ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Қимматли қоғозлар бозори /

Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Маркази бош директорининг 22.01.2010 й. 2010-01-сон "Қимматли қоғозлар бозори мутахассисларининг малакасини ошириш, уларни қайта тайёрлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 03.03.2010 й. 1745-2-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

03.03.2010 й.

N 1745-2




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ МУЛКИ ҚЎМИТАСИ ҲУЗУРИДАГИ

ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР БОЗОРИ ФАОЛИЯТИНИ

МУВОФИҚЛАШТИРИШ ВА НАЗОРАТ ҚИЛИШ

МАРКАЗИ БОШ ДИРЕКТОРИНИНГ

22.01.2010 й.

N 2010-01


БУЙРУҒИ



Қимматли қоғозлар бозори мутахассисларининг

малакасини ошириш, уларни қайта тайёрлаш тартиби

тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида


(2010 йил 13 мартдан кучга киради)



Ўзбекистон Республикасининг "Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида"ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 29-30-сон, 278-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 30 мартдаги 126-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази тўғрисидаги низомга (Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1996 й., 3-сон, 11-модда) мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази бош директорининг 2007 йил 30 октябрдаги 2007-10-сон буйруғи билан тасдиқланган Қимматли қоғозлар бозори мутахассисларининг малакасини ошириш, уларни қайта тайёрлаш тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 1745, 2007 йил 5 декабрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 48-49-сон, 494-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.



Бош директор                                                                         К. Толипов






Буйруқка

ИЛОВА



Қимматли қоғозлар бозори мутахассисларининг

малакасини ошириш, уларни қайта тайёрлаш

тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган

ўзгартиришлар


1. 2 ва 3-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2. Қимматли қоғозлар бозори мутахассисларининг малакасини ошириш қимматли қоғозлар бозорининг барча мутахассислари учун мажбурийдир ва йилига камида бир марта амалга оширилади. Қимматли қоғозлар бозори мутахассисининг профессионал билими етарли даражада эмаслиги аниқланган тақдирда қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи ушбу мутахассис кўрсатилган муддат ўтгунгача малакасини ошириш курсларини ўтиш мажбуриятини юкловчи қарор қабул қилишга ҳақли.

3. Қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчилари қимматли қоғозлар бозори мутахассисларининг малака ошириш курсларидан ўтишини таъминлаши шарт.".


2. 6-банднинг биринчи хатбошисидаги "ихтиёрийлик асосида" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


3. III боб номидаги "қимматли қоғозлар бозори мутахассисларининг малакасини ошириш ва қайта тайёрлашни амалга оширувчи" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


4. 8-бандда:


биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Таълим муассасалари қуйидаги талабларга жавоб бериши лозим:";


"г" кичик банди ўз кучини йўқотган деб топилсин.


5. 10-банднинг олтинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

қув режалари ва дастурлари таълим муассасалари томонидан тасдиқланади ва қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи билан келишилади.".


6. 11-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"11. Қимматли қоғозлар бозори мутахассисларининг малака ошириш ва уларни қайта тайёрлаш ўқув дастурлари қуйидаги назорат чора-тадбирларини назарда тутиши лозим хусусан:

тингловчиларни тест синовларидан ўтказиш;

ҳажми 25 саҳифадан кам бўлмаган (шрифти - 14, интервал - 1,5 бўлган) малака ишини (рефератни) тайёрлаш ва ҳимоя қилиш;

имтиҳонни топшириш.

Қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи вакили имтиҳон комиссияси таркибига киритилади.".


7. 12-банднинг иккинчи хатбошисидаги "72 соат" деган сўзлар "72 дарс соатлари" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


8. 13-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Қимматли қоғозлар бозори мутахассисларини қайта тайёрлаш бўйича дарс юкламасини режалаштиришда асосий эътибор қимматли қоғозлар бозори мутахассисларининг бажарган мустақил ишларига қаратилади.".


9. Мазкур ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 9-сон, 73-модда.



















































Время: 0.1996
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск