Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ёқилғи-энергетика комплекси /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 17.02.2010 й. 23-сон "Электр энергетикаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

17.02.2010 й.

N 23



"ЭЛЕКТР ЭНЕРГЕТИКАСИ ТЎҒРИСИДА"ГИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИНИ

АМАЛГА ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


"Электр энергетикаси тўғрисида" Ўзбекистон Республикасининг 2009 йил 30 сентябрдаги ЎРҚ-225-сон Қонунини амалга ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

"Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компанияси электр энергетикаси соҳасидаги махсус ваколатли орган;

Электр энергетикада назорат инспекцияси ("Ўзэнергоинспекция") электр энергетикаси соҳасидаги давлат назорати органи этиб белгилансин.

2. "Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компанияси ягона электр энергетика тизимининг хавфсиз ва ишончли фаолият кўрсатишини, истеъмолчиларнинг электр энергиясига бўлган эҳтиёжи қондирилишини ҳамда "Электр энергетикаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида назарда тутилган бошқа вазифалар ва ваколатлар самарали амалга оширилишини таъминласин.


3. "Ўзэнергоинспекция" ҳудудий бўлинмалар билан биргаликда ўз ваколатлари доирасида электр энергиясини ишлаб чиқаришда, узатишда ва истеъмол қилишда хавфсизликни таъминлаш чора-тадбирлари амалга оширилиши, ёқилғи-энергетика ресурсларидан самарали фойдаланилиши, шунингдек "Электр энергетикаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни нормалари ва талабларига оғишмай риоя этилиши устидан таъсирчан назоратни таъминласин.

4. Белгилаб қўйилсинки, "Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компанияси ҳамда "Ўзэнергоинспекция" раҳбарлари "Электр энергетикаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ваколатли органларга юкланган вазифалар ва функциялар самарали бажарилиши учун шахсан жавоб берадилар.

5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Э.Р. Шаисматов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                            Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2010 йил 17 февралдаги

23-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар

3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компанияси фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш тўғрисида" 2004 йил 21 июндаги 290-сон қарори 2-бандининг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компанияси энергетика тизимини ривожлантириш ва ислоҳ қилишнинг қабул қилинган бош дастурига мувофиқ энергетика тармоғи корхоналарини монополиядан чиқариш, хусусийлаштириш ва акциялаштириш жараёнларини янада ривожлантириш, тармоқнинг энергия ишлаб чиқаришни (ИЭС, ГЭС, ИЭМ), уни узатишни (магистрал электр тармоқлари), уни тақсимлашни ва сотишни таъминловчи (ҳудудий электр тармоқлари) ягона электр энергетика тизими корхоналари функцияларини аниқ белгилаш, уларнинг ўзаро боғлиқ, мутаносиб ва ўзаро ҳамкорлиги бўйича ишларни изчил амалга оширсин".


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Электр энергиясидан фойдаланганлик учун ҳисоб-китоб қилиш механизмини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2004 йил 1 ноябрдаги 511-сон қарорига 2-илованинг 23-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 11-сон, 103-модда) қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"23. Ҳисобга олиш ва етказиб берилган электр энергияси ҳажми бўйича ҳисоботларнинг ишончлилиги, шунингдек юқорида кўрсатиб ўтилган ҳужжатларнинг тўғри расмийлаштирилиши учун жавобгарлик ҳудудий электр тармоқлари корхоналарининг ва уларнинг электр билан таъминловчи корхоналари раҳбарлари, бош бухгалтерлари ҳамда бошқа мансабдор ва моддий жавобгар шахслари зиммасига юкланади".



Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 6-7-сон, 53-модда





























Время: 0.1353
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск