ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / Қимматли қоғозлар / Умумий қоидалар. Қимматбаҳо қоғозлар эмиссияси ва уларнинг давлат рўйхати /

Эмитентлар томонидан маҳфий ахборотни муҳофаза этишни ташкил этиш тўғрисида Низом (АВ томонидан 24.02.2010 й. 2081-сон билан рўйхатга олинган Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази бош директорининг 24.12.2009 й. 2009-51-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2010 йил 24 февралда 2081-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги

Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини

мувофиқлаштириш ва назорат қилиш

маркази бош директорининг 2009 йил

24 декабрдаги 2009-51-сон буйруғига

ИЛОВА



Эмитентлар томонидан маҳфий ахборотни

муҳофаза этишни ташкил этиш тўғрисида

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг "Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 29-30-сон, 278-модда) Қонунига мувофиқ эмитентлар томонидан маҳфий ахборотни муҳофаза этишни ташкил этиш тартибини белгилайди.

Мазкур Низом талаблари тижорат банклари ва суғурталовчиларга татбиқ қилинмайди.



I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланган:


маҳфий ахборот - фойдаланилиши қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ чеклаб қўйиладиган ҳужжатлаштирилган ахборот;


эмитент - эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқарувчи ва улар юзасидан қимматли қоғозларнинг эгалари олдида мажбуриятлари бўлган юридик шахс.


2. Эмитентлар томонидан маҳфий ахборотни муҳофаза этиш маҳфий ахборотнинг чиқиб кетиши, ўғирланиши, йўқотилиши, бузилиши, чеклов ўрнатилиши, қалбакилаштирилиши ва улардан бошқача тарзда рухсатсиз фойдаланилишининг олдини олиш, шунингдек маҳфий ахборотни йўқ қилиш, чеклов ўрнатиш, нусхалаш, бузишга доир рухсатсиз ҳаракатларнинг ҳамда эмитентнинг ахборот ресурслари ва ахборот тизимларига бошқа шаклдаги аралашишларнинг олдини олиш мақсадларида амалга оширилади.


3. Маҳфий ахборотни муҳофаза этиш устидан назоратни ташкил этиш ва амалга ошириш эмитент ижроия органининг раҳбари томонидан тайинланган масъул ходим зиммасига юкланади.


4. Маҳфий ахборотни муҳофаза этишни ташкил этиш:

эмитентнинг ахборот хавфсизлиги тўғрисидаги йўриқномани (кейинги ўринларда Йўриқнома деб юритилади) ишлаб чиқиш ва унга риоя этиш;

маҳфий ахборотни муҳофаза этиш бўйича техник воситалар ва дастурий маҳсулотлардан фойдаланиш;

қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа чораларни кўриш йўли билан амалга оширилади.


5. Йўриқнома масъул ходим томонидан ишлаб чиқилади ва эмитент ижроия органининг раҳбари томонидан тасдиқланади.


6. Йўриқномада қуйидагилар акс эттирилиши лозим:

эмитентнинг таркибий тузилмаларида маҳфий ахборотни муҳофаза этишни таъминлашга доир талаблар;

маҳфий ахборотга ишлов берувчи техник воситалар жойлаштирилган хоналарга доир талаблар;

маҳфий ахборотни акс эттирган ҳужжатларнинг лозим даражада сақланиши таъминланадиган сақлаш хоналарига доир талаблар;

дастурий таъминотга доир талаблар;

техник таъминотга доир талаблар;

маҳфий ахборотни муҳофаза этиш бўйича назоратга доир талаблар

маҳфий ахборотлар рўйхати;

эмитент ходимларининг (кейинги ўринларда ходимлар деб юритилади) жавобгарлиги.

Йўриқномада маҳфий ахборотни муҳофаза этишни тартибга солувчи бошқа қоидалар ҳам акс эттирилиши мумкин.


7. Эмитент қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ маҳфий ахборотни муҳофаза этишни таъминлаш бўйича зарур чоралар кўради.



II. МАҲФИЙ АХБОРОТНИ ҲИСОБГА ОЛИШ,

САҚЛАШ ВА МУҲОФАЗА ЭТИШНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ


8. Маҳфий ахборотни акс эттирган ҳужжатларни ҳисобга олиш қоғоз ва (ёки) электрон кўринишдаги тегишли журналларда юритилади.


9. Маҳфий ахборотни акс эттирган ҳужжатлар мустаҳкам қулфга эга бўлиши ва ишдан ташқари вақтда муҳрланиши (тамғаланиши) лозим бўлган металл шкафлар ва (ёки) сейфларда сақланиши лозим.


10. Маҳфий ахборотни акс эттирган ҳужжатларни, ушбу турдаги ҳужжатларнинг сақланиши учун мўлжалланмаган бошқа жойларда сақлаш тақиқланади.


11. Маҳфий ахборотни акс эттирган архив ҳужжатларини ходимларга бериш фақат эмитент ижроия органи раҳбарининг буйруғи билан тасдиқланган, маҳфий ахборотни акс эттирган архив ҳужжатларидан фойдаланиш рухсатномасига эга бўлган шахсларнинг рўйхати асосида амалга оширилади.


12. Маҳфий ахборотни акс эттирган ҳужжатлар билан ишлаш фақат хизмат хоналарида амалга оширилади.


13. Маҳфий ахборотни акс эттирган ҳужжат почта орқали жўнатиш қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган тартибда амалга оширилади.


14. Маҳфий ахборотни акс эттирган архив ҳужжатлари билан танишиб чиқиш факти мазкур Низомнинг 1 ва 2-иловаларига мувофиқ шакл бўйича маҳфий ахборотни акс эттирган, берилган архив ҳужжатларини (йиғмажилдларини) ҳисобга олиш карточкаси ва маҳфий ахборотни акс эттирган ҳужжатларни ҳисобга олиш журналида расмийлаштирилади.


15. Маҳфий ахборотни акс эттирган ҳужжатни кўпайтириш, нусхалаш, нусха кўпайтириш ёки мазмунини ошкор қилиш фақат қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда эмитент ижроия органи раҳбарининг ёзма рухсатномаси асосида амалга оширилади.


16. Йўқ қилишга ажратилган маҳфий ахборотни акс эттирган ҳужжатлар қоғоз чиқиндилари сифатида қайта ишлашга топширилишидан олдин матнни ўқиб чиқиш имкониятини истисно этадиган даражада майдаланиши ёки махсус ажратилган жойда ёқиб юборилиши лозим.


17. Маҳфий ахборотни акс эттирган ҳужжатлар йўқ қилинганидан кейин ҳисобга олиш журналига тегишли белги қўйилади.


18. Эмитент ахборот-коммуникация технологияларидан (кейинги ўринларда АКТ деб юритилади) фойдаланишда маҳфий ахборотнинг чиқиб кетишидан ва рухсатсиз фойдаланишдан муҳофаза этишни таъминлаш учун зарур чораларни кўриши лозим.


19. Маҳфий ахборотга ишлов берувчи АКТ ва маълумотлар базаси жойлаштирилган хоналарга киришга фақат тегишли кириш рухсатномасига эга бўлган шахсларга рухсат этилади.

Ушбу банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган хоналарга бошқа шахсларнинг кириши фақат эмитент ижроия органи раҳбарининг ёзма рухсати асосида амалга оширилади.


20. АКТдан фойдаланувчи ва уларга хизмат кўрсатувчи шахслар:

АКТдан фойдаланишда маҳфий ахборотни муҳофаза этишни таъминлаш бўйича белгиланган талабларни бажаришлари;

маҳфий ахборотдан фойдаланишни чеклашнинг белгиланган тартибига риоя этишлари;

маҳфий ахборотдан рухсатсиз фойдаланишга уринишлар, ахборотнинг чиқиб кетиши ёки бузилишига доир барча фактлар тўғрисида зудлик билан ўзининг бевосита бошлиғи ёки эмитент ижроия органининг раҳбарини хабардор қилишлари шарт.

АКТдан фойдаланувчи ва уларга хизмат кўрсатувчи шахслар зиммасида қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.


21. АКТни умумий фойдаланишдаги тизимларга улаш фақат ишлаб чиқариш зарурати мавжуд бўлганда ва фақат ахборотни муҳофаза этиш воситалари қўлланилган ҳолда амалга оширилади.


22. Эмитентнинг АКТлари қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ бўлиши ва ахборотни муҳофаза этишни таъминлаши лозим.


23. Маҳфий ахборотга ишлов берувчи АКТ ишдан чиққан ёки ҳисобдан чиқарилганда ундаги мавжуд ахборотларни уни тиклашга йўл қўймаслик учун тўлиқ йўқ қилиш бўйича чоралар кўрилиши лозим.



III. ХОДИМЛАРГА МАҲФИЙ АХБОРОТДАН

ФОЙДАЛАНИШГА РУХСАТ ЭТИШ


24. Ходимга маҳфий ахборотдан фойдаланишга рухсатнома қуйидаги шартларга риоя этилганда эмитент ижроия органининг раҳбари томонидан тақдим этилади:

ходим томонидан маҳфий ахборотни ташкил этувчи маълумотларни сақлаш ва ошкор қилмаслик тўғрисидаги ёзма мажбуриятни расмийлаштириш;

ходимни маҳфий ахборотни муҳофаза этишни таъминлаш бўйича қонунчилик ҳужжатлари талаблари билан таништириш.


25. Ходимлар маҳфий ахборотни ташкил этувчи маълумотлардан фойдаланишга рухсатномани фақат ўзининг лавозим мажбуриятлари доирасида ва уларни бажариш учун уларга ҳақиқатдан зарур бўлган ҳажмда олишлари мумкин.


26. Эмитент ижроия органининг раҳбари ходимларга маҳфий ахборотни ташкил этувчи маълумотлардан фойдаланишга берилган рухсатномаларнинг қонунийлиги учун шахсан жавобгар бўлади.


27. Қуйидаги шахслар эмитентнинг маҳфий ахборотидан фойдаланиш имкониятига эгадирлар:

эмитент ижроия органининг раҳбари;

ўз лавозим мажбуриятларига мувофиқ маҳфий ахборотдан фойдаланишга рухсатнома олган ходимлар;

бошқа шахслар, қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда.


28. Эмитент ижроия органининг раҳбари:

ҳар бир ходимнинг меҳнат шартномаси ва хизмат вазифаларида маҳфий ахборотни муҳофаза этишни таъминлаш тўғрисидаги мажбуриятларни назарда тутиши;

маҳфий ахборотнинг чиқиб кетиши, ошкор қилиниши, йўқотилиши ёки ўғирланишига доир чоралар кўриши;

ишдан бўшатилиши лозим бўлган ходимни маҳфий ахборотдан фойдаланиш имкониятидан ўз вақтида маҳрум қилиши шарт.

Профессионал иштирокчининг раҳбари зиммасида қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.


29. Ходимлар:

маҳфий ахборотга киритилган маълумотларни қатъий сир сақлаши;

маҳфий ахборотни муҳофаза этишни таъминлаш бўйича қонунчилик ҳужжатлари талабларини бажариши;

фақат фойдаланиш имкониятини олган маҳфий ахборотни акс эттирган маълумотлар ва ҳужжатлар билан ишлаши;

маҳфий ахборотдан шахсий мақсадларда фойдаланмаслиги;

бегона шахсларнинг ходимлардан маҳфий ахборотни олишга бўлган уринишлари тўғрисида, қоғоз ва электрон шаклдаги маҳфий ахборотнинг, маҳфий ахборотни акс эттирган ҳужжатлар сақланаётган хоналар, сақлаш хоналари, сейфлар калитларининг йўқотилганлиги ёки етишмаслиги тўғрисида ҳамда маҳфий ахборотнинг ошкор қилинишига олиб келиши мумкин бўлган бошқа фактлар тўғрисида, шунингдек маҳфий ахборотнинг чиқиб кетиш сабаблари ва шароитлари тўғрисида ўзининг бевосита бошлиғи ёки эмитент ижроия органининг раҳбарига дарҳол хабар бериши;

ишдан бўшатилган тақдирда ўз хизмат вазифаларини бажариш муносабати билан унинг ихтиёрида бўлган барча қоғоз ва электрон шаклдаги маҳфий ахборотларни ўзининг бевосита бошлиғи ёки эмитент ижроия органининг раҳбарига топшириши шарт.

Ходимлар зиммасида қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.


30. Эмитент ижроия органининг раҳбари улар томонидан ўз лавозим мажбуриятларини бажаришда маҳфий ахборот билан танишиш талаб қилинмайдиган ходимларни ушбу имкониятдан истисно этиш бўйича зарур чоралар кўриши лозим.



IV. МАҲФИЙ АХБОРОТНИ МУҲОФАЗА ЭТИШНИ

ТАЪМИНЛАШ УСТИДАН НАЗОРАТ


31. Масъул ходим ходимлар томонидан маҳфий ахборотни муҳофаза этишни таъминлаш устидан назоратни мунтазам равишда амалга оширади.


32. Масъул ходим:

ахборотни муҳофаза этишни таъминлаш бўйича қонунчилик ҳужжатлари талабларининг аниқланган бузилишлари (кейинги ўринларда қоида бузилиши деб юритилади) тўғрисида эмитентнинг ижроия органи раҳбарига дарҳол хабар бериши;

қоида бузилишнинг содир бўлиши сабабларини аниқлаши;

аниқланган қоида бузилишларининг бартараф этилишини назорат қилиши шарт.

Масъул ходим зиммасида қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам бўлиши мумкин.


33. Маҳфий ахборотни муҳофаза этишни таъминлаш устидан назоратни амалга оширишда масъул ходим:

маҳфий ахборотни акс эттирган ҳужжатларнинг ҳисобга олиш маълумотлари расмийлаштирилишининг тўғрилигига;

маҳфий ахборотни акс эттирган, ходимлар томонидан олинган ва тайёрланган барча ҳужжатларнинг мавжудлигига;

етишмаётган (йўқ қилинган, йўқотилган, яроқсизланган ва ҳоказо) маҳфий ахборотни акс эттирган ҳужжатларга доир тегишли ҳужжатларнинг мавжудлигига;

иш жойларида маҳфий ахборотни акс эттирган ҳужжатларни сақлаш ва у билан ишлаш тартиби, шунингдек бошқа масалаларга эътибор қаратиши лозим.


34. Ходимлар томонидан йўл қўйилган қоида бузилиши аниқланганда масъул ходим аниқланган қоида бузилиши тўғрисида далолатнома тузади.



V. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


35. Мазкур Низом талабларига риоя этиш устидан назоратни эмитент ижроия органининг раҳбари амалга оширади.


36. Мазкур Низом талабларини бузганликда айбдор шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.


37. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги "Ўзархив" агентлиги, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси билан келишилган.






Низомга

1-ИЛОВА



Маҳфий ахборотни акс эттирган, берилган

архив ҳужжатларини (йиғмажилдларини)

ҲИСОБГА ОЛИШ КАРТОЧКАСИ

______________________________________

(ҳужжат (йиғмажилд) номи)

Т/р

Ҳужжат (йиғмажилд)

рақами, ҳужжат санаси

(йиғмажилднинг охирги

санаси) ва варақлар сони


Ҳужжат (йиғмажилд)ни

олган эмитент ходимининг

Ф.И.О., лавозими ёки ҳужжат

(йиғмажилд)ни олган шахснинг

Ф.И.О., лавозими ва ваколатли

давлат органининг номи (ваколатли

давлат органининг вакили учун)


Тилхат


Изоҳ


қабул қилиб

олганлиги

ҳақида ва сана


қайтарганлиги

ҳақида ва сана


1.







2.







3.







Низомга

2-ИЛОВА



Маҳфий ахборотни акс эттирган ҳужжатларни

ҲИСОБГА ОЛИШ ЖУРНАЛИ

Т/р

Ҳужжатнинг

эмитентдаги

санаси ва

индекси


Ҳужжат-

нинг

келиб

тушган

санаси ва

индекси


Ҳуж-

жат

қаер-

дан

келиб

туш-

ди


Ҳуж-

жат-

нинг

тури

ва

қис-

қача

маз-

муни


Ва-

рақ-

лар

сони

ва

ило-

ва-

лар


Қаерга

ва

кимга

ижро

этиш-

лик

учун

юбо-

рил-

ган


Қабул

қилиб

олган-

лиги

ҳақида

тилхат

ва сана


Қайта-

риш

ҳақида

тилхат

ва сана


Ҳужжат

тикилган

йиғма-

жилд

индекси

(рақами)


Йўқ қилиш

тўғриси-

даги дало-

латнома

санаси ва

рақами


1.












2.












3.












"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 8-сон, 65-модда.





































Время: 0.1585
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск