Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Меҳнат ва аҳолининг бандлиги / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Меҳнат муносабатлари соҳасида бошқарув ва назорат /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.02.2010 й. 29-сон "Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг меҳнат, аҳолини иш билан таъминлаш ва меҳнатни муҳофаза қилишга доир қонун ҳужжатларига риоя этилишини назорат қилиш фаолиятини такомиллаштириш юзасидан ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

19.02.2010 й.

N 29



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

БАНДЛИК ВА МЕҲНАТ МУНОСАБАТЛАРИ

ВАЗИРЛИГИНИНГ МЕҲНАТ, АҲОЛИНИ ИШ БИЛАН

ТАЪМИНЛАШ ВА МЕҲНАТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШГА

ДОИР ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИГА РИОЯ ЭТИЛИШИНИ

НАЗОРАТ ҚИЛИШ ФАОЛИЯТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЮЗАСИДАН ТАШКИЛИЙ ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги тузилмасини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2009 йил 30 декабрдаги ПҚ-1251-сон қарорини бажариш юзасидан, шунингдек меҳнат, аҳолини иш билан таъминлаш, ногиронларни ижтимоий муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши юзасидан назоратни самарали амалга ошириш учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Меҳнатни муҳофаза қилиш ва меҳнат шароитлари экспертизаси бўйича давлат инспекцияси тўғрисида низом 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Давлат меҳнат ҳуқуқ инспекцияси тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг меҳнат, аҳолини иш билан таъминлаш, ногиронларни ижтимоий муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши масалалари бўйича ўз ваколати доирасида қабул қилган қарорлари давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда бошқа ташкилотлар томонидан, шунингдек иш берувчилар ҳисобланадиган жисмоний шахслар томонидан бажарилиши мажбурий эканлиги маълумот учун қабул қилинсин.

3. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги бир ой муддатда Қорақалпоғистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармаларининг Меҳнатни муҳофаза қилиш ва меҳнат шароитлари экспертизаси давлат инспекциялари тўғрисидаги низомларини белгиланган тартибда тасдиқласин.


4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                             Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2010 йил 19 февралдаги

29-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

ўз кучини йўқотган қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг Давлат меҳнат ҳуқуқ инспекцияси тўғрисидаги низомни ва Меҳнат шарт-шароитлари давлат экспертизаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 1993 йил 29 июлдаги 378-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1993 й., 7-сон, 29-модда).


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлигининг Меҳнатни муҳофаза қилиш бошқармаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 1995 йил 16 февралдаги 58-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1995 й., 2-сон, 4-модда).


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 1998 йил 23 июлдаги 310-сон қарорига илованинг 6-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1998 й., 7-сон, 27-модда).


4. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлигининг Меҳнат шарт-шароитлари давлат экспертизаси тўғрисидаги низомга ва Давлат меҳнат ҳуқуқ инспекцияси тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида" 1999 йил 8 февралдаги 60-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 2-сон, 11-модда).


5. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида" 2001 йил 6 апрелдаги 162-сон қарорига 3-илованинг 2-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2001 й., 4-сон, 21-модда).


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Аҳоли бандлигини ошириш ҳамда меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш органлари фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2007 йил 6 апрелдаги ПҚ-616-сон қарорини амалга ошириш чора-тадбирлари ҳақида" 2007 йил 8 майдаги 95-сон қарорига 2-илованинг 2-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2007 й., 5-сон, 25-модда).



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 8-сон, 61-модда.




































Время: 0.1644
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск