Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим /

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги 89К/К-сон, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази 01К/К-сон, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг 01К/К-сон "Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ходимлари асосий лавозимларининг малака тавсифлари бўйича йўриқнома иловасига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги 18.01.2010 й. Қарори (АВ томонидан 03.02.2010 й. 1845-2-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

03.02.2010 й.

N 1845-2

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МЕҲНАТ ВА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ

МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ВАЗИРЛИГИНИНГ

18.01.2010 й.

N 89Қ/Қ


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ

ВАЗИРЛИГИНИНГ ЎРТА МАХСУС, КАСБ-

ҲУНАР ТАЪЛИМИ МАРКАЗИНИНГ

18.01.2010 й.

N 01Қ/Қ


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ

ДАВЛАТ ТЕСТ МАРКАЗИНИНГ

18.01.2010 й.

N 01Қ/Қ


ҚАРОРИ




Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари

ходимлари асосий лавозимларининг малака

тавсифлари бўйича йўриқнома иловасига

ўзгартиришлар киритиш тўғрисида


(2010 йил 13 февралдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 1 августдаги 165-сон "Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 31-32-сон, 303-модда) асосан ҳамда таълим муассасаларида тўпланган тажрибаларни инобатга олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази ҚАРОР ҚИЛАДИЛАР:


1. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг 2008 йил 25 августдаги 39, 36/ҚҚ ва 01-275-сон қарори (рўйхат рақами 1845, 2008 йил 29 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 35-36-сон, 350-модда) билан тасдиқланган Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ходимлари асосий лавозимларининг малака тавсифлари бўйича йўриқнома иловасининг 1-параграф "Малака талаблари" қисмининг "а" ва "б" бандлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"а) олий маълумот (маданият ва спорт ҳамда соғлиқни сақлаш соҳасидаги таълим муассасаларида академик лицей, касб-ҳунар коллежининг таълим йўналишларидан камида биттаси ёки билим соҳаси бўйича олий маълумот);

б) таълим тизимидаги (педагогик, ўқув-тарбиявий, ўқув-услубий, бошқарув фаолияти) иш стажи 3 йилдан кам эмас ёки академик лицей, касб-ҳунар коллежининг соҳа йўналиши бўйича 5 йилдан кам бўлмаган амалий иш стажи".


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олинган кундан бошлаб ўн кун ўтгач кучга киради.



Меҳнат ва аҳолини ижтимоий

муҳофаза қилиш вазири в.б.                                                       А. Хаитов



Ўрта махсус, касб-ҳунар

таълими маркази директори                                                      Ш. Жавлонов



Давлат тест маркази директори                                                 Б. Исмоилов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 5-сон, 44-модда.






















Время: 0.1986
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск