ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Жисмоний тарбия ва спорт / Жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги бошқарув /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.02.2010 й. 31-сон "Ихтисослаштирилган сув спортини ривожлантириш Республика марказини Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги тасарруфига бериш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

22.02.2010 й.

N 31



ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН СУВ СПОРТИНИ

РИВОЖЛАНТИРИШ РЕСПУБЛИКА МАРКАЗИНИ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ

ВА СПОРТ ВАЗИРЛИГИ ТАСАРРУФИГА БЕРИШ ТЎҒРИСИДА


Олимпия захираси спорт салоҳиятини янада ривожлантириш, спортнинг сув турлари бўйича республика терма жамоаларини босқичма-босқич тайёрлашни зарур даражада ташкил этишни ҳамда жамоаларнинг 2012 йилда ХХХ ёзги Олимпия ва XIV Паралимпия ўйинларида муваффақиятли қатнашишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ҳамда Молия вазирлигининг:

Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси ҳузуридаги Ихтисослаштирилган сув спортини ривожлантириш Республика марказини Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги тасарруфига бериш;

Тошкент шаҳар, Собир Раҳимов тумани, Университет кўчасида жойлашган Ихтисослаштирилган сув спортини ривожлантириш Республика марказининг бинолари ва иншоотларини Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси балансидан Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги балансига бепул бериш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги:

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси билан биргаликда Ихтисослаштирилган сув спортини ривожлантириш Республика марказини, шунингдек унинг бинолари ва иншоотларини белгиланган тартибда қабул қилиш-топшириш юзасидан зарур тадбирларни амалга оширсин;

бир ой муддатда Ихтисослаштирилган сув спортини ривожлантириш Республика марказининг янгиланган уставини тасдиқласин ва унинг белгиланган тартибда қайта рўйхатдан ўтказилишини таъминласин.


3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигига ажратиладиган маблағлар доирасида Ихтисослаштирилган сув спортини ривожлантириш Республика маркази таъминоти харажатларини молиялаштирсин.

4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Маданият ва спорт ишлари вазирлиги билан биргаликда икки ҳафта муддатда Ихтисослаштирилган сув спортини ривожлантириш Республика марказининг марказнинг барча спорт объектларидан сифатли ва замонавий даражада фойдаланишни таъминлайдиган янги штат жадвалини ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин.


5. Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 13 сентябрдаги 453-ф-сон фармойиши ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                      И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 8-сон, 63-модда.































Время: 0.1601
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск