ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари / 2010 й. /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 17.02.2010 й. 22-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш ҳамда баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

17.02.2010 й.

N 22



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР    КИРИТИШ    ҲАМДА

БАЪЗИЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ ЙЎҚОТГАН

ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси

Президентининг айрим фармонларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида"

2009 йил 29 декабрдаги ПФ-4158-сон Фармони, Ўзбекистон Республикаси

Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг 2010 йилги асосий

макроиқтисодий кўрсаткичлари ва Давлат бюджети параметрлари

тўғрисида" 2009 йил 22 декабрдаги ПҚ-1245-сон Қарори)


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим фармонларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида" 2009 йил 29 декабрдаги ПФ-4158-сон Фармонига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг 2010 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида" 2009 йил 22 декабрдаги ПҚ-1245-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган авиация керосинига акциз солиғи жорий этиш тўғрисида" 2002 йил 30 июлдаги 271-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                           Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2010 йил 17 февралдаги

22-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартиришлар

3. Вазирлар Маҳкамасининг "Кичик ва ўрта тадбиркорликни ривожлантиришни рағбатлантириш механизмини такомиллаштириш тўғрисида" 1998 йил 27 майдаги 232-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1998 й., 5-сон, 20-модда) 1-илованинг "Кафолатлар мазмуни" устуни 6-бандининг тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"банклардаги ҳисоб рақамлари бўйича операцияларни тўхтатиб қўйиш, қонунда назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно".


4. Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 февралдаги 54-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 2-сон, 9-модда) билан тасдиқланган Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисидаги Низомда:


а) 1.5-банднинг 1.5.13-кичик банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"1.5.13. Ишлаб чиқариш жараёнида қатнашадиган ходимларга вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик, ҳомиладорлик ва туғиш нафақалари тўлаш билан боғлиқ харажатлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибга мувофиқ";


б) 2.3-банднинг 2.3.21-кичик банди қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"2.3.21. Бошқарув ходимларига ва ишлаб чиқариш жараёнида қатнашмайдиган бошқа ходимларга вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик, ҳомиладорлик ва туғиш нафақалари тўлаш билан боғлиқ харажатлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибга мувофиқ".


Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 6-7-сон, 52-модда
























































Время: 0.1861
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск