Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Монополияга қарши сиёсат. Табиий монополиялар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 26.02.2010 й. ПФ-4191-сон "Монополияга қарши ишларни тартибга солиш ва рақобатни ривожлантириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

26.02.2010 й.

N ПФ-4191



МОНОПОЛИЯГА ҚАРШИ ИШЛАРНИ ТАРТИБГА

СОЛИШ ВА РАҚОБАТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

ТИЗИМИНИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Монополияга қарши ишларни тартибга солиш тизимини янада такомиллаштириш, рақобат муҳитини изчил ривожлантириш, табиий монополиялар корхоналари фаолиятини назорат қилишни кучайтириш ва хўжалик юритувчи субъектлар томонидан нархларнинг асоссиз оширилишига йўл қўймаслик, иқтисодий ночор корхоналарни молиявий соғломлаштириш ишларини фаоллаштириш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси этиб қайта ташкил қилинсин.


2. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг асосий вазифалари ҳамда фаолияти йўналишлари этиб белгилансин:

монополияга қарши самарали сиёсатни амалга ошириш, рақобат тўғрисидаги ва табиий монополиялар ҳақидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини назорат қилиш;

республикада рақобат муҳитини ривожлантириш, товар ёки молия бозорларида, биринчи навбатда ички истеъмол бозорида ва реклама соҳасида ноинсоф рақобатга чек қўйиш, маҳаллий давлат бошқаруви ва давлат ҳокимияти органлари томонидан хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан ноқонуний хатти-ҳаракатларга йўл қўймаслик учун ҳуқуқий майдонни янада такомиллаштириш, жамоат тузилмалари билан чамбарчас мувофиқлаштирилган ҳолда истеъмолчиларнинг қонуний манфаатлари ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасидаги чора-тадбирларни амалга ошириш;

иқтисодий ночор корхоналарнинг молиявий-иқтисодий ҳолати ва рақобатбардошлигини чуқур таҳлил қилиш, хўжалик юритувчи субъектларни таркибий ўзгартириш ва уларнинг банкротлиги соҳасидаги функцияларни амалга ошириш, таркибий ўзгартириш, санация ва банкротлик масалаларини кўриб чиқишда давлат манфаатларини ифодалаш.


3. Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасига қуйидаги ҳуқуқлар берилсин:

ўз ваколатлари доирасида давлат ва хўжалик бошқаруви органларига, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига, хўжалик юритувчи субъектларга ва уларнинг мансабдор шахсларига рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари, табиий монополиялар ҳақидаги, банкротлик тўғрисидаги, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги, реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилишларини тўхтатиш ёки уларнинг оқибатларини бартараф этиш тўғрисида бажарилиши мажбурий бўлган ёзма кўрсатмалар бериш ҳамда берилган ёзма кўрсатмаларнинг бажарилишини назорат қилиш;

даъво ва ариза билан судга мурожаат қилиш, шунингдек рақобат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари, табиий монополиялар, банкротлик, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳамда реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг қўлланиши ва бузилиши билан боғлиқ ишларни судда кўриб чиқишда қатнашиш;

хўжалик юритувчи субъектларга ва уларнинг мансабдор шахсларига, шунингдек давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг мансабдор шахсларига қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолатларда ва тартибда жарималар солиш;

истеъмолчиларнинг ўз ҳуқуқлари камситилганлиги тўғрисидаги ариза ва шикоятлари юзасидан корхоналар ва ташкилотларни (уларнинг молиявий-хўжалик фаолиятидан ташқари) Назорат қилувчи органлар фаолиятини мувофиқлаштириш Республика кенгаши билан келишган ҳолда текшириш.


4. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Савдо-саноат палатаси ва тадбиркорлик субъектларининг Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик корхоналари уюшмасини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин ва унинг зиммасига қуйидаги вазифалар юклансин:

кичик бизнес ва тадбиркорлик корхоналарини модернизация қилиш ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлашда, ушбу мақсадлар учун хорижий инвестициялар ва кредит ресурсларини кенг жалб этишда кўмаклашиш;

маркетинг тадқиқотларини ташкил этиш, кичик корхоналар томонидан ички ва ташқи бозорларда рақобатбардошли бўлган маҳсулотларнинг янги турлари ишлаб чиқарилишини ўзлаштиришда ҳамда уларни жаҳон ва минтақа бозорларига киритишда кўмаклашиш;

уюшма таркибига кирадиган корхоналар ва ташкилотларга ахборот хизматлари кўрсатиш, кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари учун кадрларни қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш.


5. Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари тақдим этиладиган даъволар юзасидан судларда кўриладиган ишлар бўйича давлат божи тўлашдан озод қилинсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳасини киритсин.

7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида"ги 2005 йил 30 апрелдаги ПФ-3602-сон Фармони ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


8. Мазкур Фармоннинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М.Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                        И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 9-сон, 66-модда



















































Время: 0.1394
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск