йилнинг “Баркамол авлод йили” деб эълон қилингани муносабати билан:


1. “Баркамол авлод йили” Давлат дастури тасдиқлансин. Унда қуйидагилар асосий вазифалар этиб белгилансин:

болалар ва ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга, уларни баркамол ривожлантиришнинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлашга қаратилган меъёрий-ҳуқуқий базани такомиллаштириш, амалдаги қонунчилик ҳамда меъёрий ҳужжатларга замон талабларига мос ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш;

“Соғлом она - соғлом бола” дастурини изчил амалга ошириш асосида соғлом авлодни вояга етказиш борасидаги чора-тадбирларни янада кучайтириш, оналар ва болаларнинг репродуктив саломатлигини муҳофаза қилиш тизимини такомиллаштириш, профилактикага асосланган соғлиқни сақлаш тизимини устувор ривожлантириш, тиббий хизмат моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, соғлом болалар туғилиши ва уларни тарбиялаш билан боғлиқ масалалар юзасидан аҳоли ўртасида тушунтириш ҳамда маслаҳат ишларини кучайтириш;

тайёрланаётган мутахассисларга реал иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларидаги мавжуд талабга алоҳида эътибор қаратган ҳолда, ўсиб келаётган ёш авлодга таълим ва тарбия бериш соҳасидаги моддий-техника базани янада мустаҳкамлаш, ундан оқилона ва самарали фойдаланишни таъминлаш, давлат таълим стандартлари, ўқув дастурлари ва ўқув-услубий адабиётларни такомиллаштириш;

таълим жараёнига янги ахборот-коммуникация ва педагогик технологияларни, электрон дарсликлар, мультимедиа воситаларини кенг жорий этиш орқали мамлакатимиз мактабларида, касб-ҳунар коллежлари, лицейлари ва олий ўқув юртларида ўқитиш сифатини тубдан яхшилаш, таълим муассасаларининг ўқув-лаборатория базасини замонавий турдаги ўқув ва лаборатория ускуналари, компьютер техникаси билан мустаҳкамлаш, шунингдек ўқитувчилар ва мураббийлар меҳнатини моддий ҳамда маънавий рағбатлантириш бўйича самарали тизимни янада ривожлантириш;

замонавий ахборот ва коммуникация технологиялари, рақамли ва кенг форматли телекоммуникация алоқа воситалари ҳамда Интернет тизимини янада ривожлантириш, уларни ҳар бир оила ҳаётига жорий этиш ва кенг ўзлаштириш;

ёш авлодни жисмонан баркамол этиб тарбиялаш, болалар спортини ривожлантириш соҳасида, ёшларни, айниқса, қишлоқ қизларини спорт билан мунтазам шуғулланишга кенг жалб этиш, янги спорт мажмуаларини, стадионлар ва иншоотларни қуриш, уларни замонавий спорт анжомлари ва жиҳозлари билан таъминлаш, юқори малакали устоз ва мураббийлар билан мустаҳкамлаш бўйича амалга оширилаётган ишларни изчил кучайтириш;

иқтисодиётни таркибий ўзгартиришнинг муҳим йўналиши, аҳоли ва ўрта синф мулкдорлари даромадларини шакллантириш асоси бўлган кичик бизнес ҳамда хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни янада рағбатлантириш, бу соҳадаги мавжуд муаммоларни ҳал этиш, ёшлар, авваламбор, касб-ҳунар коллежлари ва олий таълим муассасалари битирувчиларини, айниқса, қишлоқ жойларда тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб этиш учун шароит яратиш;

илм-фанни янада ривожлантириш, иқтидорли ва қобилиятли ёшларни илмий фаолиятга кенг жалб этиш, уларнинг ўз ижодий ва интеллектуал салоҳиятини рўёбга чиқариши учун шароит яратишга доир комплекс чора- тадбирларни ишлаб чиқиш;

ёш оилаларга ғамхўрлик қилиш ишларини кучайтириш, уларни ҳуқуқий ва ижтимоий муҳофаза қилишни таъминлаш, жисмонан ва ҳар томонлама ривожланган баркамол авлодни миллий ва умуминсоний қадриятлар ҳамда Ватанга муҳаббат руҳида тарбиялаш борасида жамиятнинг муҳим бўғини бўлган соғлом ва мустаҳкам оилани шакллантириш учун зарур шарт-шароитларни яратиш;

ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, уларни ичкиликбозлик ва гиёҳвандлик иллатларидан, бошқа турли ҳалокатли таҳдидлар ҳамда биз учун ёт бўлган диний ва экстремистик таъсирлардан, тубан “оммавий маданият” хуружларидан ҳимоя қилишга доир комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 9 декабрдаги 3329-фармойишига биноан тузилган Республика комиссиясига “Баркамол авлод йили” Давлат дастури бажарилишини ташкил этиш ва унинг ижроси мониторингини амалга ошириш вазифаси юклансин.


3. “Баркамол авлод йили” Давлат дастурини амалга ошириш бўйича Республика комиссияси (Ш.М.Мирзиёев):

икки ҳафта муддатда вазирликлар, идоралар,  хўжалик бирлашмалари, жамоат ташкилотлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан ҳар бир вазирлик, идора, минтақа, шаҳар, туман ва аҳоли пункти бўйича ҳудудлар ҳамда тармоқларга оид “Баркамол авлод йили” дастурлари ишлаб чиқилиши ва қабул қилинишини таъминласин;

мазкур Дастурнинг бўлимлари ва бандларини давлат ҳамда хўжалик бошқаруви республика органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти оргарлари ва бошқа ташкилотлар даражасида тўлиқ ва ўз вақтида бажариш ишларини мувофиқлаштирсин, Дастурга киритилган тадбирларнинг амалга оширилиши устидан тизимли  назорат ўрнатсин;

Ўзбекистон Республикаси Президенти девонига ҳар чорак якуни бўйича “Баркамол авлод йили” Давлат дастурида тасдиқланган  тадбирларнинг бажарилиши тўғрисида ахборот тақдим этсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (Ш.М.Мирзиёев) Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри ва туманлар (шаҳарлар)да Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва тегишли ҳудудлар ҳокимлари раҳбарлигида Дастурни амалга ошириш бўйича тегишли комиссиялар ташкил этилишини таъминласин, уларнинг зиммасига Дастурда кўзда тутилган тадбирларни сўзсиз ва тўлиқ амалга ошириш бўйича шахсий жавобгарлик юкласин.


5. Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Миллий телерадиокомпанияси ва бошқа оммавий ахборот воситалари:

аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида “Баркамол авлод йили” Давлат дастурининг мақсад ва вазифаларини кенг тушунтириш;

Дастурнинг амалга оширилиши тўғрисида мунтазам ахборот бериб бориш, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, жойлардаги давлат ҳокимияти органлари, жамоат ва ноҳукумат ташкилотларнинг Дастурда кўзда тутилган тадбирларни амалга ошириш бўйича қўшган амалий ҳиссасини ёритишни таъминласин.


6. Мазкур  қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М.Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                     И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 5-сон, 37-модда.






















Время: 0.1785
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск