Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Меҳнат ва аҳолининг бандлиги / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Аҳоли бандлиги /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 31.01.2002 й. 42-сон "Аҳолининг иш билан таъминланганлигини ҳисобга олиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

31.01.2002 й.

N 42



АҲОЛИНИНГ ИШ БИЛАН

ТАЪМИНЛАНГАНЛИГИНИ ҲИСОБГА

ОЛИШ ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ТЎҒРИСИДА


Аҳолининг иш билан таъминланганлик даражаси ва таркиби халқаро стандартларга мувофиқ тўлиқ ва холис баҳоланишини таъминлаш, минтақаларда аҳолини иш билан оқилона таъминлаш ва янги иш ўринларини барпо этиш муаммосини самарали ҳал этиш юзасидан чора-тадбирларни ишлаб чиқиш учун ишга жойлаштиришга муҳтож шахсларни аниқлаш, аҳолининг иш билан таъминланганлигини ҳисобга олиш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги томонидан халқаро стандартлар асосида ишлаб чиқилган Меҳнат ресурслари балансини тузиш ва ишга жойлаштиришга муҳтож шахсларни аниқлаш методикаси иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги:

тасдиқланган методика асосида 2002 йилдан бошлаб ҳар чоракда ишчи кучининг иш билан таъминланганлиги масалалари бўйича ўрганиб чиқишлар ўтказилишини ва ишга жойлаштиришга муҳтож шахсларнинг сони аниқланишини таъминласин;

Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Давлат матбуот қўмитаси билан биргаликда ўн кун муддатда Меҳнат ресурслари балансини тузиш ва ишга жойлаштиришга муҳтож шахсларни аниқлаш бўйича ўқув-методик қўлланмани нашрга тайёрласин.


3. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги билан биргаликда, жорий ўқув йилидан бошлаб олий ўқув юртлари, академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари ва бошқа ўқув муассасаларининг тегишли фанлар бўйича таълим дастурларига меҳнат ресурслари балансини тузиш ва ишга жойлаштиришга муҳтож шахсларни аниқлашнинг тасдиқланган методикаси ўрганилишини киритсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги:

Меҳнат ресурслари балансини тузиш ва ишга жойлаштиришга муҳтож шахсларни аниқлаш методикаси асосида бир ой муддатда иқтисодиёт ва статистика органлари амалиётига меҳнат ресурслари бўйича ҳисобот ва прогноз балансларини тузишни жорий этиш бўйича йўриқномаларни ишлаб чиқсин;

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги билан биргаликда иқтисодиёт ва статистика органлари тизимининг амалиётчи ходимлари учун меҳнат ресурслари балансини ишлаб чиқиш ва ишга жойлаштиришга муҳтож шахсларни аниқлаш бўйича ўқув семинарларини ташкил этсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги билан биргаликда 2002 йилнинг биринчи чорагида Меҳнат ресурслари балансини тузиш ва ишга жойлаштиришга муҳтож шахсларни аниқлаш методикасини ва ўқув-методик қўлланмани нашр этсин ҳамда уларнинг минтақавий иқтисодиёт ва статистика органлари, меҳнат органлари, таълим муассасалари ва бошқа манфаатдор тузилмалар ўртасида тарқатилишини таъминласин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С.Азимов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                              И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси қонунлар тўплами" 2002 й. 2-сон















































Время: 0.2237
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск