Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Прокуратура. Адлия органлари. Нотариат. Адвокатура. Юридик хизмат / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Прокуратура /

Марказий банки Бошқаруви 39/3-сон, Бош прокуратураси ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 3-сон "Тижорат банкларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги 29.12.2009 й. Қарори (АВ томонидан 02.02.2010 й. 2023-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

02.02.2010 й.

N 2023-1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

29.12.2009 й.

N 39/3


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

БОШ ПРОКУРАТУРАСИ ҲУЗУРИДАГИ

СОЛИҚ, ВАЛЮТАГА ОИД ЖИНОЯТЛАРГА

ВА ЖИНОИЙ ДАРОМАДЛАРНИ

ЛЕГАЛЛАШТИРИШГА ҚАРШИ

КУРАШИШ ДЕПАРТАМЕНТИНИНГ

29.12.2009 й.

N 3


ҚАРОРИ


Тижорат банкларида жиноий фаолиятдан олинган

даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни

молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички

назорат қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар

киритиш ҳақида


(2010 йил 12 февралдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида" (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 й., 12-сон, 247-модда), "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида" (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 5-6-сон, 54-модда) ва "Жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 43-сон, 451-модда) қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти ҚАРОР ҚИЛАДИЛАР:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви ва Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2009 йил 13 октябрдаги 23/6-сонли ва 32-сонли қарори (рўйхат рақами 2023, 2009 йил 23 октябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 44-сон, 472-модда) билан тасдиқланган "Тижорат банкларида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидалари"га иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.



Марказий банк раиси                                                                  Ф. Муллажонов



Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий

даромадларни легаллаштиришга қарши

курашиш департаменти бошлиғи                                               З. Дусанов






Қарорга

ИЛОВА



Тижорат банкларида жиноий фаолиятдан олинган

даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни

молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички

назорат Қоидаларига киритиладиган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 5-банднинг бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг (кейинги ўринларда - Марказий банк) ваколатли вакиллари, тижорат банкининг ички аудит хизмати ходимлари, ташқи аудиторлар ҳамда Департамент ходимлари томонидан ўтказилган текширув жараёнида ички назорат тизимини ташкиллаштиришда ва унинг фаолиятида аниқланган хато ва камчиликларнинг бартараф этилишини мониторинг қилиш;".


2. 12-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ички назорат хизмати раҳбари олий иқтисодий ёки юридик маълумотга ва тижорат банкининг банк операцияларини амалга ошириш билан боғлиқ бўлинмасида камида икки йиллик раҳбарлик тажрибасига ёхуд Ички назорат хизматида камида бир йиллик иш стажига эга бўлиши лозим".


3. 22-банд қуйидаги таҳрирдаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Мижозларни лозим даражада текшириш бўйича чора-тадбирлар мазкур Қоидалар кучга киргунга қадар ҳисобварақ очилган мижозларга нисбатан ҳам амалга оширилади".


4. 27-банд қуйидаги таҳрирдаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Юридик шахсларни лозим даражада текшириш жараёнида тижорат банки пировард натижада мижознинг мулкдори бўлган ёки мижозни назорат қилувчи мижознинг ҳақиқий эгаси - жисмоний шахсни идентификациялаш бўйича, шу жумладан мижознинг ҳамда унинг таъсисчилари (акциядорлари, иштирокчилари)нинг мулк ва бошқарув тузилмасини ўрганиш орқали асосли ва имкони мавжуд бўлган чораларни кўриши лозим".


5. 32-банд қуйидаги таҳрирдаги бешинчи - саккизинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

"жўнатувчи тўғрисидаги маълумотлар (жисмоний шахсларнинг фамилияси, исми, отасининг исми, юридик шахсларнинг номи, жўнатувчининг манзили ва ҳисоб рақами) тақдим этилмаган ёхуд қисман тақдим этилган халқаро пул ўтказмалари билан боғлиқ операцияларга алоҳида эътибор қаратишлари ва батафсил таҳлил қилишлари лозим;

тўлов ўтказмаларини амалга оширишда воситачи сифатида иштирок этсалар, электрон ўтказмалар билан бирга жўнатиладиган, жўнатувчи тўғрисидаги барча маълумотларнинг тўлиқ узатилишини ва сақланишини таъминлашлари шарт;

жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги халқаро талабларни бажармайдиган ёки қисман бажарадиган давлатларда жойлашган ўзларининг чет элдаги шўъба банклари, филиаллари ва ваколатхоналари томонидан ушбу соҳадаги халқаро стандартларга риоя қилинишига эътибор қаратишлари лозим;

чет элдаги шўъба банклари, филиаллари ва ваколатхоналаридан улар жойлашган мамлакатлар қонунчилигида тегишли чоралар тақиқланганлиги мавжудлиги сабабли, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича тегишли чораларни татбиқ қилиш имконияти бўлмаган тақдирда, бош банкка ахборот берилишини талаб қилишга мажбурдирлар. Ўз навбатида тижорат банклари бу ҳақда Марказий банкка ва Департаментга хабар беришлари шарт;".


6. 35-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"35. Мижоз ва мижознинг ҳақиқий эгасини идентификациялашда тижорат банки олинган маълумотларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Департамент томонидан шакллантириладиган ва тижорат банкларига тақдим қилинадиган, мазкур Қоидаларнинг 42-бандида кўрсатилган шахслар рўйхати (кейинги ўринларда - Рўйхат) ҳамда жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорликда иштирок этмаётган давлатлар рўйхати билан солиштириб чиқиши шарт".


7. 37-банд қуйидаги таҳрирдаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"ҳисобварақ очаётган шахснинг ёхуд унинг ваколатли вакилининг шахсан иштирокисиз ҳисобварақ очиш;".


8. 39-банд қуйидаги таҳрирдаги 16-кичик банд билан тўлдирилсин:

"16) норезидент томонидан резидентга грантлар, молиявий ёрдам, қарз ёки беғараз ёрдам сифатида пул маблағлари берилиши".


9. 40-бандда 4-кичик бандида "ҳисобварақдан" деган сўздан кейин "ёки жўнатувчиси тўғрисидаги маълумотлар мавжуд бўлмаган" деган сўзлар билан тўлдирилсин.


10. 44-бандда биринчи хатбошисидаги "мумкин бўлиб, уларга нисбатан тижорат банки" деган сўзлар "ва уларга нисбатан" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


11. 45-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


12. 46-банд:

биринчи хатбошисидаги "мумкин бўлиб, уларга нисбатан тижорат банки" деган сўзлар "ва уларга нисбатан" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

қуйидаги таҳрирдаги "г" кичик банд билан тўлдирилсин:

"г) жўнатувчи тўғрисидаги маълумотлари (жисмоний шахсларнинг фамилияси, исми, отасининг исми, юридик шахсларнинг номи, жўнатувчининг манзили ва ҳисоб рақами) тўлиқ тақдим этилмаган пул маблағларини ўтказиш билан боғлиқ бўлган операциялар;";

"г" кичик банди "д" кичик банд деб ҳисоблансин.


13. 47-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"47. Мижоз ёки мижоз томонидан амалга ошириладиган операция юқори даражадаги хатар тоифасига киритилган тақдирда, бундай мижоз операцияни амалга ошириши ҳақида (ҳисобварақ очиш, ҳисобварақдан маблағ кўчириш ва шу кабиларда) тижорат банкининг тегишли бўлинмаси Ички назорат хизматига хабар бериши керак. Ички назорат хизмати ушбу мижоз томонидан амалга оширилаётган операциялар устидан доимий мониторинг юритиши шарт".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 5-сон, 42-модда.






























Время: 0.2112
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск