Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 17.02.2010 й. 21-сон "Ҳарбий академик лицейлар фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

17.02.2010 й.

N 21



ҲАРБИЙ АКАДЕМИК ЛИЦЕЙЛАР

ФАОЛИЯТИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Кейинги йилларда республикада ҳарбий академик лицейлар фаолиятини такомиллаштиришга доир муайян ишлар амалга оширилди. Ҳарбий академик лицейларда ўқитиш тизими белгиланган давлат таълим стандартларига мувофиқлаштирилди, замонавий талабларга жавоб берадиган ва ўқув-тарбия жараёнини ташкил этиш самарадорлигини таъминлайдиган зарур инфратузилма яратилди, ҳар бир лицейда ўқитишнинг ўзига хослиги ҳисобга олинган ҳолда ўқувчиларни танлов бўйича танлаб олиш тизими жорий этилди.

Ҳарбий академик лицейлар фаолиятини янада такомиллаштириш, манфаатдор вазирликлар ва идоралар ўртасида функциялар ва масъулият йўналишларини аниқ ажратиш, битирувчиларнинг кейинги ўқиши ва ишга жойлашишини ташкил этиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Ҳарбий академик лицей тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ;

ҳарбий академик лицейларнинг намунавий штат жадвали 2-иловага* мувофиқ;

ҳарбий академик лицейлар ўқувчиларининг кийим-бош формаси намуналари 3-иловага* мувофиқ;

ҳарбий академик лицейлар ўқувчиларини кийим-бош, пойабзал ва юмшоқ инвентарь билан таъминлаш нормалари 4-иловага* мувофиқ;

ҳарбий академик лицейлар ўқувчилари овқатланишининг суткалик нормаси 5-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Мудофаа вазирлиги билан биргаликда:

белгиланган талаблар бажарилишининг амалдаги мониторинги тизимини, ҳарбий академик лицейларга тезкор муносабат билдириш ҳамда зарур ҳуқуқий, методик ва техник ёрдам кўрсатиш тартибини ўз ичига оладиган ҳарбий академик лицейлар фаолияти самарали бошқарилишини;

ҳарбий академик лицейларни Ўзбекистон Республикаси ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимида намунавий таълим муассасалари даражасигача етказган ҳолда уларни ривожлантириш ва такомиллаштиришни;

ушбу қарор талабларини ҳисобга олган ҳолда вазирликлар ва идораларнинг амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилишини таъминласин.


3. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Миллий хавфсизлик хизмати тасарруфидаги олий таълим муассасаларига ўқишга киришда ҳарбий академик лицейларнинг битирувчилари учун тест синовлари топширишда улар тўплаган жами балларга балларнинг тўпланиши мумкин бўлган энг кўп миқдорининг 10 фоизи миқдорида қўшимча баллар тарзида имтиёзли шартлар белгилансин.

4. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда ҳарбий академик лицейларнинг олий таълим муассасаларига ўқишга кирмаган битирувчиларини иш билан таъминласин, шу жумладан, бунда захирага қўйиладиган (квоталанган) иш ўринларидан фойдалансин.


5. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази Мудофаа вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази билан биргаликда 2010 йил 1 мартгача Ҳарбий академик лицейларга ўқувчилар қабул қилиш тартиби ва қоидалари тўғрисидаги Низомни ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин.


6. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳар йили ҳарбий академик лицейларнинг офицер ва сержантлар таркиблари ҳарбий хизматчиларини ушбу мақсадлар учун Давлат бюджети параметрларида назарда тутиладиган маблағлар доирасида таъминотнинг барча турлари, шу жумладан, пул таъминоти билан таъминласин.

8. Вазирлар Маҳкамасининг "Ҳарбий академик лицейлар фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2007 йил 23 октябрдаги 223-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2007 й., 10-сон, 59-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н.Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Бош вазири                                 Ш. Мирзиёев



*) 2-5-иловалар берилмайди.


Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 6-7-сон, 51-модда













































Время: 0.1579
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск