ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Қимматли қоғозлар. Қимматли қоғозлар бозори / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Қимматли қоғозлар /

Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Маркази бош директорининг 29.01.2010 й. 2010-02-сон "Қимматли қоғозлар эмиссияси ва эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқарилишларини давлат рўйхатидан ўтказиш қоидаларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Буйруғи (АВ томонидан 27.02.2010 й. 2000-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

27.02.2010 й.

N 2000-1




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ МУЛКИ ҚЎМИТАСИ ҲУЗУРИДАГИ

ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР БОЗОРИ ФАОЛИЯТИНИ

МУВОФИҚЛАШТИРИШ ВА НАЗОРАТ ҚИЛИШ

МАРКАЗИ БОШ ДИРЕКТОРИНИНГ

29.01.2010 й.

N 2010-02


БУЙРУҒИ



Қимматли қоғозлар эмиссияси ва эмиссиявий

қимматли қоғозлар чиқарилишларини давлат

рўйхатидан ўтказиш қоидаларига

ўзгартиришлар киритиш тўғрисида


(2010 йил 9 мартдан кучга киради)



Ўзбекистон Республикасининг "Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида"ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 29-30-сон, 278-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 30 мартдаги 126-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази тўғрисидаги низомга (Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1996 й., 3-сон, 11-модда) мувофиқ БУЮРАМАН:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази бош директорининг 2009 йил 16 июлдаги 2009-40-сон буйруғи билан тасдиқланган Қимматли қоғозлар эмиссияси ва эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқарилишларини давлат рўйхатидан ўтказиш қоидаларига (рўйхат рақами 2000, 2009 йил 30 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 36-сон, 394-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.



Бош директор                                                                     К. Толипов






Буйруққа

ИЛОВА



Қимматли қоғозлар эмиссияси ва эмиссиявий

қимматли қоғозлар чиқарилишларини давлат

рўйхатидан ўтказиш қоидаларига

киритилаётган ўзгартиришлар


1. 1-банднинг олтинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"корпоратив облигация (кейинги ўринларда облигация деб юритилади) - очиқ акциядорлик жамиятлари ва бошқа ташкилий-ҳуқуқий шаклларда ташкил этилган тижорат банклари томонидан чиқарилган, облигацияни сақловчининг облигациянинг номинал қийматини ёки бошқа мулкий эквивалентини облигацияни чиқарган шахсдан облигацияда назарда тутилган муддатда олишга, облигациянинг номинал қийматидан қайд этилган фоизни олишга бўлган ҳуқуқини ёхуд бошқа мулкий ҳуқуқларини тасдиқловчи эмиссиявий қимматли қоғоз;".


2. 21-банднинг биринчи жумласи чиқариб ташлансин.


3. 22-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Облигацияларни фақат тижорат банклари, шунингдек қуйидаги шартларга риоя этган ҳолда очиқ акциядорлик жамиятлари:".


4. 23-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"23. Облигациялар уларнинг эгаларига очиқ акциядорлик жамиятини ва бошқа ташкилий-ҳуқуқий шаклда ташкил этилган тижорат банкини бошқаришда иштирок этиш ҳуқуқини бермайди.".


5. 26-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"26. Устав фондининг шакллангунига қадар (тижорат банклари устав фондининг шаклланиш ҳоллари бундан мустасно), шунингдек уни тўлдириш ёки эмитентнинг молиявий-хўжалик фаолияти билан боғлиқ зарарларни қоплаш учун облигациялар чиқаришга йўл қўйилмайди.".


6. 43-банднинг "г" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"г) юридик шахс сифатида давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нотариал тасдиқланган нусхаси, банклар бўлган тақдирда эса - банк операцияларини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензиянинг нотариал тасдиқланган нусхаси;".


7. 45-бандда:

а) "е" кичик банди ўз кучини йўқотган деб топилсин;

б) "о" кичик бандидан "(эгасининг номи ёзилган облигациялар учун)" деган сўзлар чиқариб ташлансин.


8. 73-банднинг "а" ва "б" кичик бандлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"а) акциядорлик жамиятларининг акциядорларига қимматли қоғозларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда уларга тегишли акциялар сонига мутаносиб равишда имтиёзли олиш ҳуқуқи тақдим этилганида;

б) қонун ҳужжатларида Ўзбекистон Республикаси норезидентлари томонидан қимматли қоғозларни олишга чекловлар қўйилганида;".


9. 95-бандда:

"г" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"г) рўйхатдан ўтказувчи органнинг ҳисоботларни тақдим этиш ва ахборотни ошкор этиш тўғрисидаги кўрсатмалари бажарилмаганда (фақат жойлаштириш муддати давомида);";

"е" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"е) қимматли қоғозларни чиқариш тўғрисидаги қарор ва рисола билан танишиб чиқиш жойи ва тартиби бўйича маълумотлар нашр қилинмаганда (фақат жойлаштириш муддати давомида);".


10. Мазкур ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2010 йил, 9-сон, 69-модда.































Время: 0.1941
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск