Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / 2008 йилдан солиқ қонунчилигига оид ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича имтиёзлар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 26.02.2010 й. ПҚ-1292-сон "Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳузурида "Ижод" фондини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

26.02.2010 й.

N ПҚ-1292



ЎЗБЕКИСТОН ЁЗУВЧИЛАР УЮШМАСИ

ҲУЗУРИДА "ИЖОД" ФОНДИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Халқимиз маънавиятини юксалтириш, ёш авлодни Ватанга муҳаббат, миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида камол топтиришда бадиий адабиётнинг беқиёс ўрни, таъсири ва аҳамиятини инобатга олган ҳолда, адабиётимиз равнақи учун зарур шарт-шароитлар яратиш, ёзувчи ва шоирларнинг ижодий салоҳиятини тўла рўёбга чиқаришга кўмаклашиш ва Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш мақсадида:


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 30 июлдаги 394-ф-сон фармойишига биноан ташкил этилган Республика комиссиясининг Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг Адабиёт фонди негизида Уюшма ҳузуридаги юридик шахс мақомига эга бўлган "Ижод" фондини (кейинги ўринларда - Фонд) ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.

Қуйидагилар Фонднинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

ўзбек адабиётини янада ривожлантириш, бадиий сўз санъати соҳасидаги ютуқларни кенг тарғиб этишга қаратилган дастур ва лойиҳаларни амалга ошириш учун маблағлар жамғариш ва йўналтириш;

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоларининг самарали ижодий фаолиятини таъминлаш мақсадида улар учун зарур маиший, тиббий хизматлар кўрсатиш ва бошқа шарт-шароитлар яратиш;

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ва Қорақалпоғистон Ёзувчилар уюшмасини сақлаш билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш, адабиётимиз ривожига муносиб ҳисса қўшган кекса авлодга мансуб Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоларига аниқ йўналтирилган моддий ёрдам кўрсатиш;

ижодий кўрик-танловларни ташкил этиш, иқтидорли ёш адибларнинг Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси томонидан тавсия этиладиган ижод намуналарини, жумладан, биринчи китобларини нашр этиш учун молиявий ёрдам кўрсатиш;

халқимизнинг қадимий тарихи, бой маданияти, асрий анъана ва қадриятлари тараннум этилган, миллий маънавиятимизнинг мазмун-моҳияти теран бадиий ифодасини топган мумтоз ва замонавий адабиётимиз муносиб намуналарининг хорижий тилларга таржима қилинишини ва чет элда нашр эттиришни ҳамда Интернетда кенг тарғиб этилишини молиялаштириш;

Зулфияхоним қизлари" клуби аъзоларининг Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг таклифига асосан Тошкент шаҳрига клуб машғулотларига ҳар чоракда бир марта келиб-кетиши билан боғлиқ харажатларни қоплаш;

аниқ ижтимоий буюртмалар бериш тизими асосида истеъдодли ижодкорларга маблағлар йўналтириш;

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг моддий-техник базасини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш, унинг тасарруфидаги кўчмас мулкни бошқариш, Фонд маблағларидан Фонд низомида белгиланган вазифаларни амалга оширишда мақсадли ва самарали фойдаланиш.


2. Қуйидагилар:

Фонднинг Васийлик кенгаши таркиби 1-иловага мувофиқ;

Фонд ижро этувчи дирекциясининг ташкилий тузилмаси 2-иловага мувофиқ маъқуллансин.

Белгилаб қўйилсинки, Фонднинг ижро этувчи директори Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг тавсиясига биноан Фонднинг Васийлик кенгаши томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади.


3. Фонднинг Васийлик кенгаши (Ш. Мирзиёев):

ҳар йили Фонднинг даромад ва харажатлари истиқбол кўрсаткичларини тасдиқлаб борсин;

Фонд маблағларидан фойдаланишнинг асосий йўналишларини кўриб чиқсин ва маъқулласин;

Фонд олдига қўйилган вазифаларни амалга оширишда манфаатдор давлат, нодавлат ва жамоат ташкилотларини, шунингдек Фондга ҳомийлик ёрдамини жалб қилсин;

Фонднинг ижро этувчи дирекцияси фаолиятини Фонд даромадларининг шакллантирилиши, харажатларининг асослилиги ҳамда маблағлардан мақсадли фойдаланилиши юзасидан мунтазам назорат қилиб борилишини таъминласин.


4. Қуйидагилар Фонд маблағларини шакллантириш манбалари этиб белгилансин:

ноширлик ва матбаа корхоналарининг босма маҳсулотларини реализация қилишдан, шунингдек босма маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва реализация қилиш билан боғлиқ таҳрир, матбаа ва ноширлик хизматлари кўрсатишдан тушган тушумнинг 1 фоизи миқдоридаги ажратмалар;

"Дўрмон" ижод уйи коттежлари ва меҳмонхона хоналарини ижарага беришдан ҳамда Фонднинг вақтинча бўш маблағларини жойлаштиришдан олинган даромадлар;

юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик ёрдами;

қонун хужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.


5. Ушбу қарорнинг 4-банди иккинчи хатбошида кўрсатилган ажратмалар фойдадан олинадиган солиқ, ягона солиқ тўлови ва давлат мақсадли жамғармаларига ажратмаларни ҳисоблашда солиққа тортиладиган базани камайтириши белгилаб қўйилсин.

6. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг:

"Дўрмон" ижод уйи ва Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси поликлиникасини Фонд бошқарувига ўтказиш;

Фонд томонидан "Дўрмон" ижод уйидан фойдаланиш дирекцияси" унитар корхонасини таъсис этиш ва унга бошқариш учун берилаётган мулкдан самарали фойдаланиш вазифасини юклаш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Вазирлар Маҳкамасининг Захира жамғармасидан Фондга унинг айланма маблағларини шакллантириш мақсадида 2010 йилда 100,0 (юз) млн. сўм маблағ ажратишни, шунингдек зарур бўлган ҳолатларда, кейинги йилларда маблағ ажратиш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритилишини таъминласин.


8. Фонд ва "Дўрмон" ижод уйидан фойдаланиш дирекцияси" унитар корхонаси ҳамда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси поликлиникаси 2015 йил 1 январгача барча солиқлардан, шунингдек давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмаларни тўлашдан озод этилсин.

Белгилаб қўйилсинки, ушбу имтиёзлар берилиши муносабати билан бўшайдиган маблағлар фақат Фонд ва унинг бошқарувидаги "Дўрмон" ижод уйидан фойдаланиш дирекцияси" унитар корхонаси ҳамда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси поликлиникаси зиммасига юкланган вазифаларни бажаришга йўналтирилади.


9. Фонднинг Васийлик кенгаши Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси билан келишилган ҳолда Фонд уставини ҳамда Фонд маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин.


10. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасига "Дўрмон" ижод уйи коттежлари ва меҳмонхона хоналарини уюшма аъзоларига ижодий хизмат сафарлари учун фойдаланишга бериш тартиби тўғрисидаги низомни бир ой муддатда ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда тасдиқлаш тавсия этилсин.


11. Фонд Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси балансидаги Тошкент шаҳри, Ўзбекистон проспекти, 16а-уй манзилидаги бинога жойлаштирилсин.


12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                И. Каримов






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2010 йил 26 февралдаги

ПҚ-1292-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳузуридаги

"Ижод" фондининг Васийлик кенгаши

ТАРКИБИ


Мирзиёев Ш.М.

-

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Васийлик кенгаши раиси


Арипов А.Н.

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, Васийлик кенгаши раисининг ўринбосари


Алимов Б.Ш.

-

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси, Васийлик кенгаши раисининг ўринбосари


Васийлик кенгаши аъзолари:


Муратов М.М.

-

Маданият вазири

Лавозимига кўра

-

Олий ва ўрта махсус таълим вазири


Лавозимига кўра

-

Халқ таълими вазири


Шоабдураҳмонов Р.М.

-

Иқтисодиёт вазирининг ўринбосари


Каньязов Е.С.

-

Адлия вазирининг ўринбосари


Қўчқоров Ж.А.

-

Молия вазирининг ўринбосари


Саиджонов Д.М.

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директорининг биринчи ўринбосари

лавозимига кўра

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси масъул ходими

Иқбол Мирзо

-

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раисининг ўринбосари, Васийлик кенгаши котиби


Изоҳ: Кенгаш аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, Кенгаш таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган шахслар киритилади.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2010 йил 26 февралдаги

ПҚ-1292-сон қарорига

2-ИЛОВА

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳузуридаги

"Ижод" фонди ижро этувчи дирекциясининг

ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ

   








Фонднинг Васийлик кенгаши
















































































Ижро этувчи директор









































































Ижро этувчи директорнинг ўринбосари - бўлим бошлиғи







Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи шўъбаси

1 киши






























































Ташкилий-техник бўлим

2 киши







"Дўрмон" ижод уйидан фойдаланиш дирекцияси" унитар корхонаси

(31 киши)











































































Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси поликлиникаси







































Ижро этувчи дирекция ходимларининг чекланган сони - 4 киши, шу жумладан, бошқарув ходимлари сони - 4 киши.



" Халқ сўзи", 2010 йил 27 февраль
























Время: 0.1485
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск